Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.79K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
🇺🇿&🇭🇺 Венгриянинг етакчи университети билан битим имзоланди

📆 Жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари Будапешт шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида иккитомонлама олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида музокаралар олиб борилган эди.

🤝 Ушбу музокараларнинг мантиқий давоми ўлароқ бугун, 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Дебрецен университети ўртасида мазкур университетнинг таълим дастурларини Ўзбекистонда амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш онлайн-маросими бўлиб ўтди.

👉Мазкур маросимда Ўзбекистон томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов бошчилигида вазир ўринбосари У.Бегимкулов, Республика олий таълим кенгаши раиси У.Умурзаков, Тошкент шаҳридаги нуфузли ОТМ ректорлари ҳамда Венгрия ҳукумати томонидан Дебрецен университети ректори З.Силваши, Венгрия ректорлар конфренцияси бош секретари З.Дубеци ва Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги фавқулотда ва мухтор элчиси А.Файзуллаевлар иштирок этишди.

🎓 Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов ва Дебрецен университети ректори проф. З. Силваши томонидан имзоланган ушбу битим университетнинг биотехнология, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги каби таълим соҳаларида таълим дастурларини амалга оширишни назарда тутади.

🏛 Томонлар келишувига биноан Дебрецен университети янги технологиялар асосида ишлаб чиқилган ўқув ва илмий тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этади.

🔰 Венгрия ҳукумати томонидан ажратиладиган грантлар асосида ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари орасидан 100 киши Венгрия олий таълим муассасаларида ўқиш учун юборилади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Дебрецен университетида умумий ҳисобда 28 мингдан зиёд талабалар, шу жумладан дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан келган 6,3 мингдан зиёд чет эллик талабалар таҳсил олади.

Вазирликнинг телеграм каналини кузатиб боринг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот 24

🇭🇺&🇺🇿 | Венгриянинг Дебрецен университети ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги келишув

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Тошкент давлат юридик университетининг “TSUL Vis Moot” жамоаси биринчи глобал тур доирасида Венгриянинг Марказий Европа университети жамоаси билан беллашди

📌 Жорий йилнинг 27-30 март кунлари бўлиб ўтган “28th Willem C. International Commercial Arbitration Moot” танловининг халқаро глобал турида Тошкент давлат юридик университети талабаларидан иборат “TSUL Vis Moot” жамоаси АҚШ, Венгрия, Эрон, Россия Федерациясининг нуфузли университетлари жамоалари билан беллашиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

ТДЮУ талабаларининг “TSUL VIS MOOT” жамоаси ҳам 2018 йилдан бери мазкур танловда муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда. Бу турга қадар университетнинг “TSUL Vis Moot” жамоаси дунёнинг 24 та энг нуфузли ва кучли олий таълим муассасаларининг жамоалари билан беллашиб ғолиб сифатида етиб келишди.

📄 Маълумот ўрнида, Халқаро тижорат арбитражи бўйича Willem C. Vis Moot халқаро танлови дунёнинг 84 мамлакатидан 387 жамоаси иштирок этувчи энг нуфузли танлов ҳисобланади.

@EDUUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълимдаги янгиликлар

✔️Профессионал таълимда ҳам ўқиб, ҳам ишлаш учун кенг имкониятлар яратилди

“Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги Ҳукумат қарори (163-сон, 29.03.2021й.) қабул қилинди.

🎓 Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич профессионал таълим муассасалари (коллежлар ва техникумлар)да дуал таълим ташкил этилади.

📌 Дуал таълим – таълимнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга ошириладиган тизим.

🏛 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳар йили 1 июлгача дуал таълим бўйича кадрлар тайёрланадиган таълим муассасаларини белгилайди.

📝 Бунда ўқувчи учун амалиёт ўталадиган ташкилотда муайян иш ўрни ажратилади.

👨‍🍳 Ўқувчилар ҳафтада камида икки кун назарий билим олади, қолган кунлари корхона ва ташкилотларда ишлайди.

💵 Дуал таълим жараёнида ўқувчига ишлаган кунлари учун ҳақ тўланади.

@EDUUZ
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TDYU Axborot-resurs markazi bilan yaqindan tanishing!

@EDUUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси 2021 йилдан бошлаб 20 дан ортиқ йўналишларда ўз фаолиятини давом эттиради

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, соҳасида белгилаб берилган устувор вазифалар келиб чиқиб, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси 2021 йилдан бошлаб 20 дан ортиқ йўналишларда ўз фаолиятини давом эттиради. Хусусан,

👉 ёшларнинг стартап лойиҳаларига грант маблағлари ажратилиши;
👉 ОТМларда бизнес акселераторлар ташкил этилиши;
👉 халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқлар иштирокида мотивацион тадбирлар;
👉 халқаро бизнес форум ва ярмаркалар ўтказилиши режалаштирилган.

✅ Мазкур тадбирлар орқали 500 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинади.

👫Бу лойиҳаларда 31 ёшгача бўлган барча ёшлар иштирок этиши ва ўз тадбиркорлигини бошлаши, ривожлантириши мумкин.

@EDUUZ
Кураш спорт тури бўйича Вазир кубогига старт берилди

📌 Бугун, 31 март куни Тошкент давлат транспорт университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш спорт тури бўйича “Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги” спорт мусобақаларига старт берилди.

🤼‍♂️ "Вазир кубоги" кураш спорт мусобақаларида Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 15 та жамоа иштирок этишмоқда.

✅ Шунингдек, 8 вазнда қизлар, 7 вазнда йигитлар ўртасида жами 15 вазнда бўлиб ўтаётган мусобақаларда 220 нафар курашчи талабалар баҳсга қизғин киришган.

👉 Мазкур мусобақалар 6 нафар халқаро ва республика тоифасидаги ҳакамлар томонидан бошқариб борилмоқда.

🏆 Кураш мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари 2 апрель куни тақдирланади.

@EDUUZ
#Жараён

Айни вақтда Тошкент давлат транспорт университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш спорт тури бўйича “Олий ва ўрта махсус таълим вазири кубоги” спорт мусобақалари республика финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад – спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

—

@EDUUZ
👍1
#Процесс

В эти минуты в Ташкентском государственном транспортном университете проходит церемония награждения победителей республиканского финала спортивных состязаний за “Кубок министра высшего и среднего специального образования” по курашу среди студентов высших образовательных учреждений.

Главная цель мероприятия – пропаганда здорового образа жизни через спорт.

—

@EDUUZ