Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.5K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
ОЛИЙ ТАЪЛИМ РАҚАМЛАРДА

Олий таълим тизимида хотин-қизлар билан ишлаш кўрсаткичи

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👉 Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Долзарб

Фавқулодда видеоселектор йиғилиши тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев бошчилигида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида талабалар яшаш шароити ва ҳаракатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

👉 Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2441

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
🔰 ОТМ янгиликлари: Зулфия издошлари тақдирланди

1 март куни ўзбек халқининг севимли шоираси Зулфия Исроилова таваллуди муносабати билан олий таълим муассасаларида кенг қамровли тадбирлар ўтказилди.

👉 Алишер Навоий номидаги Миллий боғи Адиблар хиёбонидаги Зулфия ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда олий таълим тизими вакиллари фаол қатнашди. Тошкент тиббиёт академияси қошидаги адабий тўгарак иштирокчилари томонидан Зулфия ва Ҳамид Олимжон қаламига мансуб шеърлар янгради.

👉Жиззах шаҳрида ўтказилган халқаро илмий амалий анжуман доирасида адабиёт, санъат, таълим ва бошқа кўплаб соҳаларда фидокорона фаолият олиб бораётган хотин-қизлар қаторида Жиззах давлат педагогика институти вакиллари ҳам тақдирланди.

👉Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида “Зулфия издошлари” кўрик-танлови ташкил этилди. Танловда талаба қизларнинг эгаллаган билими билан бирга пазандалик маҳорати ҳам синовдан ўтказилди.

👉Нукус давлат педагогика институтида Зулфия Исроилова таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан ижодий кеча бўлиб ўтди. Учрашувда шоира шеъриятининг қорақалпоқ ва туркман халқлари адабиётида тутган ўрни бўйича маърузалар қилиниб, талабалар томонидан саҳна кўринишлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Yurtimiz oliy ta’lim dargohlarida ham jahonga teng ilg‘or tajribalar bor

O
‘zbekiston Respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vaziri Abduqodir Toshqulov ushbu fikrni O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi faoliyati bilan bevosita tanishuv jarayonida aytib o‘tdi.

Batafsil: 👉 https://iiau.uz/en-ca/yangiliklar

Vazirlikning rasmiy sahifalari👇
Telegram | edu.uz | Facebook | You Tube
#Live

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказилаётган "Ҳукумат соати"да талабаларни турар жойи билан таъминлаш масаласида маълумот бермоқда.

Тўғридан-тўғри жонли эфир орқали кузатиш учун ҳавола:👇 https://www.youtube.com/watch?v=vJPVBQEL880

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Талабалар қоракўлчилик ва ипакчиликни ривожлантиришда ўз лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги назария ва амалиётни уйғун ташкил этиш, бевосита кадрлар тайёрлаш жараёнига иш берувчиларни жалб қилиш мақсадида юртимиздаги йирик ишлаб чиқарувчилар ва хусусий сектор вакиллари билан мулоқот олиб борилмоқда.

Жумладан, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси ва «Қоракўлчилик» уюшмаси билан соҳани ривожлантиришда ОТМ профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг илғор лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шу йилнинг 2021 йил 2 март куни Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов ва «Қоракўлчилик» уюшмасининг раиси Эркин Ҳайитов бошчилигида соҳанинг етакчи мутахассислардан иборат гуруҳ Бухоро муҳандислик-технология институтига келди.

Учрашувда чарм-пойабзал, мўйначилик, қоракўлчилик тармоқлари соҳасида мутахассислар тайёрлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, ҳудудий ихтисослаштирилган ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш борасидаги истиқбол режалар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

📌 Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов ўзи шу институт битирувчиси эканини фахр билан таъкидлар экан, институт талабаларига республика ва хорижий соҳа марказларига тажриба алмашиниш учун шароит яратиш, сўнгги йилларда ишга туширилган тармоқдаги 74 та замонавий корхонага ташрифларни ташкил этиб, бўлажак мутахассисларнинг техник-технологик жараёнларни ўрганиш орқали амалий кўникма ва касбий малакаларини янада бойитиш имкониятлари ҳақида келишиб олинди.

Институт ректори Нусратулла Баракаев бошчилигида профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, соҳани хом-ашё базасидан импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш базасига айлантириш борасидаги фикрлари тингланди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:👇
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ОТМларнинг рақобатга тайёр эмаслигининг сабаби улар қўлда бошқарилишига ўрганиб қолган» – Алишер Қодиров

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
👇
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Етишмаётган ётоқхоналар, уни ажратишдаги коррупция ва ўқишни кўчириш қийинчиликлари — Олий таълим вазири билан суҳбат

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
​​Вазирлик логотипини яратиш бўйича танлов давом этади!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарийб бир ой давомида талабалар томонидан 1200 дан ортиқ лойиҳа келиб тушди.

Аввало, мазкур танловга қизиқиш билдиргани ва иштироки учун унда қатнашган барча фаол талаба-ёшларга миннатдорлик билдирамиз!

Талаба-ёшларнинг лойиҳалари шу соҳада катта тажриба ва малакага эга бўлган профессор-ўқитувчилардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан диққат билан ўрганиб чиқилди ҳамда танловга юборилган ишлар орасида вазирликнинг расмий логотипи номига муносиб бўлган лойиҳа аниқланмади.

⚠️ Танлов шартига кўра, тақдим этилган лойиҳада вазирликнинг фаолияти ва аҳамияти фалсафий ифода этилиши, бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим эди.

❗️Шу муносабат билан вазирлик логотипини яратиш бўйича танлов давом этишини маълум қиламиз!

⚠️✔️ Танловда талаба-ёшлар билан бирга ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари, профессионал дизайнерлар ва соҳа мутахассислари ҳам иштирок этишлари мумкин.

⏰ Танловга ижодий ишланмалар logo@edu.uz электрон почта манзилида 2021 йил 25 март соат 23:59 га қадар қабул қилинади.

🏆 Ғолиб Apple iPhone 12 Pro Max смартфони билан тақдирланади.

👉 Танлов шартлари билан танишиш

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube