Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.63K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​Австралиялик профессор ватандошимиз иштирокида талабалар ва ёш тадқиқотчилар олимлар учун видеосеминар ўтказилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан замонавий физиканинг таниқли намоёндаси, халқаро даражадаги профессор ватандошимиз Алишер Қодиров иштирокида талабалар ва ёш олимлар учун замонавий амалий физика муаммоларига бағишланган видеосеминар ўтказилди.

Видеосеминарда вазирлик раҳбарияти, ОТМларнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, физика соҳасида фаолият кўрсатаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари ҳамда шу соҳада таҳсил олаётган докторантлар иштирок этди.

Видеосеминарда профессор замонавий амалий физика янгиликлари, жаҳон илм-фанига интеграция қилиш, физика соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш зарурлиги ҳақида тўхталди ва бу борада ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Алишер Собирович Қодиров, асли ўзбекистонлик ватандошимиз, ҳозирда ядро физикаси соҳасида бугунги кунда дунёнинг етакчи профессорларидан бири ҳисобланади. Олим илм-фан ва техника соҳасида қатор халқаро нуфузли мукофотлар билан тақдирланган, 2018 йилда Америка физиклар жамиятининг (APS) танланган аъзосига айланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
❤1
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент молия институтида “Карьера куни” ўтказилди


Тадбирда иш берувчи ташкилотлар вакиллари битирувчилар учун мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Тошкент молия институтида корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш натижасида “Буюртмалар портфели” шакллантирилган. Унда битирувчилар учун молия соҳасига алоқадор ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар мавжуд.

Институтни бу йилда 1200 нафарга яқин талаба тамомлаётган бўлса, “Буюртмалар портфели”да 1500 дан ортиқ кадрга бўлган эҳтиёж мавжуд.

Бу йилги меҳнат ярмаркасида битирувчиларнинг кўпчилиги ташкилотлар билан шартнома имзолаб, иш ўрнига эга бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан барча ОТМларда битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда “Карьера куни” меҳнат ярмаркалари ташкил этиб келинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Тошкент давлат аграр университети АҚШнинг Миссисипи штати университети билан ҳамкорлик қилади

2019 йил 17 январь
куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Миссисипи штати университети делегация қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент давлат аграр университети ректори Ботиржон Сулаймонов шу йилнинг 11-14 февраль кунлари Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида Миссисипи штати Университети билан ўзаро ҳамкорлик битимини имзолади.

Унга кўра, Тошкент давлат агар университети Миссисипи штати университети билан қишлоқ хўжалиги, хусусан, балиқчилик, ўрмон хўжалиги, пахтачилик, боғдорчилик ва сув ресурсларини бошқариш йўналишида ҳамкорликда илмий тадқиқот олиб боради; академик ва экспертлар алмашинуви дастурларини амалга оширади.

Келгусида университетлар ўртасида “Агробизнес ва менежмент” мутахассислигида магистрлар тайёрлаш бўйича иккитомонлама қўшма дастурларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Тошкент давлат аграр университети қишлоқ хўжалиги соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида АҚШнинг бошқа ОТМлари билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини олиб боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
👍1
​​Жорий йилда Тошкентда Вебстер университетининг филиали очилади

Бугун, 18 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Дж.Шустер раҳбарлигида делегация қабул қилинди.

Музокараларда Тошкент шаҳрида АҚШнинг Вебстер университети филиалини ташкил этиш ва 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларни қабул қилинишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил 5 февраль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ҳамда Вебстер университети проректори Дж.Шустер томонидан Келишув битими имзоланган эди.

Вебстер университети делегацияси Битимда белгиланган вазифалар ҳамда Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини ташкил қилиш бўйича амалий чоралар кўриш мақсадида жорий йил 18-21 февраль кунлари юртимизда расмий ташриф билан бўлади.

Ташриф жараёнида АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетлари ҳамда бошқа ОТМларга ташриф буюради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
👍1
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент фармацевтика институтида “Book café” ишга тушди

Тантанали очилиш маросимида институт ректори И.Алимджанов, профессор-ўқитувчилар, фахрий педагоглар ва талабалар иштирок этди.

“Book café” ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларидан намуналар, мутахассислик бўйича илмий адабиётлар билан жиҳозланган бўлиб, талабалар бу ерда тамадди қилиш билан бирга севган китобларини мутолаа қилишлари ҳам мумкин.

Талабалар ўзлари учун зарур бўлган китобларни Интернет тармоғи орқали топиб, ундан фойдаланишлари учун “Book café”да бепул wi-fi интернет тармоғи ҳам ўрнатилган.

Институт ректори Иброҳим Алимджанов “Book café” фаолияти устидан талабаларнинг ўзлари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилиши, ёшларнинг талаб ва таклифлари асосида маскан фаолияти такомиллаштириб борилишини таъкидлади.

Ўз навбатида талаба-ёшларнинг яратилган имкониятдан қай даражада оқилона фойдаланишлари ҳам ўрганилишини маълум қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат педагогика университетида Erasmus+ миллий офиси Таълим ва маданият бош Директорати (DG EAC) ўртасида тузилган ҳамкорлик лойиҳаларининг мониторинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда университет раҳбарияти ҳамда Эрасмус+ дастурининг Ўзбекистондаги миллий офиси вакиллари иштирок этди. Унда университет томонидан “Халқаро кредит мобиллиги” йўналиши бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, магистр ҳамда талабалар учун Erasmus+ дастурининг йўналишлари ҳамда амалдаги лойиҳалар тўғрисида ахборот семинари ташкил этилди.

Маълумот учун, бугун кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Erasmus+ дастури ҳамкорлигида 41 та ОТМда 22 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#хушхабар

2019 йил 13-17 февраль кунлари Туркия давлатининг Анталия шаҳрида ўтказилган Turkish Open-2019 турнирида Урганч давлат университети Жисмоний маданият факультети 2-курс талабаси Шуҳрат Салаев спортнинг Таэквандо WTF туридан иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Ўзбекистон ва Беларусь олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради

2019 йил 19 февраль куни
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Белорусь Могилев давлат озиқ-овқат университети ректори М.А.Киркор раҳбарлигидаги Беларусь университетлари раҳбарларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

2018 йил 13 сентябрда Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Тошкентга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси таълим вазирлиги ўртасида ҳамкорлик Битими имзоланган эди.

Қолаверса, олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг 2018 йил декабрдаги Беларусь давлатига қилинган ишчи ташрифи давомида амалий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган Ўзбек-Беларусь қўшма институти очиш ҳақида шартнома имзоланган эди.

Беларусь делегацияси билан музокараларда юқоридаги ҳамкорлик битимларидаги вазифаларни бажариш муҳокама қилиниб, улар бўйича амалий ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​22-март Бутунжаҳон сув куни муносабати билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 2019 йил 12-15 март кунлари "Сув-муаммоси-жамият муаммосидир: унинг ечими ҳеч кимнинг назаридан четда қолмаслиги керак" мавзусида олий таълим муассасалари ёш олимлари ва талабалари учун танлов ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Корея Республикасининг Таэквондони тарғиб қилиш жамғармаси раиси ЎзМУ фахрий доктори бўлди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Таэквондо тарғиб қилиш жамғармаси вакилларидан иборат кореялик делегация ташриф буюрди.

Учрашувда жамғарма раиси Санг Вук Ли бошчилигидаги делегация аъзолари билан Университетда янги ташкил этилган Таэквондо ва спорт фаолияти факультетининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, талабаларни Жанубий Кореяга 1 ойлик ўқув курсига юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Жамғарма раиси Санг Вук Лига Ўзбекистон миллий университети фахрий доктори унвони берилгани тўғрисида диплом топширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Гулистон давлат университетида германиялик мутахассис
“Маҳорат дарслари” ўтказди

2019 йилнинг 19 февраль куни Германиянинг Гёттинген университети профессори, Шарқ давлатлари тарихи кафедраси мудири Ева Ортманн хоним Гулистон давлат университетига ташриф буюрди.

Германиялик эксперт тарих йўналиши талабалари ва профессор ўқитувчиларига Гёттинген университетининг ва Шарқ давлатлари тарихи кафедрасининг тадқиқот лойиҳалари ҳақида тақдимот ўтказди.

Ортманн хоним немис илмий тадқиқотларининг бугунги кундаги замонавий йўналишлари тўғрисида “Маҳорат дарслари” ни ўтди ҳамда Гулистон давлат университети мутахассислари билан келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган тадқиқот лойиҳалари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#ОТМ_янгиликлари

Фарғонада “Бир умрга ёрқин табассум” лойиҳаси бошланди

Тошкент тиббиёт академияси
Фарғона филиалида Ўзбекистон стоматологлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Бир умрга ёрқин табассум” стоматологик касалликлар профилактикасини тарғиб этиш дастури иш бошлади.

Филиал талабалари шаҳардаги умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирларини ташкил этиб, ўқувчиларда ёшликданоқ тишларни парваришлаш кўникмасини шакллантириш зарурлиги, эътиборсизлик оқибатида келиб чиқадиган касалликлар ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бермоқдалар.

Лойиҳа доирасида 20 минг нафардан ортиқ бошланғич синф ўқувчиларига тарғибот дарслари ўтказилиб, ҳар бир ўқувчига гигиеник тўплам тарқатиш режалаштирилган.

Дастур жорий йилнинг 19 мартига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Финландия университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Финляндиянинг Ювяскюля амалий фанлар университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Финландия делегацияси ташрифидан кўзланган асосий мақсад олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдир.

Учрашувда томонлар олий таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#Юридик_клиника

Савол: Қандай ҳолларда фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилиши мумкин?

Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавобини берилишига асос бўлади:

👉 хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;

👉 республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;

👉 олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

👉 биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан истисно);

👉 олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;

👉 намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;

👉 тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;

👉 талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;

👉 олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;

👉 қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
❤1
​​Вебстер университети вакиллари Тошкентдаги ҳамкор ОТМларга ташриф буюришди

Жорий йил 18-21 февраль кунлари юртимизда Вебстер университети проректори Дж.Шустер бошчилигидаги делегация аъзолари меҳмон бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

АҚШ делегацияси ташриф доирасида бугун Тошкент давлат иқтисодиёт ва Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюришди.

Вебстер университети вакиллари ТДИУда ҳамкорликда очилаётган филиалига аризаларни қабул қилиш жараёни, ўқув жараёни учун ажратилган хоналар, уларнинг МБА магистратура дастурини ишга тушириш талаблари асосида жиҳозланиши ҳолати билан танишдилар.

Шундан сўнг томонлар Марказий Осиёда илк маротаба ташкил этилаётган MBA (Project Managament) магистратура дастурини университетда ташкил этиш, қабул жараёнларини муваффақиятли амалга ошириш ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Тошкент ахборот технологиялари университетида Вебстер университети вице-президенти Джон Пайл, университети проректори Дж.Шустер, ТАТУ раҳбарияти ҳамда ҳамкорликда ташкил этилаётган «Бизнес бошқаруви (MBA)» магистратура дастурига ўқишга ҳужжат топширган талабалар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Вебстер университети вакиллари талабалар билан “Лойиҳаларни бошқариш” мутахассислигида малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнининг олиб борилиши ҳақида суҳбатлашишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хориждаги ўзбекистонликларни ишга таклиф этди

Юртимизда илк маротаба Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун «Career Bridge» лойиҳаси доирасида видеоконференция ўтказилди.

Тўғридан-тўғри мулоқот шаклида ташкил этилган видеоконференцияда Россия, Япония, Туркия ва Латвиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг 2000 нафардан ортиқ битирувчилари иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн-конференцияда сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга тизимида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида тақдимот ўтказди.

Онлайн-мулоқотда вазирлик хориждаги ватандошларимизни олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этишга ва ватанимиз равнақига биргаликда ҳисса қўшишга чақирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

МДҲ мамлакатлари элчилари академия билан танишди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида
ушбу ОТМни хорижда, хусусан, МДҲ мамлакатларида янада кенгроқ танитиш, хорижий талабалар ва профессор-ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилиш учун яратилаётган шароитлар билан дипломатик корпус вакилларини таништириш мақсадида тақдимот тадбири ўтказилди.

Унда Россия, Украина, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари иштирок этди.

Ташриф давомида дипломатик корпус вакиллари Академия ҳудудидаги Шайхонтоҳур, Тўлабий, Юнусхон мақбараларини зиёрат қилдилар ва академиянинг Манбалар хазинаси фаолияти билан танишдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#юридик_клиника

Савол: Ўқишдан четлатилган талаба неча йил муддат ичида ўқишни қайта тиклаши мумкин?

Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича талабалар ўқишини қайта тиклаш — талабалар сафидан четлаштирилганлигига

👉 5 йилгача бўлган муддатда шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида;

👉 5 йилдан 10 йилгача муддат ўтганда олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида;

👉 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Божхона институтига қабул давом этмоқда

Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда.

Абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий 2019 йилнинг 1 февралидан 1 апрелига қадар давом этади.

Ўқишга топширувчи номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

👉 ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

👉 ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) бўлган;

👉 ўғил болаларнинг бўйи 165 см дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.

Батафсил: http://customs.uz/uz/news/view/1258

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Талабалар “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясида иштирок этмоқда

Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ва Тошкент тиббиёт академияси волонтёр-талабалари “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясини амалга оширмоқдалар.

Волонтёр-талабалар жамоат жойларида сигарета чекаётган, газланган ва энергетик ичимликлар ичаётган ҳамюртларимизга ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини тушунтириб, махсус флаерлар тарқатишмоқда.

Бундан ташқари, волонтёрлар жамоатчиликни “Мен тутунсиз муҳит учун овоз бераман” деб номланган декларация билан танишиб чиқишга таклиф этмоқда.

Акцияда талабалар кашандаликнинг салбий оқибатларига жамоатчилик эътиборини қаратиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилмоқда.

Акция шу йилнинг 26 февралига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw