15-16га кирган йигитчага ҳаётда 95-99 фоиз ҳолатда зарур бўлмайдиган интеграл, валентлик, цитология, эргаш гапли қўшма гап, Френел қоидаси, мумтоз бадиий санъатларни ўргатган яхшими ёки машина тузатишними?
15-16га кирган қизга ҳаётда 95-99 фоиз ҳолатда фойдаси тегмайдиган дифференциал, ҳосила, кимёвий формула, ҳужайра тузилиши, нисбат майли ва тақсим сон, Гей-Люссак қонуни, Маркеснинг романларини ўтган яхшими ёки тикиш-бичишними?
Билмадим. Ўқув дастурларини мендан кўра билимли мутахассислар тузишини биламан холос. Шу кунларда президент матбуот котиби:
"Шавкат Мирзиёев:
Мактабларнинг 10-11-синф ўқувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Бундан буён, мактаб битирувчисига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий қоида бўлади.
Бу тизим давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат таълим ташкилотлари билан бирга йўлга қўйилади", деб ёзгани эътиборимни тортди.
Ўзбекистон 30 йил аввал бозор иқтисодиётига асосланган хўжалик юритиш йўлига ўтди. Бозорнинг қонун-қоидалари қаттиқ бўлади. Хўш, сен ўрганаётган нарсага талаб борми? Талаб бўлмаса, унда вақтни ўтказмасдан талаб бор соҳага ўт.
Тан олиш керак, юқорида тилга олинган илмлар хослар учун. Албатта, бу илмлар зарур, фақат ҳамма билиши шарт ҳам эмас. Диний истилоҳда айтсак - фарзи кифоя.
Хўш, бугунги меҳнат бозорида кимларга талаб бор? Диплом талаб қилмайдиганларни санаймиз. Менинг кузатишимча, машина тузатувчи усталар (моторист, электрик, кузовшик, радиаторчи), қурувчи уста, пардозчи уста, мебелчи уста, дурадгор, электромонтер, электрогазопайвандчи, сантехник каби ўз ишининг усталарига талаб бор. Ҳатто, дипломлилардан яхши топишяпти. Аёл-қизлар-чи? Улар орасида чеварлар (агар яхшиси бўлса), пишириқчи ва салатчиларга талаб юқори. Аёллар йўналишлари камроқ экан, дейсизми? Гап шундаки, чеварликнинг ўзи бир нечта "мутахассислик"ка бўлиниб кетган, пазандалик ҳам шундай. Қисқаси, дипломсиз ҳам яхши касб-ҳунар билан нормал яшаш мумкин.
Бошқа ерда билмадим, аммо бизда бола 12-13 ёшидан бирор касбга бериш одати азалдан бор. Балки, болам нонвой ёки ошпаз бўлмас, аммо бир йил ярим йил қатнаса кўзи пишади, дейди ота-оналар. Оқибатда қўлидан иш келадиган инсон ҳеч қаерда кам бўлмайди. Қаранг, шу одатимиз, ахийри, давлат сиёсатига айланибди.
Қисқаси, катта синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш яхши тадбир бўлибди. Фақат буни ҳам ҳужжатбозликка айлантириб, барчасини қоғозда "бажаришмаса" бўлгани.
Бозор иқтисодиётининг қоидалари қаттиқ, кўнишга мажбурсан.

Топшириқ бўлган: Бутун вилоятлар билан пойтахтда электр таъминоти бир хил бўлсин! Ва топшириқ тўғридан тўғри бажарилган.
Каналимиз аъзоларини ва барча мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Қурбонликларимизни қабул қилсин. Янаги ҳайитларга ҳаммамизни соғ-саломат етказсин.
Андижонлик актёрлар
2 йил олдин "Шовқин исканжасидаги хонадон" номли мақола эълон қилгандик. Унда андижонлик Мирзоҳид Ҳакимовнинг уйининг ёнида алоқа компаниясининг генератори хонадонга тинчлик бермай келаётгани, оқибатда уй эгаси ва болалари касалликка чалингани, шикоятларига эса ҳеч ким эътибор қаратмаётгани ёзилганди. Видеолари билан. Шу қатори бошқа блогерлар ва сайтлар ҳам бу муаммога эътибор қаратди, ўз манбаларида ёритди. Омбудсман ҳам ўрганибди.
Ниҳоят, Мирзоҳид аканинг кўчасида ҳам байрам бўлиб, шу йилнинг 24 июн куни ҳокимлик ва бошқа мутасаддилар уйига боришибди. Бу ҳақда у яқинда телефон қилиб суюнганча гапириб берди. Айтишича, уйига маҳаллий ҳокимликдан, вазирликдан, тахмин қилишича, алоқа компаниясига алоқадор каттаконлар ҳам боришган. "Ҳаммасининг исмларини эслаб қололмадим-да", дейди Мирзоҳид Ҳакимов. Шундай қилиб "шовқин исканжасидаги хонадон"га ташриф буюрган галстукли амакилар Ҳакимовларга тинч жойдан уй ажратадиган, генераторни тинчитадиган, борингки, барча муаммони ҳал қиладиган, уйни бўстону гулистонга айлантирадиган бўлишибди. Қоп-қоп ваъдалардан Мирзоҳид аканинг қўйни тўлиб кетиб, давлатимизга кўп-кўп миннатдорчилик билдирибди, ҳатто, тушунтириш хати ёзиб қўл қўйиб ҳам берибди.
Энди, ўзингиз биласиз , ваъда қарздай гап. Қарздор эса қорасини кўрсатмай кетгани ёмон. Андижонлик мутасаддилар ҳам "сеҳрли қалпоқча"ларини кийишибдию, шу бўйи умуман кўринмай кетишибди. (Тушунтириш хатига қўл қўйилдими - қўйилди, вассалом буёғига). Мирзоҳид ака бир кун кутибди, бир ҳафта кутибди, бир ой кутибди - ҳеч вақо ўзгармабди, ўша-ўша уй, ўша тоғора эмиш. "Эҳ, ҳокимликка ишониб бўлмас экан", деб пешонасига бир урибди Мирзоҳид ака.
Эҳтимол, Ҳакимовнинг хонадонига ҳокимлик ёллаган актёрлар борган. Ҳақиқий мутасадди ваъдасини бажаради, ҳеч бўлмаса ҳаракат қилади. Фуқаро муаммосини ҳал қилиш ўрнига уни алдаб-сулдаб тинчитиб, "ҳал қилинди" деган тилхат олиш урфга кирди. Шундай экан бу уйга мутасаддилар бориши асло шарт эмас. Театр актёрларини олиб бориш ҳам етарли.
Мирзоҳид Ҳакимовнинг аудиохабари👇

Forwarded from Pozitsiya
Блогер эмас, Президентсиз! Қўлингиздан келса, қўрқмасангиз агар, автомобил олиб кириш харажатини 10% қилинг, йилига 300 минг машина киради, 2 минг доллардан бож тўласа, ўн йилда 6 миллиард доллар пул тушади бюджетга, халққа... Заводни қўйинг, чидаса, рақобатга дош берса, ишласин, бўлмаса ёпилсин. Беш йилдан бери шу завод бефойдалигини гапирасиз, битта растаможка очишга имзо қўймайсиз
Беш йилдан бери пахта ва буғдойга давлат буюртмасини бекор қилиб, фермерни озод қилишни айтасиз. Ерини ўзига бермайсиз.
Беш йилдан бери коррупцияни тугатишни гапирасиз, қарсак чаламиз. Ҳамма амалдор ва оиласи даромад декларациясини топширадиган қарорни имзоламайсиз.
Айтган чиройли ваъдалар қонун лойиҳаларида бўлади, якунига етиб, сиз имзо қўйган вариантида ўша халқ кутган ўзгаришлар олиб ташланган бўлади.
Салоҳият, қудрат, ҳокимият қўлингизда деб умидвормиз.
Ютуқлар ҳам бор-ку, айтинглар деб ўкинманг, радио, телевидение, газеталар айтиб ётибди ютуқларни. Бечоралар тиришиб мақташяпти, кўнглингиз тўқ бўлсин.
Сиз сал гапни амалга айлантиринг, шубҳа қилманг, сайловда ғолиб чиқасиз. Фақат халқнинг умиди рўёбга чиқсин-да...
Барака топинг.
Карим Бахриев, журналист.
