Жавлон Каримов канали
18 subscribers
6 photos
1 video
5 links
Тошкентдаги Турин политехника университети доценти, физика-математика фанлари фалсафа доктори, PhD Жавлон Каримовнинг баъзи бир шахсий фиклари ва қарашларини бериб борувчи каналга хуш келибсиз!
Математикадан онлайн ва видеодарслар учун: @podkursttpu
Download Telegram
Карантинга раҳмат!!!

Карантин бу нима ўзи???

Мен ҳозир карантин ҳақида узундан узоқ илмий таъриф ва маълумотларни келтириб ўтмоқчи эмасман. (Бу учун Google дан сўрашнинг ўзи етарли). Мен шунчаки хаётий ва шахсий баъзи мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман, ҳалос.

Очиғи, уч-тўрт йилдан сўнг бу касаллик ва бу карантин даври ҳақида кўпчилик эсламас ҳам, лекин мана шу даврда амалга оширилган ишлар ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзимиз билмаган ҳолда муҳим ўринга чиқиб қолиши ҳам хеч гап эмас.

Бундай карантин даврига шахсан мен биринчи марта дуч келяпман (менимча деярли барчамиз). Бошида хафа хам бўлдик, жахлимиз хам чиққандир балки. Лекин вақт ўтиши билан шуни англаб етдикки, бу шундай давр эканки, барчага босиб ўтган умрини бир сарҳисоб қилиш, қилган хатоларини англаб етиш ва албатта ўз келажаги учун муҳим режалар тузиш учун берилган улкан имконият экан. Карантинга раҳмат!

Бу карантин бизни кўп нарсага ўргатди, ўргатиб келмоқда ҳам. Одамлар наздида энг муҳим, ҳатто уларсиз яшаб бўлмайдигандек туюладиган кўпгина нарсалар аслида хеч қандай ахамиятга эга эмаслиги шундоқ кўриниб қолди. Қўша-қўша машиналар, данғиллама уйлар, қиммат ресторанларда овқатланиш, чет элларда дам олишлар, не не орзу хаваслар билан "дахшат" тўй қилишлар, қиммат кийимлар кийиш буларнинг бари бу шунчаки ўзимиз билиб билмай кўкларга кўтариб қўйган, аслида тўғри яшашимиз ва соғлиғимиз учун сариқ чақалик хам қадри бўлмаган шунчаки нечанчидир даражали эҳтиёжларимиз эканлигини кўпчилигимиз эндигина англаб етдик. Қани энди уларнинг бирортасини бизга ёрдами тегяптими??? (Тўғри, орамизда ҳали хам буни англамаганлар етарлича топилади). Карантинга раҳмат!

Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлади дейди доно халқимиз. Шундай экан биз фақатгина яхшиликларни излашга ҳаракат қилишимиз, буни бизга берилган бир инъом дея тассавур қилган ҳолда ундан тўғри фойдаланишимиз зарур. Оилангиз билан вақтингизни мароқли ўтказинг, кўпроқ ўз устингизда ишланг, бажарилмай қолган ишларингизни тугатишга ҳаракат қилинг, китоб ўқинг, фойдали маълумотларни излаб топинг. Талаба ёки ўқувчи бўлсангиз барча ишларни четга суриб мустақил изланинг, онлайн дарсларни кузатиб боринг. (Бунинг учун ҳозирда етарли шароитлар мавжуд). Келажак учун режалар тузинг. Ўзингиз учун севимли машғулотлар билан шуғулланинг. Бир сўз билан айтганда вақтдан унумли фойдаланинг! Карантинга раҳмат!

Насиб қилса, тез кунда бу касалликни енгамиз ҳам, карантин даври ҳам тугайди ва барча яна аввалги ҳаёт тарзига қайтади. (Қизғин иш жараёни, одамлар ва машиналар гавжум шовқин-суронли кўчалар ва ҳ.к.). Муҳими, ўша пайтга қадар ўзимиз учун тўғри хулосалар чиқариб олишимизда. Вақт кетди...

Буларнинг бари ИМҲО.

Энг муҳими қолди. Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғини асранг, уйда қолинг!

Каналга уланиш:
@javlon_karimov_uz
Ўзбекистон Миллий университети докторанти, Тошкентдаги Турин политехника университети ўқитувчиси, Жавлон Каримовнинг баъзи бир шахсий фиклари ва қарашларини бериб борувчи каналга хуш келибсиз!

Математикадан онлайн ва видеодарслар учун: @podkursttpu
Бир кунга кечиккан пост...

Кечаги кун кўпчилик учун оддий бир дам олиш куни бўлиши мумкин (лекин ҳозирги вақтда ҳар бир кунимизни деярли дам олиш кунидан фарқи қолмади, ҳатто ҳафта кунлари саноғидан ҳам адашдик, гўё). Лекин вақт машинаси бўлсаю кечаги кунни 59 йил аввалга қайтара олсак, бу куннинг аҳамиятини ана шунда тўлиқ тушуниб етамиз. (Афсус, буларнинг бари шунчаки фантастика!).

Гап нима ҳақида кетаётганини кўпчилик англаб етишга улгурди. Ҳа, гап айнан инсон фарзандининг биринчи бор космосга парвоз қилган куни, кейинчалик эса "Космонавтика куни" дея нишонланиб келаётган тарихий кун ҳақида. Мана шу 1 соату 48 минут давом этган парвоз тарихимизда ҳақиқатда жуда катта бурилиш ясай олди, инсониятнинг ўз кучига ва қудратига бўлган ишончни янада оширди. Энди коинотга ҳам эгалик қилиш истаги туғилди...

Одам яралибдики, ҳамиша унда бошқалардан устун бўлиш, биринчи бўлиш инстинкти мавжуд бўлиб келган. Шу инстинкт туфайли ҳам бугунги кунда бошқа жонзотлар эмас айнан биз, одамзот дунёга хукмронлик қилиб келмоқда. Мисол учун, инсон миясига нисбатан, делфин миясининг кўпроқ қисми фаол ёки шу каби маймун мияси ҳам деган фаразлар илгари сурилади. (Дарвоқе, Дарвин назарияси мен учун бу шунчаки сафсата!) Аммо бу хайвонларда эгалик қилиш туйғуси йўқ!

Инсон барча нарсани бошқаришни ҳоҳлайди, бошқарилишни эмас! Кеча Россия каналларидан бирида берилган космонавтика ҳақида ҳужжатли филмдаги бир кичик эпизод шу постни ёзишга ундади мени, аслида. Гагариннинг қайтиши байрам қилинаётгани тўғридан-тўғри эфирда узатилаётган бир вақтда буни телевизор орқали кўриб турган АҚШ давлат раҳбари жаҳли чиққан ва энсасини қотириб турган ҳолатда тасвирланган. Айнан шу туйғу ҳақиқатда ФАҚАТГИНА инсониятга хос туйғудир. (Совуқ уруш бунинг бир натижасигина ҳолос).

Майли, эгалик қилайлик, устун бўлайлик, лекин барча нарсаларнинг, борлиқнинг ЭГАСИ аслида биз эмаслигимизни унутиб қўймасак бўлгани.

Энг муҳими ўзингизни асранг ва уйда қолинг!
Forwarded from 🌱Uncha-Muncha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Рамазон хақида...

Батафсил👇
http://t.me/joinchat/AAAAAFPjSPsA-5uzWLJjtw
Нега математикани севиш керак???

Бу мавзуда ёзишни анчадан буён ўйлаб юрган эдим, мана айнан бугун вақти келибди. Ўзи математик бўлгани учун бу постда ўз касбини бир мақтаб ёзибди-да энди, ҳар бир касбнинг шундоқ ҳам ўзига хос аҳамияти ва зарурати бор дейишингиз мумкин. (Сиз мутлақо ҳақсиз, фақат гапнинг иккинчи қисми учун!).

Мавзуни бундай қўйишимнинг ягона сабаби, математикани ҳақиқий моҳиятини озгина бўлсада эслаб ўтишдир.

Математика кимлар учундир бу шунчаки пул санаш, ҳисоб-китоб, яна ким учундир икки карра ик, кимгадир қурилиш вақтида юза ёки хажмни ҳисоблаш, ким учундир имтиҳон топшириш предмети, яна кимгадир бу бутун бошли УМР йўли! (Ҳар кимнинг қараши ўзи учун тўғри қарор, албатта).

Севиш туйғуси бу шундай нисбий туйғуки аслида бу бирор нарсани бошқа нарсалардан устун қўйиш демакдир: ватанни севиш, ота-она, оилани севиш, ўз ишини севиш ва ҳ.к. Математика барча даврларда ҳам энг актуал, энг кўп тилга олинган ва энг кўп муҳокама қилинган фан, керак бўлса, ҳаётнинг кичик (аслида эса катта) бир қисми бўлиб келган. Тарих бунга гувоҳ. (Ҳозир гап бу ҳақида ҳам эмас). Бунинг энг асосий сабаби математика ҳамиша ҳаётий эҳтиёж, яшаш тарзимиздаги ажралмас қисм бўлиб келганида. Тош давридан (балки ундан ҳам аввалроқдандир) то бугунги кунимизгача. Ҳар бир қадамимиз бу аслида математика: сарфлаётган вақтимиз, фойдаланаётган буюмларимиз, ишлатаётган пулларимиз, яшаётган уйларимиз, миниб юрган машинамиз, шуғулланаётган ишимиз, мантиқий фикрлашимиз, тез қарор қабул қилишимиз, ҳаттоки юрагимизнинг бир маромда уриши, буларнинг ҳаммаси математика билан узвий боғланган. Мана нима учун севишимиз керак МАТЕМАТИКАНИ! (Санаб ўтганларим бу бор йўғи денгиздан бир томчи, аслида эса улар чексиз!).

Мен отам математик бўлганликлари сабабли математика муҳитида тарбия топдим. Ушбу фанга бўлган ўзгача меҳр менда ёшлигимдан пайдо бўлди, уни борган сари севишда давом этдим (этмоқдаман ҳам). Шу қисқа вақт мобайнида бир нарсани англаб етдимки, математика бу шунчаки фан эмас, бу бутун бир ҳаёт, яшаш тарзимизнинг узилмас бўлаги, чек-чегарасиз ҳақиқат. Буни тўлиқ тушуниш, уни бутунлай ўрганиш албатта имконсиздир. Бу учун бир неча УМРЛАР ҳам камлик қилиши мумкин.

Таъкидлаб ўтганимиз, бутун бошли УМР йўлини бахшида этган инсонлар меҳнати ва хаққи-ҳурмати сабаб МАТЕМАТИКА яшаб келган ва албатта яшашда давом этади!