Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.65K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
«Темурбеклар мактаби» битирувчилари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Батафсил:
www.edu.uz/uz/news/view/1353

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Соҳа_ислоҳотлари

2018/2019 ўқув йилининг ўтган даври мобайнида АҚШ, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Австрия, Португалия, Испания, Италия, ва бошқа давлатлардан жами 832 нафар хорижлик мутахассислар таълим жараёнларига жалб этилган.

2018/2019-ўқув йилида етакчи хорижий ОТМларга:

👉 164 нафар талабгор магистратурага;
👉 78 нафар талабгор докторантурага юборилди.

Профессор-ўқитувчилар, докторант ва тадқиқотчилар орасида:

👉 546 нафари стажировкага;
👉 755 нафари малака оширишга жўнатилди.

Жорий ўқув йилида 32 та қўшма дарсликлар, 570 та дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этилди.

“Импакт-фактор”га эга бўлган илмий журналларда 2236 та, ОАК рўйхатидаги журналларда 5802 та илмий мақолалар чоп этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Самарқанд давлат чет тиллари институтида испан университети билан ҳамкорликда тил маркази очилди

Самарқанд давлат чет тиллари институтига Испаниянинг Кастилья Ла-Манча университети делегацияси ташриф буюрди.

Университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректори Фатима Гомез бошчилигидаги делегация вакиллари билан испан тили ўқитувчилари ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, институтнинг Роман-герман тиллари факультети қошида талабаларни испан тилини ўрганишга рағбатлантириш, уларга қўшимча шароит яратиш ҳамда ёшларнинг билимини янада ошириш мақсадида испан тили маркази очилди.

Ташриф якунида Кастилья Ла-Манча университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#ОТМ_янгиликлари
9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Абадий ёдимдасан...

Бугун, 8 май куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида Амалий санъат факультети Ҳайкалтарошлик йўналишининг 1-курсида таҳсил олган, марҳум талаба Азизжон Тўхтасиновнинг хотирасига бағишлаб шу номдаги кўргазма ташкил этилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида марҳум Тўхтасинов Азизжоннинг оила аъзолари, устозлари ва кусрдошлари иштирок этиб, унинг эришган ютуқлари, инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Кўргазмада Азизжон Тўхтасинов томонидан 2018-2019 йилларда бажарилган ижодий ишлари ҳамда қўлга киритган олтин медаллари, дипломлари намойиш этилди.

Жумладан, рельеф кўринишида ишланган “Шум бола” образини акс этувчи ҳайкалтарошлик намунаси, “Муҳаммад Юсуф” бюсти, ашёда ишланган “Замондош” портрети, меъмориал доскага ишланган “Чингиз Аҳмаров” портрети, “Болалик даврим” мавзусида ишланган композиция, йигирмадан ортиқ эскиз, наброскалар, “Бахшичилик санъати-2019” фестивали учун ишлаган ижодий ишлари кўргазмадан ўрин олган.

Тадбир давомида курсдошлари томонидан Азизжон Тўхтасинов хотирасига бағишлаб ишланган “Тушимга кир” номли видеоролик намойиш этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Ўзбекистонда “Қозоғистон таълим кунлари” ўтказилади

2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг юртимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида “Қозоғистон таълим кунлари” деб номланган кўргазмалар ташкил этилади.

“Қозоғистон таълим кунлари” кўргазмалари шу йилнинг 10-21 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Нукус шаҳарларида бўлиб ўтади:

👉 Тошкент шаҳрида 10-11 май кунлари Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 45-уй) да;
👉 Самарқанд шаҳрида 13-14 май кунлари Ёшлар марказида;
👉 Қарши шаҳрида 15-16 май кунлари Ёшлар марказида;
👉 Бухоро шаҳрида 16-17 май кунлари Ёшлар марказида;
👉 Нукус шаҳрида 20-21 май кунлари Ёшлар марказида.

Кўргазмалар соат 10:00дан 17:00гача фаолият кўрсатади. Уларда Қозоғистоннинг 40 дан ортиқ ОТМ вакиллари иштирок этади.

Тадбирларда Қозоғистон Республикасининг олий таълим бўйича имкониятлари намойиш этилиб, мамлакатнинг етакчи экспертлари томонидан тақдимотлар ўтказилади.

Кўргазмаларга кириш бепул, унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

Тушимга кир...

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг 1-курсида таҳсил олган, 19 ёшида вафот этган Азизжон Тўхтасиновнинг хотирасига бағишланган видеоролик.

(Шеърни марҳум талаба ўқиган.)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида мобил кутубхона дастури яратилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети АРМда китобларни QR-кодлар ёрдамида махсус таблоларда жойлаштириш ва уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ўқиш имконияти яратилди.

Барча китоблар arm.navoiy-uni.uz сайтидан юклаб олинмоқда. Махсус код орқали юклаб олиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати мунтазам равишда кенгайиб боради.

Мазкур қулай имконият талабаларнинг қимматли вақтларини тежашга ва бўш вақтларини кўпроқ китоб мутолаасига йўналтиришларига имкон бериши табиий.

