Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
“Йил талабаси – 2020” танлови ғолиблари тақдирланди

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Йил талабаси” Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Истеъдодли ва шижоатли ёшларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказиладиган мазкур танловда жорий йилда 7000 нафардан ортиқ талаба иштирок этди. Шундан ОТМлардан жами 427 та ҳужжат республика босқичига сараланди.

Танловнинг якуний босқичи Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан онлайн тарзда ўтказилди ва Ташкилий қўмитанинг якуний хулосасига кўра 21 нафар талаба ғолибликни қўлга киритди.

👉 “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинацияси

🔹 1-ўрин – Маъруфжон Пўлатов, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси;
🔹2-ўрин – Нуриддин Қурбонов Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабаси;
🔹 3-ўрин – Нурсултон Шайхисломов, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси

👉 “Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси” номинацияси:

🔹1-ўрин – Абдурауф Абдурашидов, Андижон давлат тиббиёт институти талабаси;
🔹2-ўрин – Мадина Қаххарова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси;
🔹3-ўрин – Исломбек Рахмонбердиев, Фарғона политехника институти талабаси.

Ғолибларни тақдирлаш маросимига бағишланган тадбир давом этмоқда. Батафсил маълумот берилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Танлов_якуни

“Йил талабаси-2020” танлови ғолибларини тақдирлаш маросимида 7 та йўналиш бўйича 21 нафар, шунингдек, 14 нафар лауреат ва яна 6 нафар ғолиб талаба тақдирланди.

Батафсил: 👉https://edu.uz/uz/news/view/2425

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Факт_24

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг молиявий иқтисодий кўрсатгичлари таҳлили

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Қонунчилик_янгиликлари

Янги ўқув йилида Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги ёшлар учун ўқишга киришда махсус квоталар ажратилади

Бу борада тегишли вазифа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4995-сон қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан келгуси уч ўқув йили давомида Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги ёшлар учун давлат грантлари бўйича квоталарни ошириш лимитлари доирасида Сурхондарё вилоятидаги педагогика ва тиббиёт йўналишларидаги олий таълим муассасаларига қўшимча махсус квоталар ажратилади.

Махсус квота бўйича ўқишга қабул қилинган ёшлар олий маълумотга эга бўлганидан сўнг, ўз ҳудудида камида 5 йил давомида меҳнат қилиши кўзда тутилган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​#Xalqaro_hamkorlik

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик ривожлантирилади

Жорий йил 16-17 февраль куни Будапешт шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси қатнашди.

Юқори даражада бўлиб ўтган музокараларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов ҳам иштирок этди.

Вазир ўринбосари Венгрия ректорлари Кенгаши Бош котиби Золтан Дубеци билан учрашди. Ўтказилган музокаралар натижасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Венгрия ректорлари Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Шунингдек, Венгрия Бош вазири В.Орбаннинг мамлакатимизга ташрифи доирасида икки давлат ОТМлари ректорларининг биринчи форумини ўтказишга келишилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#RankTOP

📹 Top 100 University in the World - QS World University Ranking 2021

Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Xalqaro_hamkorlik

Ўзбек тили энди Венгрияда ҳам ўрганилади. Венгриянинг етакчи университети билан келишувга эришилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқуловнинг Будапешт шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

Вазир ўринбосарининг Венгрияга сафари давомида Этвош Лоран (Eötvös Loránd University) университети проректори Имре Хамар ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўтказилган музокараларда томонлар Венгриянинг энг қадимий ва нуфузли университетларидан ҳисобланган (1635 йилда ташкил этилган) Этвош Лоран университетида ўзбек тилини ўрганишни ташкил этиш ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида қўшма магистратура дастурини очишга келишилди.

Шунингдек, Венгриянинг Дебрецен университети билан ҳам музокаралар олиб борилиб, ушбу университетнинг таълим дастурларини юртимизда амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди ва битим лойиҳаси муҳокама қилинди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

2021/2022 ўқув йилидан айрим ОТМларда грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

🔰 Қарор билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш босқичма-босқич бошланадиган ҳамда сунъий интеллект технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанларини жорий қилиш кўзда тутилган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.

🎓 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қарор иловаларида кўрсатилган ҳар бир ОТМга камида бир нафар етакчи хорижий эксперт ва олимни сунъий интеллект ва уни қўллаш технологиялари соҳасида ўқитишда иштирок этиш учун жалб қилинади.

♻️ Хорижий экспертлар ва олимларни олий таълим муассасаларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

👉 2021 йилдан бошлаб сунъий интеллект соҳасида стажёр-тадқиқотчилар ҳамда таянч докторантурада таҳсил олиш учун ҳар йили 5 кишилик квота мақсадли қабулга ажратилади.

▪️ Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” докторантура ихтисослигини ташкил қилинади.

Вазирликнинг телеграм каналини кузатиб боринг👇👇👇:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми ўтказилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги қарори билан Комилжон Собирович Комилов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ректори лавозимига тайинланди.

Комилжон Собирович 1980 йил Андижон вилоятида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат аграр университетини пахтачилик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шу кунга қадар Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали директори лавозимида ишлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтига ижрочи директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги қарори билан Насридин Мирзоодилович Жабборов Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.

Насридин Жабборов 1961 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 1985 йилда Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлаган. Физика-математика фанлари доктори, профессор.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal (Zokirovich)
НАМАНГАНДА ИННОВАЦИОН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ОЧИЛДИ

Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/namanganda-innovatsion-maktabgacha-talim-tashkiloti-ochildi

Каналга уланиш: ⏬
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