Edu.uz
✔
144K subscribers
40.4K photos
7.75K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Xalqaro_hamkorlik

ТДИУда Финляндия университети билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди

Тошкент давлат иқтисодиёт
университетида Финляндиянинг Турку амалий фанлар университети ҳамкорлигида “Ахборот технологиялар ва тадбиркорлик” (Information Communications and Technology) бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Шу муносабат билан онлайн ташкил этилган тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев, ТДИУ раҳбарияти ва Турку амалий фанлар университети ректори Веса Таатила (Vesa Taatila), Европанинг энг йирик инноватор тадбиркори ҳисобланган Питер Вастербака (Peter Vesterbacka) ва Finest Future вакиллари каби бир қанча нуфузли меҳмонлар қатнашди.

– Президентимиз олий таълим тизимини ривожлантиришда Финляндия тизимини ўрганиш ва унинг яхши томонларини ўқув жараёнига жорий қилиш борасида қатор топшириқлар берган эди. Мана шу топшириқларнинг амалий тасдиғи сифатида бугун Турку амалий университети билан қўшма дастурга имзо чекдик, – дейди университет ректори Қўнғиротбой Шарипов.

❗️ Дастурда талабалар 1+3 шаклида таълим оладилар ҳамда фин компанияларига ишга қабул қилинадилар. Яъни, дастур иштирокчилари дастлабки 1 йил Ўзбекистонда ва кейинги 3 йил Финляндияда таҳсил оладилар. Шунингдек, талабалар мамлакатдаги АКТ компаниялари, стартапларида амалиёт ўташади ва ишга қабул қилинади.

Қабул жараёнларида ёшлардан инглиз тилини билишлари талаб қилинади. Бирламчи босқичда ўқув жараёни тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Иқтидорли талабалар учун грантлар ташкил қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.

✅ Бу йил қўшма дастур бўйича 50 нафар талабани қабул қилш режалаштирилган. Талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали ариза тўлдиришлари мумкин:

👉 https://form.jotform.com/203572556481459

☎️ Қўшимча маълумот учун: (91) 223-12-11

Вазирлик телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Ахборот 24 | Хотин-қизларни имтиёзли квота асосида ўқишга қабул қилиш.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Munosabat

Ўқитувчи касбининг энг нуфузли ва обрўли касб бўлишига ишончим комил

Алишер ҲОЖИМУРОТОВ,
Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи:

…Маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича мингдан зиёд марказларни ташкил этилиши ва касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахс учун ўқув марказларига бир миллион сўмгача субсидия берилиши ҳамда давлат бюджетидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилиши халқимиз турмуш тарзини яхшиланишидаги энг муҳим қарорлардан бири бўлмоқда.

Бу ишларни амалга оширилишида ва эртанги кунимиз бўлмиш ёшларимизни таълим-тарбия олишида яратилаётган имкониятлар ҳамда 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши ижтимоий соҳа вакилларини нуфузини оширишдаги энг муҳим воқеа бўлди.

Ушбу мақсадларни амалга оширишда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилиши, барчамизни бир бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга чорлайди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2372

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_янгиликлари

Ахборот 24 |ОТМ ректорлари Тошкент шаҳридаги хорижий университетлар ва инновацион марказлар фаолияти билан танишди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#Rektor_minbari

Чет тилларини ўқитишнинг бугунги ҳолатига таҳлилий нигоҳ

Улуғбек АЗИЗОВ
, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга қилган Мурожаатномасида 2021 йилда физика ва чет тиллари фанларини ўқитиш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланди.

Бу, ўз навбатида, республикамиздаги чет тилларини ўқитиш соҳасидаги нуфузли олий ўқув юрти – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети зиммасига катта масъулият юклайди.

Кўпгина ўқитувчилар ҳанузгача эски, грамматик ёндашувга асосланган дарслар ташкил этиб келмоқда. Бунинг сабабларидан бири – грамматикага асосланган чет тилларини ўқитиш ёндашуви ўқитувчи учун дарс жараёнини ташкил этишда унча қийинчилик туғдирмаслигидадир.

Чунки грамматик қоидаларни бир китоб доирасида ўқитиш мумкин. Бошқа томондан, чет тилларни ўқитишда социолингвистик ёндашув ўқитувчидан нафақат китоб доирасидаги грамматик билимни, балки ўрганилаётган мамлакатнинг маданиятини, сиёсатини, тарихини, бир сўз билан айтганда нолингвистик жараёнларни тил ўқитишда таҳлил қилишга чорлайди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2376

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_янгиликлари

Жорий йил 7-8 январь кунлари Тошкент шаҳрида республикадаги ОТМларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари иштирокида ўқув-семинари ташкил этилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Эълон

❗️Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2020/2021 ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2021 йилнинг 20 январь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
ДИҚҚАТ, СОХТА ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

❗️Ижтимоий тармоқларда, жумладан, телеграм каналларда қўшни давлатлардан имтиҳонсиз Ўзбекистонга ўқишни кўчириш мумкинлиги, бунинг учун 15 февралгача аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

⚠️ Мазкур хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ёлғон ҳисобланади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Edu.uz pinned a photo
🌀Фойдали маълумот: таълим ва фан бўйича ваколатли органларнинг расмий телеграм каналлари манзили билан танишинг:

➡️ @eduuz - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

➡️ @dtmuzb - Давлат тест маркази

➡️ @uzedu - Халқ таълими вазирлиги

➡️ @piimauz - Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги

➡️ @mdokanal - Мактабгача таълим вазирлиги

➡️ @uztdi - Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

➡️ @mininnovation - Инновацион ривожланиш вазирлиги

➡️ @anruz - Фанлар академияси

➡️ @attestatsiya - Олий аттестация комиссияси

шунингдек, олий таълим янгиликлари бўйича энг яхши канал - @otm_info

#биласизми
—————————————
Олий таълим бўйича яхши хабарларни етказадиган каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFWcf-p7bkFXyyVlNw
Forwarded from Edu.uz
​​#Munosabat

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Телеграм тармоғидаги айрим каналларда олий таълим тизимида энг яхши вазир ўринбосари, энг яхши ректорларни аниқлаш бўйича ўтказилаётган сўровномалар вазирликка алоқадор эмаслигини маълум қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим тизимига оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида вазирлик томонидан турли ижтимоий сўровномалар ўтказиб келинади ҳамда бу ҳақда вазирликнинг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва бошқа ОАВ орқали ахборот бериб борилади.

Вазирлик соҳага оид долзарб мавзуларни ёритишда барча ОАВлар билан ижодий ҳамкорлик қилишга тайёр ва бу борадаги ташаббусларни тўла қўллаб-қувватлайди.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда айрим саҳифа ва телеграм каналларида вазирлик номидан оммани чалғитувчи нотўғри маълумот тарқатаётганлар фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилишини эслатиб ўтади.

ОЎМТВ Ахборот хизмати

📍Lotin alifbosida o'qing.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Эътироф

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ўтказилган “Йил танлови”да “2020 йилнинг энг намунали вазирлиги” йўналишида учинчи ўринни эгаллади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

Бугун ЎзА томонидан ташкил этилган “Йил танлови – 2020” ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Ижодий ҳамкорлик янги суръатларда давом эттирилмоқда

👉 http://xs.uz/uzkr/47777

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram