Қашқадарёдаги мамлакат байроғи ва унинг устуни учун ажратилган 1 млрд 350 млн сўм маблағ Қарши шаҳридаги харобага айланган 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлашга сарфланадиган бўлибди. Устун қурилмас экан. Мана бу яхши хабар, раҳмат ҳокимбувага. 2-3 йилдан бери вилоятларимиз улкан байроқ ўрнатиш бўйича беллашувга киришган, сайтлар "кимники узун" қабилида хабарлар бера бошлаганди. Яхшики, бунинг олдини олишга ҳаракат сезилибди. Аллақачон табақаланиб бўлган мамлакатимизнинг оилавий ётоқхоналарида юмшоқ қилиб айтсак, юпун оилалар яшаши сир эмас.
Энди Хоразмда ўрнатиладиган буюк аждодимиз Жалолиддин Мангубердининг 25 метрли, 50 тоннали ҳайкали қурилишини бекор қилиниб тежалган маблағни юқоридагидек фойдали ишларга йўналтирилса соз бўларди. Давлатнинг маблағини одамларга сарфлаш зарур, бут-санамларга ва фетишларга эмас

Тарвузнинг зарари ҳақида
Тарвуз мазали ва фойдали полизмева. Танани роҳатлантиради, оч қолганда есангиз тўйдиради, овқатдан кейин есангиз, ҳузур қиласиз. Қолаверса, танани зарарли моддалардан тозалаш хусусияти бор, ҳар хил касалликларга даво. Тарвуз исли атирлар қиммат туради.
Тасаввур қилинг: тарвузни суймайдиган бир кишига амал тегди ва у ишни тарвузни тақиқлашдан бошлади. Ишонаверинг, бунақаси юз бериши мумкин. Тарихда француз қироли Генрих Тўртинчи қовунни судга берган. Ўзимизнинг ёзувчи Саид Аҳмаднинг “Ўрик домла” деб аталувчи машҳур ҳикояси шўро даврида Ўзбекистоннинг “ўрик” лақабли ҳоким бошқарувчи вилоятида чоп этилмаган. Чунки ўрик репрессияда бўлган-да.
Тарвузимизга қайтайлик. Шундай қилиб, энг аввало турли-туман газета-журналлар тарвузнинг зарари ҳақида олимларнинг илмий мақолаларини чоп эта бошлайди. Илмий-оммабоп мақолалар қуйидагича бошланади “Тарвуз мазали, бироқ...”, “Дастурхонимиздаги душман..”, “Ҳамма ширин нарса ҳам фойдали бўлмас”, “Лаззат оғушидаги оғу”.
Бу ҳолваси, телевидение тарвузни қораловчи кўрсатувларга тўлади. Қора фонда, ўргимчак тўри тасвири устида оқаётган қондай ҳарфлар билан “Тарвузга банди бўлганлар”, “Нафс сиртмоғида” номли кўрсатувлар намойиш этилади. Видеороликлар олинади. “Мен Эшонов Боҳодир Каппонбозордан тарвуз олгандим, ичи селитрага тўла чиқди. Сўйсам ичидан шарват эмас, селитра оқиб кетди. Тарвуздан кечинг, Дубайга учинг”. Овози киши қалбига ғулғула соладиган диктор амаки узуқ-юлуқ қорамтир кадрлар аро ҳикоя қилади: “Мен Қозоғистонга бир КамАЗ тарвуз олиб боргандим, у ерда мени Марат исмли кимса кутиб олди. Тарвузларим ачиб-бижиб ўзидан заҳарли газ чиқара бошлади. Ҳозирда биринчи гуруҳ ногирониман”
Имом-домлалар жамоатга кенг тарғибот ишларини олиб боришга киришади. “Биродарлар! Аҳли жамоат! Шу таги-зоти бетайин одамнинг бошини эслатадиган думалоқ экинни тановул қилишимиз жоизми? Шу керакми бизга, айтинглар. Айрим бетавфиқлар ичини тешиб, спирт аралаштириб самогон, деб аталган ҳаром ичимлик тайёрлашяпти, ахир. Шайтоннинг сийдигику бу, валлоҳи аълам. Ўзларингни ҳалокатга ташламанглар, аҳли жамоа. Харид қилиш ҳаром, харид қилган билан мулоқот қилиш макруҳ!”.
Шу зайлда жамият тарвуз асли ширин қотиллиги ҳақида маълумотга тўяди. Натижада, бирор издиҳомда тарвуздан гап кетса, зиёлилар “...шунақа дейсизлару, аммо бу тарвузнинг фойдасидан зиёни кўп...” деб гап бошлайдиган бўлади. Тарвуз радди маъракага айланади.
Хўш, турган-битгани зарар бўлган бу нарсани ёш болага бериб, навқирон умрига болта уришга не ҳожат. Тезда болаларни тарвуздан асраш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур. Нафақат, тарвуз, балки қовун, ошқовоқ каби ортиқча полизмеваларни болалар дастурхонига яқинлаштирмаслик керак. Негаки, улар тарвузни эслатади. Қовун-тарвуз, деб бежизга қўшиб айтилмайди, ахир. “Болаларни тарвуздан асрашнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги қарорда 16 ёшга етмаган болага тарвуз бериш, унинг яшаш ҳуқуқига дахл қилиш эканлиги белгилаб қўйилди.
Фалон маҳаллада қиёмат қўпибди. Э,воҳ, нима бўлибди? Сўраманг, асти, кеча Россияда ишлаб келган фалончивой ёш-ялангларни тўплаб тарвуз сўйиб бераётганда қўлга тушибди. Сўмкасида иккита яшириб олиб келган экан. Ўзингиз биласиз, Краснодар тарвузлари жа бошқача бўлади. Ширасини оқизиб еб ўтиришганда шаппа босишибди. Ҳадемай телевизорда кўрсатиб қолишади. Тарвуз, ахир полонийдан баттар зиён нарса бўлса, чегарада ушлаб қолса ўлармикан. Эссиз, ёш-ёш йигитлар...
👇👇👇

