Davlat test markazi
17 subscribers
71 photos
21 videos
4 files
81 links
Taʼlimga oid eng so‘nggi yangiliklarni bilib borish uchun bizni kuzatib boring!

Yangiliklarni norasmiy sahifamizda sodda hamda barcha tushunadigan tilda o‘qib borishingiz mumkin.

Reklama uchun: @Dadeshim02
Download Telegram
⚡️ Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда

🔰 2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

✔️Жами қабул қилинган аризалар сони 5 минг 219 тани ташкил қилди.

Шундан:

➡️ хорижий тил сертификатига эгалар — 4 минг 582 нафар;

➡️ давлат стипендиантлари — 296 нафар;

➡️ кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 нафар;

➡️ кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 нафар;

➡️ кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 нафар.

☝️Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
😳 51,2% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаган🤦‍♂️

ДТМнинг mandat.dtm.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриент тестга кирган.

Минг афсуслар бўлсинким, уларнинг 550 минг нафари (51,2%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Бу ярмидан кўпи дегани! Бу даҳшат! Даҳшат, ўртоқлар!

Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз янада оғирлашган. Ўтган йили 36% абитуриентлар 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич 51,2% га чиқди. Албатта, бунда мажбурий блокдаги осон саволларга бериладиган баллар миқдори камайтирилиб, мутахассислик фанига катта урғу берилгани ҳам сабаб бўлди.

2022 йилда энг ёмон кўрсаткич, худди ўтган йилда бўлганидек Тошкент вилоятида (55,9%), нисбатан яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек Тошкент шаҳрида (45,2%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).

Демак, Тошкент вилоятида халқ таълими даражаси бутун Республика бўйича энг ёмон.

9 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олишган. Фақат 5 тагина ҳудудда бу кўрсаткич 50 фоиздан камроқни ташкил қилган. Бу қайси ҳудудлар, деб ўйлайсиз? Албатта, бу ҳудудлар таълим даражаси бирмунча яхши бўлган — Тошкент шаҳри, Бухоро, Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидир. Лекин умумий олганда бу ерларда ҳам аҳвол хурсанд бўладиган ҳолатда эмас.

56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки.

Яъни 2 баҳога ўқиганлар ҳам тахминан 35-55% натижа кўрсата олиши керак (66 баллдан юқори).

Тасаввур қиляпсизми, яқин ўртада мактабларимизни тугатган абитуриентларнинг 51,2% фоизи, аниқроғи 550 минг ёшлар (балки орасида кам сонли ёши катталар ҳам бордир) тест топширилган фанларни 2 баҳога ҳам билишмайди🤦‍♂️

ЯРМИДАН КЎПИ!!!

(албатта, тест билимларни баҳолашнинг энг мақбул варианти эмас, аммо бу умуман бошқа масала)


👉 @xushnudbek 👈
👍2
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.


👉 @xushnudbek 👈
👍1
Qizlar menimcha endi oʻqishlaringiz kerak nima boʻlsa ham
📌 Қизларга 0% ли таълим кредити бкерилади

✅ Президентнинг 2022-йил 18-июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

❓Кредит кимларга берилади?

✅ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
✅ Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

❓Қайси таълим шаклига берилади?

✔️ Кундузги;
✔️ Сиртқи;
✔️ Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.🙅🏻♀

❓14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

✅ Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

❓Тўлаш қачондан бошланади?

✅ Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг эттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.  

@adolatkozgusi
❓Мандат қачон чиқади?

Шу кунларда “ана мандат чиқди, мана мандат чиқди” деган гаплар трендда бўлиши табиий. Бундай вазиятда айрим Телеграм каналлар ёлғон миш-мишларни, ўтган йилги хабарларни тарқатишдан уялишмайди.

Аввал хабар берилганидек, мандат 27 августда чиқиши режалаштирилмоқда. Вазиятга қараб, 1-2 кунга фарқ қилиши мумкин.

Имкони бўлса, расмий ва ишончли каналлардан маълумот олишга ҳаракат қилинг. Мандат қачон чиқишининг энг аниқ санаси Давлат тест марказининг @dtmuzb каналида айтилади.

Бундан бошқа ДТМ номидан очилган барча каналлар ва гуруҳлар фейк, сохта!

Токи мандат чиққунгача, ахборот манипуляцияси бўлиб туради, чидаб турасиз энди, наилож.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kanalimiz uchun maxsus ertalabdan kayfiyatni koʻtaramiz
Хотин-қизларга таълим кредити бериш бўйича айрим саволларга жавоблар:

Батафсил бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/15110

✅ ушбу таълим кредити барча курсдагилар берилади, биринчи курсми, учинчи курсми, фарқи йўқ;

✅ ушбу таълим кредити оилавий аҳволидан қатъи назар барча хотин-қизларга берилади, фақат "Аёллар дафтари"га кирганларга, эҳтиёжманд оилаларга берилади, деган гап нотўғри;

❌ ушбу таълим кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланмаган, юқоридаги постда айтилган талабларга тўғри келувчи исталган ёшдаги хотин-қизлар олишлари мумкин;

✅ ушбу таълим кредити бир йил учун берилади, 4 йилликни умумлаштириб олиб бўлмайди. Лекин уни бир неча марта олиш мумкин, бунга чеклов йўқ. Яъни биринчи курсда олганлар, иккинчи курсда яна олишлари мумкин;

✅ ушбу таълим кредитини оиладаги бир неча қиз фарзандлар ҳам олиши мумкин, битта оилага фақат бир киши деган чеклов йўқ (фақат расмий даромади бор кафил топилса бўлди);

❌ ушбу таълим кредити супер-контракт, қўшма таълим ва иккинчи мутахассислик учун берилмайди. Бунда супер-контракт учун фақат биринчи йилда берилмайди, аммо иккинчи ва ундан юқори курсларда оддий контракт тўлашлари ҳисобига супер-контракт билан кирганларга ҳам юқори курсларда таълим кредити берилади;

💰таълим кредити фақат тўлов-контракт суммаси миқдорида берилади. Масалан, аслида бир йиллик контракт 10 млн сўм бўлса, 15 млн сўм кредит олиб бўлмайди;

👨🏻‍🎓 йигитларга ҳам таълим кредити берилади, фақат улар учун фоизсиз эмас, балки Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 15% — 2022 йил 21 июль ҳолатига) берилади. Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/10871

🔄 Таълим кредити олинганда уни тўлаш учун сарфланган маблағлар даромад солиғидан озод этилади. Масалан, талабанинг ота-онаси таълим кредитини тўлаш учун ойлик иш ҳақидан пул ўтказса, унда ўша тўланган қисми бўйича ойлигидан 12% пул қайтариб берилади. Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/7356

✅ таълим кредити суммасини токи ўқиш тугашини кутиб ўтирмасдан вақтлироқ тўлашни бошласа ҳам бўлади. Аксинча бундан банклар фақат хурсанд бўлади ва ҳаққингизга дуо қилишади :)

❌ ушбу қарор аввалги йилларда олинган фоизли таълим кредитларига тааллуқли эмас ва аввалги кредитларнинг фоизини бекор қилмайди.

📆 Ушбу фоизсиз таълим кредитини фақат янги ўқув йили учун олиш мумкин. Ўтган йилги қарзларни ёпиш учун берилмайди.

✅ Хотин-қизлар учун фоизсиз таълим кредитларини юқорида рўйхати келтирилган банкларда бериш бошланган. Сентябрь ойи келишини кутиш шарт эмас.


👉 @xushnudbek 👈
👍2👎1
Интернет замонида фарзандларимизга зарур насиҳатлар:

❗️ Ўғлим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларни ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан.
Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор. Тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган…

У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган. Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл! Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларни энг покизасини зиёрат қил.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
♻️ Yangiobod masjidi ♻️
Каналга уланиш
https://t.me/yangiobodmasjidi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қиёматда Яратганга нима деймиз?»

Қўшиқни албатта эшитиб, яқинларга ҳам илиниб қўйинг 😊

Батафсил 👉🏽 Дунё🌐Уз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллох

Ассалому алайкум
ва рахматуллохи ва баракатух

Азиз ҚАДРДОНИМ
Бу Табрик СИЗ УЧУН!!!🌼🕊
Яхшиям Сиз Борсиз!!! 🎈

✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
АЗИЗ ДИНДОШИМ!🌸🕊

🕊 ЁЗ ойнинг сўнгги ЖУМАСИ!!!

Яқинларингизга улашинг 🙃
✿❀┄┅┅✿❀✿❀┄┅┅✿❀
Энг яхшиси энг яхшилар учун ❤️
@onashim_dadeshim
Faqat yigʻlamang 😔🥲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

👉 @Onashim_dadeshim