Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
⚠️ Вазир Қўқон давлат педагогика институтидаги аҳволни ўрганди

📌 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Фарғонага хизмат сафари давомида ҳудуддаги бошқа ОТМлар қатори Қўқон давлат педагогика институтида ҳам бўлиб, ўқув жараёнлари ва талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

👉 Институт моддий-техник базасининг аҳволи, аудиторияларнинг жиҳозланишидан тортиб талаба-ёшларга сифатли таълим олиш учун зарур шароитлар яратилмагани, шунингдек, ушбу муаммоларни бартараф этиш учун институтда молиявий имконият бўлса-да, раҳбарлар томонидан ташаббус кўрсатмаслиги вазир эътирозига сабаб бўлди.

👉 Вазир институт фаолияти билан танишар экан, бир қарашда кўриниб турган масалалар: кафедралардаги аксарият компьютерлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани, ахборот ресурс маркази 2013 йилдан буён талаб даражасида адабиётлар билан янгиланмагани, қарийб ўн йил олдинги ўқув режа ва дастурлардан фойдаланилаётгани, ректордан бошлаб қолган барча раҳбарлар эса бу муаммоларни кўрмаганини кескин танқид қилди.

❗️ Қўқон давлат педагогика институти раҳбариятига институтдаги мавжуд вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 edu.uz | Telegram | Facebook | You Tube
Вазир ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашган ректорларни танқид қилди

✅ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ректорлар, проректорлар ва тизимдаги бошқа масъул раҳбарлар билан биринчи йиғилиши кенгайтирилган таркибда видеоконференция тарзида ўтказилиб, унда олий таълимнинг ҳозирги ҳолати, муаммолар ва тизимни яхшилаш бўйича долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

👉 Танқидий руҳда ва атиги бир соат давом этган йиғилишда вазирнинг қисқа фурсатда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Фарғона вилоятига қилган хизмат сафари давомида ҳудуддаги ОТМлар жамоаси ва талабалар билан бўлган мулоқот, ўқув жараёнлари ва яратилган шароитларни ўрганиш тафсилотларига тўхталиб ўтилди.

📌 Айниқса, Қўқон давлат педагогика институтида ўқув аудиторияларининг аянчли ҳолати, эски ўқув режа ва дастурлар билан ишлаётган педагоглар, институтнинг моддий имконияти мавжуд бўлса-да, аҳволни ўзгартиришга ҳаракат қилмаётган институт раҳбарияти танқид қилиниб, ўз ишига совуққонлик билан қараган масъуллар фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича топшириқ берилди.

❗️Йиғилишда ўқув жараёнларига замонавий АКТни жорий этиш, АРМлар электрон тизимидаги муаммолар, ОТМларда ҳанузгача сақланиб қолаётган коррупцион ҳолатлар, жумладан, номдор давлат стипендияларига номзодларни саралашда айрим ОТМ масъуллари томонидан адолатсиз ёндашилгани, хусусан, непотизм ҳолатларига йўл қўйилганлиги юзасидан шу кунларда ижтимоий тармоқларда эътирозлар билдирилаётгани айтилиб, ҳолатни ўрганиш ва ойдинлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
ОТМ янгиликлари: икки асрга тенг ноёб қўлёзма ўрганилмоқда

➡️ Низомий номидаги ТДПУ Шаҳрисабз филиали Педагогика факультети декани Аҳадхон Муҳаммадиевга бобоси томонидан ноёб қўлёзма китоб мерос бўлиб қолган. Бу Алишер Навоийнинг “Хамса” асари. Салкам икки асрга тенг бўлган бу ноёб қўлёзма ҳақида китоб эгаси томонидан маълум қилинди. Бугунги кунда ҚарДУ манбаашунос олимлари томонидан Аҳадхон Муҳаммадиев билан ҳамкорликда ушбу қўлёзмани ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

➡️ Қарши давлат университети ректори Дилмурод Набиев университет факультетлари кесимида талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан “Ректор ва ёшлар” учрашувларини ўтказмоқда. Ректор талабалар турар жойларида ва ижарада турадиган талаба-ёшлар муаммоларини қизил, сариқ ва яшил рўйхатга ажратган ҳолда ҳал этиш таклифини билдириб, ректорга тўғридан-тўғри мурожаат йўлланадиган телеграм бот канали ташкил этилганини маълум қилди.

➡️ Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб ТДШУ битирувчиси Н.Тухтасинов, журналист У.Ҳабибуллаева ва Тошкентдаги Амити университети талабаси С.Талъатовлар томонидан «Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси ишлаб чиқилди. Мобил иловада Ҳазрат Навоийнинг 80 та сара ғазали ва 20 та гўзал рубоийси ҳам матн, ҳам аудио шаклда ўрин олган. Иловада ғазаллар бандлари иштирокида интерактив ўйин ҳам берилган. Шу билан бирга, мобил илова интерактивлигини ошириш учун Навоийнинг «Лисон-ут тайр» асари асосида ўзига хос пазлли ўйин қўшиш ишлари олиб борилмоқда.

➡️ Жиззах давлат педагогика институти ҳамда Туркиянинг Сулейман Демирел университети ўртасида меморандум имзоланди. Меморандумда талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, қўшма тадқиқот ишларини тарғиб қилиш, кейинги ўқув йилида институтда тиббиёт факультети очилиши муносабати билан улардаги тиббиёт факультетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишлар икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Тайинлов

Олий таълим тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруқлари билан вазирлик ва олий таълим муассасаларидаги раҳбар лавозимларига малакали мутахассислар қабул қилинди. Жумладан:

👉 Далимов Фаррух Рахимджанович Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

👉 Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич Фарғона политехника институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига;

👉 Шукуров Раҳматилло Мирзатиллаевич Фарғона давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига;

👉 Набиулина Луиза Махмудовна Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро техник квалификациялар институти ижрочи директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 edu.uz | Telegram | Facebook | YouTube
ТАКЛИФ ЮБОРИНГ!!!

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар билан ўтказган онлайн учрашувида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг соҳага оид таклиф-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида “Вазирга таклифлар” боти ишга туширилишини маълум қилган эди.

📌 Телеграм тармоғида “Вазирга таклифлар” боти ташкил этилди.

✅ Эндиликда профессор-ўқитувчилар, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари мазкур бот орқали бевосита вазирга соҳага оид муаммоларни билдиришлари, ўз таклифларини юборишлари мумкин.

🔰Барча таклифлар шахсан вазир томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда олий таълим тизими фаолиятини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилади.

Таклиф юбориш: 👉 @vazirga_takliflar_bot

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 edu.uz | Telegram | Facebook | YouTube
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube