Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.66K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​Вебстер университети вакиллари Тошкентдаги ҳамкор ОТМларга ташриф буюришди

Жорий йил 18-21 февраль кунлари юртимизда Вебстер университети проректори Дж.Шустер бошчилигидаги делегация аъзолари меҳмон бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

АҚШ делегацияси ташриф доирасида бугун Тошкент давлат иқтисодиёт ва Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюришди.

Вебстер университети вакиллари ТДИУда ҳамкорликда очилаётган филиалига аризаларни қабул қилиш жараёни, ўқув жараёни учун ажратилган хоналар, уларнинг МБА магистратура дастурини ишга тушириш талаблари асосида жиҳозланиши ҳолати билан танишдилар.

Шундан сўнг томонлар Марказий Осиёда илк маротаба ташкил этилаётган MBA (Project Managament) магистратура дастурини университетда ташкил этиш, қабул жараёнларини муваффақиятли амалга ошириш ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Тошкент ахборот технологиялари университетида Вебстер университети вице-президенти Джон Пайл, университети проректори Дж.Шустер, ТАТУ раҳбарияти ҳамда ҳамкорликда ташкил этилаётган «Бизнес бошқаруви (MBA)» магистратура дастурига ўқишга ҳужжат топширган талабалар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Вебстер университети вакиллари талабалар билан “Лойиҳаларни бошқариш” мутахассислигида малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнининг олиб борилиши ҳақида суҳбатлашишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хориждаги ўзбекистонликларни ишга таклиф этди

Юртимизда илк маротаба Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун «Career Bridge» лойиҳаси доирасида видеоконференция ўтказилди.

Тўғридан-тўғри мулоқот шаклида ташкил этилган видеоконференцияда Россия, Япония, Туркия ва Латвиядаги етакчи олий таълим муассасаларининг 2000 нафардан ортиқ битирувчилари иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги онлайн-конференцияда сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга тизимида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида тақдимот ўтказди.

Онлайн-мулоқотда вазирлик хориждаги ватандошларимизни олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этишга ва ватанимиз равнақига биргаликда ҳисса қўшишга чақирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

МДҲ мамлакатлари элчилари академия билан танишди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида
ушбу ОТМни хорижда, хусусан, МДҲ мамлакатларида янада кенгроқ танитиш, хорижий талабалар ва профессор-ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилиш учун яратилаётган шароитлар билан дипломатик корпус вакилларини таништириш мақсадида тақдимот тадбири ўтказилди.

Унда Россия, Украина, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари иштирок этди.

Ташриф давомида дипломатик корпус вакиллари Академия ҳудудидаги Шайхонтоҳур, Тўлабий, Юнусхон мақбараларини зиёрат қилдилар ва академиянинг Манбалар хазинаси фаолияти билан танишдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#юридик_клиника

Савол: Ўқишдан четлатилган талаба неча йил муддат ичида ўқишни қайта тиклаши мумкин?

Бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича талабалар ўқишини қайта тиклаш — талабалар сафидан четлаштирилганлигига

👉 5 йилгача бўлган муддатда шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида;

👉 5 йилдан 10 йилгача муддат ўтганда олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида;

👉 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Божхона институтига қабул давом этмоқда

Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлар танлови давом этмоқда.

Абитуриентлардан аризалар қабул қилиш жорий 2019 йилнинг 1 февралидан 1 апрелига қадар давом этади.

Ўқишга топширувчи номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:

👉 ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;

👉 ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 21 ёшгача (қабул йилида 17 ёшга тўладиганлар) бўлган;

👉 ўғил болаларнинг бўйи 165 см дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.

Батафсил: http://customs.uz/uz/news/view/1258

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Талабалар “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясида иштирок этмоқда

Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ва Тошкент тиббиёт академияси волонтёр-талабалари “Соғлом ҳаётга қадам бос” акциясини амалга оширмоқдалар.

Волонтёр-талабалар жамоат жойларида сигарета чекаётган, газланган ва энергетик ичимликлар ичаётган ҳамюртларимизга ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатларини тушунтириб, махсус флаерлар тарқатишмоқда.

Бундан ташқари, волонтёрлар жамоатчиликни “Мен тутунсиз муҳит учун овоз бераман” деб номланган декларация билан танишиб чиқишга таклиф этмоқда.

Акцияда талабалар кашандаликнинг салбий оқибатларига жамоатчилик эътиборини қаратиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилмоқда.

Акция шу йилнинг 26 февралига қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Россиялик талабалар амалиёт ўташ учун юртимизга келди

Россия Федерациясининг Челябинск маданият институти икки нафар иқтидорли талабаси амалиёт ўташ учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюришди.

