Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.67K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Қабул2020

Бугундан ижодий (касбий) имтиҳонлар бошланди

Бугун, 2 сентябрь куни алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари бошланди.

Андижон давлат университетида мавжуд 10 та алоҳида иқтидор талаб этадиган йўналишга 8 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтган. Бугун 6 та таълим йўналишига имтиҳонлар бошланди. Имтиҳонлар икки сменада ташкил этилиши белгиланган.

Абитуриентларнинг хавфсизлиги ва соғлигини асраш учун барча чоралар кўрилган. Университет ҳудудига кириш дезинфекция тунеллари ўрнатилган. Ҳар бир абитуриент тунелдан ўтгач, иссиғи ўлчаниб, антисептик воситалар билан қўллари тозалаб, ўтказилмоқда. Имтиҳон ўтказиладиган хона ва ҳудудларда масъуллар масофани сақлашни назорат қилмоқдалар. Ҳозирга қадар вирус аломатлари бор абитуриентлар кузатилмади.

Имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида имтиҳон олувчи мутахассислар юртимизнинг бошқа ОТМларидан жалб этилган. Мусиқа таълими, Чолғу ижрочилиги, Анъанавий хонандалик йўналишларида Ўзбекистон Консерваторияси, ТСМГ ва Рангтасвир Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти мутахассислари, Жисмоний маданият, Футбол ва Бокс йўналишларида эса таниқли мураббийлар, жаҳон ва Осиё чемпионлари имтиҳон олмоқдалар.

Яна бир шаффофликни таъминловчи муҳим қадам, университетдаги имтиҳонлар жараёнларини реал вақт режимида ОНЛАЙН кузатиш имконини берувчи махсус http://camera.adu.uz/ платформаси ишга туширилиши бўлди. Имтиҳон ўтказиладиган 6 та ҳудудда 20 та веб-камера ўрнатилиб, абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинлари бемалол уйдан туриб имтиҳонларни кузатиб боришлари учун шароит яратилди.

Тиббиёт ходимлари ҳар бир абитуриентни, айниқса спорт йўналишлари бўйича имтиҳон топшираётганларни соғлигини алоҳида назорат қилмоқдалар олмоқдалар. Улар учун гигиена талабларига риоя қилган ҳолда сув ва салқин ичимликлар ташкил қилинган. Хавфсизликни таъминлаш учун Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари жалб этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Texnikumlar qabuli (контракт).pdf
2.4 MB
#Профессионал_таълим

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 авryстдаги 3-сон баёни билан 2О20/2О21 ўқув йили учун ТЕХНИКУМларга тўлов-контракт асосида қабул параметрлари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ijodiy_imtihon

Қабул2020: Ижодий имтиҳонлар қизғин бўлиб ўтмоқда

👉 Термиз давлат университетининг
Жисмоний маданият, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мусиқа таълими, Вокал санъати: анъанавий хонандалик, Чолғу ижрочилиги: халқ чолғулари, Рангтасвир: дастгоҳли, Дизайн (миллий костюм), Амалий санъат: бадиий кулолчилик каби таълим йўналишларида 7000 (6997 нафар)га яқин абитуриент ижодий имтиҳон топширади.

Жами 14 та таълим йўналишлари бўйича бўлиб ўтиши режалаштирилган касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 14 сентябрь санасига қадар давом этади.
Имтиҳон жараёнлари адолатли ва шаффоф ўтказилиши учун университет раҳбарияти ва масъуллар томонидан барча тайёргарлик ишлари кўрилган.

Ижодий жараёнларни кузатиш учун ОАВ ходимлари, депутатлар ва блогерлар таклиф қилинган.

Натижалар имтиҳон ўтказилган сананинг эртаси куни университетнинг tersu.uz расмий веб сайти ва @terdu340 телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

👉 Жорий йилда Қарши давлат университетига талаба бўлиш истагида 58 118 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Шундан бакалавриат касбий (ижодий) таълим йўналишларига 7690 нафар абитуриентлардан аризалар қабул қилинди.

Бугун, 2 сентябрь куни Қарши давлат университетида пандемия шароитида карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди. Имтиҳонлар 2 сменада ташкил этилиб, кун давомида 600 нафарга яқин абитуриент ўз имкониятини синаб кўради.

Университет Физика-математика факультети биносида мусиқа таълими йўналиши бўйича абитуриентлар чолғу ижрочилиги ва хонандалик ҳамда мусиқа назарияси(сольфеджио) фанлари доирасида ўз маҳоратларини синовдан ўтказмоқдалар, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналиши бўйича қалам тасвир, чизмачилик, рангтасвир фанлари бўйича ижодий қобилиятларини намойиш этишаётир.

Жисмоний маданият таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар Қарши шаҳридаги Динамо ўйингоҳида енгил атлетиканинг 100 ва 1000 метрга югуриш тури бўйича имтиҳонларда қатнашмоқда. Имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар санитария қоидалари бўйича жиҳозланди.

Шунингдек, qarshidu.uz сайтида абитуриентлар ота-оналарининг имтиҳонлар жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари учун имконият яратилди. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 19 сентябрь кунига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
❤1
Коллежлар (контракт).pdf
2.4 MB
#Профессионал_таълим

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 авryстдаги 3-сон баёни билан 2О20/2О21 ўқув йили учун КОЛЛЕЖларга кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида қабул параметрлари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#jodiy_imtihon

Янгиликлар 24 | Алоҳида иқтидор талаб қиладиган йўналишлар бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Ijodiy_imtihon

Қабул2020: ЖизДПИда ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

Жиззах давлат педагогика институтида
2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) кириш имтиҳонлар қизғин давом этмоқда. Жисмоний маданият йўналиши бўйича кундузги, сиртқи бўлимга ҳужжат топширган жами 5080 нафар абитуриентлар 2 сентябрдан то - 18 сентябргача шахримиздаги Ёнғинга қарши кураш бўлими спорт майдонларида кириш имтихонларини топширишади.

Мусиқа таълими йўналиши бўйича 784 нафар абитуриент ижодий имтиҳонда иштирок этади. Тасвирий саънат ва муҳандислик графикаси йўналиши бўйича имтиҳонларни топширадиган абитуриентлар учун эса институтнинг спорт мажмуаси тайёрлаб қўйилган.

Ҳар бир имтихон топширувчи абитуриент 6 метр кв. оралиғида масофа сақланган холатда имтиҳон топширишлари учун иш қуролларидан тортиб ичимлик суви, дезинфекция воситалари ҳамда ҳимоя воситалари (резина қўлқоп ва тиббий ниқоблар) институт ҳисобидан тахт қилиб қўйилган.

ЖизДПИда касбий (ижодий) имтихон топширадиган абитурентлар сони 6912 нафарни ташкил этади. Уларнинг ичида ногиронлиги бор абитуриентлар ҳам бор бўлиб, улар учун ҳам етарли шароитлар яратилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қабул2020

Касбий (ижодий) имтиҳонларда шаффофлик қандай таъминланмоқда?

2020 йил 2 сентябрдан олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари билан бирга алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳам бошланади.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг шаффофлиги қандай таъминланмоқда? Бу саволга жавоб топиш мақсадида ЎзА мухбири Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўтказилаётган ижодий имтиҳонлар жараёнини кузатди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2248

Youtube`да томоша қилиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Янгиликлар 24 | 5 йил иш стажга эга ходимларнинг ОТМларга ҳужжат топшириш муддати 15 сентябрга қадар узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ijodiy_imtihon

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида ижодий имтиҳонларнинг иккинчи куни якунланди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига
жорий ўқув йили учун жами 36 мингдан зиёд абитуриентлар ҳужжат топширган.

Институтдаги Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, Мусиқа таълими, Жисмоний маданият ҳамда Мактабгача ва бошланғич таълимда спорт тарбиявий иши йўналишлари учун ижодий имтиҳонлар ўтказилиши белгиланган.

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишининг кундузги, кечки, сиртқи таълим турлари учун 750 нафар, Мусиқа таълими йўналиши учун 600 нафар, Жисмоний маданият йўналиши учун 3500 га яқин, Мактабгача ва бошланғич таълимда спорт тарбиявий иши йўналиши учун 1100 дан зиёд абитуриентлар хужжат топширган.

Имтиҳонлар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. Ижодий имтиҳонлар топшириладиган ўқув биноси ҳамда абитуриентлар турли антисептик воситалар билан таъминланди.

Имтиҳонлар шаффоф ўтишини таъминлаш, қолаверса, ота-оналар жараёнларни кузатишлари учун институт расмий сайтида имконият яратилди. Ижодий имтиҳонлар белгиланган кузатувчилар томонидан назорат қилинмоқда. Бундан ташқари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳам жараёнларни кузатиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌 2020/2021 ўқув йили учун халқаро тан олинган олий таълим муассасалари рейтингида 1000 талик ўриндан жой олган Россия Федерациясининг қуйидаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш махсус синовларсиз амалга оширилади ⬆️

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Янгиликлар 24 | Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Мустақиллик дарси” бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ ДИҚҚАТ, МУҲИМ ХАБАР:

✅Хорижий олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синов (онлайн тест)ни ўтказиш жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунларига белгиланди ва бу ҳақида эълон берилди.

✈️ Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, карантин чекловлари сабабли белгиланган муддатларда махсус (онлайн тест) синовларда иштирок этиш учун хорижий давлатлардан етиб кела олмаслиги тўғрисида талабалар ва уларнинг ота-оналаридан кўплаб мурожаатлар (жумладан, огзаки) келиб тушмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:

❗️белгиланган муддатларда ўқишини кўчириш бўйича РЎЙХАТДАН ЎТГАН, АММО хорижий давлатлардан етиб кела олмаганлиги сабабли жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказиладиган махсус (онлайн тест) синовларда ИШТИРОК ЭТА ОЛМАГАН фуқаролар учун 2020 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида махсус (онлайн тест) синовлари ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📌 Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилди.

🎼 Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 536-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Ўзбек мақом санъати факультети” ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилди.

🔸 Институт Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади.

🔸Маданият соҳаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб мақом ижрочилиги ва бахшичилик санъати бўйича юқори малакали мутахассислар ва илмий- педагог кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-ижодий фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш институтнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.

🔸Институтда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

🔸Институтда халқаро таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ 2021/2022 ўкув йилидан бошлаб таълимнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади.

🔸2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига қарорга 1-иловада келтирилган йўналишлар (мутахассисликлар) бўйича ўқишга қабул қилинган, шунингдек, ушбу йўналишлар (мутахассисликлар)да таҳсил олаётган талабалар ўқишларини Институтда давом эттирадилар.

🔸2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда махсус сиртқи таълим ташкил этилади ҳамда унга маданият ва санъат таълими йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогика йўналишлари учун педагогик стажга) эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга, тест синовларидан (кириш имтиҳонлари ёки касбий суҳбатдан) муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул қилинади.

➡️ @otm_info ⬅️