KHISO olimpiada
20.1K subscribers
1.63K photos
567 videos
293 files
2.55K links
KHISO olimpiada maktabining rasmiy telegram kanali!

Admin: @khiso_admin
Hamkorlik va reklama uchun: @khiso_reklama
Download Telegram
Forwarded from Sarmoyador via @like
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ёш математиклар - халқаро олимпиада совриндорлари!

Бир неча кун аввал Ўзсаноатқурилишбанк ҳомийлигида “Khwarizmi International School of Olympiads” нодавлат таълим муассасасининг 8 нафар тингловчиси 5-халқаро Кавказ математика олимпиадасида иштирок этиш учун Россия Федерациясига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 18 март куни натижалар эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик ёшлар жамоаси 3 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

Кичик ёшлилар (junoirs) ўртасида Жалолиддин Холматов кумуш, Искандар Бўриев ва Муҳаммадризо Маджидов бронза медалини қўлга киритишган бўлса, катталар (seniors) ўртасида Фаррух Маҳмудов, Aбдулла Исматов кумуш ва Нажмиддин Иброҳимов бронза медалини қўлга киритишди. Шунингдек, Aброр Бўтаев ва Муҳаммадамин Aбдуллаев фаол иштироки учун дипломлар билан тақдирланишди.

Жамоамиз номидан уларни яна бир бор табриклаймиз!

Ўзсаноатқурилишбанк – истеъдодли ёшларга қанот бўлишдан ҳамиша мамнун!

@b_bozorov
👍3❤1
Forwarded from HR Sanoat Qurilish Bank
🏆 Ўзбекистонлик ёш математиклар - халқаро олимпиада ғолиблари!

Бир неча кун аввал Ўзсаноатқурилишбанк ҳомийлигида “Khwarizmi International School of Olympiads” нодавлат таълим муассасасининг 8 нафар тингловчиси 5-халқаро Кавказ математика олимпиадасида иштирок этиш учун Россия Федерациясига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 18 март куни натижалар эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик ёшлар жамоаси 3 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.

Кичик ёшлилар (junoirs) ўртасида Жалолиддин Холматов кумуш, Искандар Бўриев ва Муҳаммадризо Маджидов бронза медалини қўлга киритишган бўлса, катталар (seniors) ўртасида Фаррух Маҳмудов, Aбдулла Исматов кумуш ва Нажмиддин Иброҳимов бронза медалини қўлга киритишди. Шунингдек, Aброр Бўтаев ва Муҳаммадамин Aбдуллаев фаол иштироки учун дипломлар билан тақдирланишди.

Жамоамиз номидан уларни яна бир бор табриклаймиз!

Ўзсаноатқурилишбанк – истеъдодли ёшларга қанот бўлишдан ҳамиша мамнун! ☺️

✅ https://t.me/HR_SQB
👍1
Kavkaz Xalqaro Matematika olimpiadasidan foto-lavhalar

👉
@khiso
👍1
Dunyo matematikasi afsonalaridan biri Nazar Agaxanov.

👉
@khiso
Qayga borsam boshda doʻppim, gʻoz yurarman gerdayib
👍2
Forwarded from Sarmoyador
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 5 июль куни Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари ўртасида қизиқарли математика ва мантиқий фикрлаш бўйича онлайн олимпиада ўтказилди.

KHISO нодавлат таълим муассасаси билан ҳамкорликда илк бор ташкил этилган ушбу ақллар жангида Ўзсаноатқурилишбанкнинг 600 нафардан зиёд ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, мазкур олимпиада бир томондан Ўзсаноатқурилишбанк ходимларининг математика ва мантиқий фикрлаш бўйича билим ва маҳоратини синаб кўришлари учун синов майдончаси вазифасини ўтаган бўлса, иккинчи томондан дам олиш кунларида ихтиёрий равишда онлайн тарзда ўтказилганига қарамай банк ходимларининг илм-маърифатга ташналигини намоён этди.

Ҳозирги вақтда мазкур олимпиадани янада кенгроқ даражада ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган бўлиб, унда нафақат Ўзсаноатқурилишбанк, балки бошқа молия муассасаларини ҳам жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

https://t.me/b_bozorov
👍3
Forwarded from Bank va Mijoz
​​Иқтисодчилар асосан ёшликдан математикага қизиққанлардан кўпроқ чиқар экан.
Математика кўп томондан фойдали фан, қийин бўлса ҳам.

Бу гапларни ёзишимга сабаб, куни кеча банкдаги ишлайдиган танишларим олимпиадага тайёргарлик кўриши лозимлиги ҳақида гапириб қолди. Қанақа олимпиада эканлигига қизиқдим.

Маълум бўлишича, Саноатқурилишбанк ўз ходимлари ўртасида бугун 12:00 дан 13:00 га қадар математика ва мантиқий фикрлашдан онлайн олимпиада ташкил этаётган экан. Айни вақтларда ушбу олимпиада khiso.uz сайти орқали бўлиб ўтмоқда.
Ўрнак олса арзийдиган жиҳат.

Банк раҳбарияти ўз ходимларини билимларини ошириш, улар ўртасида мотивацияни кучайтириш мақсадида шундай ишга қўл урибдилар.
Яна олимпиада ғолибларига:
🥇1-ўринга Ноутбук 💻
🥈2-ўринга Телевизор 📺
🥉3-ўринга Планшет 📱
совғалар тақдим этилар экан.

Бугун якшанба – дам олиш куни бўлишига қарамасдан, бу каби лойиҳаларни амалга ошириш ходимларнинг ўзаро бирдамлиги ва уларнинг ўз ишига бўлган муҳаббатини оширишга хизмат қилади.
Биз банк раҳбариятига бу каби ишларида фақат омад тилаймиз.