Меҳмон талабалар Эльвира Шарипова ва Дарья Чухнина амалиёт даврида институтда яратилган шароитлар билан яқиндан танишади, ўқув жараёнларида иштирок этади ва ўзбекистонлик тенгдошлари билан мулоқотда бўлишади.

Рус меҳмонларнинг ташрифи 10 мартга қадар давом этиши режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Тиббий олий таълимда АКТ: симуляторлар ва робототехника

Тошкент давлат стоматология институтида
«Тиббий олий таълим тизимида АКТ: симуляторлар ва робототехника» Биринчи халқаро конференцияси ташкил этилди.

Анжкуманда Турин политехника университети проректори Игорь Стивано (Италия), HRV компанияси ижрочи директори Джеймс Марки (Буюк Британия), «VirTeasy Dental» лойиҳа раҳбари Винсент Рэйд (Франция) ва маҳаллий мутахассислар иштирок этди.

Тадбир доирасида институтдаги «Virteasy Dental» симуляторлар билан жиҳозланган марказда республикадаги тиббиёт ОТМлари орасида илк маротаба 3D симуляторларда тренинглар ташкил этилди.

Шунингдек, Робототехника кўргазмаси, Start-up лойиҳалар танлови ва ғолибларни такдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университети профессоридан онлайн-маъруза

Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университетининг Биокимё кафедраси мудири, биология фанлари доктори, профессор Надежда Кирилова Тошкент фармацевтика институти талабалари учун онлайн тарзда маъруза қилди.

Россиялик профессор институтнинг Фармация таълим йуналиши 3-курс талабалари ҳамда тегишли кафедралар ўқитувчилари учун “Биокимё” фанидан “Нуклеопротеинлар” мавзусида онлайн-маъруза ўқиди.

Маъруза савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Афғонистонлик талабалар Тошкентда

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидаги
таълим жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг талабалари ташриф буюришди.

Термиз шаҳар Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази 4 та гуруҳининг 1 ой мобайнида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида машғулот олиб боришлари, Ўзбекистон ва ўзбекистонлик тенгдошлари билан яқиндан танишишлари режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
#Юридик_клиника

Савол: Мен автоҳалокат натижасида университет якуний назорат имтиҳонларини топшира олмадим ва шу сабабли фанлардан академик қарздор бўлиб қолдим. Менга тўланадиган стипендия миқдори ўзгарадими? Чунки аввалги ўқув семестрида аъло баҳога имтиҳонларни топширганман.

Жавоб: Талаба узрли сабабларга кўра ўқув семестри учун рейтинг назорати имтиҳонларига қатнаша оламаса ҳамда касаллиги ёки тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланадиган бошқа узрли сабабларга кўра академик қарзга эга бўлган талабалар академик қарзларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда бартараф этгунларига қадар стипендиядан маҳрум этилмайдилар.

Демак, Сиз узрли сабаб учун асос бўлган ҳужжатни тақдим этиб, сўнг ОТМ томонидан белгиланган муддатларда имтиҳонларни топширишингиз мумкин ҳамда Сизга имтиҳон натижаларига кўра стипендия тўланади. Ушбу академик қарз бўлган даврда Сиз стипендиядан маҳрум этилмайсиз.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 2-П, 43-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги” Йўриқнома

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тез суръатларда ривожланаётган ва малакали кадрларга эҳтиёж мавжуд соҳалар ҳамда улар учун зарур бўлган таълим йўналишлари аниқланди.

Келгуси йилларда қуйидаги 8 та соҳалар учун 72 та янги таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

1. Муҳандислик иши;
2. Ишлаб чиқариш технологиялари;
3. Архитектура ва санъат;
4. Психология, социология ва журналистика;
5. Соғлиқни сақлаш;
6. Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш соҳаси;
7. Балиқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси;
8. Педагогика ва гуманитар фанлар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги етакчи халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорлик битимини имзолади

Бугун, 27 февраль куни «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастури доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битимини имзолади.

Имзоланган битимга кўра вазирлик Times Higher Education билан юртимиздаги ОТМларнинг жаҳон илм-фанидаги мавқеини мустаҳкамлаш, таълим бозорида рақобатбардошлигини ошириш, қолаверса, дунёнинг етакчи илмий-таълим марказлари, нуфузли университетларнинг халқаро рейтингига киритиш йўлида биргаликда ҳаракат қилади.

Келишув доирасида вазирлик республикадаги энг яхши университетлар ректорлари ва проекторларидан иборат Times Higher Education экспертлари билан биргаликда ишлайдиган ишчи гуруҳни шакллантиради.

Шунингдек, жаҳонга машҳур Elsevier нашриёт уйи билан SciVal ахборот-таҳлилий портали маълумотларидан фойдаланиш бўйича Битим имзолади.

Мазкур келишув республика ОТМларига нуфузли халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш, пироварда университетларнинг халқаро глобал рейтингига кириш имконини беради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​#ОТМ_янгиликлари

Япониялик профессор қадимий ўзбек қоғозини биргаликда тадқиқ этишни таклиф қилди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти
га Япониянинг Аичи санъат университети профессори, таниқли япон санъатшуноси Коджи Шибадзаки бошчилигидаги бир гуруҳ делегация ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – қадимий ўзбек қоғози тарихи ва ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ тадқиқотни амалга ошириш, қадимги ўзбек қоғози билан жаҳон хамжамиятини таништириш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишдир.

Профессор Коджи Шибадзаки Ўзбекистонда сақланаётган қадимий қоғозларнинг таркибини Япониянинг энг замонавий электрон микроскопларида ва бошқа илмий технологик асбоблар ёрдамида таҳлил қилиш, таркибини ўрганиш, унинг хитой қадимий қоғозларидан фарқли хусусиятлари ва тайёрлаш технологияларини тадқиқ этиш лойиҳасини таклиф этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Жамғармага вазирлик ва олий таълим муассасаларининг ректорлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантириладиган Кенгаш раҳбарлик қилади.

Кенгаш жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун масъул ҳисобланади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларда йўналтирилади:

👉 ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш ва олий таълим муассасалари китоб фондини тўлдиришга;

👉 ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишга;

👉 ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилишга;

👉 ўқув ва илмий лабораторияларни зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлашга;

👉 хорижнинг етакчи олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларини ўқув ва илмий-методик жараёнига жалб этишга;

👉 олий таълим тизимида таълим ва илм-фан жараёнини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадларида хорижий эксперт ва консультантларни жалб этишга;

👉 мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда фаоллик кўрсатган олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини моддий рағбатлантиришга;

👉 профессор-ўқитувчилар ёки талабалар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш ва бошқаларга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
2019 йил Ўзбекистонда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган анжуманлар режаси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-ф-сонли фармойиши билан 2019 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, 2019 йилда:

👉 137 та халқаро;
👉 291 та республика миқёсида;
👉 жами 428 та илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилади.

Ҳукумат фармойиши билан анжуманларни юқори илмий ва техник савияда ўтказиш, халқаро анжуманларда соҳанинг нуфузли хорижлик мутахассисларини, шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимларни жалб қилиш ҳамда ҳар бир анжуман якуни бўйича қабул қилинган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
❤1
Халқаро анжуманлар - 2019.pdf
11.7 MB
2019 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник анжуманлар рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Республик_миқёсида_анжуманлар_2019.pdf
22.6 MB
2019 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар рўйхати.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​ОТМларда ўқув машғулотларини олиб бораётган хорижлик мутахассислар сони ортиб бормоқда

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида
бир пайтнинг ўзида уч нафар хорижлик мутахассис дарс машғулотларини олиб бормоқда.

Олий адабиёт курси тингловчилари учун жаҳон китоб маркетингида катта шуҳрат қозонган «Бахт ҳақида шеърлар» антологияси муаллифи, россиялик шоир, бир қанча халқаро фестиваллар лауреати Юрий Иванович Москалёвнинг дарс машғулоти чинакамига ёдда қоларли воқеа бўлмоқда.

Японияниялик профессор Хисао Коматсу Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқ-Турк университети билан қўшма лойиҳа асосида ташкил этилган янги «Туркология» магистр мутахассислиги талабалари учун маъруза ўқимоқда.

Нижний Новгород давлат лингвистика университети халқаро муносабатлар факультети талабаси Елена Иванова ўзбекистонлик тенгдошларига халқаро муносабатлар ва халқ дипломатияси соҳасида ўз университетида олиб борилаётган илмий ва амалий ишлар хусусида қизиқарли семинар-тренинг ўтказмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
​​​​#ОТМ_янгликлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Жиззах давлат педагогика институтида SMART аудитория ташкил этилди.

SMART аудитория аниқ ва табиий фанларга оид энг сўнгги русумдаги кўргазмали қуроллар, интерактив экран, WI-FI ва ноутбук қурилмалари билан жиҳозланган.

Эндиликда мазкур аудиторияда инновацион лойиҳалар асосида ўқув жараёнлари олиб борилиб, on-line вебинарлар, давра суҳбатлари, халқаро конференциялар ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw