Edu.uz
✔
143K subscribers
40.1K photos
7.66K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#ОТМ_янгиликлари

“Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида” танлов-кўргазмаси ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан ёш ижодкорлар ўртасида ташкил этилган “Муҳаммад Юсуф тимсоли тасвирий санъат асарларида” деб номланган танлов-кўргазмаси бўлиб ўтди.

Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич 5 мартда, иккинчи босқич апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтди.

Танловга келиб тушган ишлар, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари, “Муҳаммад Юсуф” номидаги жамоат фонди вакиллари томонидан баҳоланиб, тўртта йўналишда ғолиблар аниқланди.

Муҳаммад Юсуф сиймосини яратиш йўналиши бўйича:

1-ўрин – Жумаев Зиёдулло;
2-ўрин – Улуғбек Мамарурдиев, Жавоҳир Ниязов;
3-ўрин – Назарова Зилола, Тўраев Илҳом.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1282

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_kitobchallenge

Академиклар Наманган давлат университети талабаларига китоб совға қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, академик Акмал Саидов, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали директори, академик Қаландар Абдурахмонов ҳамда Қонунчилик палатаси депутати Иброҳим Хожиевлар НамДУ талабалар билан учрашишди.

Академиклар Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусининг мазмун-моҳиятига тўхталиб, ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари ва улар учун яратилган шароитлардан унумли фойдаланиш зурурлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Учрашув сўнгида А.Саидов ва Қ.Абдурахмоновлар шахсий кутубхонасидан 100 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари ҳамда ўзларининг рус, инглиз, француз, испан, корейс тилларида нашр этилган илмий адабиётларини университет кутубхонасига тақдим этишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_янгиликлари

ТАТУда Microsoft, Cisco, Oracle каби халқаро сертификатлар олиш мумкин бўлади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг катта ўқитувчиси Тоштемир Хўжақулов Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро «Oracle Academy Day» конференциясида қатнашди.

Конференция доирасида ТАТУ вакили Россия ҳамда Ўрта Осиё Oracle компанияси директори О.Жуков билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик қилишга келишилди.

Шунингдек, дастурлаш тиллари ҳамда Microsoft, Cisco, Oracle ва бошқа компанияларнинг сертификатини олиш учун сертификатлаш маркази билан ҳам ҳамкорлик шартномаси тузилди.

Маълумот учун, «Oracle Academy» — АҚШнинг дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича «Microsoft»дан кейинги 2-ўринда турадиган йирик компанияси бўлиб, компания курсларида дунёнинг 120 мамлакатида 3,5 миллион нафардан ортиқ талаба таълим олади. Бугунги кунда ТАТУда «Oracle Academy» лабараторияси фаолият кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ахборотхати

2019 йил 17 майда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Ҳарбий хизматнинг маънавий баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва роли” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилади.

Конференция иши қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Илмий-амалий конференция материаллари тўпламида чоп этиш учун мақолалар 2019 йил 30 апрелига қадар karsu_info@edu.uz электрон манзилига юборилиши керак.

Мақола нашри бепул. Конференция доирасида илмий мақолалар танлови ҳам ўтказилиб, ўз маърузаси билан конференцияда фаол қатнашган иштирокчилар сертификат билан тақдирланади.

Қўшимча маълумот учун: ҚҚДУ масъул ходими Расул ОТЕНИЯЗОВ, телефон: (61) 223-59-54, (93) 920-03-63

Қуйида 2019 йилда юртимизда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин:

👉 халқаро;
👉 республика.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Фуқаро мурожаати – доимий эътиборда

2019 йилнинг 1-чорагида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1224 та мурожаат келиб тушган.

Уларнинг 268 таси (21,9%) ёзма, 93 таси (7,6%) электрон, 98 таси (8%) оғзаки, 765 таси (62,5%) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

Фуқаролардан келиб тушган ҳар бир мурожаат қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг ижроси вазирлик раҳбариятининг доимий назоратига олинган.

Мурожаатларнинг:

👉 943 таси вазирлик аппаратида кўриб чиқилган;
👉 181 таси ҳудудий идораларга юборилган;
👉 100 таси тегишлилиги бўйича идора ва ҳокимиятларга юборилган.

Мурожаатларда энг кўп ўқишга кириш, ўқишни кўчириш, ўқишни тиклаш, тўлов-контракт масалалари кўтарилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Эксперимент кутилган натижани берди

Навоий давлат кончилик институти доценти Муборак Норматова бир неча йиллардан буён “Чуқур карьерларда баланд поғоналарни портлатишда чанг-газ ҳосил бўлиш тартиботини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусида олиб бораётган илмий изланишлари тажрибаси муваффақиятли ўтди.

Ўтказилган изланишлар натижасида чангни бостириш самарадорлигини ошириш ва портловчи модда таъсирининг фойдали коэффициентини ошириш усуллари ишлаб чиқилди.

Портлатиш жойи устида чангни чўктириш жараёни карьер атрофидаги ҳудуднинг ифлосланишини камайтиради. Бу эса, кон ишларида ишлаб чиқариш ҳудудининг экологик мувозанатини таъминлайди.

