Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент вилоятининг олис ва чекка ҳудудларидаги умумий ўрта таълим мактаблари битирувчилари билан учрашди
📌 Дастлаб, Чиноз туманидаги 13-сон умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан бўлган суҳбатда вазир ўқувчи-ёшларга олий таълимга қамровнинг йилдан йилга оширилаётгани, янгидан-янги маҳаллий, хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилаётгани, қолаверса, ўқишга киришда абитуриентларга берилаётган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида маълумот берди.
🔰 Тумандаги 20-, 43- ва 36-сон умумтаълим мактаблари педагоглари ва битирувчилари билан учрашувлар ҳам очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, конструктив таклифларга бой бўлди.
📚 Учрашув давомида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг фаоллиги ва ўқишга бўлган интилишини рағбатлантириш мақсадида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат китоблар тўплами, шахмат ва шашка ҳамда стол тенниси жамланмаси совға қилинди.
🎓 Вазир ўқувчилар билан суҳбатлашар экан, уларни айни шижоатга тўлган ёшлик чоғида кўпроқ билим олиш, хорижий тиллар ва замонавий касбларни танлашга чақирди. Бугун сиз билан мактабда кўришиб турибмиз, умид қиламанки, кейинги йил сиз билан учрашувимиз олий таълим муассасаларининг аудиторияларида бўлиб ўтади, дея хайрлашди вазир битирувчилар билан.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, ушбу жараёнларни тизимли давом эттириш мақсадида пойтахтдаги олий таълим муассасалари ректорлари томонидан учрашувлар ташкил этилади. Бу каби учрашувларда иқтидорли ёшларни саралаш вазифаси белгиланган.
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube

#Тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 16 мартдаги буйруғи билан Элёр Хакимович Ибрагимов Қарши давлат университетининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимига тайинланди.
Элёр Ибрагимов 1988 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Қарши давлат университети (2011 йил), Ўзбекистон Миллий университети (2013 йил)ни тамомлаган.
Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
👉Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали директори лавозимида ишлаган.

Термиз давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Термиз давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ҳамда Термиз давлат университетининг педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
Институтга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қарши давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди
“Қарши давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (141-сон, 16.03.2021 й) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ҳамда Қарши давлат университетининг педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.
Педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ва бошқалар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.
⚠️ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қарши давлат университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу бакалавриат таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар университетда таълим жараёнини давом эттирадилар.
Институтга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

👍1
Турин политехника университетида янги ўқув бино фойдаланишга топширилди
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида янгидан қуриб, фойдаланишга топширилган ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирок этди.
📌 Ўқув биносининг очилиш маросимида янги бинодаги IT-лабораторияда шифокорлар фаолиятини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилаётган рентген тасвирларини сақлаш – PACS&Medical images viewer дастури меҳмонларда қизиқиш уйғотди.
✔️Университет инкубация маркази жамоасига коронавирус билан чалинган беморларнинг МСКТ тасвирларини ягона платформада сақлаш бўйича фойдаланиш учун қулай, бошқарув панели содда ва ортиқча қоғозбозликни талаб этмайдиган янги платформа яратиш, лойиҳанинг бизнес режасини ишлаб чиқиш таклиф қилинди.
👆 Дастур бевосита шифокорлар иштирокида синовлардан муваффақиятли ўтса, амалиётга татбиқ этилиши таъкидланди.
Эндиликда талабалар янги ўқув бинода ўз йўналишлари бўйича пухта билим ва кўникмага эга бўлишади.
Вазирликнинг телеграм каналини кузатиб боринг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j

Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг бир йиллик фаолияти муҳокама қилинди
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказида Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил: 👉https://edu.uz/uz/news/view/2471
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказида Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Батафсил: 👉https://edu.uz/uz/news/view/2471
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Matbuot_anjumani
Бугун, 18 март соат 12:00 да АОКА залида «Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига 2021/2022 ўқув йили учун қабул тест синовлари билан боғлиқ янгиликлар, тайёргарлик жараёнлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
🔹 Давлат тест маркази
🔹 Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги.
❗️Агар ушбу масалалар бўйича ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса «Телеграм» тармоғи орқали @Rasmiy_aloqabot манзилига йўллашингиз мумкин.
📲 Матбуот анжумани @eduuz, @aoka_uz телеграм каналлари, «UzReport TV», «Ўзбекистон 24», «Маҳалла» телеканаллари, Youtube тармоғи орқали тўғридан-тўғри, онлайн ёритилади.
Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади.
Манзил: Тошкент ш., Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА мажлислар зали (4-қават)

Наврўз байрами муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар неча кун дам олишади?
2021 йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча қатори олий ва ўрта махсус таълим тизимида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, раҳбар-ходимлар ҳамда талаба-ўқувчилар кетма-кет 3 кун дам олишади.
Жумладан:
20 март – шанба (барча учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча учун дам олиш куни - ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).
27 март - шанба куни барча ходимлар учун иш ҳамда талаба-ўқувчилар учун ўқиш куни бўлади.