Edu.uz
✔
144K subscribers
40.4K photos
7.75K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#OTM_янгиликлари

“Таълимда Чирчиқ тажрибаси" лойиҳасига старт берилди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти томонидан Чирчиқ шаҳридаги 24 та (1 та махсус) мактаб оталиққа олиниб, мактаб ўқитувчиларининг педагогик салоҳиятини ошириш, ўқитишнинг янги методларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик бошлаб юборилди.

2019-2020 ўқув йили натижаларига 4 та кўрсаткич бўйича вилоятдаги мактаблар рейтинги тузилган. Бу ўз навбатида вилоятдаги педагог кадрлар тайёрлайдиган ягона ОТМ бўлган Тошкент вилояти Чирчиқ ДПИ зиммасига улкан масъулият юклайди.

Айни дамда институтнинг стратегик йўналишлари доирасида математика, физика, кимё, биология, психология, инглиз тили, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, қозоқ тили ва тожик тили фанларини ўқитиш сифатини яхшилаш бўйича Чирчиқ шаҳридаги умумтаълим мактабларида ҳамкорликда «Таълимда Чирчиқ тажрибаси» лойиҳаси йўлга қўйилди.

Ушбу лойиҳа халқ таълими ва олий таълим тизимларини узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдек долзарб масалаларни амалда бажаришга қаратилган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрда “Тошкент шаҳрида Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 762-сон қарори қабул қилинди.

АКТ, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ҳамда бошқалар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Япония рақамли университети нодавлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Университетда ўқитиш Япониянинг Отемае университети, Токио онлайн университети ва бошқа нуфузли ОТМ ҳамда ЎзР давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ЯПОН ва ЎЗБЕК тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.

2020/2021 ўқув йили ҳамда кейинги ўқув йилларида университетга қабул қилиш параметрлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

“Муҳандис-дастурчи” бакалавриат таълим йўналиши бўйича университетга талабаларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналиши бўйича – кейинги ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари танлов асосида бепул (университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Битирувчиларга олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Япония университетлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг белгиланган намунадаги дипломлари берилади.

Университет Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 21-а уй манзилидаги 3-ўқув биносининг биринчи қаватига жойлаштирилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 129 тага етди

Ҳукуматнинг 2020 йил 2 декабрдаги 762-сон қарори билан Тошкент шаҳрида Япония рақамли университети ташкил этилди ва юртимиздаги ОТМлар сони 129 тага етди.

✅ Бугунги кунда республикада жами 129 та олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилган:

👉 давлат олий таълим муассасалари – 96 та;
👉 нодавлат олий таълим муассасалари – 9 та;
👉 хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари – 24 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний ОТМлар киритилмаган.

Kаналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
​​#Қонунчилик_янгиликлари

2021/2022 ўқув йилидан академик лицейларга қабул ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади

“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.

Қарорга мувофиқ, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади.

Академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилинади зарурий шароитлар яратилади.

Шунингдек, академик лциейларда умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соати оширилади ҳамда уларнингн улуши камида 50 фоизга етказилади.

Таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ОТМларнинг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанларн академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилинади.

Академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

2021/2022 ўқув йилида
н бошлаб, академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

2021 йил 1 январдан академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимларига янги тартибда иш ҳақи ҳисобланади

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1 январдан бошлаб академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

➖ академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;

➖академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

➖ бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

➖академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
#Қонунчилик_янгиликлари

Академик лицейларга педагогларни ишга қабул қилишдаги камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди

Президент қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади.

Бунда, ОТМларнинг ўқув ишлари учун масъул проректор (филиал директори ўринбосари)ларига нормативларга мувофиқ белгиланадиган устамаларга қўшимча равишда ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 20 фоиз устама тўланади.

Мазкур қарор билан академик лицейларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади.

Қолаверса, академик лицейлар фаолияти йилига камида икки маротаба Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ҳамда ОТМларининг илмий кенгашида кенг муҳокамадан ўтказилади.

Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:

➖ академик лицейларнинг рейтинги ишлаб чиқилади;

➖ академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади;

➖ чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни салоҳиятига кўра тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Коррупциясиз_соҳа

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида матбуот анжумани ўтказилади

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Антикоррупция ҳафталиги доирасида 4 декабрь куни “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади.

Тадбир доирасида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ҳам ташкиллаштирилади. Матбуот анжумани 4 декабрь соат 11:00да Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маъмурий биносида ўтказилиши белгиланган.

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси, 96-уй

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Қонунчилик_янгиликлари

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги тегишли қарори билан, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси институтнинг клиник базаси этиб белгиланди.

Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ва унга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари, клиник ординатура, магистратура мутахассисликлари ва 2021 йилдан бошлаб таянч докторантурада кадрлар мақсадли тайёрланади.

Институт Фарғона вилоятидаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида аниқ фанлар бўйича дарс машғулотларини олиб борувчи ўқитувчиларга доимий равишда илмий-услубий ёрдам кўрсатади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
#ITpark

Тошкент молия институти ҳузурида «Digital finance» инкубация ва акселерация маркази очилди

IT-Парк ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида ташкил этилган инкубация ва акселерация марказининг очилиш маросими ўтказилди.

Марказнинг мақсади институтда ёшлар ўртасида стартап экотизимни ривожлантириш асосида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қуватлаш ҳамда тижоратлаштиришдан иборат.

