Edu.uz
✔
144K subscribers
40.4K photos
7.75K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tashabbuskor_talabalar

Факт 24 | Қарши давлат университети Санъатшунослик факультети 2-курс талабаси Ирода АБДУРАҲМОНОВА банкдан 100 млн. сўм кредит олиб, қишлоғида тенгдошлари учун кутубхона очди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_maktab_hamkorligi

ЎзМУ Олмазор туманидаги 10 та мактабни оталиққа олди

Ўзбекистон Миллий университети Олмазор туманидаги таълим сифати ва битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш бўйича энг паст бўлган 10 та мактабни ўз оталиғига олди ва уларда таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқди.

Унга мувофиқ математика, физика, кимё, биология, тарих, рус тили ва адабиёти фанлари бўйича 1831 нафар ўқитувчи ЎзМУда малака оширади.

Мазкур мактабларга мос факультет ва кафедралар бириктирилиб, университетда фанлар кесимида ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва уларга методик ёрдам кўрсатиш орқали малакасини ошириш, университет профессор-ўқитувчилари ва мактаб ўқитувчилари “Устоз-шогирд” тизимини жорий этиш ҳамда юқори натижага эришган мактаб ўқитувчиларини “Университетнинг фахрий ўқитувчиси” мақомига кўтариш ва моддий рағбатлантириш режалаштирилган.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш ва ғолибларга “Университет стипендияси”ни жорий этиш, юқори синф ўқувчиларини ОТМга ўқишга кириш учун тайёрлайдиган махсус ўқув-тайёрлов курсларини ташкил этиш, ўқувчилар қизиқишига кўра ижодий ва фан тўгаракларини ташкил этиш, беш ташаббус доирасида спорт мусобақалари ҳамда ижодий кечалар ташкил этиш кўзда тутилган.

ЎзМУ ректори Аваз Марахимов бошчилигида факультет деканлари ва кафедра мудирлари Олмазор туманидаги 219-сонли мактаб жамоаси ва ўқувчилари билан учрашди. Университет номидан мактабга 1 дона интерактив доска, компьютер синфи, бадиий ва ўқув адабиётлари тўплами совға қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Universiada2020

«Универсиада-2020»: Наманганда волейбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда

Кеча, 29 ноябрь куни Наманганда Республикамиз олий таълим муассасалари ўртасида спортнинг волейбол (эркаклар) тури бўйича «Универсиада-2020» мусобақасининг финал босқичи ўйинларига старт берилди.

Бугунги дастлабки ўйинда Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти жамоалари беллашиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари 3:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Куннинг иккинчи баҳсида Тошкент вилояти ва Наманган вилояти вакиллари беллашди. Муросасиз ўтган баҳсда Наманган вилояти вакиллари 3:1 ҳисобида устун келишди.

«Универсиада-2020» спорт ўйинлари доирасида волейбол бўйича учрашувлар 1 декабргача давом этади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tashabbuskor_talabalar

Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг бир гуруҳ талабалари хорижликларга ўзбек тилини ўргатишмоқда. Янги дарслик, аудио-қўлланмалар, видеоблоглар, онлайн курсларнинг барчаси университет ёшлари томонидан тайёрланган.

📹 https://www.youtube.com/watch?v=gsmhrXQrDFM

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Профессионал_таълим

ТМИ ҳузуридаги техникумларга имтиҳонлар якунланди

2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга қадар 2020/2021 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент молия институти ҳузуридаги Олтинкўл иқтисодиёт, Ангор иқтисодиёт ва тадбиркорлик ҳамда Марғилон банк-молия техникумларида ёзма имтиҳонлар якунига етди.

Институт ҳузуридаги мазкур 3 та техникумга жами 865 нафар, шундан давлат гранти асосида 90 нафар, тўлов-шартнома асосида 775 нафар абитуриент қабул қилинади. Талабалар «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», «Солиқ ва солиққа тортиш», «Молия», «Банк иши», «Рақамли ахборотни қайта ишлаш аналитиги»,«Маркетинг» ва «Пенсия иши» каби йўналишларда таҳсил олади.

Ушбу профессионал таълим муассасаларида икки йиллик ўқув жараёнида иштирок этган ўқувчилар орасида иқтидорли ёшлар Тошкент молия институтининг 2-босқич талабалари сафига суҳбат асосида қабул қилинади. Шу боис институт маъмурияти томонидан энг қобилиятли ўқувчиларни танлаб олиш ва имтиҳонларни самарали ўтказиш мақсадида малакали профессор-ўқитувчилар имтиҳонларга жалб этилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
#Коррупциясиз_соҳа

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилади

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда Антикоррупция ҳафталиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади.

Тадбир жорий йилнинг 4 декабрь санасида соат 10:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маъмурий биносида ўтказилиши белгиланган.

Тадбир давомида вазирлик фаолиятида очиқликни таъминлаш, коррупцион хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий антикоррупцион тизимларни жорий этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

❗️Тадбирда иштирок этиш истагида бўлганлар ҳаволада келтирилган ариза шаклини жорий йил 2 декабрга қадар тўлдиришлари сўралади.

Рўйхатдан ўтиш: https://docs.google.com/forms/d/1d7807fZyF6PLATgdzge8lPj1f7NNV71bx-mVp_PjO8E/edit

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси, 96-уй

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_maktab_hamkorligi

СамДЧТИ жамоаси мактаблардаги инглиз тили фани ўқитувчилари малакасини оширишда кўмаклашади

2020/2022 йилларга мўлжалланган “English Access Microscholarship Program” дастури асосида Самарқанд давлат чет тиллар институти профессор-ўқитувчилари мактаб ўқувчилари учун инглиз тилини ўргатиш борасида янги лойиҳани амалга оширади.

Мазкур лойиҳа Самарқанд шаҳрида жойлашган умумий ўрта таълим мактаблари учун мўлжалланган бўлиб, лойиҳанинг мақсади ўқувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини оширишга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида институт Самарқанд шаҳридаги 2-, 8-, 9- ва 30-сон мактаблар билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Шартномада педагог-ходимлар малакасини ошириш, республика ва халқаро миқёсида анжуманлар, семинарлар, тренинглар ўтказиш, ўқитишнинг интерактив, масофавий турларини ишлаб чиқиш ҳамда мактаб ўқувчилари учун инглиз тили машғулотларини бепул ўргатиш кабилар ўз аксини топган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Nazariyadan_amaliyotga

ОТМ матбуот котиблари хабарлари: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети матбуот хизмати ва ЎзМТРК “Sport” телеканали ҳамкорлигида "Sport vaqti" кўрсатувида махсус саҳифа ташкил этилди.

Дастур ҳар ҳафта чоршанба куни соат 09:00 дан 12:00 гача эфирга узатилади.

Унда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида университетда олиб борилаётган илмий изланишлар, шунингдек, халқаро ҳамда маҳаллий илмий ва амалий грант лойиҳаларини жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Muhokama_uchun_mavzu

Бегоналашув ва худбинликни қандай енгамиз?

Хуршид МИРЗАҲМЕДОВ,
Наманган давлат университети таянч докторанти:

.... Ўтган асрнинг 70-йилларигача ОТМда таҳсил олган ёшлар фанни чуқур эгаллаш учун ўқитувчининг қўлёзма-манбасидан, иккинчи босқичда 2001 йилгача таъминот яхшиланиши туфайли китобдан фойдаланган.

Бизнинг давр талабалари 2015 йилгача китоб ва бошқа маълумотларнинг электрон шаклини флешка қурилмасига кўчириб олган, 2016 йилдан кейинги даврда эса талабалар орасида ўқитувчилардан фанга доир адабиёт сўраб олиш эҳтиёжи амалда тугатилди. Бу ҳол олий таълим талабалари фанни ўзлаштиришда адабиётларга бўлган эҳтиёжини қандай қондирмоқда?

Мусиқа тинглаш ёшларнинг кун тартибида асосий ўринни эгалламоқда. Шундай экан, жаҳон ва миллий мумтоз адабиётнинг энг яхши намуналарини ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларига матнли, овозли-аудиокитоб тарзида ҳамда овозли-аудио театрларни жойлаштириш, уларни тарғиб қилиш орқали кенг китобхонлар аудиториясини сақлаб қолиш мумкин.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2344

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz | Кирилл
“O‘qituvchilar uchun Aptis” testi haqida bilasizmi?!

🔰 “O‘qituvchilar uchun Aptis” Davlat test markazi tomonidan Britaniya Kengashi bilan hamkorlikda o‘tkaziladigan malaka test sinovi hisoblanadi.

👩‍🏫 Ushbu test har oyda asosiy ish haqiga qo‘shimcha ravishda ustama puli olishni istagan ingliz tili fani o‘qituvchilariga mo‘ljallangan.

📌 Test sinovning o‘ziga xos xususiyatlari:

➖ Britaniya Kengashining yetakchi ingliz tili mutaxassislari tomonidan ishlab chiqilgan.
➖ Ta’lim sohasi uchun maxsus ishlab chiqilgan (eng yaxshi natijaga erishish uchun o‘qituvchilar tajribasidan kelib chiqib moslashtirilgan).
➖ Tez, qulay va arzon – bir kun ichida test sinovlarining barcha qismlari topshiriladi va testdan 72 soat o‘tgach, natijalar e’lon qilinadi.
➖ Maxsus tayyorgarlikni talab qilmaydi – ingliz tilini bilishning haqiqiy darajasini aniqlashga imkon beradi.

👨🏻‍💻 Test sinovida qatnashish uchun Davlat test markazining rasmiy (https://dtm.uz/page/aptis) sayti orqali onlayn ro‘yxatdan o‘tiladi.

🔖 Test sinovida qatnashish uchun to‘lov bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 baravari (557 500 so‘m)ni tashkil qiladi.

📆 “O‘qituvchilar uchun Aptis” testi har oyda bir marta Davlat test markazi tomonidan kompyuterda o‘tkaziladi.

⚖️ Testning taqdim etilgan javoblari “Global British Council” baholash guruhi tomonidan baholanadi.

⏰ Test natijalari test o‘tkazilgan vaqtdan boshlab 72 soat ichida shaxsiy kabinetda e’lon qilinadi.

✅ Natijalari CEFR shkalasi bo‘yicha “C” darajasiga to‘g‘ri keladigan, “O‘qituvchilar uchun Aptis” testidan o‘tgan o‘qituvchilarga ma’lumotnoma beriladi. Ushbu ma’lumotnomaga ega o‘qituvchilarga asosiy ish haqining 15% yoki 30% miqdorida ustama beriladi.

❕ Dekabr oyida bo‘lib o‘tadigan “O‘qituvchilar uchun Aptis” test sinovi uchun ro‘yxatga olish jarayoni 2020-yil 10-dekabrga qadar davom etadi.

Davlat test markazi.

Vazirlik telegram kanaliga ulanish
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFczx0DBI6Hy5OPafg
​​#ОТМ_янгиликлари

Соврин миқдори 60 000 000 сўм бўлган “IT MARAFON – 2021”га старт берилди

Бугун, 1 декабрдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан мактаб ўқувчилари, талабалар ва дастурлашга қизиқувчи барча ёшлар учун “IT MARAFON-2021” танловига старт берилди.

IT MARAFON – бунда дастурчилар оммабоп дастурлаш тилларидан фойдаланган ҳолда мураккаб алгоритмли масалаларни ишлаши ва ўзига берилган виртуал масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Марафон уч босқичда бўлиб ўтади. Унда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Ғолиблар жами 60 млн. сўм соврин жамғармасига эга бўлишади.

Марафонда C++, C#, Java, Python ва бошқа дастурлаш тилларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Рўйхатдан ўтиш: robocontest.uz/register

Батафсил: https://bit.ly/IT-MARAFON2021

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
👍1
#Malaka_oshirish

Беларуслик ҳамкорлар билан биргаликда таълимда рақамли технологияларга бағишланган малака ошириш курси йўлга қўйилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик маркази ҳамда Беларусь Олий таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий мактаб республика институти ҳамкорлигида жорий йилнинг ноябрь ойидан “Таълимда рақамли технологиялар” (“Цифровые технологии в образовании”) малака ошириш курси йўлга қўйилди.

Курсда ўқув машғулотлари Ўзбекистон ҳамда Беларусь профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн ва офлайн шаклларда олиб борилмоқда.

Навбатдаги онлайн машғулот бугун, 2 декабрь куни соат 12:00 да Беларусь давлат олий мактаби профессор-ўқитувчилари В.Г.Швайко ҳамда И.В.Брезгуновалар томонидан “Малака ошириш ўқув дастурларини амалга ошириш шартлари” (“Условия реализации образовательной программы повышения квалификации”) мавзусида бўлиб ўтади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Muhokama_uchun_mavzu

Илмий тараққиётни интеллектуал элита таъминлайди

Виктор АЛИМАСОВ,
фалсафа фанлари доктори, профессор:

... Қайси бир олий ўқув юрти раҳбари ёки профессорининг чиқишларини тингламанг, мақолаларини ўқиманг, «кластер», «модуль тизими», «дистанцион таълим», «таълим хаби», «билим экспорти», «миллий ёки халқаро рейтинг», «рақамли таълим», «таълим парадигмалари», «инновацион рақамли база» каби ибораларга дуч келасиз. Мазкур иборалар тагидаги моҳият ҳақида бирор фикр учратмайсиз, гўё олий таълим қандайдир иқтисодий, техникавий, ташкилий масалаларни ҳал этишга йўналтирилиши керакдек.