(давоми)
Тарвузнинг номини ҳам барча жойдан ўчириш керак. Китоблардан оқ бўёқ билан “тарвуз” ёзуви ўчириб чиқилсин. Биология фанида, кулинарияда тарвуз мавзуи қолдириб ўтилсин. Маъно бузилиш эҳтимоли вужудга келса, “кўк думалоқ” деб аталсин. Нефть кони билан адаштиришади? Коннинг номини ўзгартирамиз, шуям ишми? Тамом, адабиётлардан ҳам тарвузнинг қораси ўчди.
Кечагина пайкал бошида тарвузни ёриб еб юрган одам дунёни бир айланиб келиши биланоқ бу ҳолни кўриб ҳуши бошидан учди. Ия, бу қанақаси бўлди? Ҳушини йиғиб олмасиданоқ, тарвузранг формали иккитаси тирсагидан тутди: - Ҳужжатларни кўриб қўяйлик. – Марҳамат. - Оғзингиздан тарвуз ҳиди келяпти-ку. Биз билан маҳкамага юришингизга тўғри келади. Тарвуз тақиқланганини билсангиз керак. – Кечирасиз, тарвуз еганим йўқ, тарвуз исли атир сепганман. – Экспертиза аниқлайди. – Қандай қилиб? – Қонингиздан аниқлайди. Шунингдек, ошқозон микрофлорасидан. Ахлат ва сийдигингизни топширасиз. – Мен, ахир тарвуз емаганман. – Тез юринг, гапни кўпайтирмай. Бир соат кечиксак, тарвузнинг асосий таркиби глюкоза қонга сўрилиб кетиши мумкин, унда таҳлилчиларимиз қийналиб қолишади.
Кетишди. Биз ҳам ҳикоямизни шу ерда тугатиб ўз йўлимизга кетамиз. Давомини сўраяпсизми? То дориломон замонлар етиб келгунча авлодлар тарвуз нималигини билмай ўсади. Биласизми, шунга қарамасдан тарвуз мазали ва фойдали неъматлигича қолади. Ким билади, дейсиз, эҳтимол, яширинча еб, уруғини сақлаб қўйишар.
(Бу ҳам эски постлардан. Ўйлайманки, ўқувчига ҳаммасини чайнаб бериш шарт эмас)

👍1
Сардоба фалокатига бир йил бўлибди.
Ҳозир Ўзбекистондаги сув омборлари ҳақида маълумотларни қараб чиқдим. Асосан 1960-90 йилларда 25та атрофида сувомбор қурилган экан (рўйхати бу ерда). Деярли ҳаммасида тўғон тури Сардобаникидек “земляная”. Бирортаси дарз кетгани ҳақида маълумот учратмадим. Сардоба 2017 йилда қурилган.

Forwarded from Isroil Tillaboyev blogi
3-май бутун Жахон матбуот эркинлиги куни билан барча журналист ва блогер дўстларимни табриклайман.
Илойим, ёзган постлариз кўринмай қолмасин, мана шу 404 рақамдан узоқ юриш насиб этсин.
@xushnudbek
@davletovuz
@shahnozxon
@muhrim
@rakursuz
@qurbonova_a
@Kapgiridze
@trolluz
@kfkanali
@raisbuva
@manewsagency
@shokirjonov
@OrbitaUz
@bugunning_gapi
@iqtiboslar

Энг кўп ўқилган хабарларни қаранг. 2та собиқ бош прокурор қамоқда қўл меҳнати қилмоқда.
Очиқдаги яна бир прокурор эса блогернинг арзимаган айби учун 11 йил сўраяпти. Яқинда 3 яшар боланинг устида қайноқ сув тўкиб юбориб ўлдирган, онасини зўрламоқчи бўлган қотилга 8 йил беришганди. Сатторий қотилликдан ҳам ёмонроқ иш қилган экан-да.
4 фуқаро ўлган, минглаб оилалар бошпанасиз қолган, давлат млрдлаб зарар кўрган Сардоба ҳалокати айбдорлари учун эса жарима сўралибди.
Қамоқдаги 2та собиқ прокурор нечта шунақа ҳукмлар чиқарган экани қизиқ.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эскидан қолган латифа бор.
Афанди бенамоз экан. Маҳалла имоми намоз ўқимайсизми, деса, мен намоз ўқишни билмайман, дебди. Келинг, мен ва жияним нима қилсак, ортимиздан шуни такрорлаб турасиз, деб даъват қилибди имом. Афанди кўнибди. Шундай қилиб олдинда имом, ўртада Афанди, орқада эса имомнинг жияни ўтиришибди. Имомнинг жияни шумроқ экан, саждага бош қўйганда Афандининг оёқ кафтини қитиқлабди. Афанди, шунақа қилиш керак экан, деб ўйлаб, у ҳам олдидаги имомнинг оёғини қитиқлабди. Имом намозни тугатиб Афандини шапалоқлаб юборган экан, Афанди ҳам "такрорлаш қоидасига кўра" орқасидаги имомнинг жиянига тарсаки тортиб юборибди.
Видеода орқадагилар нима қилиш кераклигини билмаганидан кимга эргашишниям билмаяпти. Бу ердагиларнинг "имом"и ноаниқ, афандилар эса кўп. Қизиқ ҳолат. Жонли эфир қурсин)

Рамазон ҳайити муборак бўлсин
Forwarded from Vashington kundaligi
Falastin fojiasida kim haq, kim nohaq yoki raketani kim birinchi otdi, degan savollar ortiqcha.
Butun xalqaro hamjamiyat tan olgan fakt shuki, Isroil bosqinchi davlat sifatida G'arbiy sohil va G'azo sektorini (de fakto) qariyb 55 yildan beri noqonuniy egallab turibdi. Buni hatto Isroilning eng katta ittifoqchisi AQSh ham tan oladi. Isroil bu hududlarni tark etishi lozimligi haqida o'nlab BMT razolyutsiyalari qabul qilingan. Yahudiy davlati ularning birortasiga rioya qilmagan.
Muammo Xamasning kirdikorlaridan yoki falastinliklarning zo'ravon namoyishlaridan kattaroq. Isroil bosib olingan hududlarni tark etib, ularni o'z egalariga topshirmaguncha, afsuski, urush tugamaydi.
Vaqtinchalik sulhlar tuzilishi yoki otishmalar to'xtashi mumkin. Bu bilan mojaro, shunchaki, keyingi to'qnashuvgacha muzlatib qo'yilgan bo'ladi, xolos.
@bmamadiev

