#Профессионал_таълим
Коллеж ва техникумларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг биринчи куни тўғрисида маълумот (2020 йил 20 ноябрь)
➖ Aндижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги 20 та объектда тест синовлари 1-сменада соат 09:00да бошланиб, 11:00да тугади. 2-сменада 14:00да бошланиб, 16:00да тугади.
➖ Aндижон вилояти Пахтаобод туманида 1-сменада тест синовлари 10:00да бошланиб, 12:00да тугади.
➖ Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 9 300 нафар абитуриентдан 6 681 нафари (71,8%) қатнашди.
➖ Жами 2 613 нафар абитуриент тест синовига келмади.
➖ Aбитуриентлар ҳудудга кириш жойида четлатилмади. Имтиҳон жараёнида тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 6 нафар абитуриент четлатилди.
➖ Энг кўп ҳолат Aндижон вилоятида аниқланиб, 2 нафари шпаргалка, 2 нафари телефон ва электрон қурилмаларни олиб киргани учун четлатилди.
➖ Фарғона ва Наманган вилоятларида 1 нафардан абитуриент телефон ва электрон қурилмаларни олиб киргани учун четлатилди.
Давлат тест маркази.
📍Lotin alifbosida o'qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ

Самарқанд.pdf
296.9 KB
#Эълон
Самарқанд вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

#OTM_янгиликлари
ТДЮУда интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича махсус курслар ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 12 октябрь куни ўтказилган интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги йиғилишда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг соҳага оид касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Тошкент давлат юридик университети томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган эди.
Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23-27 ноябрь кунлари университет томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича қисқа муддатли ўқув курслар ташкил этилмоқда.
Дастлабки машғулотларга давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг 100 нафарга яқин мутахассисини жалб қилиш режалаштирилган.
Масофавий тарзда ўтказиладиган дарсларни интеллектуал мулк соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар олиб боради. Машғулотлар давомида тингловчилар интеллектуал мулк ҳуқуқининг долзарб масалалари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади.
Курс якунда тингловчиларга махсус сертификатлар топширилади.

Тошкент.pdf
262.5 KB
#Эълон
Тошкент шаҳридаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университетида янги инновацион кампус очилди
Янги бинода сўнгги таълим технологиялари билан жиҳозланган 9 та аудитория, 2 та маърузалар зали, 4 та компьютер лабораторияси, ётоқхона, ресторан-бар ва ошхонани ўз ичига олган меҳмонхона лабораторияси мавжуд.
Шунингдек, халқаро стандартлар асосида жиҳозланган, кампус ҳудуди бўйлаб эркин интернет тармоғи ўрнатилган ижтимоий ҳудуд ва 200 дан ортиқ ўринга эга бўлган 2 та конференция зали фойдаланишга топширилди.
- Янги кампус дунёнинг энг нуфузли университетлари стандартларига мувофиқ жиҳозланган хос бетакрор дизайн билан ажралиб туради, - деди университет ректори Баҳром Мирқосимов. - Бинога кириш жойида талабалар, профессор-ўқитувчиларнинг шахсини аниқлаш технологияси (Face ID) ўрнатилди, бу эса хавфсизлик ва қулайлик даражасини оширади.
2020 йилда университет факультетлари қайта ташкил этилди ва қуйидаги йўналишларда мактаблар ташкил этилди: Бизнес ва иқтисодиёт мактаби (School of Business and Economics), ҳуқуқшунослик, технология ва таълим мактаби (School of Law, Technology and Education) ва олий мактаб (Graduate school).
Маълумот учун, жорий йилдан университетда халқаро миқёсда тан олинадиган PhD ва DSc докторантура дастурлари жорий этилди ва ушбу йўналишда илк қабул бошланди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xalqaro_reyting
Янгиликлар 24 | ОТМ ректорлари иштирокида халқаро рейтингга кириш масалалари муҳокама қилинди.

Қашқадарё.pdf
229.2 KB
#Эълон
Қашқадарё вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Хоразм.pdf
215.2 KB
#Эълон
Хоразм вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

#Xalqaro_hamkorlik
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди
2020 йил 20 ноябрь куни “Regency Tashkent» меҳмонхонасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлиги ўртасида афғонистонлик талабаларни Ўзбекистонда олий маълумот олиш учун йўналтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Меморандум Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазири ўринбосари Абдул Тавоб Болокарзай томонидан имзоланди.
Меморандумда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ўқув материаллари алмашинуви, қўшма тадқиқот ишларини тарғиб қилиш ва томонларнинг иштирокида нашр этилган илмий журналларда мақолаларни нашр этиш каби йўналишлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.
Шунингдек, вазирликда Афғонистон делегацияси билан бўлиб ўтган музокараларда АИР учун темир йўл транспорти, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда таълим ва соғликни сақлаш Сурхондарё вилоятининг чегараолди ҳудудида Афғонистон фуқаролари учун тиббиёт, ўқув ва бошқа хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 911-сон қарори асосида Марказ ташкил этилган эди.
2018-2019 ўқув йили давомида Марказда 96 нафар «Ўзбек тили ва адабиёти» йўналишида талаба таҳсил олди ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг бакалавр дипломига эга бўлди.

АндДУ олимлари янги турдаги қуёш панеллари моделларини яратишмоқда
Андижон давлат университети профессори Райимжон Алиев шогирдлари билан биргаликда университет қошидаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари” илмий лабораториясида халқаро рақамли технологик платформани ишга туширишди.
2019 йилда ташкил этилган АҚШ, Германия ва Испаниядан олиб келинган замонавий қурилмалар билан жиҳозланган лабораторияда бажарилаётган тадқиқотлар амалий натижалар бера бошлади. Кремний асосли фотоэлектрик қурилмаларнинг самарадорлигини оширишга имкон берадиган янги нанотехнологик усуллар ишлаб чиқилди.
Хусусан, 2020 йилнинг ўзида 8 та янги ишланмага Ўзбекистон Республикаси патентини олиш учун аризалар берилди. Натижалар халқаро нуфузли журналларда нашр этилмоқда.

YouTube
Professor Raimjon Aliyev va shogirdlari tomonidan olib borilayotgan ilmiy tadqiqotlar
Вазир ўринбосари Хоразмда: иқтидорли талабалар билан учрашув
2020 йилнинг 23 ноябрь куни Урганч давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоатов вилоят ОТМларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашувни Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев очиб берди.
Учрашувда вазир ўринбосари бугунги кунда мамлакатимиз ёшларига яратилаётган имкониятлар, фан ва таълим интеграциясида ёшларнинг тутган ўрни масалалари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ёшларнинг мақсад ва интилишлари, таклифлари билан қизиқди.
Юсуф Aбсоатовнинг янги ташаббуси хоразмлик талабаларга жуда манзур бўлди. "Бугун математика бўйича Қоракўл мактаби биринчи ўринда, - дейди вазир ўринбосари. - Лекин Aлгебранинг, алгоритмнинг отаси Мусо ал-Хоразмий мана шу замин - Хоразм фарзанди. Балки, Қоракўл мактабининг рақобатчиси Хоразмда бўлиши керакдир. Роналду ва Месси ўзаро рақобат қилиб, натижада, дунёнинг энг зўрлари бўлди-ку, худди шу каби Хоразм ва Бухоро математика мактаблари ҳам ўзаро рақобатлашса, дунёнинг энг зўр икки мактаби юртимизда бўлиши мумкин. Мен шахсан дунёнинг энг кучли 20 та университетига математика ва инглиз тилидан тайёрлайдиган ўқув даргоҳи Хоразмда бўлиши керак деб ўйлайман. Ҳамма нарсанинг зўри пойтахтда бўлиши - бу бизнинг ютқизиғимиз, кичик фожиамиз. Хоразмда шундай билим даргоҳлари ташкил қилишимиз керакки, пойтахтдан, водийдан, воҳадан, қўшни республикалардан келиб ўқишсин. Бунга салоҳият борми - бор. Биздан нима ёрдам керак бўлса, мана, имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз".
Университет қошида математика фанини инглиз тилида ўқитадиган ўқув марказини очиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди. Бу иқтидорли ёшларнинг дунёга чиқишига, Ал- Хоразмийнинг муносиб ворислари сифатида фанни ривожлантиришига кўмак бериши таъкидланди.
Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирок этган талабалар ўз таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан қатнашиб, қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди. Кўтаринки руҳда ўтган учрашувда бундай мулоқотларни доимий давом эттиришга келишиб олинди.

