Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.8K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Магистратура_Қабул_2021

Тошкент давлат стоматология институтида янги магистратура мутахассислиги очилади

▪️Тошкент давлат стоматология институти Ахборот хизматининг маълумотига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институт Финляндиянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда тиббиёт соҳаси учун менежмент йуналишида кадрларни тайёрлайди.

👨‍🎓 Шу мақсадда, JAMK Амалий фанлар университети экспертлари иштирокида “Соғлиқни сақлашда менежмент” магистратура мутахассислиги қўшма таълим дастури тақдимоти ўтказилди.

✔️ Тақдимотга кўра, таълим жараёни Тошкент давлат стоматология институти негизида, амалиёт жараёни эса Финляндиянинг етакчи даволаш - профилактика муассасаларида ўтказилади.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#ОТМ_маҳаллага_маънавий_устоз

Фарғона политехника институтининг “маҳаллабай” байрам тадбирлари

📌 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиб, аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган.

📎 Бу борада олий таълим муассасалари ҳам фаол авангард вазифасини бажармоқда.

🔰 Жумладан, Фарғона политехника институти ташаббуси билан институт яқинида жойлашган 10 та МФЙда яшовчи кам таъминланган оилаларнинг 13 нафар фарзандига суннат тўйи ўтказилди. Уларга турли эсдалик совғалари ҳамда пул маблағлари берилди.

▪️Байрам тадбирида тўйболаларнинг ота-она ва яқинлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

✔️ Ушбу тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Ю.Абсоатов ҳамда Фарғона шаҳрининг 4 нафар сектор раҳбарлари ҳам қатнашди.

⚽️ Байрам тадбирида оммавий ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилди.
10 та МФЙ ёшлари ўртасида мини футбол спорт тури бўйича “Ректор кубоги” маҳалла ёшлари ўртасида юқори кайфиятда ўтказилди.

➕ Бундан ташқари ёшлар ўртасида велосипедда сайр қилиш, расм чизиш танлови, фотоселфилар сайллари, стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди.

🎉 Ғолибликни қўлга киритган жамоалар институт раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#ХУШХАБАР

🏆Навоий давлат педагогика институти талабаси оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпиони

🏋️‍♀️Жорий йилнинг 23 - 31 май кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди.

▪️Унда, Навоий давлат педагогика институти талабаси Кумушхон Файзуллаева Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоа ҳисобига 🥇та олтин,🥈та кумуш медаль қўшиб қўйди.

✔️ Даст кўтариш машқида талабамиз 103 кг тошни ўзига бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди.

✔️ Шунингдек, силтаб кўтаришда 122 кг натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун: К.Файзуллаева 2018 йили оғир атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасида Ўзбекистон тарихида Жаҳон чемпиони бўлган илк аёл спортчидир.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/c/1446333903/400👈
#ДАЙЖЕСТ

🌎 Халқаро анжуманлар хориж матбуотлари шарҳида

Яқин кунларда Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ОТМ ректорларининг учинчи минтақалараро конференцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси Фан ва таълим бўйича қуйи комиссиясининг йиғилишидаги муҳим воқеа ва жараёнлар вазирлик Ахборот хизмати маълумотлари асосида Россиянинг ОАВда ҳам онлайн ёритилди:

▪️“REGNUM” ахборот агентлиги
“Филиал химико-технического университета им. Менделеева открыли в Ташкенте”

▪️“Sputnik news” ахборот агентлиги
— “Вузы Узбекистана и России подписали более 20 соглашений
о сотрудничестве”
— “Филиал РХТУ имени Менделеева открылся в Ташкенте”
— “Лаборатория успеха: в Узбекистане открылся филиал
главного химического вуза России”

▪️“Русский мир” ахборот агентлиги
«Филиал РХТУ имени Менделеева открылся в Ташкенте»

▪️“Вестник Кавказа” ахборот агентлиги
В Ташкенте открылся филиал Российского химико-технологического университета имени Менделеева

▪️“Красная Весна” ахборот агентлиги
“Ташкентский филиал РХТУ имени Менделеева открыл новое здание”

▪️“Северная газета” ахборот агентлиги
“Филиал РХТУ имени Менделеева появился в Ташкенте”

▪️Официальный сайт Министерства науки и высшего образования Российской Федерации
“В Ташкенте открылось здание филиала Российского химико-технологического университета им. Д.И. Менделеева”

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j👈
#Вазир_ва_ёшлар_учрашуви

Вазир филиал талабалари учун яратилган шароитлар билан танишди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Сурхондарё вилоятига хизмат сафари давомида Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

🔰 Вазир филиал талабалари билан очиқ мулоқот шаклида суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида талабалар олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар, хусусан Сурхондарё вилоятида ушбу тизимда амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, чет тилини ўрганишга алоҳида ёндашишларини таъкидладилар ва ўз таклифларини билдирдилар.

🔹 Вазир талабалар таклифлари асосида уларнинг янги ўқув йилидан таянч ОТМда бир семестрлик алмашинув дастурларида иштирок этишлари, корхона ва ташкилотлар базасида малакавий амалиётларни ташкил қилишлари, рус ва инглиз тиллари, компьютер саводхонлигини оширишлари учун филиал раҳбарига тегишли топшириқлар берди.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j👈
✍️ Болажонлар байрамига муносиб туҳфа

“Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Яшнобод туманида жойлашган “Беш бола” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кутубхона фойдаланишга топширилди”, дея хабар берди университет Ахборот хизмати. Ушбу кутубхона маҳалла ёшлари учун
“1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрамига муносиб совға бўлди.

Кутубхона бир вақтнинг ўзида
12 нафар китобхонга хизмат қилади. Ушбу маърифат масканининг базаси университет факультетлари, бўлимлари, ходимлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан туҳфа қилинган 281 номдаги 512 та китоб билан бойитилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан мазкур кутутбхона маҳалла аҳолиси ва ёшларининг илм ўрганиши, маънавиятини бойитиши, дунёқарашини кенгайтиришида муносиб ёрдамчи бўлиши таъкидлаб ўтилди.

👉 Батафсил

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j👈