👉 t.me/pozitsiya 👈

Мамлакатимиздаги энг қўрқинчли қамоқхона бўлган - Жаслиқ ҳақида кун.уз сайти мақола ва кўрсатув тайёрлабди. Бу қамоқнинг борлигини ҳам билмайдиганлар кўп эди, аммо чет эл ОАВларининг тинимсиз бонг уриши оқибатида охири Ўзбекистон ҳукумати тан олди ва ёпишга қарор қилди. Албатта, бу жуда ажойиб қарор бўлган.
Одатда, зулм ёлғон билан ёнма-ён юради. Қамоқларда қўрқинчли жазолар борлигини расмийлар тан олмайди, иложи бўлсаю умуман қамоқ борлигини бировга билдирмаса. Рус спортчиси ва ёзувчиси Г. Свиридовнинг немислар концлагери ҳаёти ҳақидаги "Тиканли сим ортида" (Ринг за колючей проволокой) китобини бир вақтлар ўқигандим. Ишонаверинг, ўликларни куйдиришини айтмаса, Жаслиқ немис концлагерларидан сира қолишмайди. Фақат бири фашистлар даврида, иккинчиси бизнинг давримизда содир бўлган воқелик.
Кўрсатувда Жаслиқ азобларини бошдан ўтказганлар гапирган. Аслида олдин ҳам Жаслиқ ҳақида кўп бора ёзилган, фақат миллий ОАВда эмас. Кўрсатувда айтилган "ломка" - янгиларнинг синдирилиши, лохмачлар, соқчиларнинг шафқатсизлиги - ҳаммаси Муҳаммад Бекжоннинг Жаслиқ ҳақидаги китобидаги маълумотлар билан мос келади. Булар ҳақиқат. Бу ҳақиқатлар .uz нашрларида айтилаётгани кишини хурсанд қилади.
Кун.узга ва кўрсатув муаллифи Жамшид Ниёзовга раҳмат.

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги медалининг пуллик нусхаси эркин савдога чиқибди. Истаган одам харид қилиб, тақиб олиши мумкин экан.
Ижтимоий тармоқларда ҳеч нарса ёзмасдан профилига Ўзбекистон герби, байроғи, Ислом Каримов ёки Шавкат Мирзиёевнинг расми, шаҳарларимиздаги монументлардан бири тасвирини қўйиб, индамасдан кузатадиган, зарурат туғилганда эса сирли оҳангда чақиртириб “бу постингизни олиб ташланг, ака/ука” дейдиганларга байрам муборак.
Forwarded from Abdulqodir Polvonov
АСРИМИЗ ГУНОҲИ КАБИРАЛАРИ
"Замондош мусулмонларни бугунги кунда пайдо бўлган гуноҳи кабиралардан огоҳ қилишни лозим топдим. Кўпчилик буни билмайди. Кўпчилик гуноҳи кабира деганда ароқ ичиш, зино қилиш, ўғирлик қилишни тушунади. Тўғри, булар шахсий гуноҳи кабиралар бўлиб уларнинг зарари маълум шахсларга чекланади. Аммо мен назарда тутган асримиз гуноҳи кабираларининг зарари кўпга, жамиятга кўпроқ тегади. Бу гуноҳларнинг касофати юқоридаги гуноҳлардан кўпроқ ва кенг қамровлидир.
Афсуски, бу гуноҳлар жамиятимизда кенг ёйилиб бормоқда. Бу гуноҳлар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ахлоқий ва тарбиявий ҳаётимизни барбод қилаяпти, уни тубдан емираяпти.
Сайловларни сохталаштириш асримиздаги энг катта гуноҳи кабираларидандир.
Парламентга наркотик моддалар савдоси билан шуғулланадиган кишиларни депутат қилиб сайлаш энг катта гуноҳи кабиралардандир.
Машҳур кишиларнинг, сиёсатчиларнинг ва бойларнинг золим ва бузғунчи ҳокимларга сотилиши асримизнинг энг катта гуноҳи кабираларидандир.
Кишиларни суд қилмасдан, ёки ёлғон жиноят билан ўз уйидан тўғри қамоқхоналарга олиб кетиш асримизнинг гуноҳи кабираларидандир.
Конституция ва қонунларни ҳокимларнинг ҳавойи-нафсига мослаб ўзгартириш асримизнинг гуноҳи кабираларидандир.
Баъзи киборлар, амалдорлар ва бойларнинг четдан айниган ёки яроқлилик муддати тугаган озиқ-овқатларни олиб кириши асримиздаги гуноҳи кабиралардандир.
Ерни бузадиган ва деҳқончиликка зарар берадиган уруғларни мамлакатга олиб кириш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Қуриладиган биноларда ишлатилиши лозим бўлган арматура, цемент каби қурилиш ашёларини кераклича ишлатмасдан уларни уриб қолиш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, қурилиш ашёлари ва бошқаларни монополия қилиш асримиз гуноҳи кабираларидандир.
Ахлоқсизликка сабаб бўладиган, бузуқлик ва фаҳшга чақирадиган фильмларни, театрлар ва сериалларни ишлаб чиқариш асримиз гуноҳи кабираларидандир".
Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳнинг "Аз-зуҳду вал вараъ" китобидан.
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Бундан 15-20 йил олдин Заковат кўрсатуви роса машҳур бўлган, думалоқ стол атрофида ўтириш эса кўплаб ёшларнинг орзуси эди. Ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунларида Миллий Университет маданият саройи олдида кўрсатувда иштирок этмоқчи бўлганлар тўпланар, бошловчи Абдурасул Абдуллаевнинг оғзаки имтиҳонидан ўтганлар тайёргарлик машғулотларига қўшиларди. Биз уюшиб телекўрсатув ва телеўйинларда қатнашган Техника университетининг бир гуруҳ талабалари ҳам Заковатда қатнашишни хоҳлардик. Қўшни АСУ факултетида ўқийдиган ўртоғим Шерзод бир куни “сизни акамга айтдим, жамоа тўплаяпти”, деди. Унинг акаси микробиологияда аспирант бўлган Музаффар Сатторов Заковатнинг олди ўйинчиларидан эди. Шундай қилиб сочини қойилмақом қилиб геллаб олган Музаффар ака билан учрашдик, у белгиланган куни Маданият саройига келишимни, жамоага олишини айтди. Айтилган куни, адашмасам, Ҳамид Олимжон тарафда ертўлада ўтказилаётган тайёргарлик машғулотларига бордим. Телевизорда кўриб юрган билимдонлар қаршисида ҳаяжон бор эди. Музаффар ака ўзидан ҳам соч ялтиратишни ўтказиб юборган Фурқат ака Қурбоновга “сизлар билан ўйнаб турсин”, деб мени таништирди. Биринчи машғулотдан тарқалишда Фурқат ака сурхонча шевада русча акцент билан “сан Шукур, каардзинатларингни ташлаб кет, эфирга чиқасан”, деди. Шундай қилиб 2-3 ойлик тайёргарликдан кейин Фурқат Қурбонов сардорлигида жамоа экранга чиқиб йиллик мусобақада қатнашди. Жамоада тажрибали ўйинчилардан Фурқат Қурбонов, Нодирбек Қосимов, Рустам Жабборов, Бобур Имомов, янгилардан эса Зуҳриддин Абдураҳимов ва мен эдик. Жамоамиз 2006 йилнинг энг яхши жамоаси деб топилиб, Мустақиллик куни финални ўйнадик. Кейинроқ янги йил сонида Борис Бурда кўрсатув меҳмони бўлди, у билимдонгина эмас, ташкилотчи, дилкаш ва қизиқчи одам экан.
Заковатнинг молиявий ҳолати ҳар доим ҳам зўр эмасди. Ўша йиллари Маданият саройидаги оддий хоналардан бирида машғулот ўтилар, қўшни хонада эса кўрсатув тасвирга олинарди. Хона таъмири чатоқ бўлганлиги учун деворга қора мато тутилган, ўртага йўналтирилган кучли ёруғлик уни сездирмасди. Ҳар ойда бир кун – якшанба куни бирйўла иккита ўйин суратга олинар ва 2 ҳафта оралатиб эфирга узатиларди. Бу хона ёзда ўта дим бўлиб кетиши, кондиционерлар совутиб улгурмаса-да, талабга кўра атрофда қора костюм-шимда турганларимиз эсимда. Маданият саройидан олдин съемка телевидениеда ва Бунёдкор ёшлар клубида ҳам ўтказилган.
Биласизми, бу фақат топқирлик мусобақаси эмас. Аслида-ку, база бўлмаса жавобни топиш иложи йўқ, айрим базавий билим талаб қилмайдиган мантиқий савол-топишмоқларни истисно қилсак. Шифокор беморга ташхис қўйиши асносида минг бир касалликни хаёлидан ўтказади; инженер мураккаб иншоотни қурар экан юзлаб ҳисоб-китоб қилиб, энг мақбулини танлайди; ҳуқуқшунос ҳукм чиқариш учун воқеликнинг барча сабаб-оқибатини миясида кўриб чиқади. Борингки, оддий бўёқчи керакли рангни чиқариш учун асосий рангларни ўнлаб марта аралаштириб тажриба қилади, ошпаз хўрандага ёқадиган таъм чиқариш учун туз ва зираворларни ҳар хил нисбатда қўшиб кўради. Ҳаётимиз ўзи жумбоқли масалалардан иборат ва биз бу жумбоқларни бир-бир ечиб қадам ташлаймиз. Интеллектуал ўйинларда билимлар базаси билан мантиқий фикрлаш умумлаштирилиб, унга тезлик шарти ҳам қўйилади, шу тариқа ўйиннинг жалб қилиш хусусияти ошади. Заковатчилар орасида аксарияти ўз соҳасининг кучли мутахассислари эканлигига шубҳа йўқ.
👇👇👇

Заковатга президентнинг эътибори ҳақида ҳар хил қарашлар бўлди. Бу ерда сезилар-сезилмас сайловолди ташвиқоти ҳам ўтиб кетганини тан олиш керак. Аммо мен шу ташвиқотдан қўшиқчилар, актерлар ёки млнлаб обуначиси бор инстаблогерлар эмас, заковатчилар фойдаланганлигига хурсандман. Юқорида санаган уч тоифанинг аудиторияси заковатчиларникидан ўн баробар кўп бўлса-да, билимдонлар аудиториясини танлашгани бу ҳам ўзгариш.
Заковат охирги йилларда ҳақиқатан чўкиб қолганди. Телекўрсатув вақти кўпчилик ухлаган пайтга ўтган, тақдирлаш ҳам ўзига яраша бўлиб қолган... Энди у бир айланиб катта шоу бўлиб кетди. Қиммат саҳналар, артистлар, мушаклар... Бу ҳам эътиборни тортиш учун бир усулдир, аммо ўйин мағзи билим тарғиботилигича қолиши керак. Ҳашамат ўйиннинг асосий мақсадидан чалғитиб қўймаслигини истардим. Аввалгидек содда, самимий ўйинларга кўз ўрганган. Чой берсаям, Тўхтаниёз ота колбасасини берсаям. Ҳозирги космик станцияларни эслатувчи безаклар, сунъий соқчи қиёфали актерлар... буларнинг аҳамиятини тушунганим йўқ. Умид қиламизки, энди лойиҳада саволларни яхшилашга, билимдонларни саралашга, яхши савол эгаларини тақдирлашни кучайтиришади. Энди бунга маблағ бор.
Дарвоқе, маблағ ҳақида. Айримлар бу бир ўйин, унга катта маблағ ажратиш ўринсиз, демоқда. Худди спортни натижасиз молиялаштиришга қиёслаётганлар ҳам бор. Молия-иқтисод билимдони эмасман, аммо дунёда спортни давлат молиялаштириши учрайди, жумладан ғарбда ҳам. Томошабин тўплаб ўз харажатини қоплай олмайдиган, олигархлар назарига тушмаган спорт турлари бор. Бундай ҳолатда давлат маблағ ажратиши салбий ҳодиса эмас. Салбий ҳодиса – маблағ талон-торож қилиниши ва боқимандалик келиб чиқиши. Мен Заковатга маблағ ажратилганлигига хурсандман, бу энг камида ортиқча соҳаларга ажратилганидан кўра афзалроқ ҳолат. Натижаси эса куттирмайди. Асосийси, ҳашамсиз ўша қадрдон Заковат қайтиши, бу лойиҳа янада ривожланиб янги даражага кўтарилиши ва билим тарғиботи.