Edu.uz
✔
144K subscribers
39.8K photos
7.61K videos
310 files
18.3K links
Ta’lim va ilm-fan vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
devonxona@edu.uz

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Афғонистонлик илк битирувчи талабаларга диплом топширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг илк битирувчиларига тантанали равишда диплом топширилди.

Жорий ўқув йилида марказни тамомлаган 96 нафар битирувчига ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши бўйича бакалавр дипломи берилди.

Афғонистонлик ёшлар икки йил давомида марказда ўзбек тили ва адабиёти йўналишида таҳсил олишди. Машуғотларни самарали ташкил этиш мақсадида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг малакали профессор-ўқитувчилари ҳам дарс жараёнига жалб қилинди.

Ҳозирда марказда 25 нафар афғонистонлик талаба темир йўл соҳаси йўналишида таҳсил олмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Ўзбекистонда очилган АҚШнинг нуфузли университетига қабул давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилган эди.

Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги марказида 2019/2020 ўқув йили учун қуйидаги бакалавриатнинг таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш учун ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда:

Бакалавриат:

👉 Бизнес бошқаруви (BA Business Administration);
👉 Медиа коммуникация (BA Media Communication);
👉 Инглиз тили иккинчи тил сифатида (BA ESL);
👉 Иқтисодиёт (BA Economics).

Магистратура:

👉 Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш (MA TESL);
👉 Бизнес бошқаруви (MBA);
👉 Медиа коммуникация (MA Media Communication).

Вебстер университетининг Тошкент шаҳридаги марказига абитуриентларни қабул қилишда кириш имтиҳони кўзда тутилмаган.

Абитуриентлардан ҳужжатлар шу йилнинг 31 июлига қадар онлайн қабул қилинади. Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни инглиз тилида таёрлаб, uzadmissions@webster.edu электрон манзилига юбориши лозим:

1. Ариза - Application form
2. Халқаро тил билиш сертификати (TOEFL 80/IELTS 6.0)
3. Диплом ва унинг тасдиқланган иловаси (ўртача баҳо 2.5 дан юқори бўлиш керак)
4. Ўқитувчи ёки устоздан тавсиянома
5. Паспорт нусхаси
6. Иншо (эркин мавзуда: карьеравий мақсадлар; айнан нима учун Вебстер университетига ўқишга киришдан мақсади; автобиографик маълумотлар; шахсий касбий тажриба ва ҳ.к.) ёзилади ва 300-500 сўздан иборат бўлади.

Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади.

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

Қўшимча маълумот учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети 1-бино, 110-хонага мурожаат қилиш мумкин.

Телефон: (71) 239-28-33.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Андижон машинасозлик институти жамоасига янги ректор таништирилди

ЎзР ВМнинг 2019 йил 27 июндаги 534-сонли қарори билан Умид Мухтаралиевич Турдиалиев Андижон машинасозлик институтининг ректори этиб тайинланди.

2019 йил 29 июнь куни институтда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов профессор-ўқитувичлар, фахрий устозлар ва жамоа билан учрашув ўтказди. Учрашувда вазир жамоага янги ректорни таништирди.

— Халқимиз ва Президентимиз олий таълим тизими тараққиётнинг локомотиви бўлишини, мамлакат иқтисоди ривожи учун малакали кадрларни тайёрлашини хоҳламоқда, - деди Иномжон Мажидов. — Биз бу борада сўнги икки йилда кўп ишларни амалга оширдик. Биргина янги ўқув йилидан қабул квотаси 20 фоизга ошди, ОТМлар молиявий барқарорлигини яхшилаш учун ректорларга катта ваколатлар берилди. Лекин булар етарли эмас, ҳали қилишмиз керак бўлган ишлар жуда кўп. Мана шу йўлда Умид Турдиалиевга ва жамоага омад тилайман.

Янги ректор сўзга чиқар экан, юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди ҳамда институтнинг бугунги кундаги мавқеини сақлаб қолиш ва уни янги босқичга олиб чиқишда бор куч ва билимини сарфлашга сўз берди.

Маълумот учун, Турдиалиев Умид Мухтаралиевич 1980 йилда туғилган. Маълумоти олий, 2005 йилда Фарғона политехника институтни тамомлаган. Техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

2018 йилдан ТКТИ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори - ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти директори ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатиб келган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
30 июнь – Ўзбекистонда ёшлар куни!

Ёшлик – бу орзу. Бу – ишонч. Бу – жасоратга интилиш. Бу – келажакка тузилган улкан режалар. Бу – истиқболнинг бошланиши.

БАЙРАМИНИГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Олий таълим тизимидан 5 нафар иқтидорли йигит "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди

2019 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарор билан фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар иқтидорли йигит «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида олий таълим тизимидан 5 нафар вакил бор. Булар:

1. Базарбаев Сардор Уринбоевич - Ўзбекистон Миллий университетининг 4-босқич талабаси

2. Оканов Сайфиддин Мухиддин ўғли - Жиззах давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси;

3. Болтаев Бехзодбек Матёқуб ўғли - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 5-босқич талабаси;

4. Холмурзаев Шахбоз Ибрагим ўғли - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси;

5. Умаров Ойбек Тулкунжанович - Андижон машинасозлик институти лаборанти.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Наманганда малакали тиббиёт кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган давлат университети таркибида Ўзбекистон-Россия қўшма “Тиббиёт” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Наманган давлат университети таркибида Россия Федерациясининг Урал давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги Ўзбекистон-Россия қўшма “Тиббиёт” факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.

Лойиҳада аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида юқори малакали тиббиёт кадрлар тайёрлаш ва бошқалар факультет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган.

Факультетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида рус тилида, кундузги таълим шаклида ЎзР Олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган ҳолда университетнинг Урал давлат тиббиёт университети билан қўшма таълим дастурлари асосида амалга оширилади.

Қарор лойиҳасига кўра, факультетда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб қабул квотаси Наманган вилоятидаги мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳужжатда факультет талабалари мос равишда таълимнинг камида 2 йил (4 та семестр)ини Ҳамкор университетда ўқиши қайд этилган.

Лойиҳада факультет битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясида олий таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжати сифатида эътироф этилган, университет ҳамда Ҳамкор университет дипломларини бериш кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Қабул2019

Абитуриентлар рўйхатдан ўтгандан сўнг уларга “Абитуриентнинг қайд варақаси” тақдим этилади.

Қайд варақасида абитуриент ҳақидаги қуйидаги маълумотлар акс этади:

- паспорт маълумотлари;
- расми;
- тўлов маълумотлари
(тўлов амалга оширилган тақдирда);
- тугатган таълим муассасаси;
- таълим шакли;
- таълим тили;
- тест топшириш графикаси;
- тест топшириладиган фанлар мажмуаси;
- устуворлик асосида танланган йўналишлар;
- имтиёзлар
(мавжуд бўлганда).

Бундан ташқари қайд варақасида “Абитуриентларга эслатма” ва “Маълумотларни тасдиқлаш” ҳам келтирилади.

Абитуриент рўйхатга олиш жараёнида қайд варақасидаги маълумотларнинг тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди. Шу сабаб уларни диққат билан текшириши лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
👍1
#Қабул2019

2019-2020 ўқув йили қабулида абитуриентлар учун бир қатор имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Жумладан, янги ўқув йилида ОТМларга қабул квоталари қарийб 20 фоизга оширилиб, 120 мингдан ортиқ абитуриентлар талабаликка қабул қилинади.

Ривожланаётган соҳалар учун зарур бўлган ҳамда иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қабул амалга оширилмоқда.

Андижон давлат университида 8 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 2 та янги магистратура мутахассисликларида қабул амалга оширилади.

Бакалавриатура:

- Тeхнологик таълим - 50 та (10 та грант/40 та контракт);
- Вокал санъати (турлари бўйича) - 20 та (5 та грант/15 контракт);
- Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича) -20 та (5 та грант/15 контракт);
- Рангтасвир (турлари бўйича) - 20 та (5 та грант/15 контракт);
- Амалий санъат (турлари бўйича) - 20 та (5 та грант/15 контракт);
- Маданият ва санъат муассасасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш - 20 та (5 та грант/15 контракт);
- Психология (фаолият турлари бўйича) - 25 та (5 та грант/20 контракт);
- Ижтимоий-маданий фаолият - 20 та (5 та грант/15 контракт).

Магистратура:

- Она тили ва адабиёти (қирғиз тили ва адабиёти) - 4 та;
- Ижтимоий гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (ҳуқуқ таълими) - 4 та.

Андижон машинасозлик институтида 3 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 2 та магистратура мутахассислигида қабул амалга оширилади.

Бакалавриатура:

- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - 25 та (5 та грант/ 20 та контракт);
- Электр энергетикаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - 25 та (5 та грант/ 20 та контракт);
- Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича) - 25 та (5 та грант/ 20 та контракт).

Магистратура:

- Электр механикаси (тармоқлар бўйича) - 4 та;
- Материалшунослик ва материаллар технологияси (тармоқлар бўйича) -4 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
#Қабул2019

2019-2020 ўқув йили учун қабулда ривожланаётган соҳалардаги талаб ҳамда иш берувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қабул амалга оширилмоқда.

Нукус давлат педагогика институтида 2019-2020 ўқув йили учун 3 та янги бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 5 та магистратура мутахассислиги бўйича абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Бакалавриатура:

1. Чақириқгача ҳарбий таълим – 25 та (10 та грант/15 та контракт);
2. Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили – 50 та (10 та грант/40 та контракт);
3. Мактаб менежменти – 50 та (10 та грант/40 та контракт).

Магистратура:

1. Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (кимё) – 4 та (2 та грант/2 та контракт);
2. Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (география) – 4 та (1 та грант/3 та контракт);
3. Хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили) – 6 та (1 та грант/5 контракт);
4. Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) – 4 та (1 та грант/3 та контракт);
5. Она тили ва адабиёти (қозоқ тили ва адабиёти) - 4 та (2 та грант/2 та контракт).

Наманган давлат университетида бакалавриатуранинг 21 та янги таълим йўналиши ва 5 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул амалга оширилмоқда.

Бакалавриатура (кундузги):

1. Дефектология (5 та грант/20 та контракт);
2. Технологик таълим (10 та грант/30 та контракт);
3. Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (2 та грант/20 та контракт)
4. Филология тилларни ўқитиш: инглиз тили (15 та грант/45 та контракт);
5. Филология тилларни ўқитиш: рус тили (5 та грант/25 та контракт);
6. Археология (2 та грант/20)
7. Вокал санъати (анъанавий хонандалик) 5 та грант/15 та контракт)
8. Чолғу ижрочилиги (фортепиано) (5 та грант/15 та контракт)
9. Рангтасвир (маҳобатли рангтасвир) (5 та грант/15 та контракт)
10. Амалий санъат (бадиий кулолчилик) (5 та грант/15 та контракт)
11. Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш (5 та грант/15 та контракт)
12. Социология (5 та грант/20 та контракт)
13. Психология (5 та грант/20 та контракт)
14. Кутубхона-ахборот фаолияти (5 та грант/20 та контракт)
15. Туризм (5 та грант/20 та контракт)

Бакалавриатура (кечки):

1. Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил - 22 та;
2. Информатика ва ахборот технологиялари - 25 та;
3. Ижтимоий иш - 25 та.

Бакалавриатура (сиртқи):

1. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси- 25 та;
2. Мусиқа таълими - 25 та;
3. Технологик таълим-40;

Магистратура

1. Лингвистика: немис тили - 4 та (2 та грант/ 2 та контракт)
2. Тарих - 4 та (2 та грант/ 2 та контракт)
3. Археология - 6 та (2 та грант/ 4 та контракт)
4. Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) - 4 та (1 та грант/ 3 та контракт)
5. Спорт фаолияти - 4 та (2 та грант/ 2 та контракт)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
«Бунёдкор» кўнгиллилар отрядлари иш бошлашди.

ЎзР ВМнинг республика ОТМларида 2019/2020 ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш ва уларда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш масалаларида ўтказилган видлеселектор йиғилишининг жорий йил 29 июндаги 1-сон баёни, вазирликнинг «Олий таълим муассасаларини 2019/2020 ўқув йилига тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаблар ва ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги жорий йил 3 июлдаги 590-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида республика миқёсида кўнгиллилардан иборат «Бунёдкор» кўнгиллилар отрядлари ташкил этилиб, ўз ишларини бошладилар.

Жумладан, бугун, 4-5 июль кунлари Самарқанда давлат чет тиллари, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис, Самарқанд архитектура-қурилиш институтлари томонидан амалга оширилган ишлар айниқса диққатга сазовор бўлди.

Ободонлаштириш ишларида профессор-ўқитувчилар ҳамда техник ходимлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бу борадаги ишлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам бошлаб юборилган.

http://edu.uz/uz/news/view/1469
#Қабул2019

ОТМларда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш имконияти яратилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан qabul.dtm.uz манзилида абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар ҳамда тиллар кесимида онлайн кўриш имконини берувчи сайт ишга туширилди.

Бунда абитуриент ОТМда йўналишни танлаганида қуйидаги маълумотлар акс этади:

- Қабул режаси;
- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
🤔1
#Қабул2019

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан 2019/2020 ўқув йили битирувчиларига умумий ўрта таълим муассасалари (11-синф) ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжатлар (аттестат, диплом)ни тақдим этиш муддатини инобатга олиб, шунингдек, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилнинг 7 ва 14 июль – якшанба кунлари олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари тўлиқ фаолият кўрсатади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​Тошкентда Ўзбекистон-Япония ректорларининг III конференцияси бўлиб ўтади

Жорий йил 7-9 июль кунлари Япония вакиллар палатаси депутати, Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирининг парламент ўринбосари Хироюки Накамура раҳбарлигидаги делегация юртимизга ташриф буюради.

