ELTUZ
18 subscribers
138 photos
172 videos
1 file
11 links
El og’ziga elak tutma!


Мурожатлар учун: @EltuzBot

ДИҚҚАТ!!! Комментларда сўкиниш, бировни ҳақорат қилиш қатъиян тақиқланади. Комментлар ўчирилади ва қоидани бузганларга чеклов қўйилади! Илтимос, соғлом баҳ
Download Telegram
⚡️АҚШ Сенати Украина ва Европадаги иттифоқчиларига 13, 6 миллиард долларлик фавқулодда ҳарбий ва гуманитар ёрдам пакетини тасдиқлади.
⚡️Зеленский 13 нафар украин ҳарбийига Украина Қаҳрамони унвонини берди.
⚡️Россия 11-март куни АҚШнинг Украинадаги ҳарбий-биологик фаолиятини муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказишни талаб қилди.
⚡️Россия Федерация Кенгаши мамлакатга дўстона бўлмаган давлатлар компаниялари мол-мулкини сотишнинг тезлаштирилган тартибини жорий этишга чақирди.

Бундай ташаббус билан Федерация Кенгашининг Иқтисодий сиёсат қўмитаси раҳбари Андрей Кутепов чиқди.
⚡️⚡️Минглаб рус тадбиркорллари Гуржистонда фирма очиб, Россиядаги бизнесни Грузияга кўчирмоқда. (Саакашивили реформаси шарофати билан Грузияда 8 минутда бир фирма очса бўлади) Банклар ўрис тадбиркоридан мана бундай тилхат олмоқда: "Мен Иван ўрис ўғли (ФИО) Россияни босқинчи давлат эканини эътироф қиламан ва қоралайман. Грузия ҳудудий бирлигини хурмат қиламан. 2 ой очида Грузин тили ва тарихини ўрганиб, имтиҳон топшириб, натижасини беришга ваъда бераман. ва ҳк"
⚡️⚡️TikTok ҳам Россияда ишламаяпти экан. Ҳатто VPN орқали. @EltuzTG Кимдир шу атрофда Хитой сайтларидан умид қилувди... бунақамас экан, Шимолий Кореядан тортилади сим энди
⚡️Байден АҚШ ва Россия ўртасидаги нормал савдо алоқаларини тўхтатишга интилади
⚡️Франсия ва Германия Украинани Европа Иттифоқида кўришга тайёр эмас.
⚡️Зеленскийнинг фикрича, Украина армияси ва халқи Европа Иттифоқи давлатлари уни иттифоқнинг бир қисми сифатида кўришни хоҳлашлари учун ҳамма нарсани қилди.
⚡️The Washington Post газетасининг ёзишича, уруш Украинада йирик гуманитар инқирозни келтириб чиқарган ҳолда узоқ вақт давом этиши мумкин.
⚡️⚡️Пентагон: Россия кучлари Киевдан 15 км узоқликда
Пентагон маълум қилишича, Киев томон ҳаракат қилаётган Россия кучлари сўнгги 24 соат ичида беш километрча илгари силжиганлар.

Россия армияси шаҳарга икки гуруҳга бўлинган ҳолда - шимоли-ғарбий ва шарқдан олдинга ҳаракат қилмоқда. Улардан биринчиси Киев марказидан 15 км узоқликда жойлашган - яъни у шаҳар чеккасига яқин келган. Шарқдан келаётган эса гуруҳ 40 км га яқинлашди.

Чернигов шаҳри, расмийларга кўра, ҳозир қуршаб олинган.

Британия Мудофаа вазирлиги кеча куннинг иккинчи ярмида рус қўшинлари ўз кучларини шаҳарларни ўраб олиш учун йўналтираётгани, шунинг учун ҳужумга раҳбарлик қилаётган гуруҳлар доимий равишда камайиб бораётгани ҳақида ёзган. @EltuzTG
⚡️⚡️⚡️Бош прокуратура Россияда Мета (Фейсбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқлари бошқарувчиси) фаолиятини тақиқлашни талаб қилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг “Звезда” телеканали Сурия ҳарбийларининг Украинадаги урушга тайёрлиги акс этган кадрларни намойиш этди
⚡️Тергов қўмитаси Мета (Фейсбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқлари бошқарувчиси) ходимларининг Россия фуқароларига нисбатан зўравонлик қилиш ҳақидаги ноқонуний чақириқлари юзасидан иш очди.

Аввалроқ компания матбуот котиби Энди Стоун Мета ўз платформаларида россиялик ҳарбийларга нисбатан зўравонликка ундашга қўйилган тақиқни вақтинча олиб ташлаганини маълум қилганди.

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 280, 205. 1-моддалари - экстремистик фаолиятни амалга оширишга оммавий чақириқлар ва террорчилик фаолиятига ёрдам бериш бўйича иш очилди.
RТ раҳбари Маргарита Симонян Киевдаги жиноий ишда гумонланувчига айланди, Украина уни халқаро қидирувга беради.

Украина бош прокурори Ирина Венедиктова ўзининг фейсбук саҳифасида Маргарита Симонян жиноий жиноят содир этишда гумонланувчига айлангани ҳақида ёзди. Венедиктова Симонян айнан қайси моддаларда айбланаётганига аниқлик киритмади.

"Она Россия, Донбассни уйингга олиб кет" - Украина прокурорларини сизга эътибор беришга мажбур қилган юзлаб сабаблардан бири", деб ёзган Бош прокурор.

"Симонян Маргарита Семёновна, сизнинг Украинадаги процессуал мақомингиз шубҳали шахс. Сизга шуни маълум қиламанки, Украина ваколатли судининг тергов судяси Украина прокурорларининг тегишли аризада келтирилган важларини эшитиб, уларни асосли деб топди. Шундай қилиб, Украина суди сиз, Маргарита Семёновнани ҳибсга олиш ва эҳтиёт чорасини қўллаш учун судга олиб келишга рухсат берди”, — дейилади Венедиктова баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда Симонян халқаро қидирувга берилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қувғиндаги Ичкерия (Чеченистон) "ҳукумати" раиси Аҳмед Закаев Украина президенти Зеленскийга мурожаат қилди.

Лондонда истиқомат қилаётган Аҳмед Закаев дарҳол Украинага келишга ва украин халқи билан бирга бўлишга, уларни охиригача қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди. Украина раҳбаридан талаб қилинадиган нарса - унинг бу истагига яшил чироқ ёқиш ва Закаев билан Киевда учрашиш. Ўтган ҳафтда Брусселда чиқиш қилган Аҳмед Закаев Европадаги минглаб чечен муҳожирлари Украинага бориб, рус истилочиларига қарши курашишга тайёрлигини эълон қилганди.
“НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ”НИНГ “СЕРЫЙ КАРДИНАЛ”И
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Харид қилиш методологиясини такомиллаштириш Бош бошқармасининг бошлиғи Рустамов Содиқ Шавкатович.

Талабалик вақтидан бошлаб юқори лавозимларда ишлаб келаётган 33 ёшли Содиқ Рустамов 2018-2019 йилларда Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовга маслаҳатчи лавозимида ишлаган.

2019 йилда “Навоий кон-металлургия комбинати”га асосий бошқарув (ключевой) жойига қўйилади. Айни дамда у “Навоий кон-металлургия комбинати”да “серый кардинал” ҳисобланади. “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг барча хуфиёна, “соққали” ишларини шу йигит бошқаради. У корхонанинг Бош директори бўлмасада, унинг ижозатисиз ҳеч қандай “соққали” ишлар амалга оширилмайди.

“Навоий кон-металлургия комбинати”ишлаб чиқариш учун зарур бўлган кимёвий моддаларни етказиб берувчи фирма билан устамаси бўйича келиша олмаётганлиги боис етказиб беришда муаммолар пайдо бўлган.

Содиқ Рустамов тузган схема шундай:

Навоий кон-металлургия комбинати” керакли кимёвий моддаларни асосий етказиб берувчи – Россия корхоналаридан биржа орқали тўғридан-тўғри сотиб олмайди.

Биржадан ўзига қарашли бўлган (ўртакаш) махсус хусусий фирмалар – "SPECTRE INDUSTRIES" МЧЖ ва "PROJECT" МЧЖ сотиб олади.

Ундан эса Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ қиммат нархда сотиб олади.

Бегона фирмаларнинг таклифларини турли баҳоналар билан рад этиб келади.

Яқиндагина очилган "PROJECT" МЧЖнинг ўзи 300 тонна кимёвий моддаларни Навоий кон-металлургия комбинати”га ўртакаш бўлиб ўтказган.

Давоми бор...
Ўзбекистон интернетида муаммолар юзага келиши мумкин Ўзбекистонда халқаро провайдерларнинг Россиядан чиқиб кетиши туфайли интернетда муаммолар юзага келиши мумкин. Гап Lumen ва Cоgent провайдерлари томонидан рус ташкилотлари билан трафик алмашинувининг тўхташи ҳақида бормоқда.

Lumen ва Cоgent бир қанча етакчи рус компаниялари учун асосий хизмат кўрсатувчи провайдерлардир. Уларнинг мижозлари орасида, масалан, Ростелеcом, ТТК ва VEON бор.
⚡️⚡️Байден: Россия туфайли АҚШда инфляция рекордларни янгиламоқда