Марказда:

- IT-Парк инкубация ва акселерация ўқитиш методологияси дастурлари асосида стартап лойиҳалари учун тренинглар ўтказиш;
- ёш олимлар ва талабаларнинг инновацион тадқиқот ва ривожлантириш лойиҳалари ва дастурларига инвестицияларни жалб қилиш;
- маркетинг экспертизаси фаолияти хизматини шартнома асосида амалга ошириш каби имкониятлар яратилади.

Тадбирда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ўқитувчилар ва талабалар қатнашди. Унда марказ фаолияти ҳақида ва талабалар стартаплари тақдимоти ўтказилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

Андижон давлат университетида «Ректор стипендияси» ҳамда «Йил талабаси - 2020» ғолиблари аниқланди

Андижон давлат университетида
2020 йил давомида республика, вилоят ва университет миқёсида ўтказилган танловлар, талабалар онлайн фан олимпиада совриндорлари, давлат стипендияси соҳиблари ва турли танлов ва маънавий маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган ёшлар тантанали равишда тақдирланди.

Дастлаб, иқтидорли талабаларни рағбатлантириш учун таъсис этилган «Андижон давлат университети ректори стипендияси» ғолиби Муҳаммадхон Маҳмудов махсус диплом ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирланди.

Қизиқарли баҳслар, кучли рақобат остида ўтказилган «Йил талабаси - 2020» кўрик-танловининг университет босқичида 7 та номинация бўйича ғолибликни қўлга киритган 23 нафар талаба диплом ҳамда тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг 7, 6 ва 5 баробари миқдорида пул мукофотларини қабул қилиб олдилар.

Тақдирлаш маросимида университет ректори Акрамжон Юлдашев барча талабаларни шахсан ўзи тақдирлаб, тинч ва фаровон ҳаётимиз калити бўлмиш билим олишга, яратилган имкониятлардан кенг фойдаланишга чақирди, уларга кейинги ўқиш ва ишларида омадлар тилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Matbuot_anjumani

Бугун, 4 декабрь куни АОКА мажлислар залида Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликларининг вакиллари қатнашди.

Матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Холиқов бошчилигидаги раҳбар ходимлар иштирок этиб, Ҳаракатлар стратегияси ҳамда жорий «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури ижроси доирасида олий ва ўрта махсус таълим тизимида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Вазир ўринбосари: “СамДЧТИ талабалари учун компьютер технологияларини ўргатувчи онлайн курс ташкил этилади”

ОТМларда таҳсил олаётган, шунингдек, талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабаларнинг ҳаёт тарзини, таклифларини ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида бугун, 4 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов Самарқанд давлат чет тиллар институтига ташриф буюрди.

Ташриф давомида вазир ўринбосари Ю.Абсоатов институт ректори И.Тухтасинов билан биргаликда талабалар ва уларнинг ўқув машғулотлари, турар жойлари ҳамда улар учун яратилган имкониятлар билан танишди. Жумладан, жараён доирасида талабалар ўзларининг фикр ҳамда таклифларини вазир ўринбосари ва институт ректори билан ўртоқлашди.

Вазир ўринбосари талабаларнинг билдирилган таклифларини инобатга олиб, эндиликда мазкур институт улар учун компьютер технологияларини ўргатувчи онлайин курснинг ташкил этилишини маълум қилди ва бу борада институт ректори билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Universiada2020

“Универсиада”-2020”: волейбол бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган баҳслар ғолиблари тақдирланди

2020 йилнинг 29 ноябрь - 1 декабрь кунлари Наманган муҳандислик-қурилиш институтида волейбол (эркаклар) спорт тури бўйича финал “Универсиада”-2020” спорт мусобақалари ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Тошкент, Наманган вилояти талаба-ёшларидан иборат бўлган жамоалар ўзаро финал босқичда куч синашдилар.

Ўтказилган финал баҳслари натижалари:

👉 1-ўрин - Наманган вилояти талаба-ёшларидан иборат жамоа;

👉 2-ўрин - Тошкент вилояти талаба-ёшларидан иборат жамоа;

👉 3-ўрин - Қорақалпоғистон Республикаси талаба-ёшлари жамоаси;

👉 4-ўрин - Самарқанд вилояти талаба-ёшлари жамоаси.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Malaka_oshirish

Талабалар учун халқаро стантдартларга мувофиқ АССА курслари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг ПҚ-4611 қарорига асосан 2021 йил 1 январдан йирик солиқ тўловчи юридик шахслар Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартларига (МҲХС) ўтиши белгиланган.

Президент қарорига асосан талабаларни ҳам мазкур стандртлар асосида ўқитиш ва улар ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тақдирда ўқитиш харажатлари Молия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган ўқув марказларига қисман қоплаб берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар учун курсларни ташкил этиш мақсадида АССА томонидан халқаро аккредитациядан ўтган "Tashkent Institute of Business Administration" (ТИБА) билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Имзоланган меморандумга кўра, ОТМ талабаларини МҲХС бўйича тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ТИБА ўқув марказида АССА курсларини ташкил қилишга келишиб олинди.

Курслар 2021 январь ойидан бошланиши режалаштирилмоқда, ҳозирда курсларга қабул жараёни кетмоқда.

👉 ТИБА билан боғланиш учун @ifrs_uz

📞 Мурожаат учун: (99) 029-29-59

Маълумот учун, Association of Chartered Certified Accountants (ACCA) — бу молия ва ҳисоб-китоб соҳасидаги профессионал мутахассисларнинг глобал уюшмаси бўлиб, 1904 йилда ташкил этилган. Уюшма 227 000 аъзога, 179 мамлакатда 544 000 талабага эга. ACCA бош қароргоҳи Лондонда жойлашган.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g