Ташриф доирасида шу йилнинг 8 июль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон ва Япония ректорларининг III конференцияси бўлиб ўтади. Учрашувда Япониянинг Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги вакиллари, Нагоя, Мие, Цукуба, Аити ва Вакаяма каби нуфузли университетлар ректорлари, проректорлари ва факультет деканларидан таркиб топган 45 кишилик япон делегацияси иштирок этади.

Конференцияда олий таълим тизимида архитектура ва қурилиш, муҳандислик, технологиялар ҳамда ижтимоий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида Япония делегацияси Самарқанд шаҳрига сайёҳат уюштиради ҳамда Самарқанд давлат университети жамоаси билан учрашади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Япония ректорларининг I ва II конференциялари 2010 (Япония) ва 2015 (Ўзбекистон) йилларда ўтказилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
​​#Соҳа_ислоҳотлари

Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 563-сонли қарори билан Жиззах шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филиали ташкил этилди.

Филиалда қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланади:

👉 психология;
👉 педагогика;
👉 математика ва табиий фанлар;
👉 механика.

Филиал хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан, жумладан, психология соҳасида Россия Федерациясининг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида малакали кадрлар тайёрлайди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари ЎзР таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.

2020/2021 ўқув йилидан
бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AtLUa14zQYfsw
Edu.uz pinned «#Қабул2019 Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига! Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан 2019/2020 ўқув йили битирувчиларига умумий ўрта таълим муассасалари (11-синф) ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини тамомлаганлик…»
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

ЎзР Президентининг 2019 йил 17 июндаги 4359-сонли қарори асосида 2019/2020 ўқув йилида республика ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметларидан давлат гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.

2019/2020 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Тахтакўпир, Мўйноқ ва Элликқалъа туманларига мақсадли қабул учун Нукус давлат педагогика институтида 11 та таълим йўналишида 61 та жой ажратилди.

👉 5110100. Математика ўқитиш методикаси – 9 та:
Тўрткўл тумани учун – 3 та;
Тахтакўпир тумани учун – 1 та;
Мўйноқ тумани учун – 2 та;
Элликқалъа тумани учун – 3 та.

👉 5110200. Физика ва астрония ўқитиш методикаси – 4 та:
Тўрткўл тумани учун – 1 та;
Тахтакўпир тумани учун – 1 та;
Мўйноқ тумани учун – 1 та;
Элликқалъа тумани учун – 1 та.

👉 5110300. Кимё ўқитиш методикаси – 4 та:
Тўрткўл тумани учун – 1 та;
Тахтакўпир тумани учун – 1 та;
Элликқалъа тумани учун – 2 та.

👉 5110400. Биология ўқитиш методикаси – 6 та:
Тўрткўл тумани учун –1 та;
Тахтакўпир тумани учун – 2 та;
Мўйноқ тумани учун – 2 та;
Элликқалъа тумани учун – 1 та.

👉 5110500. География ўқитиш методикаси – 5 та:
Тўрткўл тумани учун – 2 та;
Тахтакўпир тумани учун – 2 та;
Элликқалъа тумани учун – 1 та.

👉 5110600. Тарих ўқитиш методикаси – 2 та:
Элликқалъа тумани учун – 2 та.

👉 5110700. Информатика ўқитиш методикаси – 4 та:
Тўрткўл тумани учун – 1 та;
Тахтакўпир тумани учун – 1 та;
Мўйноқ тумани учун – 1 та;
Элликқалъа тумани учун – 1 та.

👉 5111301. Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти – 7 та:
Тўрткўл тумани учун – 1 та;
Тахтакўпир тумани учун – 2 та;
Мўйноқ тумани учун – 2 та;
Элликқалъа тумани учун – 2 та.

👉 5111302. Она тили ва адабиёти: қорақалпоқ тили ва адабиёти – 5 та:
Тўрткўл тумани учун – 2 та;
Мўйноқ тумани учун – 3 та.

👉 5111400. Хорижий тили ва адабиёти: инглиз тили – 12 та:
Тўрткўл тумани учун – 4 та;
Тахтакўпир тумани учун – 2 та;
Мўйноқ тумани учун – 3 та;
Элликқалъа тумани учун – 3 та.

👉 5111700. Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши – 3 та:
Тўрткўл тумани учун – 2 та;
Тахтакўпир тумани учун – 1 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g