Edu.uz
✔
143K subscribers
40.6K photos
7.8K videos
311 files
18.6K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​Сурхондарё: Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев бошчилигида таълим соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди

🔰Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев Термиз давлат университетида Сурхондарё вилоятидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

▪️Учрашувда, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Сапаровлар иштирок этишди.

✔️Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев вилоятдаги ҳар бир олий таълим муассасаси раҳбарларининг бугунги кунда соҳада мавжуд муаммолар ва камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва истиқболда амалга ошириш лозим бўлган ишлар тўғрисидаги фикрлари билан танишди. Хусусан, таълим муассасаларидаги асосий ўқув бинолари ва талабалар турар-жойлари ҳамда кадрлар етишмаслиги, моддий-техник базани ривожлантириш каби масалалар кун марказида бўлди.

✔️Педагогик соҳада кадрлар тайёрлаш борасида услубий ҳамкорликни ривожлантириш, янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш лозимлиги ва юқоридаги масалалар юзасидан топшириқлар берилди.

Учрашув сўнгида Термиз давлат университети ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, ахборот ресурс маркази, уларда талабалар учун яратилган шароитлар ва янги барпо этилаётган ўқув биносининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
ЯШАШГА ХАҚЛИСАН, БОЛАЖОН!

▪️Андижон давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ талаба-ёшлари “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га ҳеч кимнинг хаёлига келмаган умидимиз юлдузлари, кўзмунчоқларимизга шодлик улашмоқ истагида биласизми, нима совға қилдилар?!

Адашдингиз, ўйинчоқ эмас, рангли қоғоз ҳам эмас, улар болажонларга – ҳаёт улашдилар!

👉 Улар олижаноб ишга қўл урдилар ва шифохоналарда ётган, ҳаётдан умидини узолмай курашаётган болажонлар учун Вилоят қон қуйиш марказида донорлик акциясини ташкил қилдилар.

👏 Раҳмат сизга ёшлар, Сиз олдингизга қўйган вазифангизни, олижаноб мақсадингизни шараф ва ғурур ҳамда фахр билан уддаладингиз, жон-томиримиз бўлган азиз болажонларга ҳаёт улашдингиз!, дея хабар беради Андижон давлат тиббиёт институти Ахборот хизмати ўз расмий сайтида.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉 https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#ДАЙЖЕСТ

Олий таълим муассасалари 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан юртимиз болажонларига хурсандчилик улашдилар

▪️Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Сергели туманида жойлашган "Асробод" маҳалла фуқаролар йиғини гузарида байрам тадбирини уюштирди

▪️Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев Хива шаҳрида жойлашган “Хива болалар шаҳарчаси"га болажонларни байрам билан қутлаш мақсадида совға-саломлар билан ташриф буюрди

▪️Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари Олмазор туманидаги “Ҳислат” маҳалласи болалари учун байрам тадбирини уюштирдилар

▪️Фарғона давлат университетида «Фарзандларимиз – келажагимиз» мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида болалар ўз ота-оналари ишлаётган даргоҳ билан танишишди

▪️Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиалида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болаларимиз” шиори остида болажонлар учун турли танлов ва мусобақалар ташкил этилди

▪️Навоий давлат педагогика институти жамоаси барча ширин-шакар болажонларни "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" билан муборакбод этди

▪️Андижон машинасозлик институти ходимлари Андижон шаҳрида жойлашган 20-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, болажонларга байрам муносабати билан турли эртак китоблар ва ўйинчоқлар улашдилар

▪️Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти "Қўғирчоқ театр санъати" кафедраси магистрантлари ва талабалари томонидан тайёрланган дастур Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида намойиш этилди

▪️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессор-ўқитувчилари ва магистратура босқичи талабалари Чирчиқ шаҳар 25-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, мактаб ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” мусобақасини уюштирдилар ва ғолиб бўлган жамоаларга совғалар улашдилар

▪️Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Миробод туманида жойлашган Байналминал, Абдулла Қаҳҳор маҳалла фуқаролар йиғинида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида тадбирлар ташкил этилди

▪️Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигини мустахкамлаш борасидаги Президент фармонини амалда ижросини таъминлаш ва
"1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" доирасида Тошкент молия институти Учтепа туманида жойлашган 14-умумтаълим мактабида “Бешта муҳим ташаббус - ҳаракатда” деб номланган байрам тадбирини ташкил этди.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
👍1
Термиз давлат университети тарихига муҳрланган учрашув

▪️Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимджан Камилов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Адлия вазири Русланбек Давлетов иштирокида Термиз давлат университетида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

✔️ТерДУ ректори Авазжон Марахимов университетда ташкил этилган Юридик факультетининг фаолияти ҳамда имкониятлари билан таништирди.

⏩ Учрашув давомида меҳмонлар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, қонунчиликдаги имтиёзлар, янгиликлар тўғрисида очиқ мулоқот қилишди.

