Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#OTM_янгиликлари

Афғонистонлик талабаларнинг Тошкентдаги ўқиши қизғин ўтмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорликда афғонистонлик хотин-қизларнинг Ўзбекистонда таҳсил олиши учун махсус грантлар ажратилган эди.

Лойиҳага кўра, 50 нафар аёлга Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таълим олиш имконияти берилади.

Грант ғолиблари орасидан 10 нафар афғонистонлик хотин-қиз Тошкент давлат аграр университети талабасига айланган.

Афғонистонлик талабалар катта иштиёқ билан ўзбек тилини ўрганишмоқда. Уларнинг қизиқишларига қараб тўгараклар, спорт машғулотлари олиб борилмоқда, маданий-маърифий тадбирлар, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурциялари ташкил этилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Президент

Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь, жума куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

- Бугун бу ерга келишимдан мақсад - муқаддас динимизнинг эзгулик, инсонпарварлик дини эканини, маънавиятга, илмга ундашини, ота-боболаримиз бунга беқиёс ҳисса қўшганини тасдиқловчи илмий натижаларни кўриш ва янги тадқиқотларга замин яратиш. Ҳозир маҳобатли бино қуриш осон бўлиб қолди. Мана, боболаримизга муносиб бино қурдик. Энди боболаримизга муносиб илмий муҳит яратишимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ёш авлодда ғурур, ғайрат уйғотиб, янги тараққиёт даврига ундаши қайд этилди.

- Юртимиз заминидан жуда кўп олимлар, муҳаддислар, авлиёлар етишиб чиққан, уларнинг мероси ундан ҳам кўп. Лекин тан олиш керак, бу катта манбани чуқур ўрганмадик. Шунинг учун бу марказ қандай буюк эллигимизни яна бир бор илмий асослаб, халқчил тушунтириб берадиган бўлиши керак. Бу ерда миллий ғоя жўш уриб туриши зарур. Марказга келган одамларда, ёшларимизда руҳий куч, руҳий ишонч пайдо бўлиши керак, - дея таъкидлади Президент.

👉 Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/4115

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#O'ZBEKISTON24

Ахборот 24 | Олий таълимда илмий мақолалар танлови

Вазирлик каналини кузатиб
боринг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ниятларингиз хайрли ва позитив бўлсин.

Каналимизни кузатиб
боринг👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона политехника институтида бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Matbuout_anjumani

Бугун, 1 февраль куни АОКА мажлислар залида Олий ва ўрта махсус вазирлиги ҳамда Халқ таълими масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Вазирлик бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарори асосида ОТМларда ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш борасидаги янгиликлар хусусида маълумот берди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!!

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар билан ўтказган онлайн учрашувида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида “Вазирга таклифлар” боти ишга туширилишини маълум қилган эди.

📌 Телеграм тармоғида “Вазирга таклифлар” боти ташкил этилди.

✅ Эндиликда профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур бот орқали бевосита вазирга соҳага оид муаммоларни билдиришлари, ўз таклифларини юборишлари мумкин.

🔰Барча таклифлар шахсан вазир томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда олий таълим тизими фаолиятини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Таклиф юбориш: 👉 @vazirga_takliflar_bot

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AlisherNavoiy_580yil

Янгиликлар 24 | Афғонистонлик ўзбек шоираси ижтимоий тармоқлар орқали Алишер Навоий асарларини тарғиб этмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Эътироф

❇️ Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Нодирбек Жўрақўзиев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, маданий-маърифий ҳамда илмий алоқаларни ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев имзоси билан Қозоғистон халқлар ассамблеясининг «Бирлик» олтин медали билан тақдирланди.

❇️ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори Дилноз Рўзиева Россия Федерацияси Белгород давлат университетининг Ўзбекистондаги элчиси фахрий унвони билан тақдирланди. Эндиликда олима педагогика йўналишида икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоатовнинг бир йиллик фаолиятига чизгилар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Қарши давлат университети жамоасига тайинланган янги ректор таништирилди

✅ Қарши давлат университетига тайинланган Дилмурод Набиевни янги жамоасига таништириш тадбирида Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, университет жамоаси ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Масъуллар ректорни таништириш ва унинг фаолиятига омад тилаш билан бирга университет фаолиятини янада юксалтириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

📌 Таништирув тадбиридан сўнг олий ва ўрта махсус таълим вазири университетнинг ўқув бинолари, талабалар турар жойларини кўздан кечирди ва тегишли топшириқлар берди.

Вазирликнинг телеграм канали:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
2021 йил учун таянч докторантлар ўртасидаги Президент стипендияси ғолиблари аниқланди

Ҳукуматнинг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори ҳамда вазирлик Ҳайъатининг қарорига мувофиқ, 2021 йил учун таянч докторантлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.

✅ Таянч докторантлар ўртасида 4 та йўналишда ғолиблар номи маълум бўлди:

👉 Фарангиз Зайнобиддинова, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – Ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналиши;

👉 Илҳом Абдураҳмонов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти – Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши;

👉 Ирода Шерматова, Тошкент фармацевтика институти – соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналиши;

👉 Алишер Бердиев, Тошкент ахборот технологиялари университети – Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши.

Шунингдек, айни кунларда бакалавр ва магистрлар ўртасида ҳам Президент давлат стипендиясига талабгорлар ўртасида танлов ўтказилмоқда.

@eduuz