Edu.uz
✔
144K subscribers
40.5K photos
7.76K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#ixtirochi_talabalar

Андижон давлат университети талабаси Жасурбек Ғуломов профессор Райимжон Алиев илмий раҳбарлигида университет қошидаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари” илмий лабораториясида "Кремний асосли p-n структурали қуёш элементларини самарадорлигини ошириш" бўйича ўз илмий тадқиқотларини олиб бормоқда.

У илмий тадқиқотлари натижасида 29 та патент олган бўлиб, булардан 6 таси янги фойдали модель учун, 24 таси ЭҲМ учун олинган.

Бундан ташқари Жасурбек 18 та халқаро, 7 та республикамиз илмий журналларида мақола чоп эттирган бўлиб, булардан 1 таси Scopus базасида рўйхатдан ўтган журналда чоп этилган. У халқаро илмий конференцияларда 15 та тезис, республика конференцияларида эса 4 тезис чоп эттирган.

Германиянинг Берлин техника университети профессори Френк Беҳрент «Қайта тикланувчи энергия манбалари» бўйича ўтган 3 ойлик курс битирувчиси.

Synopsys компаниясининг Centaurus TCAD дастурдан моделлаштирувчи дастурчи.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

Ўқитувчи ва шифокорлар билан фикр алмашилди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва педагоглар билан мулоқот қилди.

Жорий йил 30 октябрь куни таълим-тарбия тизими, 6 ноябрда эса соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишлари шу мақсадга қаратилган эди.

Уларда муҳокама қилинган долзарб масалалар ва билдирилган таклифлар асосида таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш, бирламчи тиббий муассасалар фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш бўйича Президентнинг фармон ва қарорлари қабул қилинди.

– Тиббиёт ва таълим – давлат ва халқ ўртасидаги адолат кўприги, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. – Ҳаммамиз ўзимизни қийнаб, ҳалол бўлиб, бу тизимларни тўғрилаб олсак, ана шунда адолат таъминланади. Халқимиз рози бўлади. Тошкент бунда намуна бўлиши керак.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2329

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анъанавий_дарслар

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 16 ноябридан ОТМларда махсус режа-график асосида ўқув жараёнлари босқичма-босқич анъанавий шаклда бошланди.

“Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастури мухбири ОТМларда давом этаётган анъанавий дарс жараёнлари билан танишди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Профессионал_таълим

Коллежлар ва техникумларда тест синовлари бошланди

Маълумки, 2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга (шу куни ҳам) қадар 2020/2021 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари ўтказилиши белгиланган.

Бугун, 20 ноябрь кунидан бошлаб Андижон вилоятидаги 4 та, Наманган вилоятида 3 та ва Фарғона вилоятидаги 5 та таълим муассасасида тест синовлари бошланди.

Жумладан, Андижон туман педагогика коллежи, Андижон, Пахтаобод ва Қўрғонтепа Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари; Чортоқ ва Чуст педагогика коллежлари, Чортоқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми; 2-Фарғона тиббиёт ва Бувайда тиббиёт, Боғдод ва Бувайда педагогика коллежлари, 2-Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Тест синовларида жами 9300 нафардан ортиқ абитуриент иштирок этиши кўзда тутилган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
QQR.pdf
687.5 KB
#Эълон

Қорақалпоғистон Республикасидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ixtirochi_talabalar

Тошкент давлат транспорт университети магистранти сенсорли тракторлар яратиш устида изланмоқда

Тошкент давлат транспорт университети магистранти Юсуфбек Шермуҳаммедов келажакда сенсорли бошқариладиган тракторлар яратиб, амалиётга татбиқ этишни ният қилган.

2017 йил ёш изланувчи-тадқиқотчи Германияда малака ошириб қайтган. Тошкент трактор заводи билан илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Айни пайтда замонавий тракторларнинг тузилиши, уларни маҳаллий шароитга мос ва қулай тарзда такомиллаштириш, уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш устида изланмоқда.

Батафсил 👉 "Янги Ўзбекистон" газетасининг веб-сайтида

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Германиянинг нуфузли институти олимлари ҳамкорлигида янги илмий-амалий лойиҳа ишлаб чиқилди.

📍Lotin alifbosida o'qing

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Профессионал_таълим

Коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг биринчи куни тўғрисида маълумот (2020 йил 20 ноябрь)

➖ Aндижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги 20 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09:00да бошланиб, 11:00да тугади. 2-сменада 14:00да бошланиб, 16:00да тугади.

➖ Aндижон вилояти Пахтаобод туманида 1-сменада тест синовлари 10:00да бошланиб, 12:00да тугади.

➖ Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 9 300 нафар абитуриентдан 6 681 нафари (71,8%) қатнашди.

➖ Жами 2 613 нафар абитуриент тест синовига келмади.

➖ Aбитуриентлар ҳудудга кириш жойида четлатилмади. Имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 6 нафар абитуриент четлатилди.

➖ Энг кўп ҳолат Aндижон вилоятида аниқланиб, 2 нафари шпаргалка, 2 нафари телефон ва электрон қурилмаларни олиб киргани учун четлатилди.

➖ Фарғона ва Наманган вилоятларида 1 нафардан абитуриент телефон ва электрон қурилмаларни олиб киргани учун четлатилди.

Давлат тест маркази.

📍
Lotin alifbosida o'qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
Самарқанд.pdf
296.9 KB
#Эълон

Самарқанд вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ТДЮУда интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича махсус курслар ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 12 октябрь куни ўтказилган интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги йиғилишда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг соҳага оид касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университети томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-27 ноябрь кунлари университет томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича қисқа муддатли ўқув курслар ташкил этилмоқда.

Дастлабки машғулотларга давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг 100 нафарга яқин мутахассисини жалб қилиш режалаштирилган.

Масофавий тарзда ўтказиладиган дарсларни интеллектуал мулк соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар олиб боради. Машғулотлар давомида тингловчилар интеллектуал мулк ҳуқуқининг долзарб масалалари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.

Курс якунда тингловчиларга махсус сертификатлар топширилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Тошкент.pdf
262.5 KB
#Эълон

Тошкент шаҳридаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университетида янги инновацион кампус очилди

Янги бинода сўнгги таълим технологиялари билан жиҳозланган 9 та аудитория, 2 та маърузалар зали, 4 та компьютер лабораторияси, ётоқхона, ресторан-бар ва ошхонани ўз ичига олган меҳмонхона лабораторияси мавжуд.

Шунингдек, халқаро стандартлар асосида жиҳозланган, кампус ҳудуди бўйлаб эркин интернет тармоғи ўрнатилган ижтимоий ҳудуд ва 200 дан ортиқ ўринга эга бўлган 2 та конференция зали фойдаланишга топширилди.

- Янги кампус дунёнинг энг нуфузли университетлари стандартларига мувофиқ жиҳозланган хос бетакрор дизайн билан ажралиб туради, - деди университет ректори Баҳром Мирқосимов. - Бинога кириш жойида талабалар, профессор-ўқитувчиларнинг шахсини аниқлаш технологияси (Face ID) ўрнатилди, бу эса хавфсизлик ва қулайлик даражасини оширади.

2020 йилда университет факультетлари қайта ташкил этилди ва қуйидаги йўналишларда мактаблар ташкил этилди: Бизнес ва иқтисодиёт мактаби (School of Business and Economics), ҳуқуқшунослик, технология ва таълим мактаби (School of Law, Technology and Education) ва олий мактаб (Graduate school).

Маълумот учун, жорий йилдан университетда халқаро миқёсда тан олинадиган PhD ва DSc докторантура дастурлари жорий этилди ва ушбу йўналишда илк қабул бошланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_reyting

Янгиликлар 24 | ОТМ ректорлари иштирокида халқаро рейтингга кириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Қашқадарё.pdf
229.2 KB
#Эълон

Қашқадарё вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Хоразм.pdf
215.2 KB
#Эълон

Хоразм вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Xalqaro_hamkorlik

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди

2020 йил 20 ноябрь куни “Regency Tashkent» меҳмонхонасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлиги ўртасида афғонистонлик талабаларни Ўзбекистонда олий маълумот олиш учун йўналтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Меморандум Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазири ўринбосари Абдул Тавоб Болокарзай томонидан имзоланди.

Меморандумда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ўқув материаллари алмашинуви, қўшма тадқиқот ишларини тарғиб қилиш ва томонларнинг иштирокида нашр этилган илмий журналларда мақолаларни нашр этиш каби йўналишлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Шунингдек, вазирликда Афғонистон делегацияси билан бўлиб ўтган музокараларда АИР учун темир йўл транспорти, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда таълим ва соғликни сақлаш Сурхондарё вилоятининг чегараолди ҳудудида Афғонистон фуқаролари учун тиббиёт, ўқув ва бошқа хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 911-сон қарори асосида Марказ ташкил этилган эди.

2018-2019 ўқув йили давомида Марказда 96 нафар «Ўзбек тили ва адабиёти» йўналишида талаба таҳсил олди ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг бакалавр дипломига эга бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

АндДУ олимлари янги турдаги қуёш панеллари моделларини яратишмоқда

Андижон давлат университети профессори Райимжон Алиев шогирдлари билан биргаликда университет қошидаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари” илмий лабораториясида халқаро рақамли технологик платформани ишга туширишди.

2019 йилда ташкил этилган АҚШ, Германия ва Испаниядан олиб келинган замонавий қурилмалар билан жиҳозланган лабораторияда бажарилаётган тадқиқотлар амалий натижалар бера бошлади. Кремний асосли фотоэлектрик қурилмаларнинг самарадорлигини оширишга имкон берадиган янги нанотехнологик усуллар ишлаб чиқилди.

Хусусан, 2020 йилнинг ўзида 8 та янги ишланмага Ўзбекистон Республикаси патентини олиш учун аризалар берилди. Натижалар халқаро нуфузли журналларда нашр этилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g