🔹Меҳмонлар юртимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналиши ривожи ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Факультет талабалари йўналишлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда амалиёт ўташ учун таклиф этилди.

🔸Ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга янада кенг имконият ҳамда шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Манба: ТерДУ Ахборот хизмати

EDUUZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Яқинда Ўзбекистон Президенти мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга оид Қарорни имзолади.

❓Ушбу Қарор билан қандай ўзгаришлар жорий этилмоқда?

❓Бугунги кунда хорижий тилларнинг глобал мақоми қандай ўзгариб бормоқда?

✔️ 👁‍🗨 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари С.Усмановнинг шу ҳақидаги “O‘zbekiston24” телеканали учун инглиз тилида берган интервьюсини бугун соат 13:15 да томоша қилишингиз мумкин.
〰️〰️〰️
🇬🇧 Some days ago, the President of Uzbekistan signed a Decree concerning the popularization of learning foreign languages in our country.

❓What changes are introduced into our practice due to this Decree?

❓How is the global status of foreign languages evolving today?

✔️ 👁‍🗨 This was commented by S.Usmanov, head of the information service, Ministry of higher and secondary specialized education, in his English interview for TV channel “O‘zbekiston 24”, which you can watch at 13:15 today.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
Сурхондарёда янги институт ташкил этилади

▪️Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали тадқиқотчилари билан мулоқот қилди.

– Кеча мен улар билан учрашдим. Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Менга соҳани ривожлантиришни илмий асослаб тушунтириб, шундай батафсил маълумот беришдики, уларнинг интилишига ҳавасим келди, меҳрим ошди. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак. Бундай олима аёлларимиз, қизларимиз оиласига ҳам, атрофдагиларга ҳам фойда келтиради, ўзидан илм нурини сочади.

✔️Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Ш. Ғаниев, Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболовга Анорчилик йўналишидаги кафедра мудири ва таҳсил олаётган ёш олималарни анор етиштириш тажрибасини ўрганиш учун илғор хорижий давлатларга юбориш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Университет қошида Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилиши маълум қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк бор 4D моделлаштирилган китоб яратилди

▪️Урганч давлат университети стажёр-ўқитувчиси Ҳумоюн Бекчанов
4D моделлаштирилган китоб яратди.

✔️Ушбу китоб замонавий АR технологияларига асосланган бўлиб, юртимиз таълим тизими учун янгилик саналади. Китоб ёрдамида талабаларимиз нафақат назарий, балки 3D моделлар орқали амалий билимларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

✔️Китоб қурилиш материаллари ва буюмлари фанига оид юртимиздаги илк 4D моделлаштирилган бўлиб, муаллиф уни яратиш давомида ушбу фан бўйича қилинган илмий тадқиқот ишларига таянган.

Манба: УрДУ Ахборот хизмати

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Президент_йиғилишда

Сурхондарёда олий ва профессионал таълим муассасалари сони янада кўпаяди

▪️Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали негизида ушбу университетнинг Термиз муҳандислик-технология институтини ташкил этиш юзасидан топшириқлар берди.

✔️2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, ушбу янги институтда қурилиш ва геология соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш бошланиши, институт қошида Бойсун туманида кўп тармоқли техникум ташкил этилиб, кончилик, пиллачилик ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳалари учун ўрта махсус профессионал маълумотли мутахассислар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилиши давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилди.

Улашинг: 👉https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Эълон_Қабул_2021

🇺🇿 Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2021/2022 ўқув йили қабул жараёнининг иккинчи босқичига старт берилди

▪️Абитуриентлар қуйидаги учта таълим йўналишига ҳужжат топширишлари мумкин:

1. Архитектура (8 200 000 сўм)
2. Қурилиш муҳандислиги (7 500 000 сўм)
3. Электротехника ва компьютер муҳандислиги (7 500 000 сўм)
———
🇷🇺 Университет Аджу в городе Ташкенте запустил второй период приёма документов на 2021/22 учебный год

▪️AUT обучает студентов по следующим направлениям:

1. Архитектура (8 200 000 сум)
2. Строительная инженерия (7 500 000 сум)
3. Электротехника и компьютерная инженерия (7 500 000 сум)
———
🇬🇧 The Ajou University in Tashkent (AUT) has launched a second period of the application process for the academic year 2021/22

▪️AUT offers programs in the following directions:

1. Architecture (8 200 000 sums)
2. Civil Systems Engineering (7 500 000 sums)
3. Electrical and Computer Engineering (7 500 000 sums)

Батафсил 👉 http://admission.ajou.uz
Forwarded from Glocals
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Яқинда Давлатимиз раҳбари хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бўйича махсус Қарорни имзолади.

❓Ундан қандай мақсадлар кўзланган?
———

🔸 Some days ago, the President of Uzbekistan signed a Decree concerning the popularization of learning foreign languages in our country.

❓What are its main objectives?