Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.8K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Раҳбарлар ва ёшлар учрашувидан

Aйни вақтда Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ёшларнинг муаммо ва таклифларига бағишланган пресс-клуб шаклидаги “Раҳбарлар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мазкур учрашувда Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Муродулла Холмухамедов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбаев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда вилоятдаги тижорат банклари бошқаруви раислари иштирок этишиб, ёшлар томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганишиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар беришмоқда.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 мартдаги 156-сонли қарори билан икки ОТМга янги раҳбар тайинланди

- Қаҳрамон Мадаминович Ибадуллаев Тошкент шаҳридаги «А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори;

-Нозимжон Солиевич Тўйчибоев Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ректори этиб тайинланди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Танишув

📌 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилояти ҳамда Тошкент шаҳридаги айрим олий таълим муассасалари ректорлари ҳамроҳлигида Тошкент тиббиёт педиатрия институтидаги ўқув жараёнлар ва талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Танишув жараёнида институт моддий-техник базаси, аудиторияларнинг жиҳозланиши, педагог ходимлар ва талаба-ёшлар учун яратилган шароитлар ҳамда масофавий таълим жараёни учун мультимедиа манбаларини тайёрлашга ихтисослашган “Ёшлар медиамаркази” кўздан кечирилди.

Институтда илмий ишлар ҳимоялари ўтказиладиган кичик мажлислар зали, 250 миндан ортиқ ўқув-илмий адабиётлар фондига эга ахборот ресурс маркази, талаба-қизлар фитнес клуби, тренажёр зали каби 7 та спорт секциясини бирлаштирган "Спорт соғломлаштириш маркази" ҳамда замонавий талабалар ошхонаси меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
👍2
#ОТМ янгиликлари

📌 Ўзбекистон халқ шоири, атоқли жамоат арбоби Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таниқли ёзувчи, шоирлар, академиклар ва шоирнинг оила аъзолари ҳамда нуфузли ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва институт профессор-ўқитувчилари иштирокида А.Орипов номидаги “Ёшлар боғи” ва музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌 Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети тадқиқотчиси Жалоллиддин Юсупов Италияда компьютер муҳандислиги бўйича диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб PhD илмий даражасига лойиқ деб топилди. Тадқиқотчининг диссертасияси нусхалари Милан ва Флоренция шаҳарларидаги илмий кутубхоналарига жойлаштирилди.

📌 Ижтимоий тармоқларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 2 ҳафталик масофавий таълимга ўтказилгани ҳақида асоссиз хабар тарқалди. Бу хабарга институтнинг масъул ходими муносабат билдирди. Профессор-ўқитувчилардан, талабалар ва уларнинг яқинларидан норасмий хабарларга ишонмасликларини, расмий хабарларни институтнинг расмий саҳифалари орқали кузатиб боришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз”, – дейилади муносабатда.

📌 Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори жаноблари билан учрашув давомида Япония Ҳукуматининг гранти асосида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига қиймати 90 143 АҚШ долларига тенг япон тили ва мамлакатшунослигига оид ўқув-услубий материаллар топширилди.

📌 Тошкент давлат стоматология институти талабалари учун Туркия компаниясининг “Aнзибел Дентал Aвард” стипендияси жорий этилди. Мазкур стипендия академик ва илмий-тадқиқот фаолиятида муваффақиятга эришган, фаол, ижтимоий ҳаётда ҳам ўз ўрнига эга бакалавриат талабаларига танлов асосида берилади.

📌 Қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарор ривожлантиришга хорижлик олимлар бефарқ эмас. ТДИУ Самарқанд филиалида “Аграр тармоқда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

📌 “Халқаро Франкофония куни” муносабати билан Бутунжаҳон Француз тили ўрганувчилар ассоциацияси, Лион клуби, Франкофония Мамлакатлари Халқаро Ташкилоти (OIF) томонидан “Франкофон аёллар, барқарор аёллар” мавзусида “Ёш франкофон қаламкашлар 2021” халқаро танлови ўтказилди. Коронавирус пандемияси сабабли онлайн тарзда ўтказилган танловда 140 дан ортиқ ёшлар иштирок этди ва унда Андижон давлат университети талабаси М.Раҳимова 19-22 ёш тоифасида фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилди ва AMICIF ташкилотининг 500 евро миқдорида пул мукофоти ва махсус сертификати билан тақдирланди.

📌 Самарқанд давлат чет тиллар институти тадқиқотчисининг монографияси 8 та (инглиз, рус, немис, испан, француз, португал, итальян, поляк) тилга таржима қилиниб, дунё бўйлаб сотувга қўйилди. Монографияда дунё давлатлари ва Ўзбекистонда мактабгача таълимда чет тилини ўқитишда талаффузни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий усуллари ва воситалари хусусида кенг ҳамда аниқ маълумотлар берилиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

📌 Қорақалпоқ давлат университетида умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида информатика ва физика фанларидан “Ректор кубоги” очиқ олимпиадаси ўтказилди.

Вазирликнинг телеграм каналини кузатиб боринг👇👇👇:
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j