Edu.uz
✔
144K subscribers
40.2K photos
7.68K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
♻️ Республикадаги олий таълим муассасалари сони 123 тага етди.

Жумладан,

🔹давлат олий таълим муассасалари - 93 та,
🔹нодавлат олий таълим муассасалари - 8 та,
🔹хорижий ОТМлар ва филиаллари - 22 та.

*ҳарбий, диний олий таълим муассасалари, шунингдек, магистрлар тайёрлаш ҳуқуқи берилган айрим тармоқ таълим муассасаларидан ташқари.

➡️ @otm_info ⬅️
#ОТМ_янгиликлари

Қорақалпоқ давлат университетида янги талабалар турар жойи қурилиши бошланди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида барча қулайликларга эга 800 ўринли замонавий талабалар турар жойи биноси қурилиши бошланди. Ушбу қурилишнинг умумий қиймати 16,865 млрд. сўмни ташкил қилади.

Мазкур қурилиш ишларини бошлаш ва жараён билан бевосита танишиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Қорақалпоқ давлат университетига келди.

Вазир қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Ташриф давомида вазирлик ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази раҳбари З.Ҳакимов, Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов ҳамроҳлик қилишди.

Маълумот ўрнида, университетда ҳозирги кунда 1250 ўринли талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, янги қурилаётган талабалар турар жойи мавжуд эҳтиёжларни 50 фоизга қисқартириш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Талабалар ва тадқиқотчилар ўртасида ўтказилган энг яхши мақолалар танлови ғолиблари тақдирланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан илк маротаба истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” энг яхши мақолалар танлови ғолиблари тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси О.Салимов, Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи М.Эшқулов, танлов ғолиблари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, танлов ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни илмий-тадқиқот ишларини олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўтказилди.

“Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” энг яхши мақолалар танлови илк маротаба ўтказилганига қарамасдан, талабалар ва ёш тадқиқотчилар ўртасида оммалашди. Жумладан, шу йилнинг январь-февраль ойларида ташкил этилган танловга талабалар, докторантлар ва тадқиқотчилар томонидан 400 га яқин илмий мақола келиб тушди.

Танловга келиб тушган мақолалар йўналишлар бўйича тузилган эксперт гуруҳлари томонидан ўрганиб чиқилиб, улардан 39 таси энг яхши мақола деб топилди. Танлов ғолибларининг илмий мақолаларидан иборат илмий тўплам чоп этилиб, тўплам Олий аттестация комиссиясида эътироф этган илмий нашрлар қаторига киритилди.

Шунингдек, эксперт гуруҳлари томонидан танлов ғолиблари орасидан мақоласи йўналишлар бўйича энг яхши деб топилган 10 нафар муаллиф “Улуғбек” жамғармаси томонидан пул мукофоти билан ҳам тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари» танлови орасидан энг муносибларини саралаб олинди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Бугун, 8 сентябрь куни АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда А.Холиқов жамоатчилик томонидан йўлланган соҳага оид саволларга жавоб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ijodiy_imtihon

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишида ўтказилган ижодий имтиҳонлар ниҳоясига етди.

Мазкур ижодий имтиҳонлар кундузги, кечги, сиртқи таълим турлари учун ўтказилди. Абитуриентлар ўзларининг ижодий маҳоратларини намоён қилишди.

Айни дамда, ижодий имтиҳон натижалари институт расмий сайти (www.cspi.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги манзиллар орқали эълон қилиниб борилмоқда.

Институтнинг Жисмоний маданият, Мусиқа таълими ва Мактабгача ва бошланғич таълимда спорт тарбиявий иши йўналишларида ижодий (касбий) имтиҳонлар давом этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
🤔1
#Ijodiy_imtihon

СамДАҚида алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ижодий имтиҳонлар бошланди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида
алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ижодий имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан абитуриентлар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланиб, санитар-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда архитектура факультети биносига киритилди.

Институтнинг “Дизайн” таълим йўналишлари, яъни “Ландшафт дизайн” ва “Интерьер дизайн” йўналишлари учун абитуриентлар махсус муҳрланган қоғозларда чизмачилик фанидан детал ва рангтасвир фанидан натюрморт расмини чизишлари керак. Чизмачилик учун 1 соат, рангтасвир учун 2 соат вақт белгиланган.

Дизайн таълим йўналишига шу йил жами 384 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, қабул квотаси параметрларига кўра, ушбу йўналишга 50 та квота ажратилган. Шундан 15 таси давлат гранти асосида, 35 таси тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Ижодий имтиҳон бўлиб ўтаётган хоналар тўлиқ камералаштирилган, жараённи ота-оналар институт сайти www.samgasi.uz орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришлари мумкин. Шаффофликни таъминлаш мақсадида имтиҳон жараёнларида номутахассис бўлган ҳамда жамоат ташкилотлари ходимлари томонидан назорат қилиб борилмоқда. Жараён бошланишидан олдин институт ректори бу ҳақда ота-оналарга батафсил маълумот берди.

Имтиҳон жараёнлари 2020-2021 ўқув йили учун юртимизда кечаётган пандемия сабабли 4 кун, 7 сентябрдан 10 сентябргача гуруҳлар кесимида давом этади. Қабул комиссияси ахборотига кўра, биринчи кунда 96 абитуриентдан 69 нафари имтиҳонда иштирок этиб, шундан 27 нафари имтиҳонда иштирок этмади.

Имтиҳон топширган абитурентларнинг имтиҳон жавоблари махсус комиссия томонидан бир кун ичида кўриб чиқилиб, институт расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқларида эълон қилинади. Тўплаган балидан норози бўлган абитуриентлар, жавоблар эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида апилацияга беришлари мумкин. Бунинг учун улар қабул комиссиясига мурожаат қилишлари керак бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#magistratura

Магистратурага кириш имтиҳонлари бошланди

2020 йил 8 сентябрь кунидан Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейининг спорт залида 2020-2021 ўқув йили учун Наманган вилояти олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари бошланди.

Имтиҳонлар карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. Жорий йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилиши белгиланган ушбу жараёнлар пандемия муносабати билан тегишли масъуллар томонидан назорат қилинмоқда.

Абитуриенлар ўзлари билан магистратура имтиҳонларида иштирок этиш учун паспорт ва "Рухсатнома" билан киритилдилар. Имтиҳон қатнашчилари оралиқ масофа сақланган ҳолда ҳаракатландилар.

Уларнинг тана ҳарорати ўлчанди, тиббий ниқоб, қўлқоп, шунингдек, ручка, қадоқланган сув билан ҳам таъминландилар. Имтиҳон ўтказишга тайёрланган спорт зал 200 нафар абитуриентнинг онлайн имтиҳон топширишига мослаштирилган.

Магистратурага кириш имтиҳонларида шаффофликни таъминлаш мақсадида тўлиқ кузатув камералари остида ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g