Edu.uz
✔
144K subscribers
40.1K photos
7.67K videos
310 files
18.4K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#OTM_янгиликлари

Халқаро компания Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабаларини ўқитади

Сингапурдаги Sovereign Wallet акциядорлик компанияси бош ижрочи директори Сеокгу Юн бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва SovereignWallet network Pte.Ltd., ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Меморандумга мувофиқ Sovereign Wallet университетнинг ахборот технологиялари ва саноатда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари йўналишида таҳсил олаётган талабаларига Blockchain тадқиқот дастури бўйича таълим беради.

Маълумот учун, Sovereign Wallet тармоғи банкларга қарам бўлмаган ўзини-ўзи мустақил молиялаштирувчи мижозлар учун мобиль қурилмаларда содда, хавфсиз, Ethereum blockchain платформасига асосланган менежмент ва коммуникацион ечимларни тақдим этувчи йирик компания ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Тошкентдаги ОТМда Германиянинг Фольксваген фонди кўмагида Халқаро ёзги мактаб ташкил этилди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Германиянинг Лейбниц қишлоқ хўжалигини ландшафтлари илмий-тадқиқот маркази (ZALF) билан ҳамкорликда шу йилнинг 5 майига қадар Халқаро ёзги мактаб фаолият кўрсатади.

Бир ҳафталик ўқувларда Европа давлатлари, Канада, Колумбия, Ҳиндистон, Эфиопия, Афғонистон ва Марказий осиёлик ёш тадқиқотчилар «Суғорма деҳқончилик учун сув – энергия – озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлигини баҳолаш: Марказий Осиё бўйича фанлараро ёндашувлар» мавзусида таҳсил олишади.

Халқаро ёзги мактабнинг мақсади: сув – энергия – озиқ-овқат хавфсизлигининг барқарорлигини баҳолаш бўйича билим ва кўникмаларни докторантлар, ўқитувчилар ва ёш олимларга етказиш ва уларнинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлашдан иборат.

Машғулотлар сув ва энергия ресурсларини бошқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таниқлик германиялик ва маҳаллий профессорлар томонидан олиб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#professor_minbari

Онани алмаштириб бўладими?..

Филология фанлари доктори, профессор Абдулҳай Собиров ўз мақоласида шу кунларда бир гуруҳ фаоллар томонидан рус тилига расмий тил мақоми берилиши тўғрисидаги мурожааатномасига муносабат билдирар экан, бу ошкоралик, демократия ниқоби остида халқ қалбидаги энг теран риштани “чертиш”, у билан ҳазиллашиш эмасми бу?!, дейди.

Мақоладан парчалар:

...Тил ҳақида гап кетганда, уни Онага менгзаш одат тусига кириб қолган. Бундай ёндашув жаҳон тилларининг ҳаммасида деярли бир хил: ОНА ТИЛИ.

...“Мурожатнома” битган инсонларнинг бошқа иши йўқми?! Ахир улар шу халқ берган неъмат туфайли ялтир-юлтур кийимларни кийиб, қимматбаҳо машиналарни миниб, ўзбек тилида ёзилган мукофотларни олиб юришибди-ку!?Ўзларининг соҳаларида сийқаси чиққан қўшиқлар, бир пулга қиммат кинофильмлар тақдирини ўйлашса яхши бўларди.

...Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши бу – Яратганнинг иродаси. Унга қарши бориш халқпарварликдан, фидойиликдан эмас. 18 та дарғанинг гапи билан ўн саккиз минг олам ичида ягона бўлган ўзбек миллати ва ўзбек халқининг иродаси букилиб, улар айтган ҳавойи сўзларга учиб қолмайди.

Мақоланинг тўлиқ матни: http://edu.uz/uz/news/view/1351

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси – ЧЕМПИОН!!!

Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан вазирлик ва идоралар марказий аппарати ходимлари ўртасида ташкил этилган спорт мусобақаларининг мини футбол баҳсларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа финалида Маданият вазирлиги жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган вазирлик жамоаси мусобақа чемпиони бўлди.

Шунингдек, "Мусобақанинг энг яхши дарвозабони” номинациясида вазирлик девонхонаси иш юритувчиси Фарруҳ Қодиров тақдирланди.

Стол тенниси баҳсларида Илмий фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Баҳром Исмоилов фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди.

Мини футбол баҳсларида 2- ўринни Маданият вазирлиги жамоаси қўлга киритган бўлса, 3-ўрин Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоасига насиб қилди.

Аёллар ўртасида бўлиб ўтган бадминтон мусобақасида Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари барча совринли ўринларни қўлга киритди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Янгиерда Тошкент кимё-технология институтининг филиали ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзкимёсаноат” АЖ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида ТКТИнинг Янгиер филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қарор лойиҳасида Филиалнинг асосий вазифалари этиб кимёвий технологияларнинг тегишли йўналишлари бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ечишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш ва бошқалар белгиланган.

Лойиҳага кўра, Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалига 2019/2020 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари учун 175 та қабул квотаси ажратилган:

👉 5320400, Кимёвий технология (ноорганик моддалар кимёвий технологияси) – 25;
👉 5320400, Кимёвий технология (асосий органик синтез технологияси) – 25;
👉 5320400, Кимёвий технология (қурилиш материаллар технологияси) – 25;
👉 5320300, Технологик машина ва жиҳозлар (кимё саноати) – 25;
👉 5311000, Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқарув (тармоқлар бўйича)- 25;
👉 5321000, Озиқ-овқат технологияси (гўшт-сут ва консерва маҳсулотлари) – 25;
👉 5321000, Озиқ-овқат технологияси (нон, макарон ва қандолат маҳсулотлари) – 25.

Ҳужжатда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Филиал учун республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича мақсадли қабул квоталари ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Филиални юқори малакали, илмий ва илмий педагогик кадрлар билан таъминлаш мақсадида таянч докторантурага Филиал учун 2020 йилдан бошлаб белгиланган тартибда квоталар ажратилишини таъминлаш белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
«Темурбеклар мактаби» битирувчилари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Батафсил:
www.edu.uz/uz/news/view/1353

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Соҳа_ислоҳотлари

2018/2019 ўқув йилининг ўтган даври мобайнида АҚШ, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Австрия, Португалия, Испания, Италия, ва бошқа давлатлардан жами 832 нафар хорижлик мутахассислар таълим жараёнларига жалб этилган.

2018/2019-ўқув йилида етакчи хорижий ОТМларга:

👉 164 нафар талабгор магистратурага;
👉 78 нафар талабгор докторантурага юборилди.

Профессор-ўқитувчилар, докторант ва тадқиқотчилар орасида:

👉 546 нафари стажировкага;
👉 755 нафари малака оширишга жўнатилди.

Жорий ўқув йилида 32 та қўшма дарсликлар, 570 та дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этилди.

“Импакт-фактор”га эга бўлган илмий журналларда 2236 та, ОАК рўйхатидаги журналларда 5802 та илмий мақолалар чоп этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Самарқанд давлат чет тиллари институтида испан университети билан ҳамкорликда тил маркази очилди

Самарқанд давлат чет тиллари институтига Испаниянинг Кастилья Ла-Манча университети делегацияси ташриф буюрди.

Университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректори Фатима Гомез бошчилигидаги делегация вакиллари билан испан тили ўқитувчилари ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, институтнинг Роман-герман тиллари факультети қошида талабаларни испан тилини ўрганишга рағбатлантириш, уларга қўшимча шароит яратиш ҳамда ёшларнинг билимини янада ошириш мақсадида испан тили маркази очилди.

Ташриф якунида Кастилья Ла-Манча университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ_янгиликлари
9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Абадий ёдимдасан...

Бугун, 8 май куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида Амалий санъат факультети Ҳайкалтарошлик йўналишининг 1-курсида таҳсил олган, марҳум талаба Азизжон Тўхтасиновнинг хотирасига бағишлаб шу номдаги кўргазма ташкил этилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида марҳум Тўхтасинов Азизжоннинг оила аъзолари, устозлари ва кусрдошлари иштирок этиб, унинг эришган ютуқлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Кўргазмада Азизжон Тўхтасинов томонидан 2018-2019 йилларда бажарилган ижодий ишлари ҳамда қўлга киритган олтин медаллари, дипломлари намойиш этилди.

Жумладан, рельеф кўринишида ишланган “Шум бола” образини акс этувчи ҳайкалтарошлик намунаси, “Муҳаммад Юсуф” бюсти, ашёда ишланган “Замондош” портрети, меъмориал доскага ишланган “Чингиз Аҳмаров” портрети, “Болалик даврим” мавзусида ишланган композиция, йигирмадан ортиқ эскиз, наброскалар, “Бахшичилик санъати-2019” фестивали учун ишлаган ижодий ишлари кўргазмадан ўрин олган.

Тадбир давомида курсдошлари томонидан Азизжон Тўхтасинов хотирасига бағишлаб ишланган “Тушимга кир” номли видеоролик намойиш этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Ўзбекистонда “Қозоғистон таълим кунлари” ўтказилади

2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг юртимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида “Қозоғистон таълим кунлари” деб номланган кўргазмалар ташкил этилади.

“Қозоғистон таълим кунлари” кўргазмалари шу йилнинг 10-21 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Нукус шаҳарларида бўлиб ўтади:

👉 Тошкент шаҳрида 10-11 май кунлари Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 45-уй) да;
👉 Самарқанд шаҳрида 13-14 май кунлари Ёшлар марказида;
👉 Қарши шаҳрида 15-16 май кунлари Ёшлар марказида;
👉 Бухоро шаҳрида 16-17 май кунлари Ёшлар марказида;
👉 Нукус шаҳрида 20-21 май кунлари Ёшлар марказида.

Кўргазмалар соат 10:00дан 17:00гача фаолият кўрсатади. Уларда Қозоғистоннинг 40 дан ортиқ ОТМ вакиллари иштирок этади.

Тадбирларда Қозоғистон Республикасининг олий таълим бўйича имкониятлари намойиш этилиб, мамлакатнинг етакчи экспертлари томонидан тақдимотлар ўтказилади.

Кўргазмаларга кириш бепул, унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

Тушимга кир...

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 1-курсида таҳсил олган, 19 ёшида вафот этган Азизжон Тўхтасиновнинг хотирасига бағишланган видеоролик.

(Шеърни марҳум талаба ўқиган.)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида мобил кутубхона дастури яратилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети АРМда китобларни QR-кодлар ёрдамида махсус таблоларда жойлаштириш ва уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ўқиш имконияти яратилди.

Барча китоблар arm.navoiy-uni.uz сайтидан юклаб олинмоқда. Махсус код орқали юклаб олиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати мунтазам равишда кенгайиб боради.

Мазкур қулай имконият талабаларнинг қимматли вақтларини тежашга ва бўш вақтларини кўпроқ китоб мутолаасига йўналтиришларига имкон бериши табиий.

Китобхонлик давлат миқёсида тарғиб этилаётган ҳозирги вақтда юқорида қайд этилган қулайлик ёш китобсеварлар учун айни муддао бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA