Топшириқ бўлган: Бутун вилоятлар билан пойтахтда электр таъминоти бир хил бўлсин! Ва топшириқ тўғридан тўғри бажарилган.
Каналимиз аъзоларини ва барча мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Қурбонликларимизни қабул қилсин. Янаги ҳайитларга ҳаммамизни соғ-саломат етказсин.
Андижонлик актёрлар
2 йил олдин "Шовқин исканжасидаги хонадон" номли мақола эълон қилгандик. Унда андижонлик Мирзоҳид Ҳакимовнинг уйининг ёнида алоқа компаниясининг генератори хонадонга тинчлик бермай келаётгани, оқибатда уй эгаси ва болалари касалликка чалингани, шикоятларига эса ҳеч ким эътибор қаратмаётгани ёзилганди. Видеолари билан. Шу қатори бошқа блогерлар ва сайтлар ҳам бу муаммога эътибор қаратди, ўз манбаларида ёритди. Омбудсман ҳам ўрганибди.
Ниҳоят, Мирзоҳид аканинг кўчасида ҳам байрам бўлиб, шу йилнинг 24 июн куни ҳокимлик ва бошқа мутасаддилар уйига боришибди. Бу ҳақда у яқинда телефон қилиб суюнганча гапириб берди. Айтишича, уйига маҳаллий ҳокимликдан, вазирликдан, тахмин қилишича, алоқа компаниясига алоқадор каттаконлар ҳам боришган. "Ҳаммасининг исмларини эслаб қололмадим-да", дейди Мирзоҳид Ҳакимов. Шундай қилиб "шовқин исканжасидаги хонадон"га ташриф буюрган галстукли амакилар Ҳакимовларга тинч жойдан уй ажратадиган, генераторни тинчитадиган, борингки, барча муаммони ҳал қиладиган, уйни бўстону гулистонга айлантирадиган бўлишибди. Қоп-қоп ваъдалардан Мирзоҳид аканинг қўйни тўлиб кетиб, давлатимизга кўп-кўп миннатдорчилик билдирибди, ҳатто, тушунтириш хати ёзиб қўл қўйиб ҳам берибди.
Энди, ўзингиз биласиз , ваъда қарздай гап. Қарздор эса қорасини кўрсатмай кетгани ёмон. Андижонлик мутасаддилар ҳам "сеҳрли қалпоқча"ларини кийишибдию, шу бўйи умуман кўринмай кетишибди. (Тушунтириш хатига қўл қўйилдими - қўйилди, вассалом буёғига). Мирзоҳид ака бир кун кутибди, бир ҳафта кутибди, бир ой кутибди - ҳеч вақо ўзгармабди, ўша-ўша уй, ўша тоғора эмиш. "Эҳ, ҳокимликка ишониб бўлмас экан", деб пешонасига бир урибди Мирзоҳид ака.
Эҳтимол, Ҳакимовнинг хонадонига ҳокимлик ёллаган актёрлар борган. Ҳақиқий мутасадди ваъдасини бажаради, ҳеч бўлмаса ҳаракат қилади. Фуқаро муаммосини ҳал қилиш ўрнига уни алдаб-сулдаб тинчитиб, "ҳал қилинди" деган тилхат олиш урфга кирди. Шундай экан бу уйга мутасаддилар бориши асло шарт эмас. Театр актёрларини олиб бориш ҳам етарли.
Мирзоҳид Ҳакимовнинг аудиохабари👇

Forwarded from Pozitsiya
Блогер эмас, Президентсиз! Қўлингиздан келса, қўрқмасангиз агар, автомобил олиб кириш харажатини 10% қилинг, йилига 300 минг машина киради, 2 минг доллардан бож тўласа, ўн йилда 6 миллиард доллар пул тушади бюджетга, халққа... Заводни қўйинг, чидаса, рақобатга дош берса, ишласин, бўлмаса ёпилсин. Беш йилдан бери шу завод бефойдалигини гапирасиз, битта растаможка очишга имзо қўймайсиз
Беш йилдан бери пахта ва буғдойга давлат буюртмасини бекор қилиб, фермерни озод қилишни айтасиз. Ерини ўзига бермайсиз.
Беш йилдан бери коррупцияни тугатишни гапирасиз, қарсак чаламиз. Ҳамма амалдор ва оиласи даромад декларациясини топширадиган қарорни имзоламайсиз.
Айтган чиройли ваъдалар қонун лойиҳаларида бўлади, якунига етиб, сиз имзо қўйган вариантида ўша халқ кутган ўзгаришлар олиб ташланган бўлади.
Салоҳият, қудрат, ҳокимият қўлингизда деб умидвормиз.
Ютуқлар ҳам бор-ку, айтинглар деб ўкинманг, радио, телевидение, газеталар айтиб ётибди ютуқларни. Бечоралар тиришиб мақташяпти, кўнглингиз тўқ бўлсин.
Сиз сал гапни амалга айлантиринг, шубҳа қилманг, сайловда ғолиб чиқасиз. Фақат халқнинг умиди рўёбга чиқсин-да...
Барака топинг.
Карим Бахриев, журналист.
👉 t.me/pozitsiya 👈

Мамлакатимиздаги энг қўрқинчли қамоқхона бўлган - Жаслиқ ҳақида кун.уз сайти мақола ва кўрсатув тайёрлабди. Бу қамоқнинг борлигини ҳам билмайдиганлар кўп эди, аммо чет эл ОАВларининг тинимсиз бонг уриши оқибатида охири Ўзбекистон ҳукумати тан олди ва ёпишга қарор қилди. Албатта, бу жуда ажойиб қарор бўлган.
Одатда, зулм ёлғон билан ёнма-ён юради. Қамоқларда қўрқинчли жазолар борлигини расмийлар тан олмайди, иложи бўлсаю умуман қамоқ борлигини бировга билдирмаса. Рус спортчиси ва ёзувчиси Г. Свиридовнинг немислар концлагери ҳаёти ҳақидаги "Тиканли сим ортида" (Ринг за колючей проволокой) китобини бир вақтлар ўқигандим. Ишонаверинг, ўликларни куйдиришини айтмаса, Жаслиқ немис концлагерларидан сира қолишмайди. Фақат бири фашистлар даврида, иккинчиси бизнинг давримизда содир бўлган воқелик.
Кўрсатувда Жаслиқ азобларини бошдан ўтказганлар гапирган. Аслида олдин ҳам Жаслиқ ҳақида кўп бора ёзилган, фақат миллий ОАВда эмас. Кўрсатувда айтилган "ломка" - янгиларнинг синдирилиши, лохмачлар, соқчиларнинг шафқатсизлиги - ҳаммаси Муҳаммад Бекжоннинг Жаслиқ ҳақидаги китобидаги маълумотлар билан мос келади. Булар ҳақиқат. Бу ҳақиқатлар .uz нашрларида айтилаётгани кишини хурсанд қилади.
Кун.узга ва кўрсатув муаллифи Жамшид Ниёзовга раҳмат.

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги медалининг пуллик нусхаси эркин савдога чиқибди. Истаган одам харид қилиб, тақиб олиши мумкин экан.
Ижтимоий тармоқларда ҳеч нарса ёзмасдан профилига Ўзбекистон герби, байроғи, Ислом Каримов ёки Шавкат Мирзиёевнинг расми, шаҳарларимиздаги монументлардан бири тасвирини қўйиб, индамасдан кузатадиган, зарурат туғилганда эса сирли оҳангда чақиртириб “бу постингизни олиб ташланг, ака/ука” дейдиганларга байрам муборак.
Forwarded from Abdulqodir Polvonov
АСРИМИЗ ГУНОҲИ КАБИРАЛАРИ
"Замондош мусулмонларни бугунги кунда пайдо бўлган гуноҳи кабиралардан огоҳ қилишни лозим топдим. Кўпчилик буни билмайди. Кўпчилик гуноҳи кабира деганда ароқ ичиш, зино қилиш, ўғирлик қилишни тушунади. Тўғри, булар шахсий гуноҳи кабиралар бўлиб уларнинг зарари маълум шахсларга чекланади. Аммо мен назарда тутган асримиз гуноҳи кабираларининг зарари кўпга, жамиятга кўпроқ тегади. Бу гуноҳларнинг касофати юқоридаги гуноҳлардан кўпроқ ва кенг қамровлидир.
Афсуски, бу гуноҳлар жамиятимизда кенг ёйилиб бормоқда. Бу гуноҳлар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ахлоқий ва тарбиявий ҳаётимизни барбод қилаяпти, уни тубдан емираяпти.
Сайловларни сохталаштириш асримиздаги энг катта гуноҳи кабираларидандир.
Парламентга наркотик моддалар савдоси билан шуғулланадиган кишиларни депутат қилиб сайлаш энг катта гуноҳи кабиралардандир.
Машҳур кишиларнинг, сиёсатчиларнинг ва бойларнинг золим ва бузғунчи ҳокимларга сотилиши асримизнинг энг катта гуноҳи кабираларидандир.
Кишиларни суд қилмасдан, ёки ёлғон жиноят билан ўз уйидан тўғри қамоқхоналарга олиб кетиш асримизнинг гуноҳи кабираларидандир.
Конституция ва қонунларни ҳокимларнинг ҳавойи-нафсига мослаб ўзгартириш асримизнинг гуноҳи кабираларидандир.
Баъзи киборлар, амалдорлар ва бойларнинг четдан айниган ёки яроқлилик муддати тугаган озиқ-овқатларни олиб кириши асримиздаги гуноҳи кабиралардандир.
Ерни бузадиган ва деҳқончиликка зарар берадиган уруғларни мамлакатга олиб кириш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Қуриладиган биноларда ишлатилиши лозим бўлган арматура, цемент каби қурилиш ашёларини кераклича ишлатмасдан уларни уриб қолиш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, қурилиш ашёлари ва бошқаларни монополия қилиш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Ахлоқсизликка сабаб бўладиган, бузуқлик ва фаҳшга чақирадиган фильмларни, театрлар ва сериалларни ишлаб чиқариш асримиз гуноҳи кабираларидандир".
Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳнинг "Аз-зуҳду вал вараъ" китобидан.
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Бундан 15-20 йил олдин Заковат кўрсатуви роса машҳур бўлган, думалоқ стол атрофида ўтириш эса кўплаб ёшларнинг орзуси эди. Ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунларида Миллий Университет маданият саройи олдида кўрсатувда иштирок этмоқчи бўлганлар тўпланар, бошловчи Абдурасул Абдуллаевнинг оғзаки имтиҳонидан ўтганлар тайёргарлик машғулотларига қўшиларди. Биз уюшиб телекўрсатув ва телеўйинларда қатнашган Техника университетининг бир гуруҳ талабалари ҳам Заковатда қатнашишни хоҳлардик. Қўшни АСУ факултетида ўқийдиган ўртоғим Шерзод бир куни “сизни акамга айтдим, жамоа тўплаяпти”, деди. Унинг акаси микробиологияда аспирант бўлган Музаффар Сатторов Заковатнинг олди ўйинчиларидан эди. Шундай қилиб сочини қойилмақом қилиб геллаб олган Музаффар ака билан учрашдик, у белгиланган куни Маданият саройига келишимни, жамоага олишини айтди. Айтилган куни, адашмасам, Ҳамид Олимжон тарафда ертўлада ўтказилаётган тайёргарлик машғулотларига бордим. Телевизорда кўриб юрган билимдонлар қаршисида ҳаяжон бор эди. Музаффар ака ўзидан ҳам соч ялтиратишни ўтказиб юборган Фурқат ака Қурбоновга “сизлар билан ўйнаб турсин”, деб мени таништирди. Биринчи машғулотдан тарқалишда Фурқат ака сурхонча шевада русча акцент билан “сан Шукур, каардзинатларингни ташлаб кет, эфирга чиқасан”, деди. Шундай қилиб 2-3 ойлик тайёргарликдан кейин Фурқат Қурбонов сардорлигида жамоа экранга чиқиб йиллик мусобақада қатнашди. Жамоада тажрибали ўйинчилардан Фурқат Қурбонов, Нодирбек Қосимов, Рустам Жабборов, Бобур Имомов, янгилардан эса Зуҳриддин Абдураҳимов ва мен эдик. Жамоамиз 2006 йилнинг энг яхши жамоаси деб топилиб, Мустақиллик куни финални ўйнадик. Кейинроқ янги йил сонида Борис Бурда кўрсатув меҳмони бўлди, у билимдонгина эмас, ташкилотчи, дилкаш ва қизиқчи одам экан.
Заковатнинг молиявий ҳолати ҳар доим ҳам зўр эмасди. Ўша йиллари Маданият саройидаги оддий хоналардан бирида машғулот ўтилар, қўшни хонада эса кўрсатув тасвирга олинарди. Хона таъмири чатоқ бўлганлиги учун деворга қора мато тутилган, ўртага йўналтирилган кучли ёруғлик уни сездирмасди. Ҳар ойда бир кун – якшанба куни бирйўла иккита ўйин суратга олинар ва 2 ҳафта оралатиб эфирга узатиларди. Бу хона ёзда ўта дим бўлиб кетиши, кондиционерлар совутиб улгурмаса-да, талабга кўра атрофда қора костюм-шимда турганларимиз эсимда. Маданият саройидан олдин съемка телевидениеда ва Бунёдкор ёшлар клубида ҳам ўтказилган.
Биласизми, бу фақат топқирлик мусобақаси эмас. Аслида-ку, база бўлмаса жавобни топиш иложи йўқ, айрим базавий билим талаб қилмайдиган мантиқий савол-топишмоқларни истисно қилсак. Шифокор беморга ташхис қўйиши асносида минг бир касалликни хаёлидан ўтказади; инженер мураккаб иншоотни қурар экан юзлаб ҳисоб-китоб қилиб, энг мақбулини танлайди; ҳуқуқшунос ҳукм чиқариш учун воқеликнинг барча сабаб-оқибатини миясида кўриб чиқади. Борингки, оддий бўёқчи керакли рангни чиқариш учун асосий рангларни ўнлаб марта аралаштириб тажриба қилади, ошпаз хўрандага ёқадиган таъм чиқариш учун туз ва зираворларни ҳар хил нисбатда қўшиб кўради. Ҳаётимиз ўзи жумбоқли масалалардан иборат ва биз бу жумбоқларни бир-бир ечиб қадам ташлаймиз. Интеллектуал ўйинларда билимлар базаси билан мантиқий фикрлаш умумлаштирилиб, унга тезлик шарти ҳам қўйилади, шу тариқа ўйиннинг жалб қилиш хусусияти ошади. Заковатчилар орасида аксарияти ўз соҳасининг кучли мутахассислари эканлигига шубҳа йўқ.
👇👇👇

Заковатга президентнинг эътибори ҳақида ҳар хил қарашлар бўлди. Бу ерда сезилар-сезилмас сайловолди ташвиқоти ҳам ўтиб кетганини тан олиш керак. Аммо мен шу ташвиқотдан қўшиқчилар, актерлар ёки млнлаб обуначиси бор инстаблогерлар эмас, заковатчилар фойдаланганлигига хурсандман. Юқорида санаган уч тоифанинг аудиторияси заковатчиларникидан ўн баробар кўп бўлса-да, билимдонлар аудиториясини танлашгани бу ҳам ўзгариш.
Заковат охирги йилларда ҳақиқатан чўкиб қолганди. Телекўрсатув вақти кўпчилик ухлаган пайтга ўтган, тақдирлаш ҳам ўзига яраша бўлиб қолган... Энди у бир айланиб катта шоу бўлиб кетди. Қиммат саҳналар, артистлар, мушаклар... Бу ҳам эътиборни тортиш учун бир усулдир, аммо ўйин мағзи билим тарғиботилигича қолиши керак. Ҳашамат ўйиннинг асосий мақсадидан чалғитиб қўймаслигини истардим. Аввалгидек содда, самимий ўйинларга кўз ўрганган. Чой берсаям, Тўхтаниёз ота колбасасини берсаям. Ҳозирги космик станцияларни эслатувчи безаклар, сунъий соқчи қиёфали актерлар... буларнинг аҳамиятини тушунганим йўқ. Умид қиламизки, энди лойиҳада саволларни яхшилашга, билимдонларни саралашга, яхши савол эгаларини тақдирлашни кучайтиришади. Энди бунга маблағ бор.
Дарвоқе, маблағ ҳақида. Айримлар бу бир ўйин, унга катта маблағ ажратиш ўринсиз, демоқда. Худди спортни натижасиз молиялаштиришга қиёслаётганлар ҳам бор. Молия-иқтисод билимдони эмасман, аммо дунёда спортни давлат молиялаштириши учрайди, жумладан ғарбда ҳам. Томошабин тўплаб ўз харажатини қоплай олмайдиган, олигархлар назарига тушмаган спорт турлари бор. Бундай ҳолатда давлат маблағ ажратиши салбий ҳодиса эмас. Салбий ҳодиса – маблағ талон-торож қилиниши ва боқимандалик келиб чиқиши. Мен Заковатга маблағ ажратилганлигига хурсандман, бу энг камида ортиқча соҳаларга ажратилганидан кўра афзалроқ ҳолат. Натижаси эса куттирмайди. Асосийси, ҳашамсиз ўша қадрдон Заковат қайтиши, бу лойиҳа янада ривожланиб янги даражага кўтарилиши ва билим тарғиботи.

Forwarded from Ostonov minbari
Ўзбекистонда туристларга хизмат кўрсатиш ҳамон ночор аҳволдалигича қолмоқда. Айниқса ресторанлар бу борада «етакчи». Асослаб беришга ҳаракат қиламан.
Бугун жуда ғалати ҳолатга тушдим. Франциялик икки нафар туристларни айлантириб, тушлик вақтида олдиндан айтилган Караван ресторанига бордик. Ресторан эгаси ва тушликка таклиф қилган киши ўзаро таниш бўлса керак. Шунинг учун ҳам тушлик шу ресторанда бўлиши керак эди. Биз белгиланган вақтдан олдинроқ бориб қолганларни кутдик. Ресторанда жой банд қилинмаган. Зотан бунга ҳожат ҳам йўқ, чунки ресторан бошаб ётибди. Кутиш асносида 3 кишига табиий шарбат айтдик. Шу вақт оралиғида ресторан эгаси кириб келди.
Аслида ресторан эгалари жуда хушмуомала бўлиши керак эмасми? Келган меҳмонни бош тожи сифатида кўриши керак эмасми? Бизнесни яхши тушунган одам, мижозни ҳурмат қиладиган раҳбар албатта шундай қилади. Аммо Караван эгаси бунақа нарсалардан бехабар кўринади. Биринчидан меҳмонлар ичмоқчи бўлган апельсин шарбатини бергиси келмади. Сабабини тушунолмадим. Балки тушлик унинг ҳисобидандир. Лекин шунақа катта бизнес гуруҳ эгаси бўлган киши учун арзимаган сумма бу. Баҳонанинг даҳшати эса мана бу: "Апельсин миллий мева эмас, шунинг учун ўрнига компот бераркан".
Нега апельсин шарбатини беришни истамаганини шарбат етиб келгач англадим. Мен шарбатни ичганимни биламан, менга қараб кўзлари катта-катта бўлиб кетди. Пулини тўлашингизга тўғри келади, деди. Бундан ажабланмадим. Зотан воқеалар ривожини англаб бўлгандим. Шарбатнинг пулини тўладим. Мен гид сифатида туристларни ишончли кишига топширишим кераклиги боис унинг келишини кутиб тургандим. Аммо у «оқсуяк» хоним менинг борлигимдан ҳузурсизланди шекилли чиқиб кетишимни сўради. Асабим бузилиб ташқарига чиқиб кутдим кейин.
Тошкентнинг энг қиммат рестораланларидан бири сифатида эътироф этилган Караван ресторанида меҳмонларга хизмат кўрсатиш этикаси шаклланмаган. Энди раҳбар шунақа меҳмондан ижирғинадиган одам бўлгандан кейин, қолганларидан нима кутиш мумкин. Гап рестораннинг қимматлигида ҳам эмас, унинг раҳбарининг одамларга бўлган муносабатида. Шу кичкина воқеа фонида умумий аҳволни англаш қийин эмас. Зеро айнан шу ресторанга олдин ҳам кирганман. Олдин ҳам хизмат ёқмаган.
@ostonovminbari

Қишлоқда яшаманг
Қишлоқда яшаманглар.
Китоблардан, кинолардан биламиз – қишлоқ аҳли самимий, кўнгли кенг, бир-бирига ғамхўр тасвирланади. “Дом”дагилар эса қўшнисини танимайди, деб нолиб қўяди қишлоқдан келиб “дом”да яшайдиганлар. Қишлоқдан шаҳарга кўчиб келган ижодкорлар орасида “Қишлоғимни соғиндим...” деб шеъру мақолалар ёзмагани йўқ. Лекин ўзи негадир қишлоққа қайтиб кетмайди.
Шу стереотипларни синдириш керак, ўртоқлар. Шаҳар яхшими? Яхши.
Йўқ. Қишлоқда иш йўқ, шароит йўқ, инфраструктура йўқ, деб эски нолаларни такрорламоқчи эмасман.
Одамлар жамоа бўлиб яшашни ўрганган пайтидан бошлаб ҳамма учун маълум тартиб-қоидалар жорий этиб олган. Ҳозир қонун дейишади буни. Ўзингнинг чегарангда билганингни қил, меникига ўтма. Ўтдингми – фишшт, тўхта! Бўлмаса қонун бор. Қонун бу ёзиб қўйилган ташқи ҳимоячи. Ана шу тартиб-қоида шаҳарда яхшироқ ишлагани учун одамлар шаҳарга интилади. “Шаарлик балалар” културний бўлишади.
Қишлоқда эса ёзилган эмас, ёзилмаган қонунлар амал қилади. Катталарнинг олдини кесиб ўтма, қизлар болалар билан юрмасин... майли, буларига индамаймиз.
Аммо қўшнинг уйида новвос семиртираман деб атрофдаги хонадонларгача саситиб юборса, гапирсанг қулоғига олмаса, устидан ёзсанг бўлмайди. Ёзувчи дейишади, закончи дейишади. Қўни-қўшничилик, қўйинг энди, униям тирикчилиги бор. Юраверасан бурнингни жийириб, охири димоғинг ўрганиб сезмай қўяди.
Уйингдан юқорироқда яшовчилар бутун маҳаллага ажратилган сувними, газними насос қўйиб сўриб олсаю сенга етиб келмаса, индамай қўяверасан. Шикоятчилик ёмон. Бир ердаги одаммиз. Сен ундан кучлироқ насос қўйиб бутун маҳалланикини ҳам сўриб ол, қўлингдан келса. Фақат буни пинҳона қил. Зинҳор қонунга мурожаат қилма. Қўшнининг устидан ёзиш – о, бу қандай пасткашлик. Тобуткашмиз ахир.
Болангни биттаси қонига белаб урибди. Шунгаям ота гўри қозихонами? Бола дегани калтак еб катта бўлади-да. Бу ер сизга Европа эмас, чертганни судга бераверадиган.
Қаранг, шаҳарда йигитлар келин тарафдан бортовой машинада совға-салом олишни бас қиляпти. Ҳамияти уйғонгани рост бўлсин. Аммо сен қишлоқдасан. Бир дунё сеп, бир уй совға-салом, тоғора-тоғора овқат, мебелу сандиқлар келса баҳо берамиз деб турган амма-холаларинг бор. “Олмайман, олиб келманг”, десанг бу ёзилмаган қонунларни бузган бўласан. Орзу-ҳавас деган нарса бор. Қани-қани, меҳмонлар, келаверсинлар. Етти маҳаллага етарли жой бор. Тўй эрталабгача бўлади, вей. Шу тариқа ёзилмаган қонун-қоидалар гуллайверади қишлоқда. Ер яхши-да, ер.
Шаҳарда эса белгиланган қонун-қоида ишлайди. Тўй қиласизми? Марҳамат, 150та одамга жой бор, соат 18дан 22гача шу ер сизники. Фалон ердаги тўйхонага борасизми? Марҳамат, тезликни 70дан оширмасдан йўлнинг ўнг тарафидан юриб бориб, 3 кмдан сўнг ўнгга бурилинг. Такси буюртиринг, 10 минг бўлади. “Дом”да тўй қилмоқчимисиз. Манови усти ёпиқ майдончада бемалол ўтказишингиз мумкин, аммо йўлакка стол-стул қўйманг, одамлар ўтади. Колонкани паст қўйинг, кунчиқар тарафга қаратманг, боғча бор. Тинчини бузманг, бу ерда закончилар кўп.
Шаҳарда ёш-ёш йигитчалар истаса соқол қўйяпти, истаса зирак тақиб юрибди. Қишлоқда эса 30дан ўтгач баъзилар мўйлов қўйволади (ёш йигитча ўзингни қаритиб нима бор). Соқол эса пенсияга чиққандан кейин (намозга ўхшаб).
Жамият илдизига тушган қуртлардан бири аёлнинг беҳурматлаш, маиший зўравонлик. Аммо қишлоқда аёлнинг синган қўли енг ичида, ёрилган боши рўмолнинг тагида. Турмуш – тур, мана сенга мушт дегани. Отаси эшитса, нима дейди? Менинг ажрашадиган қизим йўқ, ўвв, яшайсан. Яширишнинг кераги йўқ, шаҳардаям бунақалар кўп. Аммо одамларга тарғиб қилиняпти. Ҳар хил нодавлат ташкилотлар ишлаяпти, гендер дейдими, бошқасими.. Домла-имомларгача аёлни ҳурмат қилиш, қизларни ўқитишга ташвиқ қиляпти. Одамлар ўзгаряпти, фақат... шаҳарда. Қишлоқда эса ҳалиям “қизболага ўқишни ким қўйибди. Шаҳарда айниб кетади”. Аммо мол боқса, кетмон чопса бўлаверади.

Қишлоқ аёллари рўмол ўраб юради, ибо-ҳаёси бор, дейсизми? Рўмолни урф бўлгани учун ўраб юради, диний сабабдан эмас. Ҳа, дарвоқе, табиий ҳусни вафо қилмайдиган ёшга етганида оқ рўмолларни ўраб олишади. Тўпланишиб мушкулкушод ўқишади, зиёратгоҳларга бориб тилак қилишади, муаммога учрашса фол кўрсатишади. Ҳар бир қишлоқда ўз мушкулкушодчи мутахассиси, фолбини, баъзида илгиригача бўлади. Буларнинг ҳаммаси урф холос, на дин, на илм. Шаҳарда дом тагида катта ёшли бошяланг аёллар енги йўқ, тиззасига етмайдиган халатда ўтган-кетганни муҳокама қилиб ўтиришади. Улар русча каналларни кўради, қонун-қоидани тушунади, ёлғиз урфга ўралашиб қолмаган. Ўрисларга ўхшаб яшайди, қишлоқдагилардан фарқи - ўғли ва келинини ўз ҳолига қўяди.
Қишлоқда, ҳатто, мелисалар ҳам ўзиники. “Подстансагача босавер, Ортиғалининг ўғли ГАИ, бу зонага ўзим жавоб бераман, деган. Правангни олиб беради”. Ҳужжатсиз, бошқасиз, носоз машинани тезлигига қарамасдан босилаверади. Шаҳарда эса камера бор. У Ортиғалининг ўғли эмас. Яхшиямки ҳеч кимнинг ўғли эмас. Қоида буздингми, жазоингни оласан.
Ўқимоқчимисан. Шаҳарда ҳар қадамда ўқув маркази. Пулини тўла, кириб ўқи. Истасанг, тил ўрганиб четга кет. Қишлоқда эса булардан бехабар, ғофил оталар боламни ўқитаман, деб ҳалиям новвос боқиб юрибди. Битта дипломли бўлиб, давлат ишига кириб ишлаcа куни ўтар.
Қишлоқда яшаманглар. Қишлоққа янгилик охирида келади ва секин тарқалади. Тарқалаётиб урф-одат деган, ёзилмаган қонун деган ғовларга учрайди. Консерваторлар олами. Шаҳардан келадиган “зарарли” нарсаларни ўзига сингдирмаганлигини даъво қилувчи, аммо “фойдали”ларини ҳам ичкарига қўймайдиган олам. Марказга фақат истироҳат боғлари, футбол стадиони учунгина интилмайди одамлар. Шаҳарда яшанглар.
@kfkanali

Forwarded from MA-News (Bahodirxon Eliboyev)
Асрлар давомида бизгача етиб келган камтарона, камсуқум ва хомуш диндорлик ўз ўрнини мақтанчоқ ,саёз ва гламур диндорликка бўшатиб бермоқда. Ҳозир ялтир-юлтир, зоҳирига зўр берилган гламур диндорлик мода бўлмоқда.
Гламур диндорлик ботекс лабли, силикон кўкракларини бўрттириб турган ҳижобдаги инстаграмчи муслималарда ва Рамзан Қодировдек соқолли дерзий рижолларда ўзини намоён этмоқда.
Гламур диндорликда ташқи кўриниш энг муҳими. Ваъдага вафо қилиш, лафзида туриш, солиҳ амалларни ихлос билан яширин қилиш охирги ўринда туради. Қимматбаҳо кийим-кечаклар, ҳашаматли уйлар, қиммат машиналар Аллоҳнинг неъмати ўлароқ кўз-кўз қилинади.
Гламур диндорлик ўзини сийқаси чиққан ва озгина диди бор инсоннинг энсасини қотиручи гапларда тақдим этади. Масалан, Ё расулуллоҳ сизни соғиндик, тушимда Расулуллоҳни кўрсам эди, агар тирик бўлганларида юрган изларини ўпардик ва ҳоказо юзаки гаплар орқали диний ҳиссиётларни қўзғашга уринилади.
Гламур диндорликка берилганлар жиддий илм олишга қизиқмайди. Уларга икки қаторлик саёз гаплар ва ярим минутлик видеолар етади. Ўша видеолавҳаларда кўкраги бўртиб турган ёки ниҳоятда ўранган ҳолда ишлов берилган қош-кўзлари ниқоб ичидан кулиб турган аёллар бўлиши шарт. Турли туман ҳижобларда ўзини нозик кўз-кўзлаган ҳолда эркаклар ҳирсини қитиқловчи аёлларсиз ва алифни калтак дейдиган аммо катта соқолли рижолларсиз гламур диндорликни тасаввур қилиш қийин.
Бу касалликка йилдан йилга минглаб оддий мусулмонлар алданиб қолмоқда. Бу касалликни тарқатувчилар орасида танасига қолипдек тикилган кастим шимдаги ва қўлида ролекс соат, тагида қимматбаҳо мошина бўлган баъзи домлалар ҳам бор. Жигулида юриб ҳам дарс бериш мумкинлиги тарих зарварақларида қолиб кетди. Ўшандай домлалар худди салафларни эслангандек эсланади ҳозир.
©Faiziddin Mu'min

Бугун мошинани электрик кўриб «проводани алмаштиринг, туркман дегани бор», деди. Шопирлар ҳам «туркман яхшиси, ўшандан топинг», дейишди. «Туркман»ни қидириш асносида қўшниларимиз провода ишлаб чиқариб бизга экспорт ҳам қилаяпти экан, маладес, деб ўзимча қойил қолдим, аммо излаб топсам, асли номи бунақа экан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил барчангизга муборак бўлсин. Соғлик, саломатлик, бахт ва омад ҳамроҳингиз бўлсин
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун шаҳримизнинг «Чинор таги» деб аталадиган чорраҳасидан ўтишда светофор ўзини ғалати тутаётгани эътиборимни тортди. Светофор қайсар болага ўхшаб битта рангдан бошқасини тан олмай турибди. Эринмай тушиб тасвирга олдим. Машиналар ҳам «кўк» ва «қизил» ёниш вақтини тусмоллаб тўхташяпти ва юришяпти, қойил қолса бўлади.
Бу светофорга масъуллар қаёқда қолишди энди?

Яқинда пикабу сайтида ўзбеклар ҳақида бир пост кўриб қолдим. Пикабу русийзабон кўнгилочар сайт бўлиб, ижтимоий тармоқ шаклида ишлайди. Айниқса, ғалати воқеа, машҳурларга оид хабарлар тўғрисида антиқа ёндашувлари, изоҳлари билан машҳур.
Мана ўша ўзбеклар ҳақидаги пост.
Ҳурматли ўқувчи, кўп ёзвордим.
Мен композит арматура ишлаб чиқаришда омборчилик қилгандим. У ерда станокларда фақат ўзбеклар ишларди, чунки иш кир, зарарли, иш ҳақи режани бажармаса 1000, бажарса 1700 рубл. Омборга русларни қўйишганди, худдики, руслар ўз-ўзидан маълумотли ва меҳнат кодекси расмийлаштиришга бориб ўтирмайди. Омборда учта омборчи эдик. Бир катта киши Адел ишнинг 90 фоизини бажарар ва бизни сўкарди. Биз 22 яшар такасалтанглар ўзбеклар анқов, санашни билмайди, нос каппалайди деб ўзимизча қотардик. Гап шундан бошланди)
Менинг Редми ноут 3 про смортфоним бор эди. Бир ўзбекка шу жуда ёқиб қолди ва унга Алиэкспрессдан 8500 рублга олганимни айтдим. У жуда қизиқиб қолди ва менинг ёрдамим билан алиэкспрессга буюртма берди. Бир ҳафта ҳовлиқиб кутди. Кейин эса олдимга келиб келишмаган талаффузда гапирди.
Ўзбек: Биласанми, бир ҳафтадан бери буюртмани юбормади, хабар ёзибди, қара-чи.
Мен: Ҳозир таржимон билан таржима қилиб, нима ёзганини биламиз.
Ўзбек: Таржимон керакмас.
Ва ўша ўзбек инглизча хабарни ўқиб ўзбекчага таржима қилиб берди. Кейин амаллаб русчага ўгирди. Мен бундан ёқамни ушлаб шамдай қотиб қолдим. Хабарда тахминан “ҳурматли ўртоқ, товар тугади, қайтаришга спор оч”, дейилган.
Мен унинг инглизчани қаердан бундай яхши билишига қизиқдим.
Шунақа қилиб ўзбек гапириб берди, у мактабда зўр ўқиган экан. У математикани ҳам, химияни, физикани ҳам ўзбек ёки инглиз тилида яхши билар экан. Аммо русчани билмас экан, русча гапириш қийинроқ, деди. Фанни эса тушуниш қийин, шунинг учун ҳамма фанларни инглизча ўрганаркан.
Мен дарров сўрадим, хўш, унда сенга у ерда пишириб қўйибдими? У 50 минг топаман, менга етади, деб жавоб қилди.
Қисқаси, биз барибир уларни анқов деб кулдик, хахаха) аммо бу энди бизнинг муаммомиз.