Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.63K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали янги бинога эга бўлди

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали талабалари учун замонавий қулайликларга ва ўқув-лабаратория жиҳозларига эга бўлган минг ўринли янги ўқув биноси ва 240 ўринга мўлжалланган замонавий ётоқхонаси қуриб фойдаланишга топширилди.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатов, профессор-ўқитувчилар, талабалар, ота-оналар, маҳалла оқсоқоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

36 миллиард сўм эвазига барпо этилган ушбу олий таълим муассасаси термизлик талабалар учун ҳақиқий совға бўлди.

Маълумот учун, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли қарори асосида ташкил этилган.

Филиалда ҳозирда 2 та факультетда 13 та таълим йўналиши бўйича 722 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида турк тили ва маданияти маркази очилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудига бағишланган халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур анжуман доирасисда университетда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Турк тили ва маданияти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр жаноблари ҳамда Ўзбекистон ва Туркиянинг энг машҳур университетлари олимлари иштирок этишди.

Ушбу марказда эндиликда турк тилини ўрганувчилар учун махсус тўгараклар, турли адабий-бадиий кечалар ўтказилади. Қолаверса, Туркия илм муассасалари билан ҳамкорликда лойиҳалар ҳам мазкур марказда мувофиқлаштирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Битирувчилар ва абитуриентлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги “Ўзбекистон Республикасида Ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги 21-сон қарорига мувофиқ республикамизда қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизими “СИ” нинг ўлчам бирликлари номи ва белгиланишини ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда қўллаш назарда тутилган.

Давлат тест маркази мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест топшириқлари базасини шакллантириш жараёнида қўлланиладиган ўлчам бирликларига қарорга мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритмоқда.

Масалан, узунлик ўлчов бирлиги сантиметрнинг қисқача белгиланиши sm қарорга мувофиқ cm кўринишида қўлланилади.

Қарор билан киритилган ўзгаришларнинг айримларини келтириб ўтамиз:

сантиметр – sm – cm;
гектар – ga – ha;
ар – ar – a;
массанинг атом бирлиги – m.a.b – u;
миллиметр симоб устуни – mm.simob.ustuni – mm Hg;
соат – soat – h;
сутка – kun – d;
киловат-соат – kW-soat – kW-h;
ампер-соат – A-soat – A-h.

Барча битирувчилар ва абитуриентлар мазкур ўзгаришлардан хабардор бўлишлари лозим. Батафсил маълумотни Давлат тест марказидан олиш мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
👍1
✅ 2019-yil yanvar oyida e'lon qilingan "AXBOROTNOMA" testlaridan original namunalar:

📕 Matematika:
👉 https://t.me/Abituriyent/526

📕 Fizika:
👉 https://t.me/Abituriyent/529

📕 Ona tili:
👉 https://t.me/Abituriyent/532

📕 Kimyo:
👉 https://t.me/Abituriyent/520

📕 Biologiya:
👉 https://t.me/Abituriyent/522

📕 Ingliz tili:
👉 https://t.me/Abituriyent/541

📕 Geografiya:
👉 https://t.me/Abituriyent/544

📕 Tarix:
👉 https://t.me/Abituriyent/547


📚 Original DTM testlari (barcha fanlardan):
👉 https://t.me/Abituriyent/249


Kanalga ulanish 👇🏽👇🏽👇🏽
https://t.me/joinchat/AAAAAEfjm4-xSUHqJDxnEQ
​​#Отм_янгиликлари

Ректор ва талабалар учрашуви

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Юлдашев битирувчи-талабалари билан учрашди.

Очиқ мулоқотда талабалар дуч келаётган муаммолар, битирувчиларнинг битирув малакавий ишлари ва уларнинг келажакдаги касбий режалари хусусида сўз борди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​“Robot-uz 2019” робототехника танлови ғолиблари аниқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “Robot-uz 2019” робототехника танлови ғолиблари аниқланди.

“Robot-uz 2019” танлови талабалар, ёш педагоглар ва корхоналарнинг ёш мутахассислари ўртасида ўтказилиб, унда ғолиблар 5 та номинацияда тақдирланди:

Фойдали иш бажарувчи роботлар

1-ўрин -
Абдулазиз Ботиров, Тошкент темирйўллар мухандислиги институти
2-ўрин - Ахрор Пардабоев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти
3-ўрин - Бобиржон Зайниддинов, Тошкент давлат техника университети

Робот - Сумо мусобақаси

1-ўрин - Иброхимжон Рахмонов, Тошкент Турин политехника университети
2-ўрин - Тохир Бахромов, Тошкент Турин политехника университети
3-ўрин - Элбек Махрамов, Тошкент ахборот технологиялари университети

Мобиль роботлар пойгаси

1-ўрин - Йўлдош Мухиддинов,
Тошкент давлат техника университети
2-ўрин - Шохрух Мирзаев, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
3-ўрин - Фазлиддин Расулов, Тошкент Турин политехника университети

Радио бошқарувли роботлар футбол мусобақаси

1-ўрин - Умиджон Кенжаев,
UNIQUE INNAVATION TREE ўқув маркази
2-ўрин - Санжар Севаров, Тошкент давлат техника университети
3-ўрин - Йўлдош Юсупов, UNIQUE INNAVATION TREE ўқув маркази

Интеллектуаллик даражасини намоён этиш

1-ўрин - Санжар Рўзимуродов,
Тошкент давлат техника университети
2-ўрин - Абдулла Абдухалилов, Тошкент давлат техника университети
3-ўрин - Муродбек Ахтамов, Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#BoburDay сайли кўтаринки руҳда бошланди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида буюк давлат арбоби, саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллудига бағишлаб ўтказилаётган #BoburDay сайли бўлиб ўтмоқда.

Сайлга Ўзбекистон миллий академик драма театрининг таниқли актёр ва актрисалари, давлат ва жамоат ташкилоти ходимлари, турли соҳа вакиллари, талабалар ташриф буюришди.

Меҳмонлар буюк сиймо Бобур таваллуд кунига бағишланган #BoburDay сайли хеш-теглари акс эттирилган махсус баннерлар, декорация ва иллюстрациялар атрофида эсдалик учун суратга тушишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида #BoburDay сайли ўтказилмоқда.

#BoburDay сайли 18.00 га қадар давом этади, унда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
👍1
#юридик_клиника

Ўзбекистонга ўқишимни кўчириб ўтказиб келган эдим. Тўлов-контракт шартларини 100 фоиз бажардим. Менга стипендия қачондан берилади.
C.Қодиров, Андижон шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Ваҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги
393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида” ги НИЗОМ:

25-банд:
Ўқув режалардаги фанлари бўйича фарқлар аниқланганда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади.

Жорий семестр давомида академик қарздорлик (фарқлар) бартараф этилган муддатдан бошлаб, олий таълим муассасаси ректорининг талабага ўрнатилган тартибда стипендия бериш ҳақидаги буйруғи чиқарилади.

Стипендия миқдорини белгилашда фанлар бўйича фарқларни топшириш кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#BoburDay

Самарқанд давлат чет тиллар институтида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 536 йиллигига бағишлаб Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асари биринчи марта ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилинди.

Самарқанд чет тиллари институтида бўлиб ўтган маърифий тадбирда, институт ректори томонидан илк маротаба ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилинган Примқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асарининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов тақдимот маросимида Мирзо Бобур шахсига тўхталиб, унинг адабий мероси ёшлар учун чинакам ибрат мактаби эканини таъкидлади.

Тадбир сўнгида таржимон Илҳомжон Тўхтасинов “Юлдузли тунлар”ни инглиз тилига таржима қилиш жараёни билан боғлиқ жараёнлар ҳақида талабаларга сўзлаб берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#BoburDay

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талабалари Афғонистоннинг Қобул шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур қабрини зиёрат қилишди.

Талабалар Қобул шаҳри Боғи Бобур мақбарасидаги буюк аждодимиз қабрини зиёрат қилиб, Мирзо Бобур даҳосига эҳтиром кўрсатишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ички ишлар вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитаси вакиллари иштирокида талабалар билан маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов учрашувда талабаларга бугун қаҳрамон бўлиш учун қандайдир оламшумул ишни қилиш шарт эмас, балки ўзи устида ишлаб, таълим олиб ота-онаси, ўз яқинлари, маҳалласи, жамият, юрти учун фойдали ишга бел боғласа шунинг ўзи қаҳрамонлик деб таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абдулҳасан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевлар сўзга чиқиб, талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат стоматология институти талабалари Москва шаҳрида ўтказилган Бутунроссия стоматолог талабалар олимпиадасида муваффақиятли иштирок этди.

Институтнинг 5-курс талабаси Сардор Хайтметов олимпиаданинг мутлақ ғолиби бўлган бўлса, Фарруҳ Мингбоев ва Бобуржон Ҳамидов иккинчи ўринга сазовор бўлишди.

Бу институт талабаларининг ушбу нуфузли олимпиадада иккинчи маротаба муваффақиятли иштироки ҳисобланади. 2017 йилда ўтказилган олимпиадада ҳам институт талабалари чемпион бўлишган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
ОТМлар рўйхати2019.pdf
173.4 KB
Республикадаги олий таълим муассасаларининг тўлиқ рўйхати.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 84 та маҳаллий ва 14 та хорижий - жами 98 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Қўқон давлат педагогика институти делегацияси Россия Федерациясида

Хорижий олий таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиш, қўшма таълим дастурлар асосида ташкил этилаётган таълим йўналишлари истиқболини муҳокама этиш мақсадида Қўқон давлат педагогика институти делегацияси Россия Федерациясида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Ташриф давомида Россия касб-ҳунар педагогика университети раҳбарияти билан қўшма таълим дастурлар асосида Қўқон давлат педагогика инстситутида ташкил этилаётган Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича музокаралар олиб борилди.

Қўшма таълим дастурининг ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш бўйича икки томондан иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар таркиби ҳам шакллантирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Австралиялик профессор ватандошимиз иштирокида талабалар ва ёш тадқиқотчилар олимлар учун видеосеминар ўтказилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан замонавий физиканинг таниқли намоёндаси, халқаро даражадаги профессор ватандошимиз Алишер Қодиров иштирокида талабалар ва ёш олимлар учун замонавий амалий физика муаммоларига бағишланган видеосеминар ўтказилди.

Видеосеминарда вазирлик раҳбарияти, ОТМларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, физика соҳасида фаолият кўрсатаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари ҳамда шу соҳада таҳсил олаётган докторантлар иштирок этди.

Видеосеминарда профессор замонавий амалий физика янгиликлари, жаҳон илм-фанига интеграция қилиш, физика соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш зарурлиги ҳақида тўхталди ва бу борада ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Алишер Собирович Қодиров, асли ўзбекистонлик ватандошимиз, ҳозирда ядро физикаси соҳасида бугунги кунда дунёнинг етакчи профессорларидан бири ҳисобланади. Олим илм-фан ва техника соҳасида қатор халқаро нуфузли мукофотлар билан тақдирланган, 2018 йилда Америка физиклар жамиятининг (APS) танланган аъзосига айланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
❤1
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институтида “Карьера куни” ўтказилди


Тадбирда иш берувчи ташкилотлар вакиллари битирувчилар учун мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тошкент молия институтида корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш натижасида “Буюртмалар портфели” шакллантирилган. Унда битирувчилар учун молия соҳасига алоқадор ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Институтни бу йилда 1200 нафарга яқин талаба тамомлаётган бўлса, “Буюртмалар портфели”да 1500 дан ортиқ кадрга бўлган эҳтиёж мавжуд.

Бу йилги меҳнат ярмаркасида битирувчиларнинг кўпчилиги ташкилотлар билан шартнома имзолаб, иш ўрнига эга бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан барча ОТМларда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда “Карьера куни” меҳнат ярмаркалари ташкил этиб келинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Тошкент давлат аграр университети АҚШнинг Миссисипи штати университети билан ҳамкорлик қилади

2019 йил 17 январь
куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Миссисипи штати университети делегация қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент давлат аграр университети ректори Ботиржон Сулаймонов шу йилнинг 11-14 февраль кунлари Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида Миссисипи штати Университети билан ўзаро ҳамкорлик битимини имзолади.

Унга кўра, Тошкент давлат агар университети Миссисипи штати университети билан қишлоқ хўжалиги, хусусан, балиқчилик, ўрмон хўжалиги, пахтачилик, боғдорчилик ва сув ресурсларини бошқариш йўналишида ҳамкорликда илмий тадқиқот олиб боради; академик ва экспертлар алмашинуви дастурларини амалга оширади.

Келгусида университетлар ўртасида “Агробизнес ва менежмент” мутахассислигида магистрлар тайёрлаш бўйича иккитомонлама қўшма дастурларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Тошкент давлат аграр университети қишлоқ хўжалиги соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида АҚШнинг бошқа ОТМлари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини олиб боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
👍1
​​Жорий йилда Тошкентда Вебстер университетининг филиали очилади

Бугун, 18 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Дж.Шустер раҳбарлигида делегация қабул қилинди.

Музокараларда Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиалини ташкил этиш ва 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларни қабул қилинишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил 5 февраль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ҳамда Вебстер университети проректори Дж.Шустер томонидан Келишув битими имзоланган эди.

Вебстер университети делегацияси Битимда белгиланган вазифалар ҳамда Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини ташкил қилиш бўйича амалий чоралар кўриш мақсадида жорий йил 18-21 февраль кунлари юртимизда расмий ташриф билан бўлади.

Ташриф жараёнида АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетлари ҳамда бошқа ОТМларга ташриф буюради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
👍1