#OTM_янгиликлари
“RoboCUP-2019” – Тошкент шаҳридаги Турин политехника унриверситети ғолибликни ўзида сақлаб қолди
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари “RoboCUP-2019” телевизион мусобақасида биринчиликни ўз қўлларида сақлаб қолдилар.
Университет мехатроника маркази аъзоларидан иборат жамоалар телевизион мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 12 та жамоа ўртасида фахрли 1- ва 3- ўринларни қўлга киритдилар.
3-босқич талабалари Жавоҳир Раҳимов ҳамда Иброҳим Султонов жамоаси танловда 1-ўринни эгаллади ҳамда Хитойда бўлиб ўтадиган Asian Science Camp 2019 оромгоҳига бориш учун йўлланмани қўлга киритди.
Маълумот учун, “RoboCUP-2019” телевизион мусобақаси шу йилнинг 29 март куни “Робо-сумо” ҳамда “Робо-футбол” йўналишида 2 та ёш тоифасида ўтказилиб, унда 12 та жамоа иштирок этди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Ўзбекистонлик талабалар Шекспир авлодларига “Ҳамлет”ни намойиш этишди
Англия тарихида илк бор инглиз театри ўзбекистонлик ёш ижодкорлар ижросидаги “Ҳамлет” спектаклига мезбонлик қилди.
Ўзбекча “Ҳамлет” Ўзбекистондаги Британия кенгаши, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Лондоннинг етакчи “Rose Bruford College” ҳамкорлигида узоқ вақт қилинган меҳнат маҳсули бўлди.
Буюк инглиз драматурги Вильям Шекспир қаламига мансуб ушбу ўлмас асар бу гал британиялик таниқли режиссёр Жон Такер томонидан ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонга қилинган сафари чоғида саҳналаштирилган.
Англиядаги мазкур намойиш нуфузли Халқаро театр симпозиуми доирасида бўлиб ўтди.

“Study in Uzbekistan” – Ўзбекистонни Марказий Осиё таълим хабига айлантиришдаги муҳим лойиҳа
Ўзбекистонни Марказий Осиё давлатлари орасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи марказга (хаб)га айлантириш йўлида яна бир улкан қадам ташланди.
Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ОТМлар ректорларига (филиаллар директорлари)га бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда хорижлик фуқароларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислик бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида “Study in Uzbekistan” (“Ўзбекистонда таҳсил ол”) PR-маркази ташкил этилади.
PR-марказининг асосий вазифалари:
👉 жаҳон ахборот маконида Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги ижобий имижини шакллантириш, илгари суриш, таълим соҳасидаги салоҳиятини тарғиб қилиш, ахборот материалларини тайёрлаш ва б.;
👉 дипломатик ваколатхоналар томонидан PR-марказ билан Ўзбекистон ОТМлари кунларини ташкил қилиш, маҳаллий олий таълим муассасаларини фаол реклама қилиш, тақдимотлар ўтказиш, ахборот материаллари тарқатиш ва б.
Ташқи ишлар вазирлиги ташкил этилиши кўзда тутилган PR-маркази билан биргаликда хорижлик фуқароларни Ўзбекистонда таълим олишга кенг жалб қилиш учун доимий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради.

ТАТУ Корея электроникалар технология институти билан бирга ҳайдовчисиз автомобиллар технологиясини ривожлантиради
Бу бўйича шу йилнинг 18 апрел куни Кореа электроникалар технология институти вакилларининг ТАТУга қилган ташрифлари давомида келишувга эришилди.
Музокаралар натижасида келгусида ҳайдовчисиз бошқарилувчи автомобиллар – «Autonomus driving car» V2X технологиясини ривожлантириш бўйича келишиб олинди.
Учрашувда икки ОТМ ўртасида илмий-амалий лойиҳаларни ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда замонавий технологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, Корея электроника технологиялари институти мамлакатнинг 5 та шаҳрида филиалларига эга бўлиб, “Сунъий интиллект”, “Ақлли шаҳар” ва бошқа йўналишларда жаҳоннинг нуфузли компаниялари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб боради.