Нукус ДПИнинг «Турон» жамоаси «Қувноқлар ва зукколар» танлови ғолиби бўлди
Кеча, 22 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» саройида «Қувноқлар ва зукколар: чемпионлар кубоги-2020» бўлиб ўтди.
«Қувноқлар ва зукколар» республика танловининг финал босқичида сўнгги тўрт йилда чемпионликни қўлга киритган жамоалар иштирок этиб, энг сара бадиий ва кўнгилочар дастурларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Жумладан, Нукус давлат педагогика институтининг «Турон» (2015 йил), Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг «Оғалар» (2016 йил), Навоий давлат кончилик институтининг «ТБТ» (2017 йил), Тошкент молия институтининг «Молиячи» (2018 йил) ҳамда 2019 йилги мавсум чемпиони Тошкент давлат аграр университетининг «Янги юлдузлар» жамоалари қатнашди.
Танлов якунларига кўра, Нукус давлат педагогика институтининг «Турон» жамоаси ғолиб деб топилди ва 2020 йилги Ўзбекистон чемпиони сифатида суперкубок эгаси бўлди.
Ғолиб жамоага 30 миллион сўмлик сертификат топширилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар ўртасида масофавий ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази томонидан талаба-ёшлар ўртасида “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида ўтказилган “Энг яхши видеоролик” ва “Энг яхши инфографика” танлови ғолиблари аниқланди.
“Энг яхши видеоролик” номинациясида Тошкент давлат шарқшунослик университети 2-босқич талабаси Низомиддин Шукурхўжаевнинг “Сўнгги пушаймон” номли видеоролиги 1-ўринга лойиқ деб топилди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали 1-босқич талабаси Динара Мамутова “Ўз йўлингни ўзинг танла!” видеоролиги билан 2-ўринни, Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2-босқич талабаси Анвар Мустафоев “Сароб” видеоролиги билан 3-ўринни эгаллади.

Профессионал таълим муассасаларида бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар тасдиқланди
Янги профессионал таълим тизимини ташкил этишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур янги тизимнинг янги ҳужжатлари босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда ва тасдиқланмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги 734-сон қарори қабул қилинди.
✅ Мазкур қарор билан:
▪️ Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари ва тавсифи;
▪️ Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси;
▪️Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи;
▪️Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси тасдиқланди.
❗️Муҳим: Профессионал таълим тўғрисидаги диплом ва сертификатларга ахборот технологияларни жорий этиш орқали индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти яратилади.
Диплом бланкаларига QR-код тизимини жорий этиш диплом ва сертификат ёзишда инсон омили таъсирини қисқартиради ва келгусида диплом ва сертификатнинг ҳақиқийлигини ушбу код орқали ҳар қандай шахс дастурдан фойдаланган ҳолда аниқлик киритиши мумкин бўлади.
Каналга уланиш:👇👇👇

#ОТМ_янгиликлари
Тошкент давлат стоматология институтида финландиялик профессор-ўқитувчилар иш бошлади
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш мақсадида таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва соҳанинг кейинги тараққиёт даражасини белгилаб беришда Финландия таълим тизимининг илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилди.
Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республикадаги олий таълим муассасалари Финландия олий таълимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва жорий этиш мақсадида фин университетлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Жумладан, Тошкент давлат стоматология институти ва Финландиянинг JAMK университети ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, икки нафар финландиялик профессор Тошкент стоматология институти жамоасига қабул қилинди. Профессорлар Аннина Кангас-Ниеми (Annina Kangas-Niemi) ва Сари Ярвинен (Sari Järvinen) талабаларга «Соғлиқни сақлаш менежменти ва бошқаруви» фанидан маъруза ва амалий машғулотларни олиб борадилар.
Маълумот учун, 2021 йил январь ойидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финландиянинг Турку амалий фанлар университети билан қўшма таълим дастури доирасида дастлабки қабулни бошлаш режалаштирилмоқда.

Италия элчиси Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди
Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулоддаги ва мухтор элчиси Aгостино Пинна Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига ташриф буюрди.
Ташриф давомида олий ўқув юрти вакиллари элчини университет фаолияти, маъмурияти ва университет бинолари билан таништирди. Музокара давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари ҳам муҳокама қилинди.
Хусусан, Италия университетлари билан таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик қилиш, қўшма грантларни ишлаб чиқиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни биргаликда яратиш ҳамда ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Диёр янгиликлари | Жиззах вилоятидаги коллеж ва техникумларга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари жараёнидан репортаж.