Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Қўқон университетида 500 ўринли 2 та Талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди

📌 Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2019 йилда нодавлат олий таълим муассасаси сифатида ўз фаолиятини бошлаган Қўқон университетида, куни кеча, университетнинг ўз маблағлари ҳисобидан замонавий талаблар бўйича қурилган 2 та 3 қаватли Students Hostel (Талабалар турар жойи) талабалар ихтиёрига топширилди.

✅ Йигитлар ва қизлар учун мўлжалланган талабалар турар жойлари 500 ўринли бўлиб, барча қулай шарт-шароитларга эга.

✔️ Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида талабалар турар жойларида юқори тезликдаги Wi-Fi, компьютерлар билан жиҳозланган 4 та ижтимоий зона, барча керакли адабиётлар билан таъминланган “Маънавият хонаси” ташкил этилган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Ҳамкорлик

Тўрт томонлама ўзаро ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот учун, 2020 йилда тақдим этилган 8,2 миллион давлат хизматларининг атиги 16 фоизидан онлайн форматда фойдаланилган.

Ушбу меморандумларда ҳамкорлик доирасида 590 мингдан зиёд талаба ва 41 мингдан ортиқ профессор-педагоглар, 504 мингга яқин ўқитувчи ҳамда 439 минг мактаб битирувчиси, шунингдек мактабгача таълим соҳасининг 100 мингга яқин ходимини электрон хизматлардан фойдаланишга ўқитиш назарда тутилмоқда.

Батафсил 👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Жараён

Айни вақтда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Универсиада – 2020” спорт мусобақаларининг умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндорлари бўлган ҳудудий терма жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Унга кўра, эндиликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг вакант лавозимларига ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилади.

🔶 Сизда вазирликнинг вакант лавозимларига очиқлик ва тенглик тамойили асосидаги танловлар орқали ишга кириш имконияти мавжуд.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма