КФ канали
31 subscribers
29 photos
7 videos
33 links
Shukurjon Islomovning kanali. Munosabat, fikr, turli mavzular, ba'zan yumor
Download Telegram
Ўзбекистонликларни сиёсий пассив деб ким айтди. Ҳатто биогумусчиларгача ютуб каналида сиёсатни муҳокама қиляпти
Forwarded from Şahnoza Soatova blogi
Яна фермер президентга мурожаат қиляпти, яна ҳоким босим қилган, муаммони кўтарган журналистга ҳам босим бўляпти.

Фарғоналик журналист Шарифа Мурод кеча фейсбукда бувайдалик фермернинг туман ҳокими томонидан ўзига бўлаётган босим ҳақидаги видеосини улашди.

Видеода фермер ўзига туман ҳокими ва ИИБ бошлиғи томонидан босим ўтказилиб, ерни топшириш тўғрисида ариза олингани ва энди шу ариза асосида ерини тортиб олиб қўймоқчи бўлаётганларини айтган.

"Энди ерни ер қилиб, даромадга кирганимда туман ҳокими мени қўрқитиб, агротехник тадбирларни бажарганингдан сўнг аризангни йиртиб юбораман деб алдаб ариза ёздириб олиб, мени ҳонавайрон қилди. мени тўққиз йилдан буён қилган ҳаражатимни ким тўлайди, муҳтарам президент?! Бундан кўра туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов уйимни ёқиб юборса яхши эди... бола-чақамни энди қандай боқаман...шунча йил фермер бўлиб ақалли уйимни ҳам тузатмаганман. бир йил электр тортсам, бир йил ариқ қазитганман, бир йил насос сотиб олганман. Сув чиқардим, 6-7 йилда сув тизимини яратдим, энди меҳнатимнинг натижасини оламан деганимда..." дейди фермер.

Ҳоким фермердан нега ариза олади? Чунки ерни фақат суд тартибида олиб қўйиш мумкин ёки "ўз аризасига кўра". Ҳокимлик судга берса 100 фоиз ютқизишини билади, шунга фермердан ариза олишга уринади.

Энди ушбу мурожаатни эълон қилган журналист Шарифа Муродга ҳам босим ўтказилмоқда экан.

"Ҳозиргина мендан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишимни талаб қилишди.
Негаки, мен ташрифдан аввал Бувайда тумани обрўсини тушириб (ҳақиқатни айтганим учун) ғаламислик қилибман" деб ёзмоқда Шарифа Мурод.

Мана, ушбу икки мурожаатни мен ҳам олиб чиқяпман. Босим қиласизларми менга ҳам? Қаергача бормоқчисизлар бу усуллар билан? Ҳаммага босим қилиб эришган натижангиз шу бўладики, охири фермернинг оҳи президентга етиб боради. Қонунан ишласанглар бўлмайдими? Фермерларни ўз ҳолига қўйинглар, одамлар камбағалликдан чиқсин.

Журналистдан қўлингизни тортинг!

@shahnozxon
👍2🔥1
Ҳажвий кўрсатувларда куладиган жойи чиқса аввалдан ёзилган "гурр-гурр" кулги овозларини кадр ортидан қўйишади. Шу ерига келганда кулиш кераклигини билиб оламиз.
Вайнерлар ақлли гап қилганда бирдан кадр секинлаштирилади ва узоқлашиб-яқинлаштирилади, тасвир оқ-қорага алмашади, чуқур басли мусиқа қўйилади. Шу ерига келганда ақлли гап айтилганини мулоҳаза қилиш кераклигини билиб оламиз.
Президентимиз буни билмайди-да, билса ҳаммасининг кунини кўрсатарди. Постнинг қисқача мазмунини қўшдим😁🤓
👍1
Тўғриси, биргина тонировкага президент имзоси керак бўлганига, "испанский стыд"
ҳис қиляпсизми?
Ҳайрон бўлмасдим - президент гигант заводни очиб халқни суюнтириб очко ишласа. Ҳайрон бўлмасдим - президент топшириғи билан блокпостлар олиб ташланиб ҳамма хурсандчилик қилса.
Шунга энди, ҳатто, машинаси йўқларгача бир-бирига суюнчилаётганига ҳайронсан одам.
❤5👍2
Қорақалпоғистон масаласи

Кейинги авлодлар томонидан қизғин муҳокама ва баҳслар билан тилга олинадиган ажиб бир даврни бошимиздан кечирмоқдамиз. Келажакнинг қандай бўлиши айнан шу давр инсонларининг масъулиятли қарорларига боғлиқ назаримда.
Бугун, дунё давлатлари жиддий синовни бошидан кечирмоқда. Денгиздан икки марталаб тўсилган, зиддятли чегараланишга эга Ўзбекистон эса, бир вақтнинг ўзида кўплаб геосиёсий муаммоларнинг олдида турибди. Биринчи маъмурият томонидан доимий кейинга суриб келинган “гилам остидаги” масала бу Қорақалпоғистон масаласи эди.
Келинг муаммога кенгроқ назар солишга ҳаракат қиламиз, ҳамда Қорақалпоғистон ва унинг Ўзбекистон Республикасидан ажралиб чиқиши билан боқлиқ муаммони англаш мақсадида, нима учун давлатлар ва халқлар маълум тарихий даврларда ажралишга ёки маълум бир тарихий шароитларда бирлашишга ҳаракат қилади? деган саволга аниқлик киритишдан бошлаймиз.
Узоқ тарихга кетмайлик ва айнан шу кунларда бўлаётган бирлашиш ва ажралиб чиқиш (ажратиб олиш) билан боғлиқ сиёсий уринишларни эсласак.
Бугунги кунда бирлашишнинг яққол тимсоли бу 27 давлатни ўзида жамлаган, ҳудуди бўйича олтинчи, аҳолиси бўйича учинчи ва ялпи ички маҳсулоти бўйича иккинчи ўринда бўлган Европа иттифоқидир. Нимага бу иттифоққа бирлашиш учун давлатлар навбатда туришади, ҳатто Туркия сингари яхши ривожланган ва обрўли давлатлар ҳам Европа иттифоқининг эшигини таққиллатишдан чарчамайди.
Нима учун дунёнинг қириқ фоиз энергия неъматларини ўзида жамлаган ҳудуди бўйича биринчи ўринда турадиган, кейинги 20 йилда қон тўкиш ҳисобига кенгайиб келаётган федератив Россия эса - яқинлашмаслик ва узоқлашиш тимсоли бўлиб қолмоқда.
Яна савол, хўш нима учун Қорақалпоғистон аҳолисининг маълум бир қатлами ажралишни истаб қолди. Биз Россия йўл қўйган қайси хатони такрорладикки Қорақалпоқ ватандошлар ажралишни истаб қолди?! Биз нималарни қилмадикки айрим Қорақалпоқ ватандошлар биз билан қолишни истамаяпти.
Биласизми? Европа иттифоқининг асосий шиори ва бошқа давлатларни ўзига жалб қиладиган жавҳари бу тенглик тамойили ва унинг амалда иложи борича адолатли қўлланилаётганидир.
Россия таклиф қилаётган иттифоқларда эса (мисол учун КХШТ ва ЕОИИ ни олиб кўринг) тенглик принципи бу энг кўп хор қилинадиган “тамойил” лардан биридир.
Қорақалпоқ ва Ўзбек бирлигини айнан тенглик тамойили призмасида муҳокама қилиш керак назаримда. Ҳа, бугун Қорақалпоқ жамиятининг айрим қатламларида “биз тенглар ичида тенгмизми” деган саволга аниқ жавоб йўқ.
Қорақалпоқ ватандошларга шуни еткизмоқчиманки, мустақилликдан кейин 20-25 йил давомида нафақат сиз балки ўзбеклар ҳам ўз ватанида тенглар ичра тенг эмас эдилар. Иккинчи маъмурият эса бу хатони қўлидан келганча тўғирлашга ҳаракат қилаяпти, ҳа айнан “қўлидан келганча”, семириб кетган давлат аппарати билан бу вазифани бажариш қийин кечмоқда. Иқтидордаги маъмурият ўйлаяпдики: Қорақалпоғистонни моддий таъминласак, инфраструктурани йўлга қўйсак ва ижтимоий ҳимояни кафолатласак ҳамма нарса жойига тушиб кетади. Ҳа, юқорида санаб ўтилган масалалар муҳим, лекин бу тенглик дегани эмас.
Тенглик - бу нафақат Қорақалпоғистондаги балки бутун Ўзбекистондаги сиёсий қарорларни қабул қилишда реал иштирок. Қорақалпоқ тақдирининг маълум бир шахс ёки шахслар хусусий қарорига эмас балки адолатли қонунларга боғлиқлигини ич ичидан сезишдир. Образли қилиб айтганда Қорақалпоқ ватандошининг Ўзбекистонга президент бўла олишига ҳеч бир шубҳанинг бўлмаслигидадир.
Мустақилликнинг дастлабки йигирма йиллигида тенглик тамойили нафақат қорақалпоқлар балки ўзбеклар учун ҳам мутлоқ таъминланмаган эди. Масалан, пойтахтимиз Тошкент сиз қатори бизга ҳам ёпиқ эди. Ижтимоий лифтлар нафақат сиз учун балки биз учун ҳам хизмат қилмади.
Лекин бу нотенглик ўзбеклар онгида бошқача, қорақалпоқлар онгида умуман бошқача реакция берди. Ўзбеклар бу тенгсизликни миллий камситиш деб эмас балки сиёсий камситиш деб, қорақалпоқлар эса айнан миллий камситиш деб қабул қилишди.
@HamidSodiquz
👍4
Бу муаммо аслида жуда чуқур ва йиринглаб кетган эмас, мазкур сепаратизмнинг “оёқлари қаердан ўсаётганини” ҳаммамиз яхши билиб турибмиз. Лекин шу билан бирга қорақалпоқ муаммосини умуман йўқ деб ҳам бўлмайди. Бир нарсани чуқур англашимиз керак ҳар бир давлатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи бор. Лекин бу хуқуқ сунъий, шу билан бирга қардош ва биродар халқларни уриштириш ва сиёсий бонус олиш учун амалга оширилмаслиги керак. Айниқса, бугун Ўрта Осиё давлатларининг бирлашуви ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб турган даврда бундай сепаратистик ҳаракатлар бу ҳудудда яшаётган барча халқлар тақдирига ўта салбий таъсир кўрсатади.

Ҳамид Содиқ
@HamidSodiquz
👍1
Кесатиқ, мазах қилиш ожизларнинг иши дейишади. "Хотинларга ўхшаб киноя қилмасанг-чи" деб қўйишади. Мард бўлиб дангал гапир, заифалардек бўлма, дегани бу. Ҳақиқатан, тўғри. Кучли шартта айтади, кучсиз гапни айлантиради, ишора, мажоз билан айтади, киноя, кесатиқ, сарказм қилади. Лекин киноя кимга, нимага, қайси объектга қаратилганига қараш керак.
Масалан, фарзандингизга ё ходимингизга кесатмасдан ҳам иш буюришингиз, таъсирингизни ўтказишингиз мумкин. Чунки таъсир жиҳатдан улардан устунроқсиз. Аммо ўзингиздан кучлироқларга таъсир ўтказолмайсиз. Хусусан, давлат амалдорлари, давлат номли катта машина олдида сўзсиз ожизсиз.
Шу сабабли одамлар киноя қилади, кесатади, сарказмга зўр беради. Бошқа нима қилсин. Қўлида таъсир кўрсатиш ричаги йўқ. Заиф-да.
Шуниям кўп кўришса, энди билмадим буёғини🤔🤔
Forwarded from MA-News (Bahodirxon Eliboyev)
Аввалроқ Олимжон Ҳайдаров ўзининг Фейсбук саҳифасида Комилжон Аҳмедов билан Қўқондаги черков масаласи ҳақида ёзганидан хабаримиз бор эди. Ўз хабарида ушбу черков қанчалик қонуний деган саволни қўйишган эди.

Кейинчалик черков қонуний эканлиги маълум бўлганди ҳам. Бироқ черковга алоқадор томон (Олимжоннинг ёзишича Диний қўмита) ўзларини камситилган деб ҳисоблаб, Комилжон Аҳмедов ва Олимжон Ҳайдаровлар устидан шикоят қилиб судга мурожаат қилишади.

Бугун Қўқон ИИБ Олимжон ва Комилжонни чақиртиради. Бу ҳақида Олимжон ўз саҳифасида ёзиб қолдирган ҳам. (Қуйида илова қилинади.)

Кейинчалик суд бўлиб ўтади. Олимжон ва Комилжонларга нисбатан қўйилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184³-моддаси ( 15 суткагача қамоқ ёки 50-100 БХМда жарима) қаноатлантирилади.

Каминага келган хабарга кўра, айни дамда икки блогер ҳамкасбимиз Фарғонага олиб кетилмоқда. 15 сутка муддатни Фарғонада ўтказишлари ҳақида айтилди.

Икки блогер ҳамкасбимизга сабр тилаган ҳолда, баъзи ҳайронлигимни сизлар билан ўртоқлашмоқчиман:

- 15 суткага тортадиган гап бўлмагандику уларнинг материалларида? Гап айнан черков масаласидами ёки "қандайдир сабаб бўлсаю, ичкарига олиб кирсак, қолганини ўзимиз гаплашиб оламиз" деган фикр бормиди? Чунки аксар аҳолиси мусулмон бўлган жамиятда "бу черков қанчалик қонуний?" дегани учун 15 сутка олишига ишонолмаяпман. Ёки бошқа, камина билмайдиган, масала бўлса, унда расмий муносабат бериш керак ва икки блогернинг аудиториясини турли шубҳалардан ҳоли қилиш зарур.

- “ОАВ тўғрисида”ги қонунининг 34-моддасига мувофиқ раддия бериш масаласи кўриб чиқилганми? Қонунчиликда Раддия бериш тартиби, ўзаро келишувлар батафсил ёзилган. Икки блогер дўстимизга ушбу масала тушунтирилганми? Диний қўмитагачи? Раддия, содда тилда айтганда, ОАВ вакилининг узр сўрашидир. "Узр, ман хато қилибман" дейиши. Бироқ Раддия беришдан олдин келишилади, "агар раддия берсам судлашиб, гапни кўпайтирмаймизми, ман санга тегмайман, сан манга тегмайсан" қабилида келишув бўлади. "Ҳа раддия бер, адашибман деб узр сўра, бўлди" дейилса, одатда келишув бўлган бўлади. "Раддиянг керакмас" дейилса ёки "Раддия ёзмайман" дейилса, қонунчиликда иш судга оширилади. Ҳар ким хато қилиши мумкин, жумладан, ОАВ вакили ҳам. Шунинг учун "Раддия" деган тушунча қонунчиликда бор. Ҳўш, мана шу ишлар бўлдими-йўқми, буниям билмайман.

- Маълумки, айрим блогерлар билиб ёки билмай қилган хатоси учун 15 суткагача жазо олиб туришибди. Баъзилари эса 15 суткага олиб кирилгач, бошқа айбловлар қўшилиб янги суд ишлари бошланиб кетиб қолади. Ҳар ҳолда, бундай ҳолатни кўрдик, кузатдик. Олимжон Ҳайдаров ва Комилжон Аҳмедовларга нисбатан ҳам шундай амалиёт кўриб чиқилмасмикин деган ҳайронлигим кайфиятимни туширяпти.

Ҳурматли кузатиб борувчилар, ҳозирча, мана шу учта ҳайронлигимни ўртоқлашдим. Бироқ, ростдан икки блогер дўстимни 15 сутка жазо олгани алам қиляпти. Ахир улар ҳам оилали эдилар, вояга етмаган фарзандлари бор эдику? Аҳли аёллари бор эди. Оиласини қўя турайлик, энди айрим муаммоларга қарши олдингидек кураша оладиларми? Ривожланишга, ислоҳотларга бўлган ишонч олдингидай бўлармикин ёки ҳафсала пир бўлармикин?

Мияда минг хил гаплар юрибди. Хулосада эса, икки блогер дўстимизни озод қилишларини сўраб қолардим. Назаримда, бундай жазога тортадиган иш қилинмади. Мутасадди орган вакилларидан, жазони қайта кўриб чиқишларини сўраган бўлардим. Эътиборингиз учун раҳмат!

..................................................................................................

Олимжон Ҳайдаровнинг ушбу мавзуда ёзгани илова қилинмоқда:
👍1
Аудиторияси кенг одамларни инфлуенсер дейишади. Ҳар хил инфлуенсерлар бор: бири кў-ўп нарсани билади, лекин айланиб ўтади, бошқаси билгани заҳотиёқ улашишга чопади. Бу тоифа "халқ журналистлари" пайдо бўлганига кўп бўлмади. Балки кўп бўлгандир, аммо ижтимоий тармоқ пайдо бўлиши билан хабар совимасданоқ узатиш ўн карра тезлашиб кетди. Ва бу жараёнда баъзи бир хатоликлар, шошилишлар бўлиши мумкин.
Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедовлар иши ҳозир омманинг диққат марказида турибди. Қўқондаги черковнинг давлат рўйхатидан ўтганлигига шубҳа билдириб шахсий каналда ёзилган хабар уларга айблов эълон қилинишига олиб келганидан кўпчилик хабар топди. Маълум бўлишича, черков қонуний, блогерларимиз тарқатган пост эса экспертлар хулосасига кўра, давлат идоралари вакиллари фаолиятига нотўғри баҳо бериш ҳолати ҳамда ислом динига эътиқод қилувчи фуқароларда христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга нисбатан диний адоватни тарғиб қилувчи хусусиятлар мавжуд, деб топилган. Айтганча, кейинроқ бу постлар ўчирилган. Қарийб бир ойдан кейин улар 15 суткага жазога тортилган.
Бу борада нима ҳам дея олардим. Ҳар қалай эксперт эмасман. Лекин улар текширмасдан шошилиб тарқатган материал қанчалик салбий оқибат олиб келди? Кимдир "ноқонуний" черковга бориб шикаст етказдими, бузвордими? Менимча, йўқ.
Аслида-ку, айримлар муросасиз деб сифатлаётган диндорларимиз ҳозир анча эҳтиёткор бўлиб қолган, манба сўрайдигани, lex.uz га кириб қонунларни кўрадигани, давлат рўйхатидан ўтган муассасаларни интернетдан текширадигани оз эмас. Бу черков ҳақида интернетни титкилаб, Олимжон Ҳайдаровга давлат сайтидан ҳақиқий маълумотни етказган ҳам шу диндорларимизнинг ўзларидир.
Майли, улар черковни шошилиб ёзибди, лекин дарҳол қамашга ҳам шошилмасдан юқоридаги постда айтилганидек, раддия, узр-маъзур, борингки, жарима каби бошқа чоралар қўллаш иложи йўқмиди? Қанча одам узр билан қутулиб кетаётган пайтда "битта узр-да" деган ибора ҳам пайдо бўлиб улгурди-ку.
Келинг, шу жойда зўр журналистлардан бири Карим Баҳриевнинг журналистлар ҳақидаги фикрларини келтирсам:
"...Журналист фикр билдириши керак. Бунинг бир қисми хато бўлиши ҳам мумкин. Авлиё эмас журналист. Хато қилганида уни қамоқ билан қўрқитмаслик керак. Хатосини кўрсатиш керак. Агар атайлаб қилган бўлса, жиноят бўлса жазосини олиши керак. Лекин бизга сўз эркинлиги керак экан, журналистларга нисбатан сал бағрикенгроқ бўлишимиз зарур. Журналист биродарларимдан, ҳамкасбларимдан ҳалол, ростгўй бўлишни сўраган бўлар эдим..."
"...Ҳақорат ва туҳмат учун газета жаримага тортилсин, журналист ҳам жарима тўласин. Лекин қамалмасин. Агар у қамалса, бошқа журналист ёзмай қўяди. У қамалдику, тўхта мен жим юрай деган фикрга келади..."
Манба
Бу блогерларга нисбатан янги босимларнинг бошланиши эмас, деб умид қиламан. Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедовлар тезроқ чиқишлари тарафдориман.
Ҳа, айтганча, яна бир гап.
Етиб келган гапларга кўра, черков маъмурлари блогерлар устидан ёзиб беришни истамаган, аммо рад қилиб бўлмайдиган кишилар аралашувидан кейин ёзиб берган. Бир бало қилиб ариза олингач, қарийб бир ойдан сўнг иш очилган ва дам олиш кунларига тақамасдан, кейинги ҳафтага қоладиган ишни тезлаштириб юборишган. Блогерларимиз қўқонлик каттаконларнинг тишига тегадиган нарсаларни кўп ёзишларини ҳамма биларди.
👍2
Бугундан бошлаб Россия военкоматларидаги ҳолат.
(Ўткир Ҳошимовнинг "Тушда кечган умрлар" китобидан)
😁3
Андижондаги сув омборининг номи Кампиробод эмас, Кампирровот.
Ушбу сув омбори қурилишидан олдин икки қоя ўртасида ҳудди дарвоза, яъни ровот сингари табий ёриқ мавжуд бўлган.  Ўша жойда қоя ҳам бўлиб, унинг шакли ҳудди бошида сават кўтариб турган кекса аёлни эслатган. Ушбу икки сабаб туфайли сув омбори “Кампирровот” номини олган.
👍2