Edu.uz
✔
144K subscribers
40.4K photos
7.75K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Қашқадарё.pdf
229.2 KB
#Эълон

Қашқадарё вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Хоразм.pdf
215.2 KB
#Эълон

Хоразм вилоятидаги коллеж ва техникумларга 2020/2021 ўқув йили учун кириш тест синовларини ўтказиш муддати ва манзиллари тўғрисида маълумот.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Xalqaro_hamkorlik

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди

2020 йил 20 ноябрь куни “Regency Tashkent» меҳмонхонасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазирлиги ўртасида афғонистонлик талабаларни Ўзбекистонда олий маълумот олиш учун йўналтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Меморандум Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Афғонистон Ислом Республикаси Олий таълим вазири ўринбосари Абдул Тавоб Болокарзай томонидан имзоланди.

Меморандумда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, ўқув материаллари алмашинуви, қўшма тадқиқот ишларини тарғиб қилиш ва томонларнинг иштирокида нашр этилган илмий журналларда мақолаларни нашр этиш каби йўналишлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Шунингдек, вазирликда Афғонистон делегацияси билан бўлиб ўтган музокараларда АИР учун темир йўл транспорти, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда таълим ва соғликни сақлаш Сурхондарё вилоятининг чегараолди ҳудудида Афғонистон фуқаролари учун тиббиёт, ўқув ва бошқа хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 911-сон қарори асосида Марказ ташкил этилган эди.

2018-2019 ўқув йили давомида Марказда 96 нафар «Ўзбек тили ва адабиёти» йўналишида талаба таҳсил олди ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг бакалавр дипломига эга бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

АндДУ олимлари янги турдаги қуёш панеллари моделларини яратишмоқда

Андижон давлат университети профессори Райимжон Алиев шогирдлари билан биргаликда университет қошидаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари” илмий лабораториясида халқаро рақамли технологик платформани ишга туширишди.

2019 йилда ташкил этилган АҚШ, Германия ва Испаниядан олиб келинган замонавий қурилмалар билан жиҳозланган лабораторияда бажарилаётган тадқиқотлар амалий натижалар бера бошлади. Кремний асосли фотоэлектрик қурилмаларнинг самарадорлигини оширишга имкон берадиган янги нанотехнологик усуллар ишлаб чиқилди.

Хусусан, 2020 йилнинг ўзида 8 та янги ишланмага Ўзбекистон Республикаси патентини олиш учун аризалар берилди. Натижалар халқаро нуфузли журналларда нашр этилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Вазир ўринбосари Хоразмда: иқтидорли талабалар билан учрашув

2020 йилнинг 23 ноябрь куни Урганч давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоатов вилоят ОТМларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашувни Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев очиб берди.

Учрашувда вазир ўринбосари бугунги кунда мамлакатимиз ёшларига яратилаётган имкониятлар, фан ва таълим интеграциясида ёшларнинг тутган ўрни масалалари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ёшларнинг мақсад ва интилишлари, таклифлари билан қизиқди.

Юсуф Aбсоатовнинг янги ташаббуси хоразмлик талабаларга жуда манзур бўлди. "Бугун математика бўйича Қоракўл мактаби биринчи ўринда, - дейди вазир ўринбосари. - Лекин Aлгебранинг, алгоритмнинг отаси Мусо ал-Хоразмий мана шу замин - Хоразм фарзанди. Балки, Қоракўл мактабининг рақобатчиси Хоразмда бўлиши керакдир. Роналду ва Месси ўзаро рақобат қилиб, натижада, дунёнинг энг зўрлари бўлди-ку, худди шу каби Хоразм ва Бухоро математика мактаблари ҳам ўзаро рақобатлашса, дунёнинг энг зўр икки мактаби юртимизда бўлиши мумкин. Мен шахсан дунёнинг энг кучли 20 та университетига математика ва инглиз тилидан тайёрлайдиган ўқув даргоҳи Хоразмда бўлиши керак деб ўйлайман. Ҳамма нарсанинг зўри пойтахтда бўлиши - бу бизнинг ютқизиғимиз, кичик фожиамиз. Хоразмда шундай билим даргоҳлари ташкил қилишимиз керакки, пойтахтдан, водийдан, воҳадан, қўшни республикалардан келиб ўқишсин. Бунга салоҳият борми - бор. Биздан нима ёрдам керак бўлса, мана, имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз".

Университет қошида математика фанини инглиз тилида ўқитадиган ўқув марказини очиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди. Бу иқтидорли ёшларнинг дунёга чиқишига, Ал- Хоразмийнинг муносиб ворислари сифатида фанни ривожлантиришига кўмак бериши таъкидланди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирок этган талабалар ўз таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан қатнашиб, қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди. Кўтаринки руҳда ўтган учрашувда бундай мулоқотларни доимий давом эттиришга келишиб олинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Нукус ДПИнинг «Турон» жамоаси «Қувноқлар ва зукколар» танлови ғолиби бўлди

Кеча, 22 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» саройида «Қувноқлар ва зукколар: чемпионлар кубоги-2020» бўлиб ўтди.

«Қувноқлар ва зукколар» республика танловининг финал босқичида сўнгги тўрт йилда чемпионликни қўлга киритган жамоалар иштирок этиб, энг сара бадиий ва кўнгилочар дастурларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Жумладан, Нукус давлат педагогика институтининг «Турон» (2015 йил), Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг «Оғалар» (2016 йил), Навоий давлат кончилик институтининг «ТБТ» (2017 йил), Тошкент молия институтининг «Молиячи» (2018 йил) ҳамда 2019 йилги мавсум чемпиони Тошкент давлат аграр университетининг «Янги юлдузлар» жамоалари қатнашди.

Танлов якунларига кўра, Нукус давлат педагогика институтининг «Турон» жамоаси ғолиб деб топилди ва 2020 йилги Ўзбекистон чемпиони сифатида суперкубок эгаси бўлди.

Ғолиб жамоага 30 миллион сўмлик сертификат топширилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар ўртасида масофавий ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази томонидан талаба-ёшлар ўртасида “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида ўтказилган “Энг яхши видеоролик” ва “Энг яхши инфографика” танлови ғолиблари аниқланди.

“Энг яхши видеоролик” номинациясида Тошкент давлат шарқшунослик университети 2-босқич талабаси Низомиддин Шукурхўжаевнинг “Сўнгги пушаймон” номли видеоролиги 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали 1-босқич талабаси Динара Мамутова “Ўз йўлингни ўзинг танла!” видеоролиги билан 2-ўринни, Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2-босқич талабаси Анвар Мустафоев “Сароб” видеоролиги билан 3-ўринни эгаллади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Профессионал_таълим

Профессионал таълим муассасаларида бериладиган давлат намунасидаги ҳужжатлар тасдиқланди

Янги профессионал таълим тизимини ташкил этишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур янги тизимнинг янги ҳужжатлари босқичма-босқич ишлаб чиқилмоқда ва тасдиқланмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги 734-сон қарори қабул қилинди.

✅ Мазкур қарор билан:

▪️ Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломларнинг давлат намуналари ва тавсифи;

▪️ Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги дипломлар иловасининг давлат намунаси;

▪️Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификацияларни эгаллаш бўйича сертификатнинг давлат намунаси ва тавсифи;

▪️Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида бериладиган академик маълумотноманинг давлат намунаси тасдиқланди.

❗️Муҳим: Профессионал таълим тўғрисидаги диплом ва сертификатларга ахборот технологияларни жорий этиш орқали индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти яратилади.

Диплом бланкаларига QR-код тизимини жорий этиш диплом ва сертификат ёзишда инсон омили таъсирини қисқартиради ва келгусида диплом ва сертификатнинг ҳақиқийлигини ушбу код орқали ҳар қандай шахс дастурдан фойдаланган ҳолда аниқлик киритиши мумкин бўлади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат стоматология институтида финландиялик профессор-ўқитувчилар иш бошлади

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш мақсадида таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва соҳанинг кейинги тараққиёт даражасини белгилаб беришда Финландия таълим тизимининг илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилди.

Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида республикадаги олий таълим муассасалари Финландия олий таълимидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва жорий этиш мақсадида фин университетлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Жумладан, Тошкент давлат стоматология институти ва Финландиянинг JAMK университети ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, икки нафар финландиялик профессор Тошкент стоматология институти жамоасига қабул қилинди. Профессорлар Аннина Кангас-Ниеми (Annina Kangas-Niemi) ва Сари Ярвинен (Sari Järvinen) талабаларга «Соғлиқни сақлаш менежменти ва бошқаруви» фанидан маъруза ва амалий машғулотларни олиб борадилар.

Маълумот учун, 2021 йил январь ойидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Финландиянинг Турку амалий фанлар университети билан қўшма таълим дастури доирасида дастлабки қабулни бошлаш режалаштирилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#ОТМ_янгиликлари

Италия элчиси Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди

Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулоддаги ва мухтор элчиси Aгостино Пинна Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида олий ўқув юрти вакиллари элчини университет фаолияти, маъмурияти ва университет бинолари билан таништирди. Музокара давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Хусусан, Италия университетлари билан таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик қилиш, қўшма грантларни ишлаб чиқиш, илмий ва инновацион лойиҳаларни биргаликда яратиш ҳамда ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Профессионал_таълим

Диёр янгиликлари | Жиззах вилоятидаги коллеж ва техникумларга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари жараёнидан репортаж.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Muhokama_uchun_mavzu

Таълимда танқидий фикрлаш керакми?

Абдуқаҳҳор ҒАНИЕВ,
физика-математика фанлари номзоди, доцент, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали директори:

... Қилинадиган ҳаракатлар бошқа мамлакатлардаги таълим элементларини кўр-кўрона кўчириш, ўқувчилардаги психофизиологик ҳолатларни эътиборга олмаслик оқибатида кутилмаган натижалар бермоқда.

Ёшларнинг бундай терс характерга эгаликлари, ҳаттоки олий маълумотли, баъзида эса илмий даражали мутахассисларнинг «ижодий фаолият»га лаёқатсизликларининг сабаби нимада? Нега улар доимо турли туман важлар топишга, камчиликлар излашга мойил?

Ва ниҳоят нега биз бир-биримизга табассум билан қараш ўрнига ёв қараш билан разм солишни, яхши хусусиятларни кўриш ўрнига камчиликларни топишни афзал кўрамиз?

Буларнинг ҳаммаси замирида таълим тизими ва нотўғри танланган таълим услублари ётади. Чунки улар шундай ўқитилган. Натижада қозонда нима бўлса, чўмичда ҳам шу чиқади. Жамиятни ўзгартиришни айнан шу таълим услубларини ўзгартиришдан бошламоқ керак.

Фарзандларимизда ҳар бир кўрилаётган муаммо, ҳар бир қилинадиган иш, маъруза, суҳбат ва ҳакозоларда ижодийлик, ҳар бир суҳбатдошда ижодий хусусиятни кўришни истасак уларни ёш болалигидан бошлаб «ижодий фикрлаш»га ўргатишимиз лозим

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2336

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Профессионал_таълим

Профессионал таълим муассасаларида заргарлик йўналишида кадрлар тайёрлашда Туркия тажрибасидан фойдаланилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродилло Холмухамедов, Ўзбекистон Заргарлик саноати уюшмаси раис ўринбосари Камила Негматова ва SFS “Global trade & Investment Consultancy” (Туркия) компанияси Бошқарув кенгаши раиси Сердар Кескин иштирокида музокаралар ўтказилди.

Музокара давомида профессионал таълим муассасаларида заргарлик йўналишида ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш бўйича Туркия тажрибасидан кенг фойдаланиш, касбий стандартлар, таълим дастурларини такомиллаштириш, турдош таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, педагог кадрлар малакасини ошириш, янги ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Музокараларда янги ўқитиш технологияларини жорий этиш, ишлаб чиқариш ва амалиёт билан боғлаш, халқаро заргарлик ярмаркаларида қатнашиш, Туркия таълим муассасалари билан ўқувчи ва ўқитувчилар мобиллигини йўлга қўйиш бўйича чора тадбирларни амалга ошириш таклифлари берилди.

Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг буюртманомалари асосида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида «Заргарлик буюмлари дизайни» йўналишида, коллежларда заргарлик тармоғи мутахассисларини тайёрлаш йўлга қўйилган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Ректор_минбари

Таълим амалиётдан узоқлашиб кетди

Рустам ХОЛМУРОДОВ
, Самарқанд давлат университети ректори:

....Бугунги кунда юртимизда қурилиш-архитектура соҳасида мутахассислар тайёрлаётган бир нечта ОТМлар фаолият олиб боряпти. Ушбу даргоҳларда архитекторлар, қурувчи муҳандислар ва бошқа турдош касблар эгалари етишиб чиқмоқда.

Аммо тан олиш керак, таълим жараёнлари инновацион қурилиш технологияларидан йироқлашиб кетган. Бошқача айтганда, замонавий қурилиш маданияти уларгача ҳамон етиб бормаган, десак, хато бўлмайди.

Янада ачинарлиси, кейинги даврда тўғри келса-келмаса, ҳамма қурувчи бўлиб кетаётгандек. Кичик-кичик фирмалар ҳам бунёдкорлик билан шуғулланаётир. Уларни бошқараётганларни, аслида эса ўта масъулиятли ишларни бажараётганларнинг барчасини ҳам қурувчилик касбини чуқур эгаллаган, соҳа мутахассиси, десак, қаттиқ янглишамиз.

👉Батафсил: «Халқ сўзи» газетаcининг расмий каналида

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Халқаро_конференция

2020 йил 27−28 ноябрь кунлари Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Қутадғу билиг”нинг 950 йиллигига атаб “Жаҳон туркологиясининг буюк обидаси “Қутадғу билиг” ва уни ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида Халқаро илмий конференция ўтказилади.

Халқаро конференцияда 12 та мамлакатнинг 36 та ОТМ ва ташкилоти 50 нафар маърузачиси иштирок этади.

Батафсил: https://online.pubhtml5.com/jcpd/iunm/

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Qabul2020

Абитуриентлар диққатига, ўқишга қабул давом этади!

Аджу университетида ҳужжатларни қабул қилиш муддати 1 декабргача узайтирилди

✅ Таълим йўналишлари:

👉 Архитектура (Architecture) – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги (Electrical and Computer Engineering) – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги (Civil Systems Engineering) – 7,1 млн. сўм.

❇️ Зарур ҳужжатлар:

➖ паспорт;
➖ умумтаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
➖ 3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
➖камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса).

❗️Эслатма: ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида тўлов амалга оширилади (223 000 сўм).

Мурожаат учун: (71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Батафсил: телеграм, веб-сайt

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
📍Ҳар бир ҳудудда камида 1 тадан нодавлат олий таълим муассасаси ташкил этилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича жорий йил ЗО октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши Баёнига мувофиқ:

👉Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси билан биргаликда олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва қамров даражасини ошириш максадида, 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан нодавлат олий таълим муассасаларини ташкил қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати мана бу ерда: ⬇️
https://t.me/otm_info/59
____________________________
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw