Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_янгиликлари

Ахборот 24 | Контракт нархи ўзгармаслиги маълум қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Talimxabarlari.uz
​​#grantlar

Абитуриентлар ва талабаларга Венгрияда таҳсил олиш учун грант дастури эълон қилинди

Венгрия
ҳукумати томонидан ҳар йили ўтказиладиган "Stipendium Hungaricum" грант дастурига ҳужжатлар қабули давом этмоқда.

❗️Ҳужжатларни топширишнинг сўнгги муддати - 2021 йил 16 январь

Мазкур дастур орқали бакалавриатура, магистратура ва докторантурага ҳужжат топшириш мумкин.

Ушбу грант дастурида иштирок этишни истаганлар учун ҳужжат топшириш жараёнида ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этиш талаб қилинмайди (қоғоз (“hard copy”) кўринишида топшириш шарт эмас). "Ҳужжатлар қабули тўғрисида эълон"нинг 3.4.2-банд 1-хат боши ўзбекистонликларга тааллуқли эмас.

Ҳужжатларни тўғридан-тўғри Темпус жамоат фонди (ушбу стипендия дастурининг Венгрия томонидан координатори)га онлайн тарзда топширишда барча белгиланган талабларга риоя қилиш кифоя.

Темпус жамоат фондига ҳужжатларни онлайн топшириш "DreamApply" онлайн тизими орқали амалга оширилади – https://apply.stipendiumhungaricum.hu/.

👉 Ҳужжатларни топшириш тартиби кўрсатилган брошюра "Call for Applications" билан танишиш.

Батафсил: stipendiumhungaricum.hu

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEj41EOgo4JF8DB1sQ
#Live

Айни дақиқаларда Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган сессияси давом этмоқда.

Унда олий ва ўрта махсус вазири Иномжон Мажидов иштирок этмоқда. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, халқ таълими вазирлари ва бошқа мутасаддилар ҳам қатнашмоқда.

Халқаро пресс-клуб сессияси "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

Сарҳисоб: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2020 йилда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Факт 24 | Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида IT-инкубация маркази очилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Покистоннинг машҳур нашрларидан бирида Нукус ДПИ билан ҳамкорлик бўйича материал чоп этилди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов билан учрашувда Панжоб университети билан ҳамкорлик бўйича музокаралар бўлиб ўтган эди.

Покистон Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Холид Акром ва Панжоб университети вице-канцлери, профессор Муҳаммад Салим Мажар билан элчи Ойбек Усмонов ҳамда институт ректори Байрамбай Отемуратов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Полатбек Калхановлар онлайн форматда ўтказилган учрашувда келгусида илмий-педагогик фаолиятда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Бу ҳақда Покистон Ислом Республикаси «National Herald Tribune» газетасининг 2020 йил 25 декабрь кунги сонида материал чоп этилди.

Учрашувда Панжоб университети вакиллари талабалар, докторантлар ва профессор-ўқитувчиларни ўзаро алмашиш, 6 ойдан 1 йилгача бепул ва барча харажатлари қопланадиган ўқув сафарларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдириб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олган эди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
⚡️⚡️⚡️ Фойдали хабар:

«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 300 ўринга мўлжалланган математика, кимё, биология ва геология фанлари йўналишлари бўйича стипендия танловлари эълон қилинди.

👉 Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 январдан - 20 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

❗️Саралаш босқичлари 2021 йил 20 февралдан - 20 мартга қадар давом этади.

➡️ Батафсил: https://eyuf.uz/site/view?id=249
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
#Senat

Айни дақиқаларда Олий Мажлис Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси давом этмоқда. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Унда Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар, бир қатор қонунлар ва бошқа масалалар муҳокамаси кўзда тутилган.

Ялпи мажлисни "Ўзбекистон 24" ва “UzReport” телеканаллари ҳамда “Халқ сўзи” газетасининг Youtube`даги “Xalq so'zi Online” канали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин:

👉 Xalq so'zi Online: https://www.youtube.com/watch?v=YzAsfobW6yc

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Ахборот 24 | Тошкент давлат транспорт университетида профессор-ўқитувчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Munosabat

ОТМ ректорлари Тошкент шаҳридаги хорижий университетлар ва инновацион марказлар фаолияти билан танишмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан республикадаги барча олий таълим муассасалари ректорлари, хорижий олий таълим муассасаси филиаллари директорларининг Тошкент шаҳрига ташрифи уюштирилди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Президент мурожаатномасида олий таълим тизими олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлашда илғор тажрибаларни ўрганиш, юртимизнинг етакчи инновация марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдан иборат.

Делегацияга олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилик қилмоқда.

Дастлаб меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети фаолияти билан танишдилар. Хусусан, ректорлар университетдаги тайёрлов курслари, ўқув жараёнларининг олиб борилиши, талабалар билимнинг баҳолаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ва уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаларни ўргандилар.

Шунингдек, делегация аъзолари Тошкент шаҳридаги IT-парк фаолияти билан ҳам танишдилар. Ректорлар бу ерда талаба-ёшларни ғояларини амалга ошириш учун мавжуд лойиҳалар ва шароитлар билан қизиқдилар. Талабалар ўртасида дастурлаш ва замонавий IT мутахассисликларини тарғиб қилиш, уларга ўз ғояларини амалга оширишда ёрдам бериш йўлида ОТМлар ва IT-парк ҳамкорлигини ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилиниди.

ОТМ ректорларининг ташрифи давом этмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Иномжон Мажидов: "Қишки таътил тугайди ва дарслар яна давом этади"

📍http://uza.uz/posts/230686

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Reportaj

ОТМ ректорлари Тошкент шаҳридаги хорижий университетлар ва инновацион марказлар фаолияти билан танишди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Xalqaro_hamkorlik

ТДИУда Финляндия университети билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди

Тошкент давлат иқтисодиёт
университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети ҳамкорлигида “Ахборот технологиялар ва тадбиркорлик” (Information Communications and Technology) бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Шу муносабат билан онлайн ташкил этилган тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев, ТДИУ раҳбарияти ва Турку амалий фанлар университети ректори Веса Таатила (Vesa Taatila), Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори ҳисобланган Питер Вастербака (Peter Vesterbacka) ва Finest Future вакиллари каби бир қанча нуфузли меҳмонлар қатнашди.

– Президентимиз олий таълим тизимини ривожлантиришда Финляндия тизимини ўрганиш ва унинг яхши томонларини ўқув жараёнига жорий қилиш борасида қатор топшириқлар берган эди. Мана шу топшириқларнинг амалий тасдиғи сифатида бугун Турку амалий университети билан қўшма дастурга имзо чекдик, – дейди университет ректори Қўнғиротбой Шарипов.

❗️ Дастурда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар ҳамда фин компанияларига ишга қабул қилинадилар. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йил Ўзбекистонда ва кейинги 3 йил Финляндияда таҳсил оладилар. Шунингдек, талабалар мамлакатдаги АКТ компаниялари, стартапларида амалиёт ўташади ва ишга қабул қилинади.

Қабул жараёнларида ёшлардан инглиз тилини билишлари талаб қилинади. Бирламчи босқичда ўқув жараёни тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Иқтидорли талабалар учун грантлар ташкил қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.

✅ Бу йил қўшма дастур бўйича 50 нафар талабани қабул қилш режалаштирилган. Талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали ариза тўлдиришлари мумкин:

👉 https://form.jotform.com/203572556481459

☎️ Қўшимча маълумот учун: (91) 223-12-11

Вазирлик телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g