Edu.uz
✔
144K subscribers
40K photos
7.65K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Қабул2019

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сонли қарори билан Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентнинг 11-бандига мувофиқ давлат хизмати кўрсатилгани учун тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат этилганда ушбу банднинг биринчи хатбошсида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Тўловлар Марказларда жойлашган банк кассалари ҳамда Марказ ходимлари томонидан нақд ёки нақд пулсиз кўринишда қабул қилинади. Тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказларга ўзи келиб мурожаат этганда:

50 фоизи
– ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – ЎзР Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

50 фоизи
- ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – ЎзР Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – ЎзР Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига! Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш бўйича: Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш…»
​​#OTM_янгиликлари

Элчи талаба саволига жавоб бериш учун саҳнадан тушиб келди

2019 йил 13 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ито Нобуаки билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Япония томонидан Ўзбекистонга киритилаётган инвестициялар, талабалар алмашинуви лойиҳаси доирасида фаолияти йўлга қўйилган JAICA ва Япон маркази ҳамда кўп тармоқли давлат грантлари ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида элчи жаноблари ўзини юксак маданият соҳиби сифатида тутиб, талабалар билан дўстона мулоқот қилди. Мартабали меҳмон ҳатто талаба саволига жавоб бериш учун саҳнадан ёшларга хос абжирлик билан пастга сакраб тушди.

Талабанинг Япония иқтисодий самарадорлигини таъминловчи омиллар ҳақида берган саволига жавоб берар экан, жаноб Ито Нобуаки бунинг замирида мактабда олинадиган таълим, олий таълимдаги юқори ўзлаштириш, таълимга қаратилаётган рағбат ҳамда анъаналар ётганлигини айтиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Фан олимпиадаси – 2019: асосий фанлардан ғолиблик академик лицей ўқувчиларида

Шу йилнинг 8-11 июнь кунлари Тошкентда академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Унда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 448 нафар, умумтаълим мактабларининг 611 нафар - жами 1059 нафар ўқувчи ўзаро беллашди. Академик лицей ўқувчилари 18 та фандан 15 тасида иштирок этиб, уларнинг 23 нафари фахрли ўринларни эгаллади.

Физика, математика, химия, биология, тарих, она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан асосий совринли ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллашди.

Қозоқ, тожик тиллари ҳамда давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан якуний босқичда умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди ва ғолибликни қўлга киритишди.

Фан олимпиадасининг республика босқичида 1-, 2- ва 3- ўринларни эгаллаган иқтидорли ўқувчилар ЎзР ВМнинг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори билан ОТМларга тест синовлари ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга бўлдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Диққат, эълон!

Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди.

Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#OTM_янгиликлари

5 та ташаббус амалда: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўқувчиларни бепул робототехника курсига таклиф этади

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мехатроника маркази робототехникага қизиқувчи мактаб ўқувчиларини жорий йилнинг 17 июнидан бошланадиган бепул “Summer Camp” ўқув курси ташкил этиляпти.

Машғулотларга 14 ёшдан ошган ҳамда физика ва математика бўйича яхши билимга эга бўлган мактаб ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.

Робототехника курси университет мехатроника марказида олиб борилади. Машғулотларда ўқувчиларга дастурлаш ва моделлаштириш бўйича мутахассислар томонидан дарслар ўтилади.

Робототехника курсида иштирок этишни истаган ўқувчилар 16 июнга қадар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мехатроника марказига келиб рўйхатдан ўтишлари керак.

Маълумот учун: Сардор Умаров (+998 90 942-24-47)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Соҳа_ислоҳотлари

2019/2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун кенг имкониятлар берилади

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 7 июндаги 17-сон баёни қарори билан 2019/2020 ўқув йили қабулида ТДЮУ, ҚҚДУ, ГулДУ, ФарДУ ҳамда СамДУ бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни Давлат хизматлари марказлари ёки ЎзР Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказиш белгиланди.

Қайд этилган 5 та олий таълим муассасаси тест синовларида иштирок этишга биринчи сифатида танланганда Давлат хизматлари марказлари ёки ЎзР Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказилишини маълум қиламиз.

Бошқа барча давлат олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида абитурентлар ўзлари танлаган таълим йўналишлари, олий таълим муассасаси ва ҳудудидан қатъий назар тест синовларида иштирок этиши учун рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мазкур ҳолат абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун қўшимча қўлайликлар яратади.

Маълумот ўрнида: Абитуриентлар хоҳишларига кўра, Давлат комиссияси томонидан белгиланган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун шу (ўзи биринчи ОТМ сифатида танлаган) ёки бошқа олий таълим муассасаларида ташкил этилган қабул комиссияларида рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Rektor_minbari

Воҳада педагог кадрларга бўлган эҳтиёж яқин йиллар ичида қопланади

Шавкат ШАРИПОВ,
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори:

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг декабрь ойида Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида вилоятдаги таълим муассасаларида педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда яқин йиллар ичида қоплаш зарурлигини таъкидлаган эди.

Айни вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Шаҳрисабз шаҳрида университетимиз филиали фаолияти йўлга қўйилди. 2019/2020 ўқув йилида филиалга Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши, Мактабгача таълим ва бошқа бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабулни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Таҳлилларга мурожаат қилсак, вилоятдаги 350 та мактабгача таълим муассасасида 3066 нафардан зиёд тарбиячи фаолият кўрсатади ва 546 нафар тарбиячига эҳтиёж бор. Умумтаълим мактабларида 13 248 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи фаолият кўрсатади. Вилоятда ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни олий маълумотли кадр этиб тайёрлаш билан бирга, қўшимча 579 нафар олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш зарурати мавжуд.

Филиал Қашқадарё вилояти ва унга қўшни ҳудудлар учун юқори малакали педагог кадрларни тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшади. Вилоятдаги таълим муассасаларининг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш, ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам филиал вазифаларига киради.

Шаҳрисабз филиалида ўқув жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида университетимиз ҳамда Тошкент шаҳридаги етакчи олий таълим таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари жалб этилади. Бундан ташқари хорижлик ҳамкорларимизнинг иштирокида онлайн машғулотларни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
👍1
Forwarded from Edu.uz
​​Диққат, эълон!

Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказиб бориш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Call-марказ ташкил этилди.

Фуқаролар (71) 246-16-04 телефон рақами орқали Call-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «​​Диққат, эълон! Республикамизда 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш, уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш, жорий этилган янгиликлар мазмун…»
Forwarded from Edu.uz
#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.

Эндиликда ОТМларга ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Cиртқи таълимга
ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.

Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди

Батафсил: http://edu.uz/uz/news/view/1327

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Расман! 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

ЎзР Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли Қарори билан 2019/2020 ўқув йилида ЎзР ОТМларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг параметрлари тасдиқланди:

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 80 430 нафар;
сиртқи таълим шаклига – 19 985 нафар;
кечки таълим шаклига –1 985 нафар.

магистрлар тайёрлаш бўйича – 7 695 нафар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Edu.uz pinned «Расман! 2019/2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди ЎзР Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли Қарори билан 2019/2020 ўқув йилида ЎзР ОТМларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг параметрлари тасдиқланди: Бакалаврлар тайёрлаш…»
#Қабул2019

2019 йил 17 июнь ҳолатига жами 82 нафар абитуриент ОТМга ҳужжат топширди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

Бугун, 17 июнь куни ЎзР Президентининг "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра тўлов-контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

Олий таълим муассасалари ваколатлари кенгайтирилди

2019 йил 17 июнь
куни ЎзР Президентининг "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан ОТМлар ректорлари (филиаллар директорлари)га тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилди. Жумладан:

👉 чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

👉 ОТМнинг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек абитуриентларнинг олий таълимга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилди.

Бунда, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича қабул кириш синовлари натижасига кўра ОТМларга давлат буюртмаси параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, қарор билан ОТМларга янги ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Қонунчилик_янгиликлари

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги "Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига қабул тўғрисида"ги 504-сонли қарори қабул қилинди.

2019/2020 ўқув йили учун “ММФИ” (Москва муҳандислик-физика институти) миллий тадқиқот ядро университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалида бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квоталари 100 киши миқдорида қуйидаги мутахассисликлар бўйича белгиланди:

👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25.

Филиалда кадрлар тайёрлаш фақат грант асосида амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Жорий йилда кириш кириш тест синовлари 25 июлдан 20 август кунига қадар ташкил этилади.

Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда. Жумладан:

👉 Янги ўқув йилида янги ташкил этилган 16 ОТМда (8 тадан хорижий ва маҳаллий ОТМ) қабул бошланади;

👉 ОТМларга қабул квоталари қарийб 20 фоизга оширилиб, 120 мингдан ортиқ абитуриентлар талабаликка қабул қилинади;

👉 абитуриентларга ОТМларга ўқишга киришда учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш имконияти берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Мақсадли қабул-2019.pdf
554.7 KB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ҳудудлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат грантлари асосида мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида соғлиқни сақлаш, маданият ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун жами 2013 нафар абитуриент мақсадли қабул асосида давлат гранти бўйича талабаликка қабул қилинади.

Бунда мақсадли қабул қуйидаги вазирлик ва идоралар тизимидаги ОТМларда амалга оширилади:

👉 Маданият вазирлиги – 68 та;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1535 та;
👉 Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантитиш давлат қўмитаси – 175 та;
👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 235 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
👍1