Edu.uz
✔
144K subscribers
40.2K photos
7.69K videos
311 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига 15 сентябрь куни кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига 2020/2021 ўқув йили учун қабул жорий йил 15 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Келес йўли кўчасида жойлашган “Ғалаба” боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдонида ўтказилиши режалаштирилган.

Академия магистратурасида жорий ўқув йилида таҳсил олиш учун жами 300 дан ортиқ номзодлар (квота-30 та) ҳужжатлар топширган.

Кириш имтиҳонлари ёзма имтиҳон ва суҳбатдан ташкил топади. Ёзма имтиҳон ҳуқуқий мавзуда эссе ва чет тили бўйича тест саволларидан иборат.

Имтиҳонни ўтказишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида:

– чет тили бўйича тест саволлари Давлат тест маркази томонидан тузилиб, марказ томонидан имтиҳон ўтказилади ва жавоблари баҳоланади;

– имтиҳон жараёни видеокузатув остида реал вақт режимида трансляция қилинади;

– ёзма имтиҳонга, имтиҳон жавобларини текширишга ва суҳбат бўйича комиссия фаолиятига бошқа идоралар вакиллари кузатувчилар ва мутахассислар сифатида жалб қилинади;

– имтиҳон билетлари автоматик тарзда электрон генерация қилинади;

– ҳар бир номзодга идентификацион рақам берилади ва имтиҳон жавоблари тўлиқ шифрланади.

Имтиҳон ўтказиладиган жойга киришдан олдин номзодларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, ҳар бир номзод алоҳида тиббий қўлқоп ва ниқоб ҳамда сув билан таъминланади, уларга керакли канцелярия товарлари берилади.

Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган куни куннинг биринчи ярмида дастлаб чет тили бўйича, кейин эса мутахассислик фанлари бўйича имтиҳон ўтказилади.

Кириш имтиҳонларини топшириш учун номзодлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан белгиланган вақт ва жойга келишлари лозим.

Номзодлар кириш имтиҳонлари билан боғлиқ барча янгиликлар ҳақида Академиянинг расмий веб-сайти (www.proacademy.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (https://t.me/ProsecutorAcademy, www.facebook.com/ProsecutorAcademy, www.instagram.com/proacademyuz) орқали танишиб боришлари мумкин.

Кириш имтиҳонларига оид қўшимча маълумот олмоқчи бўлган номзодлар учун ҳар куни онлайн консультациялар ўтказилмоқда. Бунинг учун улар 71-202-04-96 (ички 1775; 1795) телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Бош прокуратура Академиясининг жамоаси номзодларга кириш имтиҳонлари давомида зарур шароитларни яратиб беришга қаратилган барча чораларни кўради ва уларга омад тилаб қолади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Тавсия

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси огоҳлантиради: Меҳнат қилиш мажбурият эмас, ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқидир!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Профессионал_таълим

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги техникумларга ҳужжатлар қабул қилиш жараёни бошланди.

✅ Наманган тадбиркорликни ташкил этиш техникуми;

✅ Бухоро солиқ техникуми;

✅ Бахмал иқтисодиёт ва туризм техникуми.

Мазкур технукумларнинг энг иқтидорли ва билимли битирувчи ёшлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетига имтиҳонларсиз қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚарДУда юқори курслар учун дарслар онлайн шаклда давом этмоқда

Қарши давлат университетида
коронавирус пандемияси шароитида талабалар ва профессор-ўқитувчилар саломатлигини сақлаш мақсадида жорий ўқув йилида ўқув жараёни масофавий (онлайн) шаклда йўлга қўйилди.

Университетда 48 та таълим йўналиши, 26 та магистратура мутахассисликлари мавжуд бўлиб, ҳозирда 2-3-4-курс бакалавриат таълим йўналишларида 697 та, 2-курс магистратура мутахассисликларида 48 та ўқув фанларининг электрон ўқув ресурслари Moodle платформасига жойлаштирилди.

Жумладан, 2020-2021 ўқув йилида дарс жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида 634 та видеодарслар, 655 та тақдимотлар, 1957 та электрон ўқув адабиётлар, 697 та маъруза матнлари ва глоссарийлар, оралиқ назорат саволлари, тест саволлари билан платформа тўлдирилиб бормоқда.

Дарс жадваллари moodle.qarshidu.uz сайтида жойлаштирилиб, дарс жараёнига талабаларни кенг қамраб олиш жараёни 84.5% ни ташкил этмоқда. Университетда платформадан фойдаланиш, талабалар билан мулоқотга киришиш, электрон машғулотларни яратиш бўйича барча шароитлар яратилган. Онлайн дарс жараёнлари факультет деканлари, кафедра мудирлари ва профессор-ўқитувчилар томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Uslubiy qullanma.pdf
19 MB
#Тавсия

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутахассислари томонидан иш берувчилар ва ходимлар учун мажбурий меҳнатдан огоҳлантирувчи услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

Мазкур услубий қўлланма иш берувчилар, ходимлар ҳамда фуқароларнинг мажбурий меҳнат ҳолатлари иштирокчиларига айланиб қолмасликларини олдини олиш ҳамда уларга мажбурий меҳнат тўғрисида асосий тушунчаларни бериш мақсадида тайёрланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Академик_лицей

Академик лицейларга саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти академик лицейига кириш имтиҳонлари 11-12 сентябрь кунлари ўказилиб, имтиҳонлар очиқ майдонда ўтказилиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилди.

Ўқувчиларга қўлқоп, тиббий ниқоб, ичимлик суви бепул тарқатилди. Имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида видеокузатув ускуналари ўрнатилди. Академик лицейига 5 йўналиш бўйича 312 ўқувчи қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, 966 ўқувчи ҳужжат топширган.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали академик лицейида 2020 йил 12 ва 13 сентябрь кунлари умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан 2020-2021 ўқув йилига қабул учун саралаш тестлари ўтказилди.

Академик лицейига янги ўқув йилида 3 та йўналишда 260 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, 528 нафар ўқувчи саралаш тестларида иштирок этди.

Маълумот ўрнида, республика бўйича саралаш имтиҳонлари якунланган академик лицейлар натижалари тегишли ОТМларнинг расмий веб-сайтларида ҳамда Litsey qabul-2020/2021 телеграм каналида эълон қилиб борилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Олий таълим тизими янги ривожланиш босқичида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Уважаемые абитуриенты!

Филиал МГУ имени М.В. Ломоносова в городе Ташкенте сообщает о начале приема документов на новые направления бакалавриата на 2020-2021 учебный год

👉 Филология (русский язык и литература), бакалавриат – 50 мест,в том числе 20 мест за счет государственного гранта;

👉 Реклама и связи с общественностью, бакалавриат – 50 мест,в том числе 20 мест за счет государственного гранта;
Срок обучения в бакалавриате – 4 года.

❗️ Заявления о приеме Вы сможете подать только в дистанционной форме через электронную информационную систему МГУ – webanketa.msu.ru. (Для подачи документов через систему webanketa.msu.ru электронная цифровая подпись (ЭЦП) не требуется).

✅ Перечень необходимых документов:

- заявление (через электронную информационную систему МГУ – webanketa.msu.ru.);

- оригинал и копия паспорта с нотариальным переводом на русский язык; (необходимо загрузить отсканированный оригинал паспорта и копию паспорта с нотариальным переводом на русский язык в систему webanketa.msu.ru) оригинал документа государственного образца об образовании, (необходимо загрузить все отсканированные страницы: 1. Разворот диплома с номером, ФИО и сведениями об учебном заведении, 2. Приложение к диплому полностью).

- файл формата JPEG или PNG (разрешение 300 точек на дюйм), содержащий одну фотографию размера 3×4 см (черно-белый или цветной снимок без головного убора, сделанный в 2020 году).

❗️Приём документов будет производиться по 20 сентября 2020 года включительно.

1️⃣ Вступительные экзамены по направлению «Филология (русский язык и литература)»:

- Русская литература (письменно) – 24 сентября;
- Русский язык (письменно) – 22 сентября.

2️⃣ Вступительные экзамены по направлению «Реклама и связи с общественностью»:

- Обществознание (письменно) – 26 сентября;
- Русский язык (письменно) – 22 сентября.

⏰ Начало всех экзаменов в 9:00 часов.

Экзамены будут приниматься в режиме online через платформу ZOOM.

❗️Стоимость обучения на платно-контрактной основе в Филиале МГУ имени М.В. Ломоносова в г. Ташкенте на 2020-2021 учебный год – 22 000 000 сум;

Адрес:
100060, г. Ташкент, Мирабадский район, проспект Амира Темура, 22-дом.
Телефоны для справок: 71-232-28-11, 232-28-22, (94) 605-12-25, (93) 812-31-43
Сайт: https://msu.uz/enrollee, E-mail: pk@msu.uz

Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Magistratura2020

Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган сана ва манзили маълум қилинди

➖ 2020 йил 19 сентябрь
куни 2020/2021 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

➖ Тест синовлари Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси хиёбонида Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

➖Тест синовларида тегишли фан (мутахассислик фанлари ва чет тили)лардан 75 та саволни ечиш учун абитуриентларга 2 соат 30 дақиқа вақт ажратилади.

⏰ Имтиҳонлар икки смена (1-смена соат 08.00дан 10.30га қадар, 2-смена соат 16.00дан 18.30га қадар)да ташкил этилади.

❗️ Абитуриентлардан тегишли ҳудудга тест синовлари белгиланган вақтдан икки соат олдин келиш сўралади. Тестларда қатнашиш учун фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси талаб қилинади.

Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди!

➖
Абитуриентлар ҳудудга киришда махсус дезинфекцион йўлакдан ўтиши, уларга тиббий ниқоб берилиши, антисептик воситалар ишлатилиши режалаштирилган.

➖ Ким қайси сменада тест топшириши ва абитуриент рухсатномасини чоп этиш масаласи бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

➖ Қабул жараёни ҳақидаги қўшимча маълумотлар учун:

Call-марказ – (71) 233-13-95, (71) 233-66-36 (ички рақам 1185), www.tsul.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Magistratura2020

Андижон вилоятидаги ОТМларнинг магистратурасига ўқишга кириш учун талабгорларга имтиҳонлар Андижон давлат университетида ўтказилмоқда.

Университетнинг Чет тиллар факультети биносида имтиҳон олиш учун маxcуc жой ҳозирланиб, бу жойда бир вақтнинг ўзида 200 нафар абитуриент имтиҳон топшириши мумкин. Ҳудудда ўрнатилган компьютерлар 300 мб/секунд тезликдаги интернет билан таъминланган.

Имтиҳонлар 8-20 сентябрь кунлари уч сменада, яъни соат 08:00, 12:00, 16:00 да ўтказилади.

Имтиҳонлар ОНЛАЙН равишда ўтказилади ва абитуриентлар тест натижаларини шу вақтнинг ўзида билиб оладилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ахборот_хати

Рақамли технологиялар даврида немис тилини ўқитишнинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро онлайн анжуман ўтказилади

2020 йил 27-28 ноябрь кунлари таълимнинг барча босқичларида немис тилини ўқитиш жараёнига энг сўнгги тадқиқотлар, рақамли технологиялар соҳасидаги илғор хорижий ва миллий тажрибани жорий этишга бағишланган «Рақамли технологиялар даврида немис тилини ўқитиш» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман ўтказилади.

Ташкилотчилар: ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази, Ўзбекистондаги Гёте институти, Германия Академик Алмашув Хизмати (DAAD)нинг “Dhoch3” таълим дастури ҳамда “Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли электрон илмий-методик журнал ва Интернет портали – FLEDU.UZ

Илмий-амалий анжуман ZOOM платформасидан фойдаланган ҳолда махсус ташкил этилган uzspic.uz сайтида икки кун давомида ўтказилади. Анжуман иштирокчиларга уланиш учун ҳаволалар юборилади.