Аслида олий таълимнинг моҳияти бўлғуси мутахассисга мураккаб, зиддиятларга тўла ижтимоий борлиқда ўз ўрнини топишга ёрдам беришидадир. Аввало биз талабаларимизга эркин, бахтли ва фаровон яшаш сирларини ўргатишимиз даркор.

Эркинлик ижодда, бахтиёрлик сени тўғри тушуниб, қўллаб-қувватлаганларида, фаровонлик меҳнатингга муносиб тақдирланганингдадир. Бу – ҳаёт фалсафаси!

Батафсил:
https://edu.uz/uz/news/view/2345

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупциясиз_соҳа

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлар

“Спорт тадбирларини шарҳловчи” – келгуси ўқув йилидан магистратурада спорт соҳасида янги мутахассисликларга қабул бошланади

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрда “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарори қабул қилинди.

Қарорда жамиятда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар белгиланган.

✅ Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

👉 экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;

👉 “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ОТМлар ва мактаблар ҳамкорлиги кенгаймоқда

Мактабларда ўқитиш сифатини янада ошириш, битирувчиларни ОТМларга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида республикадаги олий таълим муассасалари мактаблар билан ҳамкорлик ўрнатмоқда.

Жумладан, Тошкент молия институти жамоаси Юнусобод туманида жойлашган мактабларга таълим сифатини кўтаришда кўмаклашмоқда. Институт ректори Тўлқин Тешабоев бошчилигида профессор-ўқитувчилар тумандаги 63-, 117-, 273-, 313- ва 327-сонли мактабларга ташриф буюриб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Институтда математика ва инглиз тили фани ўқитувчиларининг малакасини оширишга келишиб олинди. Шунингдек, математикага қизиқувчи ўқувчиларга Қоракўл мактаби билан ҳамкорликда ўқув курсини ташкил этиш, Полоск давлат университети ҳамкорлигидаги қўшма факультет қошидаги «Абитуриентлар мактаби»га ўқувчиларни жалб этиш бўйича дастур ишлаб чиқилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

“Таълимда Чирчиқ тажрибаси" лойиҳасига старт берилди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти томонидан Чирчиқ шаҳридаги 24 та (1 та махсус) мактаб оталиққа олиниб, мактаб ўқитувчиларининг педагогик салоҳиятини ошириш, ўқитишнинг янги методларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик бошлаб юборилди.

2019-2020 ўқув йили натижаларига 4 та кўрсаткич бўйича вилоятдаги мактаблар рейтинги тузилган. Бу ўз навбатида вилоятдаги педагог кадрлар тайёрлайдиган ягона ОТМ бўлган Тошкент вилояти Чирчиқ ДПИ зиммасига улкан масъулият юклайди.

Айни дамда институтнинг стратегик йўналишлари доирасида математика, физика, кимё, биология, психология, инглиз тили, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, қозоқ тили ва тожик тили фанларини ўқитиш сифатини яхшилаш бўйича Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳамкорликда «Таълимда Чирчиқ тажрибаси» лойиҳаси йўлга қўйилди.

Ушбу лойиҳа халқ таълими ва олий таълим тизимларини узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдек долзарб масалаларни амалда бажаришга қаратилган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрда “Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 762-сон қарори қабул қилинди.

АКТ, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ҳамда бошқалар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетда ўқитиш Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа нуфузли ОТМ ҳамда ЎзР давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ЯПОН ва ЎЗБЕК тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.

2020/2021 ўқув йили ҳамда кейинги ўқув йилларида университетга қабул қилиш параметрлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

“Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналиши бўйича университетга талабаларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналиши бўйича – кейинги ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул (университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Университет Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 21-а уй манзилидаги 3-ўқув биносининг биринчи қаватига жойлаштирилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 129 тага етди

Ҳукуматнинг 2020 йил 2 декабрдаги 762-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди ва юртимиздаги ОТМлар сони 129 тага етди.

✅ Бугунги кунда республикада жами 129 та олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилган:

👉 давлат олий таълим муассасалари – 96 та;
👉 нодавлат олий таълим муассасалари – 9 та;
👉 хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари – 24 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний ОТМлар киритилмаган.

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Қонунчилик_янгиликлари

2021/2022 ўқув йилидан академик лицейларга қабул ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади

“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.

Академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилинади зарурий шароитлар яратилади.

Шунингдек, академик лциейларда умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соати оширилади ҳамда уларнингн улуши камида 50 фоизга етказилади.

Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанларн академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.

Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилида
н бошлаб, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g