Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Қарши давлат университети жамоасига тайинланган янги ректор таништирилди

✅ Қарши давлат университетига тайинланган Дилмурод Набиевни янги жамоасига таништириш тадбирида Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, университет жамоаси ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Масъуллар ректорни таништириш ва унинг фаолиятига омад тилаш билан бирга университет фаолиятини янада юксалтириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

📌 Таништирув тадбиридан сўнг олий ва ўрта махсус таълим вазири университетнинг ўқув бинолари, талабалар турар жойларини кўздан кечирди ва тегишли топшириқлар берди.

Вазирликнинг телеграм канали:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
2021 йил учун таянч докторантлар ўртасидаги Президент стипендияси ғолиблари аниқланди

Ҳукуматнинг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори ҳамда вазирлик Ҳайъатининг қарорига мувофиқ, 2021 йил учун таянч докторантлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари аниқланди.

✅ Таянч докторантлар ўртасида 4 та йўналишда ғолиблар номи маълум бўлди:

👉 Фарангиз Зайнобиддинова, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – Ижтимоий-гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва ҳуқуқ йўналиши;

👉 Илҳом Абдураҳмонов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти – Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши;

👉 Ирода Шерматова, Тошкент фармацевтика институти – соғлиқни сақлаш, спорт ва экология йўналиши;

👉 Алишер Бердиев, Тошкент ахборот технологиялари университети – Табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши.

Шунингдек, айни кунларда бакалавр ва магистрлар ўртасида ҳам Президент давлат стипендиясига талабгорлар ўртасида танлов ўтказилмоқда.

@eduuz
Олий таълим муассасалари янгиликлари

🔹Андижон давлат университетида
«Digital science» инкубация ва акселерация маркази иш бошлади. Марказ энг сўнгги русумдаги 15 та компьютер жамланмаси ва дастурий таъминот воситалари, мультимедиа жиҳозлари билан таъминланган. Марказда IT соҳасига қизиқувчи талабалар учун бепул машғулотлар, мусобақа ва семинарлар ўтказилади, талабаларнинг стартаплари ва илмий ишланмаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашади.

🔹 Корея Республикаси Аджу университетининг хориждаги биринчи филиали – Тошкент шаҳридаги Аджу университети янги биносида ўқувлар бошланди. Президентнинг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сон қарори билан ташкил этилган университетда қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида кадрлар тайёрланади. Жорий ўқув йилида 420 нафар талаба қабул қилиниб, улар Корея университети ўқув режалари ва дастурлари асосида инглиз тилида таҳсил олишади.

🔹 2021 йил 3 февраль куни Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Aгостина Пинна жаноблари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюрди. Жаноб Aгостина Пинна ва ЎзДЖТУ ректори Улуғбек Aзизов университетда италян тилини ва маданияти марказини ташкил қилиш, Италия университетлари билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
👍1
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Тошқулов Алишер Саъдуллаевнинг чақирувини қабул қилди

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб Маданият вазири О.Назарбеков томонидан бошланган #baytchellenj да Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев таклифини мамнуният билан қабул қилди.

Вазир Алишер Навоий қаламига мансуб «Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас» мисраси билан бошланувчи ғазалидан бир байт ўқиб, челленжни давом эттириш навбатини Мактабгача таълим вазири Шин Агрепина Васильевнага берди.

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Дастурга кўра, ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож талабаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий адолат тамойилини таъминлаш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

- олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти жорий этилади;

- олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш ва талаба томонидан ушбу кредитни ўқиш даври тугагандан сўнг қайтариш амалиёти йўлга қўйилади;

- олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилади;

- хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилади;

- академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади;

- илмий унвон ва илмий даражаларни бериш ваколати 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг нуфузли олий таълим муассасаларининг илмий кенгашларига босқичма-босқич ўтказилади.

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Бир гуруҳ иқтидорли талабалар номдор давлат стипендиялари совриндори бўлишди

Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга Ўзбекистон Республикаси давлат стипендиялари тайинланди.

Шу жумладан, юртимиз ОТМларининг 219 нафар иқтидорли талабаси номдор давлат стипендияларига сазовор бўлишди:

👉 Навоий давлат стипендияси – 75 нафар;
👉 Беруний давлат стипендияси – 58 нафар;
👉 Улуғбек давлат стипендияси – 13 нафар;
👉 Ибн Сино давлат стипендияси – 10 нафар;
👉 Имом ал-Бухорий давлат стипендияси – 3 нафар;
👉 Ислом Каримов давлат стипендияси – 60 нафар.

👆Совриндорларга давлат стипендияси 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, жорий ўқув йили давомида тайинланади.

Вазирликнинг телеграм канали:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Фарғона шаҳридаги Лойиҳалар фабрикасининг ёш лойиҳачилари билан учрашув
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабаларнинг рейтинг дафтарчаси электрон шаклга ўтади

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 edu.uz | Telegram | Facebook | You Tube