Китобхонлик давлат миқёсида тарғиб этилаётган ҳозирги вақтда юқорида қайд этилган қулайлик ёш китобсеварлар учун айни муддао бўлди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Ташаббус

17 мингдан ортиқ китоб совға қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Мазкур ташаббус асосида 2019 йил март-апрель ойларида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигида, ОТМ ректорлари, проректорлар, деканлар – жами 344 нафар раҳбар ходимлар 353 та таълим муассасасига ташриф буюриб, ўз шахсий кутубхонаси ҳамда жаҳон ва ўзбек адабиётининг энг сара асарлар тўпламидан 17 мингдан ортиқ китоб совға қилишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
ОТМлар рўйхати - 2019.pdf
194.4 KB
Ўзбекистонда ОТМлар сони 102 тага етди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги қарори билан Самарқанд шаҳрида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг филиали ташкил этилди.

Натижада юртимизда ОТМлар сони 102 тага етди. Шундан:

👉 85 та маҳаллий ОТМ ва уларнинг филиаллари;
👉 17 та хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари.

Бугунги кунда республикадаги 92 та ОТМларида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 10 та ОТМга талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

Чирчиқ давлат педагогика институти жамоаси халқаро мусиқа танловида ғалаба қозонишди

Тошкент вилояти Чирчиқ ДПИ вакиллари шу йилнинг 9 май куни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўтказилган “Shymkent music games” кўп жанрли мусиқа танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Халқаро танловнинг чолғу ижрочилиги йўналишида институт Мусиқа таълими йўналиши жамоаси – ўқитувчилар Шоҳида Маҳкамова, Малоҳат Муҳитдинова ҳамда 1-курс талабалари Собиржон Тошметов, Шукурбек Ҳалилов, Шерзод Тошматовлар
1-ўринни қўлга киритиб, 1-даражали диплом билан тақдирланди.

Мазкур ғалаба чирчиқлик талабаларга устозлари билан бирга 2020 йил Италиянинг Рим шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусиқа танловида иштирок этиш учун йўлланма берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#professor_minbari

Таълим-тарбия: тараққиёт масъулияти

Жиззах давлат педагогика институти ректори, социология фанлари доктори, профессор Абдуғани ХОЛБЕКОВ ўз мақоласида бугун олий таълим тизими олдида турган муаммолар ва уларнинг ечимини ўзи раҳбарлик қилаётган институт мисолида таҳлил қилган.

Мақоладан парчалар:

...йўл қўйилган хато ва камчиликлар Президентимизни ҳам чуқур ташвишга солмоқда. Нима қилсак таълим ва тарбия соҳасида кескин ўзгаришлар бўлади?

...ёшларга китоблардан таълим бериш керак эмас, йўл - йўриқ кўрсатиш керак эмас, балки тишни тишга қўйиб, фидокорона ва садоқат билан хизмат қилиш, уддабуронлик билан ҳаракат қилиш, ўзининг бор куч - қувватини тўплаб, вазифани бажариш руҳида тарбиялаш керак.

...таълим-тарбия жараёни халқаро демократик андозалар ва жаҳон стандартлари меъёрлари асосида ташкил этилмас экан, бу тизимда хатоликлар бўлавериши табиий ҳол. Таълимни тарбиядан ҳеч қачон ажратиб бўлмайди.

Мақоланинг тўлиқ матни: http://edu.uz/uz/news/view/1370

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#ОТМ_фидоийлари

Рустамбек Темирович Шамсутдинов, 80 ёшда. Андижон давлат университети профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, тарих фанлари доктори, меҳнат фахрийси. 57 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.

Профессор Шимолий Каролина (АҚШ), Кембриж (Буюк Британия) халқаро биографик маркази аъзоси, Кембриж биографик маркази томонидан “Зафар қучган олим” сифатида медаль билан тақдирланган. Дунёнинг “Зафарли 500 киши” китобига киритилган.

Олим сифатида ўзбек, рус, қирғиз, инглиз, француз, немис, араб, ҳинд, урду тилларида эълон қилинган 500га яқин илмий ҳамда илмий-методик асарлар муаллифи.

Шундан, 25 та дарслик ва ўқув қўлланмалари, 30 га яқин монографик тадқиқотлари, 20 дан ортиқ илмий-оммабоп китоблари, 400 га яқин илмий мақолалари, 500 га яқин газета мақолалари чоп этилган.

Рустамбек Шамсутдинов Оксфорд, Москва, Анқара, Боку, Таллин, Юрмала, Львов, Полтава, Олма-ота, Бишкек, Душанбе ва Тошкент шаҳарларида ўтказилган халқаро илмий анжуманларда маъруза қилган.

Дунёнинг 5 та қитъасидаги 50 дан ортиқ мамлакатларга илмий сафарлар уюштирган.

Ҳозирда 10 нафарга яқин мустақил тадқиқотчига раҳбарлик қилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Расман! Абитуриентларнинг учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказилади.

Абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси эса тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «​​Расман! Абитуриентларнинг учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиши тасдиқланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови…»
Келгуси ўқув йилидан абитуриентлар 5 та фандан тест синови топширадилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.

Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:

👉 она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили);
👉 математика;
👉 Ўзбекистон тарихи.

Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига шарҳ

https://www.youtube.com/watch?v=R7upcEC-aJs