Жавлон Каримов канали
19 subscribers
6 photos
1 video
5 links
Тошкентдаги Турин политехника университети доценти, физика-математика фанлари фалсафа доктори, PhD Жавлон Каримовнинг баъзи бир шахсий фиклари ва қарашларини бериб борувчи каналга хуш келибсиз!
Математикадан онлайн ва видеодарслар учун: @podkursttpu
Download Telegram
Карантинга раҳмат!!!

Карантин бу нима ўзи???

Мен ҳозир карантин ҳақида узундан узоқ илмий таъриф ва маълумотларни келтириб ўтмоқчи эмасман. (Бу учун Google дан сўрашнинг ўзи етарли). Мен шунчаки хаётий ва шахсий баъзи мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман, ҳалос.

Очиғи, уч-тўрт йилдан сўнг бу касаллик ва бу карантин даври ҳақида кўпчилик эсламас ҳам, лекин мана шу даврда амалга оширилган ишлар ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзимиз билмаган ҳолда муҳим ўринга чиқиб қолиши ҳам хеч гап эмас.

Бундай карантин даврига шахсан мен биринчи марта дуч келяпман (менимча деярли барчамиз). Бошида хафа хам бўлдик, жахлимиз хам чиққандир балки. Лекин вақт ўтиши билан шуни англаб етдикки, бу шундай давр эканки, барчага босиб ўтган умрини бир сарҳисоб қилиш, қилган хатоларини англаб етиш ва албатта ўз келажаги учун муҳим режалар тузиш учун берилган улкан имконият экан. Карантинга раҳмат!

Бу карантин бизни кўп нарсага ўргатди, ўргатиб келмоқда ҳам. Одамлар наздида энг муҳим, ҳатто уларсиз яшаб бўлмайдигандек туюладиган кўпгина нарсалар аслида хеч қандай ахамиятга эга эмаслиги шундоқ кўриниб қолди. Қўша-қўша машиналар, данғиллама уйлар, қиммат ресторанларда овқатланиш, чет элларда дам олишлар, не не орзу хаваслар билан "дахшат" тўй қилишлар, қиммат кийимлар кийиш буларнинг бари бу шунчаки ўзимиз билиб билмай кўкларга кўтариб қўйган, аслида тўғри яшашимиз ва соғлиғимиз учун сариқ чақалик хам қадри бўлмаган шунчаки нечанчидир даражали эҳтиёжларимиз эканлигини кўпчилигимиз эндигина англаб етдик. Қани энди уларнинг бирортасини бизга ёрдами тегяптими??? (Тўғри, орамизда ҳали хам буни англамаганлар етарлича топилади). Карантинга раҳмат!

Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлади дейди доно халқимиз. Шундай экан биз фақатгина яхшиликларни излашга ҳаракат қилишимиз, буни бизга берилган бир инъом дея тассавур қилган ҳолда ундан тўғри фойдаланишимиз зарур. Оилангиз билан вақтингизни мароқли ўтказинг, кўпроқ ўз устингизда ишланг, бажарилмай қолган ишларингизни тугатишга ҳаракат қилинг, китоб ўқинг, фойдали маълумотларни излаб топинг. Талаба ёки ўқувчи бўлсангиз барча ишларни четга суриб мустақил изланинг, онлайн дарсларни кузатиб боринг. (Бунинг учун ҳозирда етарли шароитлар мавжуд). Келажак учун режалар тузинг. Ўзингиз учун севимли машғулотлар билан шуғулланинг. Бир сўз билан айтганда вақтдан унумли фойдаланинг! Карантинга раҳмат!

Насиб қилса, тез кунда бу касалликни енгамиз ҳам, карантин даври ҳам тугайди ва барча яна аввалги ҳаёт тарзига қайтади. (Қизғин иш жараёни, одамлар ва машиналар гавжум шовқин-суронли кўчалар ва ҳ.к.). Муҳими, ўша пайтга қадар ўзимиз учун тўғри хулосалар чиқариб олишимизда. Вақт кетди...

Буларнинг бари ИМҲО.