Анжуман материаллари тўпламида чоп этиш анжуман йўналишларига оид долзарб мавзуларда немис, ўзбек ёки рус тилларида ёзилган илмий тезисларни conference.uzspic@gmail.com электрон почта манзилига ёки (99) 630-49-23 рақамига телеграм орқали юбориш лозим.

❗️ Тезислар жорий йилнинг 15 октябригача электрон шаклда қабул қилинади. Эълон қилиниш санаси - 30 октябрь.

Энг яхши мақолалар ОАК комиссияси томонидан тавсия қилинган “Замонавий таълим” zamonaviytalim@itm.uz илмий-амалий оммабоп журналида ёки “Ўзбекистонда хорижий тиллар” https://journal.fledu.uz/uz электрон журналида БЕПУЛ чоп этилади.

Ташкилий қўмита манзили. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Г-9А мавзеси, Кичик ҳалқа йўли кўчаси 21 А-уй (индекс 100138). ЎзРИАИМ 113-хона.

Қўшимча маълумотлар учун: Васила Ибрагимова (93 570-51-88), Дилбар Таджибаева (99 630-49-23).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Асил Рашидов

➡️https://edu.uz/uz/news/view/2261

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️Хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган ҳамда ўтказилган махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этган талабалар ДИҚҚАТИГА !

❗️2020/2021 ўқув йили учун хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича ўтказилган махсус синовлар (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонлар) натижаларига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўтиш бали 56,7 этиб белгиланди.

‼️Махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этиб 56,7 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган талабалардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари рўйхати:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Ўзбекистон миллий университети;
Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали;
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети;
Тошкент давлат техника университети;
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали;
Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали;
Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали;
Тошкент молия институти;
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети;
Тошкент кимё-технология институти;
Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали;
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали;
Тошкент давлат педагогика университети;
Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали;
Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
Андижон машинасозлик институти;
Андижон давлат университети;
Бухоро давлат университети;
Бухоро муҳандислик-технология институти;
Гулистон давлат университети;
Жиззах политехника институти;
Қорақалпоқ давлат университети;
Қарши давлат университети;
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;
Наманган давлат университети;
Наманган муҳандислик-қурилиш институти;
Наманган муҳандислик-технология институти;
Самарқанд давлат университети;
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
Термиз давлат университети;
Фарғона давлат университети;
Фарғона политехника институти;
Урганч давлат университети;
Навоий давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти;
Жиззах давлат педагогика институти;
Қўқон давлат педагогика институти;
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍2
#Вебинар

Бугун соат 14:00дан 16:00га қадар “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кредит тизимини жорий этишдаги муаммолар ва истиқболлар” номли навбатдаги онлайн вебинар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

✅Учрашувда Германия, Россия, Қозоғистон ва юртимиз томонидан кредит тизимини таълим тизимига татбиқ этиш ва ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича тажрибалари, Болония декларациясини имзолаган давлатлардаги вазиятнинг таҳлилига оид мавзулар ёритилади.

👉Вебинарга қуйидаги ҳавола орқали уланиш мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/86232862829

ID: 862 3286 2829

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Профессионал_таълим

Профессионал таълим муассасаларида янги ўқув йили қандай бошланади?

2020 йил 16 сентябрь
куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари М.Холмухамедов раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда профессионал таълим муассасаларида пандемия шароитида янги 2020/2021 ўқув йилини бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Видеоселектор йиғилишида вазирликнинг масъул бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқлари иштирок этди.

2020/2021 ўқув йилини бошлашга тайёргарлик кўриш юзасидан вазифалар белгиланди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилди.

Маълумот учун, 2020/2021 ўқув йили учун 339 та касб-ҳунар мактабларига 80 мингдан ортиқ 9-синф битирувчиларининг ҳужжатлар қабул қилинди. Ҳозирда юртимиздаги 201 та коллеж ва 185 та техникумга қабул жараёни давом этмоқда. Ҳужжатлар шу йилнинг 25 сентябрига қадар қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Raqamli ta'lim markazi
🏛 ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТРАТУРАСИГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТГАН АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

⚖️ Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси хиёбонида ўтказилади.

👆 Қайси сектор ва сменада тест топширишингиз борасидаги маълумотларни ўзида акс эттирган абитуриент рухсатномасини tsul.dtm.uz платформаси орқали чоп этиб олишингиз мумкинлиги маълум қилинади.

👆 Тест синовлари жараёнида тегишли фан (мутахассислик фанлари ва чет тили)лардан 75 та саволни ечиш учун абитуриентларга 2 соат 30 дақиқа вақт ажратилади. Тест синовлари 2 смена (1-смена соат 08.00дан 10.30га қадар, 2-смена соат 16.00дан 18.30га қадар)да ташкил этилади.

Абитуриентлардан тегишли ҳудудга тест синовлари белгиланган вақтдан икки соат олдин келиш сўралади. Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.

Тест синовларида қатнашиш учун ўзингиз билан фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномасини олиб келишингиз шарт.

Қабул жараёни ҳақидаги маълумотлар билан университетда ташкил этилган Call-марказ (71 2331395 ва 71 2336636 (ички 1185)), расмий веб-сайт (tsul.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали батафсил маълумотлар олишингиз мумкин.

🏛 Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омадлар тилаймиз!

каналга уланиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLFypj1KkaGQU14Dg
👍1
#Академик_лицей

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга кириш имтиҳонлари санаси маълум қилинди

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга
2020/2021 ўқув йили учун ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида ўтказилади.

Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 08.00 дан 11.00 га қадар, 2-смена соат 16.00 дан 19.00 га қадар) ташкил этилади.

Тест синовлари тарих ва хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.

❗️Абитуриентлар тест синовларига белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб келишлари сўралади. Улар назорат пости орқали абитуриент рухсатномаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳудудга киритилади..

👆Тест синовлари ўтказилиш жараёнида:

- Тест варақасини буклаш, белгиланмаган жойларга ёзиш тақиқланади.

- Тест топшириш ҳудудига китоб, луғат, жадвал, уяли телефон, компьютер, телекомуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас.

- Тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, тест материалларини ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш сизни тест синовларидан четлатишга асос бўлади.

❌ Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриент тест синовига қўйилмайди!

Абитуриентлар қайси сменада тест топширишларини билиш ва тест синовларига кириш учун зарур бўладиган номзод рухсатномасини tsul.dtm.uz сайти орқали онлайн ҳужжат топширилганида рўйхатдан ўтган телефон рақамни киритган ҳолда олишлари мумкин.

☎️ Номзод рухсатномасини олиш бўйича муаммолар юзасидан Call-марказ (71) 241-72-44, (71) 241-75-54, (71) 241-57-44 рақамлари орқали академик лицей қабул комиссияси ходимлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Тошкент давлат техника университети томонидан пойтахтимиздаги адиблар хиёбонида навбатдаги очиқ дарс ва ижодий учрашув ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#adiblar_xiyoboni

Aдиблар хиёбонида ўтказилган навбатдаги тадбир Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Абдулла Қаҳҳор - етук сўз санъаткори

17 сентбярь
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, бетакрор сўз устаси Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган кун. Шу муносабат билан бугун Адиблар хиёбонида Тошкент молия институти жамоаси томонидан адиб таваллудининг 113 йиллигига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди.

Хотира тадбирида институт ректори в.в.б. Султонали Меҳмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Муҳаммаджон Қуронов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари шоира Фароғат Худойқулова, Ҳулкар Ҳамроева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳмонали Салимов ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этдилар.

Ташриф буюрган меҳмонлар Абдулла Қаҳҳорни ўзбек адабиёти жонкуяри, ёш қаламкашларнинг қаттиққўл, талабчан ва ғамхўр мураббийи, доно маслаҳатгўйи сифатида ҳамиша халқ билан ҳамнафас бўлган адиб сифатида ёд этиб, асарлари борасида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g