2019 йилнинг 12 апрель куни Муборак Норматова Мурунтов конида иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари иштирокида тажриба-синов ўтказди.

Ўтказилган экспериментдан сўнг, соҳа ходимлари томонидан атмосфера таркибидаги чанг ва газ миқдори махсус аппаратлар ёрдамида текширилганда, атмосферадаги чанг ва газ миқдори меъёрда эканлиги аниқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#OTM_янгиликлари

Шимкент университети делегацияси Самақарқандга ташриф буюрди

Жорий йилнинг 17 апрелида Самарқанд давлат чет тиллар институтига Қозоғистоннинг Шимкент университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов меҳмонларни юртимиз олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, хусусан Самарқанд давлат чет тиллари институтида олиб борилган ишлар, қолаверса, қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри ҳақидаги маълумотлар билан таништирди.

Музокараларда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши муносабати билан фан ва таълим, илмий тадқиқот соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун кенг имкониятлар очилаётгани эътироф этилди.

Учрашувдан сўнг Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Шимкент университети ҳамкорлигида концерт дастури ташкил қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Подключение к телеграммному каналу Министерства высшего и среднего специального образования 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Наманган муҳандислик-технология институтининг лойиҳаси Жаҳон банки томонидан молиялаштирилади

Жаҳон банки
томонидан Ўзбекистонда “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси учун маблағ ажратилди.

Ушбу лойиҳа доирасида НамМТИнинг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси муваффақиятли иштирок этиб, Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.

2019-2020 йилларда бажарилиши режалаштирилган бу лойиҳанинг илк босқичида дунёнинг энг яхши мингталик рейтингига кирувчи техник ОТМнинг меъёрий ҳужжатлари ва ўқув базасини ўрганиш асосида ўқитишнинг иннновацион усулларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Лойиҳа доирасида Швейцариянинг “Rieter” тўқимачилик машинасозлиги компаниясининг етакчи мутахассислари томонидан мамлакатимиздаги тўқимачилик корхоналарига ўрнатилаётган замонавий техника ва технологиядан унумли фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчиларни ўқитиш ишлари амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Корея Республикаси Президенти Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб, Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг ёрқин рамзи бўлган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 2014 йили ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти мамлакатимизда IT технологияларини ривожлантириш, Корея Республикасининг бу соҳадаги етакчи салоҳиятини юртимизда татбиқ этишдан иборат.

Бугунги кунда бу ерда компьютер ва дастурий инжениринг ҳамда логистика йўналишлари бўйича 1 минг 300 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. 2018 йили университетни тугатган биринчи 100 нафар битирувчининг аксарияти мамлакатимиздаги нуфузли компания ва ташкилотларда фаолият юритмоқда. Қолган қисми Жанубий Корея ва бошқа давлатларнинг етакчи университетларида магистратурада ўқишни давом эттирмоқда.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1292

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#OTM_янгиликлари

Австриялик олим Халқаро ислом академиясида маъруза ўқиди

Австрия фанлар академияси Эроншунослик институти катта илмий ходими др.Паоло Сартори Халқаро ислом академиясида профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар учун маъруза ўқиди.

Паоло Сартори Марказий Осиё халқлари антропологияси, хусусан ҳозирги Ўзбекистон халқлари, минтақадаги ислом дини тарихи бўйича дунёга машҳур олимлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, у Голландияда чоп этилувчи «Journal of Economic and Social History of the Orient (Brill)» номли юқори рейтингга эга академик журналнинг бош муҳаррири ҳам ҳисобланади.

Доктор Сартори айни пайтда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида “XVIII-XX асрларда Ўрта Осиёда ёзишмалар маданияти ва интеллектуал жараёнлар” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#OTM_янгиликлари

“RoboCUP-2019” – Тошкент шаҳридаги Турин политехника унриверситети ғолибликни ўзида сақлаб қолди

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари “RoboCUP-2019” телевизион мусобақасида биринчиликни ўз қўлларида сақлаб қолдилар.

Университет мехатроника маркази аъзоларидан иборат жамоалар телевизион мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 12 та жамоа ўртасида фахрли 1- ва 3- ўринларни қўлга киритдилар.

3-босқич талабалари Жавоҳир Раҳимов ҳамда Иброҳим Султонов жамоаси танловда 1-ўринни эгаллади ҳамда Хитойда бўлиб ўтадиган Asian Science Camp 2019 оромгоҳига бориш учун йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот учун, “RoboCUP-2019” телевизион мусобақаси шу йилнинг 29 март куни “Робо-сумо” ҳамда “Робо-футбол” йўналишида 2 та ёш тоифасида ўтказилиб, унда 12 та жамоа иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Ўзбекистонлик талабалар Шекспир авлодларига “Ҳамлет”ни намойиш этишди

Англия тарихида илк бор инглиз театри ўзбекистонлик ёш ижодкорлар ижросидаги “Ҳамлет” спектаклига мезбонлик қилди.

Ўзбекча “Ҳамлет” Ўзбекистондаги Британия кенгаши, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Лондоннинг етакчи “Rose Bruford College” ҳамкорлигида узоқ вақт қилинган меҳнат маҳсули бўлди.

Буюк инглиз драматурги Вильям Шекспир қаламига мансуб ушбу ўлмас асар бу гал британиялик таниқли режиссёр Жон Такер томонидан ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга қилинган сафари чоғида саҳналаштирилган.

Англиядаги мазкур намойиш нуфузли Халқаро театр симпозиуми доирасида бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
“Study in Uzbekistan” – Ўзбекистонни Марказий Осиё таълим хабига айлантиришдаги муҳим лойиҳа

Ўзбекистонни Марказий Осиё давлатлари орасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи марказга (хаб)га айлантириш йўлида яна бир улкан қадам ташланди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ОТМлар ректорларига (филиаллар директорлари)га бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда хорижлик фуқароларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислик бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида “Study in Uzbekistan” (“Ўзбекистонда таҳсил ол”) PR-маркази ташкил этилади.

PR-марказининг асосий вазифалари:

👉 жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги ижобий имижини шакллантириш, илгари суриш, таълим соҳасидаги салоҳиятини тарғиб қилиш, ахборот материалларини тайёрлаш ва б.;

👉 дипломатик ваколатхоналар томонидан PR-марказ билан Ўзбекистон ОТМлари кунларини ташкил қилиш, маҳаллий олий таълим муассасаларини фаол реклама қилиш, тақдимотлар ўтказиш, ахборот материаллари тарқатиш ва б.

Ташқи ишлар вазирлиги ташкил этилиши кўзда тутилган PR-маркази билан биргаликда хорижлик фуқароларни Ўзбекистонда таълим олишга кенг жалб қилиш учун доимий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

ТАТУ Корея электроникалар технология институти билан бирга ҳайдовчисиз автомобиллар технологиясини ривожлантиради

Бу бўйича шу йилнинг 18 апрел куни Кореа электроникалар технология институти вакилларининг ТАТУга қилган ташрифлари давомида келишувга эришилди.

Музокаралар натижасида келгусида ҳайдовчисиз бошқарилувчи автомобиллар – «Autonomus driving car» V2X технологиясини ривожлантириш бўйича келишиб олинди.

Учрашувда икки ОТМ ўртасида илмий-амалий лойиҳаларни ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда замонавий технологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, Корея электроника технологиялари институти мамлакатнинг 5 та шаҳрида филиалларига эга бўлиб, “Сунъий интиллект”, “Ақлли шаҳар” ва бошқа йўналишларда жаҳоннинг нуфузли компаниялари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Андижон машинасозлик институти АИФ гранти ғолиби

Андижон машинасозлик институти
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган гранти танловида ғолибликни қўлга киритиб, Жаҳон банки томонидан 60 минг АҚШ доллари миқдорида молиялаштиришга эга бўлди.

Лойиҳа 2019 йил март ойидан бошланиб, “Мехатроника ва робототехника” йўналиши бўйича жаҳоннинг етакчи ОТМлари ва “GM Uzbekistan” AЖ ҳамкорлигида 16 ой давомида амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

✅ Санкт-Петербург политехника ва Шимолий Хитой технологиялар университетларида институт профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш;

✅ ўқув-илмий лаборатория ташкил қилиш;

✅Институтда “Форсайт - мехатроника” марказини яратиш;

✅ Аёл тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
👍1
Ином Мажидов: Инсон капиталига инвестициялар – жамият тараққиётининг муҳим шарти

Бугун, 20 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан «Олий таълим муассасаларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция муҳитини шакллантириш йўллари» мавзусида ОТМ ректорлари учун семинар ўтказилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида шу йилнинг 8 апрелида хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш натижадорлигига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов бугунги кунда ОТМлар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини жалб этиш ишларини танқидий баҳолаб, мавжуд ресурслардан тўлақонли фойдаланилмаётганини қайд этди.

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1298

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ_янгиликлари

ТМИ талабалари алмашинув дастури бўйича Малайзияга боришди

Тошкент молия институти
нинг бир гуруҳ талаба-ёшлари Малайзиянинг Бинари университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан ушбу университетда “Accounting and finance” мавзусидаги ўқув семинарида иштирок этди.

Ўқув семинари Бинари университетининг етук профессор-ўқитувчилари томонидан “Financial menegment”, “Financial accounting”, “Entrepreneurship” модуллари асосида олиб борилди.

Алмашинув дастури асосида 72 соат давом этган ўқувлар якунида ўзбекистонлик талабаларга сертификатлар топширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Олий таълим тизимида хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг инновацион инвестицияларини жалб этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,

Сўнги икки йил ичида республикада 9 та хорижий ОТМ ташкил этилди:

👉 Россия – 3 та;
👉 Корея Республикаси – 2 та;
👉 Ҳиндистон – 2 та;
👉 АҚШ – 1 та;
👉 Латвия – 1 та.

2018/2019 ўқув йилида 16 та ОТМда 10 та хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликда 33 та таълим йўналишлари ва 14 та мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

2019 йилнинг биринчи чорагида хорижий ОТМнинг 238 нафар малакали профессор-ўқитувчилари 38 та ОТМда дарс беришга жалб қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA