OPER UZ | Расмий канал
998K subscribers
53.6K photos
66.2K videos
182 files
40.8K links
🚨 Тезкор маълумотлар
🚔 Ҳодисалар, жиноятлар, махсус текширувлар
📌 Фақат тасдиқланган фактлар
⛔️ Асоссиз хабарлар берилмайди

Бу ерда шов-шув эмас — ҳақиқат.

📸 Фото/видео: @OPER_UZ_bot
📢 Реклама: @oper_admin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️УЧТЕПАДАГИ ЁНҒИНДА ВАФОТ ЭТГАН ФУҚАРО 26 ЁШЛИ ИЖАРАДА ЯШОВЧИ АЁЛ БЎЛГАН

ХОНАДОНДА ЎТ ҚЎЙИШ АЛОМАТЛАРИ АНИҚЛАНГАН. СУРИШТИРУВ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢186😱35🤬12👍9🔥3🤣2
#ШОШИЛИНЧ #ТАРҚАТИНГ

🚨УМРА САФАРИГА КЕТМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР УЧУН ЁМОН ХАБАР!😳

❗️САУДИЯГА ВИЗАСИЗ УЧМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР САМОЛЁТДАН ҚОЛИБ КЕТИШИ МУМКИН!

Саудия авиация идораси номидан тарқалган хатга кўра, ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ФУҚАРОЛАРИГА АЭРОПОРТНИНГ ЎЗИДА ТУРИСТИК ВИЗА БЕРИШ ТЎХТАТИЛДИ❌

⚠️Авиакомпанияларга эса олдиндан визаси бўлмаган бундай йўловчиларни самолётга чиқармаслик кўрсатмаси берилган.

😔Жуда кўплаб зиёратчилар визаси тайёр бўлмагани сабабли самолётдан қолиб кетган..

❗️УМРАГА КЕТМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ, ВИЗАНГИЗНИ ОЛДИНДАН ТАЙЁРЛАНГ ВА ТУРФИРМАДАН ТАСДИҚЛАТИНГ!

БУ ХАБАРНИ УМРАГА КЕТМОҚЧИ БЎЛГАН БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИНГ!
ГРУППАЛАРГА ТЕЗКОР ТАРҚАТИБ ҚЎЯМИЗ!

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎95👍36😢24🔥12😱4🤣4🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😡 ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕРЛАРНИ АЛДАМАНГ!

🌾 Деҳқоннинг меҳнати, халқнинг ризқи билан ўйнашиб, сохта амафос ўғити сотаётган кимсалар бўлса, Аллоҳнинг ўзи жазосини берсин!

⚠️ Деҳқоннинг ризқига хиёнат қилманг! Ҳалол савдо қилинг, халқни алдаманг!

Аллоҳ барча деҳқон ва фермерларнинг меҳнатларига барака берсин, халқни алдаётган кимсаларга инсоф берсин!

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍124🤬74😱15🤡9👎4😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
⚡️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати −2 даражагача пасаяди🥶

24–25 октябр кунлари Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Шимолий ҳудудларда кечаси ҳаво ҳарорати −2 даражагача тушади, кундузи эса +12 +17 даража бўлади. Республиканинг бошқа ҳудудларида кечаси +3 +8 даража, кундузи эса +15 +20 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣36👍33👎12😱12😢6🔥1
Генерал лейтенант Пўлат Бобожонов «ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ 35 ЙИЛЛИГИ» кўкрак нишони билан мукофотланди!

Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади

🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍312🔥70👎46🤡22💯12🤣11🤬1
#ПРЕЗИДЕНТ_ТАБРИГИ🇺🇿

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!

Қадрли генерал ва офицерлар, сержант ва сафдорлар!

Муҳтарам фахрийлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.

Ушбу қутлуғ кунда халқимиз осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги садоқатли хизматингиз учун барчангизга самимий миннатдорлик билдираман
.
Албатта, юртимизда ўз фарзандини мактабга кузатаётган ота-онанинг хотиржамлиги, маҳаллаларимиздаги осойишта ҳаётни мустаҳкамлашда сизларнинг кундалик фидокорона меҳнатингиз ва ҳиссангиз борлигини барчамиз яхши биламиз.

Оддий инсонларнинг сизга ишонч билан мурожаат қилиши ва бундан кўнгли таскин топиши – сизнинг хизматингизга берилган энг юксак баҳодир.

Ўтган ўттиз беш йил давомида тизимда катта тажриба тўпланди, жасорат ва садоқат анъаналари шаклланди. Бугунги авлод ходимлари бу анъаналарни замонавий билим ва ёндашувлар асосида бойитиб келмоқда.

Жорий йилда маҳаллаларимизнинг қарийб ярмида жиноят содир этилмагани – ички ишлар ходимлари, маҳалла фаоллари ва аҳолининг ҳамкорликдаги меҳнати самарасидир. Энди бу тажрибани кенгайтириб, ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш бўйича ишларимизни изчил давом эттиришимиз зарур.

Жамоат хавфсизлигини таъминлашда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш кенгаймоқда. Кибержиноятларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда.

Гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, айниқса, ёшларимизни бу иллатлар таъсиридан асраш муҳим вазифамиз бўлиб қолмоқда. Бунинг учун замонавий билим ва пухта тайёргарлик зарур. Шу боис, кадрлар тайёрлашда назарияни амалиёт билан боғлаш, дуал таълимни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий мутахассислар тажрибасидан фойдаланишга катта аҳамият бермоқдамиз.

Миллий юксалиш йўлидаги мақсадларимиз ички ишлар органлари олдига ҳам янги вазифалар қўймоқда. Сизлардан жиноятларнинг олдини олишда ташаббускорлик, хизматда қатъий интизом ва ҳалоллик кутиб қоламан.

«Ўзингни англа ва ўзгани қадрла» деган тамойилга амал қилган ҳолда фаолият олиб бориш ички ишлар соҳаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу – ходимнинг касбий шаънини асраши, қонунга қатъий риоя этиши ва ҳар бир инсонга ҳурмат билан муносабатда бўлишини англатади.

Сизга мурожаат қилган фуқарони диққат билан тинглаш, унинг муаммосини қонуний ҳал этишга кўмаклашиш халқнинг тизимга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Чунки, одамлар бир ходимнинг муомаласи ва хатти-ҳаракатидан бутун тизим ҳақида хулоса чиқаради.

Бугунги кунда биз илгари сураётган «ЎЗ» ғояси замиридаги юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси сизларнинг хизматингизда ҳам яққол намоён бўлиши керак. Ҳар бир хонадоннинг осойишталигини ўз оилангиз тинчлигидек асраш – «Ўзимнинг Ўзбекистоним» деган ифтихор ҳиссининг амалий ифодасига айланиши лозим.

Бугун тизим равнақига муносиб ҳисса қўшган фахрийларимизга алоҳида эҳтиром билдираман. Сизларнинг ҳаётий тажрибангиз, ўгит ва маслаҳатларингиз ёш ходимлар учун катта мактабдир.

Хизматнинг ташвиш ва масъулиятини сизлар билан бирга баҳам кўраётган ота-оналарингиз, турмуш ўртоқларингиз ва фарзандларингизга ҳам чин дилдан раҳмат айтаман. Уларнинг меҳри, сабру қаноати ва қўллаб-қувватлаши сизларга албатта куч-ғайрат бағишлайди.

Эл-юрт тинчлигини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган мард ва фидойи ходимларимизнинг хотирасини чуқур ҳурмат билан ёд этамиз. Уларнинг жасоратини унутмаслик, оилалари ва фарзандларига ғамхўрлик кўрсатиш – бундан буён ҳам барчамизнинг инсоний бурчимиз бўлиб қолади.

Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака, масъулиятли хизматингизда муваффақиятлар тилайман.

Эл-юрт осойишталиги йўлидаги хизматингизнинг қадри доимо баланд бўлсин!


Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти


🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍411🔥67💯21👎13🤡5😱2🤣1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Антарктидада пингвин санашга ходимлар қидириляпти. Ойлик — 33 млн сўмгача

Антарктиданинг Гоудиэр оролида жойлашган Порт-Локрой тадқиқот станциясида ишлаш учун янги ходимлар изланяпти. Ойлик маош — 1449 фунтдан 2 096 фунтгача ёки 23 млн сўмдан 33,3 млн сўмгача. Иш давомийлиги 5 ой.

Танлаб олинган ходимлар пингвинларни санаш, почта бўлимида хизмат кўрсатиш ҳамда музей ва сувенирлар дўкони фаолиятини юритиш билан шуғулланади.

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣154🤡74👍69😁28👎9🤔6😱4🔥2🗿2
1 хона 2 хона қилинган квартира сотилади
4-қават
4 қаватли ғиштли домда жойлашган
Евроремонт
Мебел техникалари билан сотилади
Ремонтдан кейин ҳеч ким яшамаган
Манзил: Чилонзор 6-квартал
Мўлжал: Мирзо-Улуғбек метроси яқин,Райхон
Нархи:672 млн сўм (≈56 500$)



Бу хабарни уй қидираётган танишларингизга юбориб қўйинг

Телефон:
+998909897899


Бошқа кўпроқ уйлар телеграм каналимизда бор
Телеграм каналимизга обуна бўлишни унутманг:
https://t.me/Toshkentuylari01
👎106👍34🤣6🔥4😁4😱3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 та "истон"давлатлари бирлашса нима бўлади?

🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣115👍70👎39🤡13🤯6🤔5🔥3😱3
#Диққат
⚡️⚽️ Англиянинг “Фулҳем” клуби Янги Тошкентда футбол академияси очиши мумкин

Дунё АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси вакиллари билан учрашувда инглиз клуби раҳбарияти Британия стандартлари асосида ушбу мактабни ташкил этишга тайёрлигини билдирган.

Томонлар лойиҳани амалга ошириш режаси устида ишлашга келишиб олгани айтилмоқда.

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥129👍62🗿10👎8🤣8😱2