Андижон машинасозлик институти АИФ гранти ғолиби
Андижон машинасозлик институти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Академик инновациялар фонди томонидан эълон қилинган гранти танловида ғолибликни қўлга киритиб, Жаҳон банки томонидан 60 минг АҚШ доллари миқдорида молиялаштиришга эга бўлди.
Лойиҳа 2019 йил март ойидан бошланиб, “Мехатроника ва робототехника” йўналиши бўйича жаҳоннинг етакчи ОТМлари ва “GM Uzbekistan” AЖ ҳамкорлигида 16 ой давомида амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
✅ Санкт-Петербург политехника ва Шимолий Хитой технологиялар университетларида институт профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш;
✅ ўқув-илмий лаборатория ташкил қилиш;
✅Институтда “Форсайт - мехатроника” марказини яратиш;
✅ Аёл тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш.

👍1
Ином Мажидов: Инсон капиталига инвестициялар – жамият тараққиётининг муҳим шарти
Бугун, 20 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан «Олий таълим муассасаларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция муҳитини шакллантириш йўллари» мавзусида ОТМ ректорлари учун семинар ўтказилди.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида шу йилнинг 8 апрелида хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш натижадорлигига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов бугунги кунда ОТМлар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини жалб этиш ишларини танқидий баҳолаб, мавжуд ресурслардан тўлақонли фойдаланилмаётганини қайд этди.
Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1298

#ОТМ_янгиликлари
ТМИ талабалари алмашинув дастури бўйича Малайзияга боришди
Тошкент молия институтининг бир гуруҳ талаба-ёшлари Малайзиянинг Бинари университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан ушбу университетда “Accounting and finance” мавзусидаги ўқув семинарида иштирок этди.
Ўқув семинари Бинари университетининг етук профессор-ўқитувчилари томонидан “Financial menegment”, “Financial accounting”, “Entrepreneurship” модуллари асосида олиб борилди.
Алмашинув дастури асосида 72 соат давом этган ўқувлар якунида ўзбекистонлик талабаларга сертификатлар топширилди.

#Соҳа_ислоҳотлари
Олий таълим тизимида хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг инновацион инвестицияларини жалб этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,
Сўнги икки йил ичида республикада 9 та хорижий ОТМ ташкил этилди:
👉 Россия – 3 та;
👉 Корея Республикаси – 2 та;
👉 Ҳиндистон – 2 та;
👉 АҚШ – 1 та;
👉 Латвия – 1 та.
2018/2019 ўқув йилида 16 та ОТМда 10 та хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликда 33 та таълим йўналишлари ва 14 та мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
2019 йилнинг биринчи чорагида хорижий ОТМнинг 238 нафар малакали профессор-ўқитувчилари 38 та ОТМда дарс беришга жалб қилинди.

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали ўқитувчиси ташаббуси билан Мўйноқда “Қўқон боғи” яратилди
Президентимизнинг 2018 йил декабрида Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидаги ташаббусга ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали ўқитувчиси Рашидхон Шукуров ўз ҳиссасини қўшди.
У дастлаб Оролбўйининг иқлимига мос кўчат экиш мақсадида теракнинг “Калифорния” нави, Хитой тераги, қоратол қаламчалари, бодом ва яна бир нечта мевали ва манзарали дарахт кўчатларини синовдан ўтказади.
ЎзДСМИ ректори Иброҳим Йўлдошев кўмаги ҳамда жамоа ёрдами билан 100 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари махсус юк машинада Мўйноққа олиб борилади.
Мўйноқ туман ҳокими Сайловбой Данияров туманнинг Оролга қўшилиб кетган еридан 4 гектар жой боғ учун ажратиб беради.
Ва ниҳоят ЎзДСМИ ҳамда унинг Фарғона ва Нукус минтақавий филиаллари ходимлари, талабаларнинг саъй-ҳаракатлари билан Мўйноқда боғ барпо этилди.
Дарахтзор туман ҳокимининг таклифи билан “Қўқон боғи” номи билан юритиладиган бўлди.

