Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
🌐 Ўзбекистон - Ҳиндистон: олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантирш бўйича ишлар олиб борилмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов Ҳиндистоннинг маданий алоқалар бўйича Кенгаши Президенти Винай Сахасрабуддхе билан учрашди.

👉Учрашувда икки давлат ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

🇺🇿 Вазир ўринбосари Ҳиндистоннинг Жамия Миллия университетидаги Ўзбек тили ва маданияти марказининг муваффақиятли фаолиятини эътироф этиш баробарида бу каби марказларни Ҳиндистоннинг бошқа етакчи олий ўқув юртларида, жумладан, Жаваҳарлал Неру университетида ҳам йўлга қўйишни таклиф қилиб Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети мазкур марказни ташкил этишда яқиндан ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

🇮🇳 Жаноб Винай Сахасрабуддхе Ҳиндистон Ўзбекистон билан малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини таъкидлар экан, икки давлат ОТМлари ўртасида илмий ва педагогик алоқаларни кучайтиришга тайёр эканини билдирди.

✔️Музокаралар якунида икки давлат ОТМлари ўртасида кимёвий технологиялар, энергетика, машинасозлик, саноат технологиялари, ирригация ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтика каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
🌐 Ўзбекистон ва Беларусь: Олий таълим тизимида ўзаро ишончли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида келишувлар амалга оширилмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенко бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув ўтказди.

📌 Делегация аъзолари ва юртимиздаги ОТМларнинг ректор ва проректорлари иштирок этган учрашувда илмий тадқиқотлар ва малака ошириш тизимида интеграцияни кучайтириш, Ўзбекистон ва Беларусь ОТМлари ректорлари форумини ўтказиш, Беларусь олий ўқув юртларида ўзбекистонлик докторантлар ва аспирантлар учун грантлар жорий этиш масалаларида музокаралар олиб борилди.

✍️ Натижаларга кўра, Ўзбекистон ва Беларусь Республикасининг 10 та олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш тўғрисида меморандумлар имзоланди.

📎 Айни вақтда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти фаолият юритади, 38 та маҳаллий ОТМда Беларуснинг 17 та нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда қўшма дастурларда (double degree) 56 та бакалавриат таълим йўналиши ва 18 та магистратура мутахассислигида кадрлар тайёрланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь олий таълим вазирлиги делегацияларининг учрашувидан

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​✍🏻 Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги Битимни амалга ошириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси” имзоланди

Бугун, 4 март куни Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан комиссия аъзоси сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов иштирок этди.

Хусусан, вазир ўз нутқида Беларусь Республикаси билан сўнгги йилларда нафақат савдо-иқтисодий соҳада, балки олий ва ўрта махсус, профессионал таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганини мамнуният билан эътироф этди.

📌 Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Беларусь Республикаси Таълим вазири томонидан “Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги Битимни амалга ошириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси” имзоланди.

👉 Томонлар ушбу ҳужжат кейинги 5 йил давомида икки давлат ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга олиб чиқишига ишонч билдирдилар.

🗓 Олдинроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Беларусь Таълим вазири И.В.Карпенко бошчилигидаги Беларусь олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Эътироф

Вазирлик ходими «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган бир гуруҳ хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Жамолдинова Одинахон Расуловна ҳам бор.

Вазирлик жамоаси Одина Жамолдиновани ушбу юксак эътироф билан чин дилдан қутлайди!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​8 март муносабати билан ректор, профессор-ўқитувчилар ва талабалардан бир гуруҳи тақдирланди

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашгани учун бир гуруҳ хотин-қизлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог-ходимлари ҳамда талабаларнинг 12 нафари юртимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Атаниязова Орал Аминовна
- Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Ходжаева Раъно Умаровна
- Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Шарқ мамлакатлари адабиёти ва қиёсий адабиётшунослик кафедраси профессори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Агзамходжаева Мунира Шарахматовна
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «International House-Tashkent» академик лицейи математика фани ўқитувчиси

«Дўстлик» ордени билан

Хусейнова Абира Амановна
- Бухоро давлат тиббиёт институтининг ижтимоий фанлар кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

Маннапова Мамурахон - Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг ўсимликшунослик, соя ва мойли экинлар кафедраси доценти, Андижон вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Юнусова Гуландом Самиевна
- Бухоро муҳандислик-технология институтининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, Бухоро вилояти

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Убайдуллаева Севара Абдуллаевна
- Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи

Хасанова Лола Эмильевна - Тошкент давлат стоматология институтининг малака ошириш факультети декани

«Соғлом турмуш» медали билан

Солиева Феруза Қохромоновна
- Жиззах давлат педагогика институти қошидаги «Сайилжой» академик лицейи директори, Жиззах вилояти

«Келажак бунёдкори» медали билан

Шокирова Гулрухбону Бехзод қизи
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич талабаси

«Шуҳрат» медали билан

Мустанова Шахноза Рустамовна
- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таржима назарияси ва амалиёти кафедраси катта ўқитувчиси

Шербобоева Гулрух Бахтиёровна - Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари, Қашқадарё вилояти

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube