Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Наврўз байрами муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар неча кун дам олишади?

2021 йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча қатори олий ва ўрта махсус таълим тизимида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, раҳбар-ходимлар ҳамда талаба-ўқувчилар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Жумладан:

20 март – шанба (барча учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча учун дам олиш куни - ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).

27 март - шанба куни барча ходимлар учун иш ҳамда талаба-ўқувчилар учун ўқиш куни бўлади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 19 мартдаги буйруғи билан Расул Нортожиевич Тўраев Термиз давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Расул Тўраев 1973 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Термиз давлат университети (1996 йил)ни тамомлаган.

Физика-математика фанлари номзоди, доцент.

👉Шу кунга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти математика кафедраси доценти лавозимида ишлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Яна бир талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди

🎊 Урганч давлат университетида бюджетдан ташқари 17,1 млрд. сўм университет маблағи ҳисобидан қуриб битказилган, 500 ўринга мўлжалланган, замонавий талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.

👉 Мазкур 4 қаватли талабалар турар жойида 72 ўринли 8 та ошхона, маданий дам олиш хоналари ва хориждан келган профессор-ўқитувчилар учун меҳмонхона типидаги 25 кишига мўлжалланган алоҳида яшаш жойи ҳам мавжуд.

📌 Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида бинонинг ертўла қисмида COWORKING (коворкинг), ахборот ресурс ва ҳунармандчилик марказлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Шунингдек, университетда 2022/2023 ўқив йилида яна 2 та умумий ҳажми 1000 ўринли бўлган талабалар турар жойи фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​Toshkent moliya instituti rahbariyati Yashnobod tumanidagi “Shirinobod” mahallasida “Navro‘z” umumxalq bayramini mahallabay tashkil etish maqsadida ushbu mahallada istiqomat qilayotgan kam ta’minlangan, temir daftarga kiritilgan, nogiron va ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi vakillari holidan xabar oldilar va bayram dasturxonini tashkil etdilar.
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб абитуриентлар алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул жараёнида касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топширишади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 500 ўринли талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Қўқон университетида 500 ўринли 2 та Талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди

📌 Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2019 йилда нодавлат олий таълим муассасаси сифатида ўз фаолиятини бошлаган Қўқон университетида, куни кеча, университетнинг ўз маблағлари ҳисобидан замонавий талаблар бўйича қурилган 2 та 3 қаватли Students Hostel (Талабалар турар жойи) талабалар ихтиёрига топширилди.

✅ Йигитлар ва қизлар учун мўлжалланган талабалар турар жойлари 500 ўринли бўлиб, барча қулай шарт-шароитларга эга.

✔️ Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида талабалар турар жойларида юқори тезликдаги Wi-Fi, компьютерлар билан жиҳозланган 4 та ижтимоий зона, барча керакли адабиётлар билан таъминланган “Маънавият хонаси” ташкил этилган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Ҳамкорлик

Тўрт томонлама ўзаро ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, 2020 йилда тақдим этилган 8,2 миллион давлат хизматларининг атиги 16 фоизидан онлайн форматда фойдаланилган.

Ушбу меморандумларда ҳамкорлик доирасида 590 мингдан зиёд талаба ва 41 мингдан ортиқ профессор-педагоглар, 504 мингга яқин ўқитувчи ҳамда 439 минг мактаб битирувчиси, шунингдек мактабгача таълим соҳасининг 100 мингга яқин ходимини электрон хизматлардан фойдаланишга ўқитиш назарда тутилмоқда.

Батафсил 👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Жараён

Айни вақтда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Универсиада – 2020” спорт мусобақаларининг умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндорлари бўлган ҳудудий терма жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.