ТерДУда Халқаро конференция бўлиб ўтмоқда
Термиз давлат университетида Эрон, Тожикистон, Афғонистон ҳамда юртимизнинг барча худудларидан профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, иштирокида “Адабий алоқалар ва маданиятларнинг ўзаро таъсири” мавзусида халқаро илмий-амалий конфренцияда ўтмоқда.
Анжуман давомида адабий алоқалар жараёни ва муаммолари, қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик масалалари, олий таълимда Шарқ тилларининг ўрганилиши каби мавзуларда муҳокамалар бўлмоқда.
Конфренция ишига келиб тушган 300 га яқин илмий мақолалар унинг нуфузи ва аҳамиятини белгилаб берди.
Меҳмонлар учун мамлакатимизда кечаётган ўзгаришларни ўзида акс эттирган “Янгиланаётган Ўзбекистон” мавзусида ижодий кўргазма ташкил этилди.
Халқаро анжуман иштирокчилари вилоятнинг тарихий обидалари Ал-Ҳаким ат-Термизий ва Султон Саодат зиёратгоҳларига саёҳат уюштиришди.

Божхона институтида педагогик инноватика: тил таълимининг долзарб масалалари эътибор марказида
2019 йил 19 апрелда Божхона институтида “Педагогик инноватика: тил таълимининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида ЎзМУ, ТДПУ, ЎзЖТДУ, ТДЮУ олимлари ва тадқиқотчилари, Божхона институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида чет тилларни ўқитишда мавжуд долзарб муаммо ва масалалар, чет тилларни ўқитишнинг ахборот-коммуникацион ва инновацион технологиялари, тил таълимида ўқув-методик таъминот, ўзбек ва рус тилларини ўқитишда нутқий вазиятлар, интегратив ёндашув асосида ўқитиш методларига бағишланган маърузалар тингланди.
Тадбирда бўлажак божхона ходимларининг касбий тайёргарлигида предмет-тил интеграцион ёндашувининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

#ОТМ_фидоийлари
Каримов Баҳодир Нурметович, 53 ёшда. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори. 25 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келади.
Олимнинг 300 дан ортиқ илмий мақоласи, 2 та монографияси, 1 та ўқув қўлланмаси нашр қилинган.
2001 – 2008 йилларда ЎзМУ қошидаги Олий адабиёт курсининг ўқув жараёнини бошқарган. “ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида талқин муаммоси” (қодирийшунослик мисолида) докторлик диссертациясини ҳимоя қилган (2002 йил).
“ХХ аср ўзбек шеърияти. Антология” (2007), “ХХ аср ўзбек ҳикояси. Антология” (2009), “ХХ аср адабий танқиди. Антология” (2011), “ХХ аср ўзбек мумтоз адабиётшунослиги. Антология” (2016), “ХХ аср ўзбек фольклоршунослиги. Антология” (2017) китобининг ғоя муаллифи ва тузувчиларидан.
10- ва 11-синф ўқувчилари учун “Адабиёт” дарсликлари (2017, 2018 йил) ҳаммуаллифи.
Германия (2005, 2008), Хитой (2005), Туркия (2004), Украина (2011), Туркманистон (2015)да халқаро анжуманларда маъруза қилган. Германия, Украина, Туркия, Туркманистон, Озарбайжон, Тожикистонда мақолалари босилган.
Ҳозирда 3 нафар мустақил тадқиқотчига раҳбарлик қилмоқда.

ТТА Урганч филиали талабалари Россияда ўтказилган Халқаро олимпиадада муваффақият қозонишди
2019 йилнинг 11-12 апрель кунлари Астрахан давлат тиббиёт университетида “Шошилинч ҳолатларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш” бўйича ўтказилган Халқаро олимпиадада Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабаларидан иборат жамоа фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Халқаро олимпиада 4 босқичда: юрак ва ўпка реанимацияси, трахея интубацияси, лапораскопик жарроҳликнинг амалий кўникмалари ва шошилинч ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам шартларида ўтказилди.
Филиал доцентлари З. Джуманиязова ва В. Раҳмановалар раҳбарлигида талабалар Анварбек Исмоилов, Адҳамбек Асқаров, Музаффар Исмоилов, Андрей Ким ҳамда Руслан Джумабаевлар олимпиада тенгсиз деб топилди.

Сеул миллий университети ректори Тошкентда ўзбекистонлик талабалар билан бирга операция ўтказди
Сеул миллий университети ректори Сонг Жу Хо бошчилигидаги делегация шу йилнинг 14-21 апрель кунлари Тошкент давлат стоматология институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Сонг Жу Хо институтнинг докторантлар, магистрлар, клиникалар ва талабалар учун маърузалар ўқиди.
Қолаверса, Сеул миллий университети ректори стоматология ва протезларни ўтказиш, юз-жағ соҳасида институт ходимлари ва талабалар билан биргаликда бир нечта операциялар ўтказди.
Кореялик профессор билан ҳамкорликда ўтказилган операциялар талабалар учун ўзаро тажриба алмашиш ҳамда малакавий амалиёт бўлиб хизмат қилади.