Энг муҳими қолди. Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғини асранг, уйда қолинг!

Каналга уланиш:
@javlon_karimov_uz
Ўзбекистон Миллий университети докторанти, Тошкентдаги Турин политехника университети ўқитувчиси, Жавлон Каримовнинг баъзи бир шахсий фиклари ва қарашларини бериб борувчи каналга хуш келибсиз!

Математикадан онлайн ва видеодарслар учун: @podkursttpu
Бир кунга кечиккан пост...

Кечаги кун кўпчилик учун оддий бир дам олиш куни бўлиши мумкин (лекин ҳозирги вақтда ҳар бир кунимизни деярли дам олиш кунидан фарқи қолмади, ҳатто ҳафта кунлари саноғидан ҳам адашдик, гўё). Лекин вақт машинаси бўлсаю кечаги кунни 59 йил аввалга қайтара олсак, бу куннинг аҳамиятини ана шунда тўлиқ тушуниб етамиз. (Афсус, буларнинг бари шунчаки фантастика!).

Гап нима ҳақида кетаётганини кўпчилик англаб етишга улгурди. Ҳа, гап айнан инсон фарзандининг биринчи бор космосга парвоз қилган куни, кейинчалик эса "Космонавтика куни" дея нишонланиб келаётган тарихий кун ҳақида. Мана шу 1 соату 48 минут давом этган парвоз тарихимизда ҳақиқатда жуда катта бурилиш ясай олди, инсониятнинг ўз кучига ва қудратига бўлган ишончни янада оширди. Энди коинотга ҳам эгалик қилиш истаги туғилди...

Одам яралибдики, ҳамиша унда бошқалардан устун бўлиш, биринчи бўлиш инстинкти мавжуд бўлиб келган. Шу инстинкт туфайли ҳам бугунги кунда бошқа жонзотлар эмас айнан биз, одамзот дунёга хукмронлик қилиб келмоқда. Мисол учун, инсон миясига нисбатан, делфин миясининг кўпроқ қисми фаол ёки шу каби маймун мияси ҳам деган фаразлар илгари сурилади. (Дарвоқе, Дарвин назарияси мен учун бу шунчаки сафсата!) Аммо бу хайвонларда эгалик қилиш туйғуси йўқ!

Инсон барча нарсани бошқаришни ҳоҳлайди, бошқарилишни эмас! Кеча Россия каналларидан бирида берилган космонавтика ҳақида ҳужжатли филмдаги бир кичик эпизод шу постни ёзишга ундади мени, аслида. Гагариннинг қайтиши байрам қилинаётгани тўғридан-тўғри эфирда узатилаётган бир вақтда буни телевизор орқали кўриб турган АҚШ давлат раҳбари жаҳли чиққан ва энсасини қотириб турган ҳолатда тасвирланган. Айнан шу туйғу ҳақиқатда ФАҚАТГИНА инсониятга хос туйғудир. (Совуқ уруш бунинг бир натижасигина ҳолос).

Майли, эгалик қилайлик, устун бўлайлик, лекин барча нарсаларнинг, борлиқнинг ЭГАСИ аслида биз эмаслигимизни унутиб қўймасак бўлгани.

Энг муҳими ўзингизни асранг ва уйда қолинг!
Forwarded from 🌱Uncha-Muncha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Рамазон хақида...

Батафсил👇
http://t.me/joinchat/AAAAAFPjSPsA-5uzWLJjtw
Нега математикани севиш керак???

Бу мавзуда ёзишни анчадан буён ўйлаб юрган эдим, мана айнан бугун вақти келибди. Ўзи математик бўлгани учун бу постда ўз касбини бир мақтаб ёзибди-да энди, ҳар бир касбнинг шундоқ ҳам ўзига хос аҳамияти ва зарурати бор дейишингиз мумкин. (Сиз мутлақо ҳақсиз, фақат гапнинг иккинчи қисми учун!).

Мавзуни бундай қўйишимнинг ягона сабаби, математикани ҳақиқий моҳиятини озгина бўлсада эслаб ўтишдир.

Математика кимлар учундир бу шунчаки пул санаш, ҳисоб-китоб, яна ким учундир икки карра ик, кимгадир қурилиш вақтида юза ёки хажмни ҳисоблаш, ким учундир имтиҳон топшириш предмети, яна кимгадир бу бутун бошли УМР йўли! (Ҳар кимнинг қараши ўзи учун тўғри қарор, албатта).

Севиш туйғуси бу шундай нисбий туйғуки аслида бу бирор нарсани бошқа нарсалардан устун қўйиш демакдир: ватанни севиш, ота-она, оилани севиш, ўз ишини севиш ва ҳ.к. Математика барча даврларда ҳам энг актуал, энг кўп тилга олинган ва энг кўп муҳокама қилинган фан, керак бўлса, ҳаётнинг кичик (аслида эса катта) бир қисми бўлиб келган. Тарих бунга гувоҳ. (Ҳозир гап бу ҳақида ҳам эмас). Бунинг энг асосий сабаби математика ҳамиша ҳаётий эҳтиёж, яшаш тарзимиздаги ажралмас қисм бўлиб келганида. Тош давридан (балки ундан ҳам аввалроқдандир) то бугунги кунимизгача. Ҳар бир қадамимиз бу аслида математика: сарфлаётган вақтимиз, фойдаланаётган буюмларимиз, ишлатаётган пулларимиз, яшаётган уйларимиз, миниб юрган машинамиз, шуғулланаётган ишимиз, мантиқий фикрлашимиз, тез қарор қабул қилишимиз, ҳаттоки юрагимизнинг бир маромда уриши, буларнинг ҳаммаси математика билан узвий боғланган. Мана нима учун севишимиз керак МАТЕМАТИКАНИ! (Санаб ўтганларим бу бор йўғи денгиздан бир томчи, аслида эса улар чексиз!).

Мен отам математик бўлганликлари сабабли математика муҳитида тарбия топдим. Ушбу фанга бўлган ўзгача меҳр менда ёшлигимдан пайдо бўлди, уни борган сари севишда давом этдим (этмоқдаман ҳам). Шу қисқа вақт мобайнида бир нарсани англаб етдимки, математика бу шунчаки фан эмас, бу бутун бир ҳаёт, яшаш тарзимизнинг узилмас бўлаги, чек-чегарасиз ҳақиқат. Буни тўлиқ тушуниш, уни бутунлай ўрганиш албатта имконсиздир. Бу учун бир неча УМРЛАР ҳам камлик қилиши мумкин.

Таъкидлаб ўтганимиз, бутун бошли УМР йўлини бахшида этган инсонлар меҳнати ва хаққи-ҳурмати сабаб МАТЕМАТИКА яшаб келган ва албатта яшашда давом этади!
@psixoboshqaruv
Kanalga marhamat
Карантинни бироз бўлсада четга суриб мароқли дам олиш учун ажойиб 3D мусиқа!

Бу мусиқани наушник орқали эшитиш лозим
Ортга йўл БОР!

Кўпчилик ўз айби ва хатоси билан бирор боши берк кўчага кириб қолиб ундан чиқиб кетишни уддалай олмаса ҳар сафар тақдирни рўкач қилган ҳолда "ортга йўл ЙЎҚ энди" дея шу хато йўлини давом эттиради. Аслида ҳар қандай узун қоронғу туннелнинг кичиккина ёруғлик кўриниб турган охири бўлади. Ҳар бир қийин вазиятда, қийинчиликларни енгиб ўтишда албатта ана шу кичик ёруғликни кўра билиш, у томон тўғри йўлдан юриш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун ҳоҳиш, ирода ва сабр бўлса етарли.

Ёдингизда тутинг, ҳамиша ортга йўл БОР!

Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғини асранг!

@javlon_karimov_uz

#уйдақолинг
"Икки сўз ораси"
ЯНГИЛИК ёки ЕНГИЛЛИК?