Блогер бўлса бўлсин - мен каби танбал бўлмасин 😏
Олтиариққа боргандим. Олтиариқ деганда шоирлар Эркин Воҳидов ва Анвар Обиджон, қўшиқчилар Дадахон Ҳасанов ва Охунжон Мадалиев, ҳар бир дарвоза олдидаги дид билан таралган узум токлари, уста деҳқонлари, велосипед экса "Нексия" ва "Дамас" униб чиқадиган унумдор ери, "холодилник"лари ва албатта, эртапишар бодринги эсга келади. Одамлари қўғириб (қовуриб), уятади (уялади), кеяпти-бўяпти (келяпти-бўляпти) дея юмшоқ сўзлашади. Фарғонанинг энг масжидга бой тумани шу бўлади.
Эскиарабда, Янгиарабда бўлдик. Полосонни кўрдик. Полосонлик тадбиркор Ҳокимназар Маматовнинг участкасини кўраман деганларнинг дўпписи тушиб кетади. Илгари шоир-санъаткорларнинг донғи кетган бўлса, ҳозир бойлар ва домла-имомларнинг номи оғизда экан.
Қайтишда шериклардан Анвар Обиджоннинг уйини сўрадим. "Гузари бор" дейишди. Шоир хотирасига Полосондаги яхши бир гузарни "Анвар Обиджон гузари" деб номлашибди.

Олтиариқнинг омбор-масжидлари
Яқинда Олтиариқ ҳақида ёзгандим. Маҳаллий аҳоли баъзи муаммоларини айтиб қолди. Масжидлар масаласи.
Бу ердаги Янгиараб, Эскиараб, Полосон, Бўрбонлиқ қишлоқлари 2-3 минг аҳоли яшайдиган кичик қишлоқлар эмас, аҳолиси 10 мингнинг нари-берисида бўлган каттакон қишлоқлар саналади. Шаҳарча деяверинг. Риштондан кираверишдаги Бўрбонлиқ қишлоғи ҳақида гапирадиган бўлсак, омон-омон замонларда бу қишлоқда нақ 4та масжид ишлаб турган экан. Ҳозир улар омборга айлантириб қўйилган. Шифтлари сири кўчган, деворлари бузуқ мачит-омборда эски қозон-товоқлар (маҳалланики, шекилли), стол-стуллар турибди.
Қишлоқ марказидаги мачит ташқи тарафдан анча кўркам. Бу ерда қачон охирги марта намоз ўқилган деб қизиқсам, 10 йилларча бўлди, дейишди. Охирги 4 йилдаги ўзгаришларга шаъма қилиб, очишга ҳаракат қилган-қилмаганликларини сўрадим. Ҳаракат бўлди, аммо натижа йўқ, дейишди. Маҳалла фаоли Уммат аканинг айтишича, агар очишга рухсат берилса маҳалланинг ўзи таъмирлаб олар экан. Бунга ишонса бўлади, чунки Полосонда ва Олтиариқнинг бошқа қишлоқларида маҳалла ўз кучи билан қураётган масжидларни кўрдик.
Бўрбонлиқдаги Қозиён масжиди қурилганига бир асрдан ортибди. Бу ҳам ёпиқ экан, қўшнидан калитни олиб ичкарига кирдик. Мўъжаз ҳовличада токлар палак отиб, узумлар тугиб ётибди. Аммо бинонинг ҳолати хароб. Ташқарига дарахтлар бир оз кўрк берса-да, ичкари қаровсиз, ашқол-дашқоллар тиқиб ташланган. "Торроқ эмасми?"-десам одамлар қизиқ гап айтишди. Шу тарихий Қозиён масжидининг орқасидаги хонадон "агар шу мачитга керак бўлса ҳовлимнинг бир қисмини бераман", дебди. Чунки жума кунлари қишлоқ аҳолиси 7-8 км йўл босиб масжидга борар экан.
- Болалар одоб-ахлоқни унутиб юборяпти. Алкашлар кўпайиб кетяпти. Масчит бўлса, кечқурун намозини ўқиб, дуосини қилиб айнимай юради, - дейди бўрбонлиқликлар.
Шу куни фақат 2та омбор-масжидни кўздан кечирдик. Қолганларининг ҳолати қандай - билмайман. Ҳар ҳолда шунга ўхшаш бўлса керак. Бу вақтинчалик "омбор"лар асл эгаларига қайтарилишини, яна намозхонлар билан гавжум бўлишини тилаб қоламиз.