Халқаро ислом академияси дунёга машҳур “Сулаймония” кутубхонаси билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегацияси Истанбул шаҳрида “Сулаймония” кутубхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Ўтказилган музокаралар натижасида “Сулаймония” кутубхонаси билан Мовароуннаҳр уламолари ижодига мансуб қўлёзмаларнинг каталогини яратишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.
“Сулаймония” кутубхонаси – Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1557 йилда қуриб битказилган Сулаймония мажмуасининг таркибий қисмидир.
Дунёдаги энг йирик кутубхоналардан бири сифатида эътироф этилган бу даргоҳда VIII—XIX асрларга оид 73 мингга яқин ҳужжат ва қўлёзмалар, 50 мингдан ортиқ босма китоблар ва бошқа маърифий, маънавий, маданий бойликлар сақланади.

Халқаро саммитда иштирок этиш
2020 йилнинг октябр ойида Япониянинг Аичи профектурасида Бутунжаҳон робототехника саммити (WRC – World Robot summit) бўлиб ўтади.
Халқаро саммитда иккита муҳим тадбир: Халқаро робототехника мусобақаси ва кўргазмаси бўлиб ўтади.
WRC доирасида қуйидаги 4 та категорияда 9 та тажриба-синовлар ҳам ўтказилади:
👉 ишлаб чиқариш робототехникаси;
👉 хизмат кўрсатиш робототехникаси;
👉 табиий офатларда робототехникадан фойдаланиш;
👉 юниорлар.
Мазкур халқаро саммитда ОТМ профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрлар ва талабалар иштирок этишлари мумкин.
Батафсил: www.worldrobotsummit.org

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

#Қонунчилик_янгиликлари
Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари белгиланди.
Соатбай ҳақ тўлашнинг янги тарифлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда 3157-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Олий вa ўрта махсус таълим, Халқ таълими ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори билан тасдиқланди.

Тошкент шаҳридаги Вебстер университети ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди
Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази бакалавр ва магистратурада таълим дастурларини инглиз тилида ўқитиш қобилиятига эга, юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш учун танлов эълон қилади.
Номзодлар қўйидаги бакалавр йўналишлари ва магистратура мутахассислик фанлари бўйича дарс бериш учун қабул қилинади:
👉 Mедиа коммуникациялар (mеdia communication);
👉 Бизнес (business department);
👉 Mенежмент (management department);
👉 Бизнесда бошқарув (МВА);
👉 Аниқ ва гуманитар фанлар (global citizenship program);
👉 Математика ва информатика фанлари (department of mathematics and computer sciences).
Номзодлар АҚШнинг Вебстер университети мутахассислари томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотнома (CV)нинг электрон нусхасини (pdf шаклида) шу йилнинг 10 майига қадар sulugbek13@webster.edu электрон манзилига жўнатишлари мумкин.
Номзодларга барқарор ойлик иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоялаш чоралари кафолатланади, хорижий илмий-амалий конференцияларда қатнашиш ва ўзини намоён этиш учун барча шароитлар яратиб берилади.
Номзодларга қуйиладиган талаблар билан танишиш: http://edu.uz/uz/news/view/1311
Маълумот учун: Улуғбек Шукуриллаев, кординатор (моб.: 99 8210520, e-mail: sulugbek13@webster.edu)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#qahramon_talabalar
Тошкент давлат техника университети Кончилик иши ва металлургия факультети, металлургия йўналиши 2-курс 1-17 гуруҳ талабалари мураббий бошчилигида «Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил» акцияси доирасида дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирди.
Саёҳат давомида вилоятнинг Қўшработ туманида курсдошлари уйида меҳмон бўлган талабалар 2019 йил 20 апрель куни селда оқиб келаётган автомашина ичидагиларни – бутун бошли оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қолишди.
Талабалар оқим билан келаётган «Нексия» автомобилини тўхтатиб, унинг ичидан эр-хотин, уларнинг икки ойлик чақалоғи ҳамда бувисини қутқариб олишди.