Бу сўзларнинг нафақат айтилиши ўхшаш, маъноси ҳам шунчалар яқинки, бири иккинчисини инкор эта олмайди, бири бор жойда иккинчисини албатта учратасиз. Балки уларнинг келиб чиқиш ўзаги ҳам бирдир, очиғи бундан хабарим йўқ. (Мен тилшунос, филолог ёки файласуф эмасман, даъвогарлик ҳам қилмайман). Лекин бир нарса аниқки, аслида ЯНГИЛИКлар албатта ЕНГИЛЛИКларни келтириб чиқариши лозим. Аммо, минг афсуски, хамиша ҳам биз кутган ЕНГИЛЛИКлар бўлмаслигига, аксинча тескари эффект бериши ҳам мумкинлигига тарихдан бир неча бор гувоҳ бўлганмиз: атом бомбаси яратилишини ёдга олишнинг ўзи кифоя, менимча.... (Кимлардир буни ҳам ЕНГИЛЛИК деб ҳисоблаши мумкин).

Айниқса бугун инсоният учун ЕНГИЛЛИК олиб келадиган ЯНГИЛИКларга бўлган эхтиёж жуда кучли. Оддийгина мисол, кўпчилигимиз хозирда фойдаланаётган онлайн мулоқот платформаларидан бири Zoom дастурини олайлик. Компания асосчиси интервьюларидан бирида ўз махсулотининг бир кун келиб бу қадар оммалашиб, тренд даражасига чиқишини, айнан таълим ва яна бир қатор соҳаларда кенг қўлланиши мумкинлигини ҳатто ўзи ҳам билмаганини, хаёлига келтирмаганини айтиб ўтди. (Аслида бу компанияга 2011 йилда асос солинган, биз эса бу дастур ҳақида эндигина хабар топдик). Демак, бу - ЯНГИЛИКлар хар доим ҳам дарҳол ЕНГИЛЛИК бермаслиги мумкинлигига яна бир яққол мисол. Албатта фойдали ЯНГИЛИК бир кун келиб барибир ўз самарасини беради ва ҳаётнинг ажралмас бўлаги бўлиб қолиши ҳам мумкин. (Ғилдиракни ихтиро қилган инсонларга ҳали ҳам ҳурматимиз чексиз!)

Таълим соҳасига қайтадиган бўлсак, ҳозирги кунлар шуни кўрсатиб қўйдики, бизда ҳам онлайн таълимга бўлган эътиборни кучайтирмасак, бироз (балки анчагина) кеч қолишимиз мумкинлиги сезилди. Балки бунинг ечими оддийдир, онлайн мактаблар ёки масофавий таълим йўлга қўйилган университетлар, хеч бўлмаса қўшимча онлайн курслар. (Бу албатта ғилдиракни ихтиро қилиш эмас, ва уни қайтадан ихтиро қилиш ҳам шарт эмас, кўпгина давлатларда бу механизм яхшигина йўлга қўйилган). Қувонарлиси, давлат миқёсида ҳам бунга эътибор берилишини бошлангани. Бу ижобий ҳолат. Таълим тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасига айнан масофавий таълим турини қонунийлаштириш бўйича қўшимча киритилгани маълум қилинди. Сезиб турибмиз, онлайн таълим келажак йўналиши бўлиши ҳам хеч гап эмас. Лекин бу нарса ҳақиқий ЕНГИЛЛИК бериши учун аввало барча бунга тайёр бўлиши керак: ўқувчилар, талабалар, ўқитувчилар, профессорлар, ота-оналар, давлат ташкилотлари ва ҳ.к. Демак ЕНГИЛЛИКлар ҳам аслида ЯНГИЛИКларни шакллантириши лозим. Ва бу тўғри бўлади ҳам. Кутамиз, кузатамиз, ҳаракат қиламиз.

Тилагимиз, бу икки сўз ораси ҳамиша ЯХШИЛИК бўлсин ва барча ЯНГИЛИКлар фақатгина яхши маънода инсоният учун ЕНГИЛЛИКларга хизмат қилсин!

Ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғини асранг, уйда қолинг!

Каналга уланиш: @javlon_karimov_uz