Mikrofon ko‘targan ayol
4.58K subscribers
2.11K photos
924 videos
9 files
1.95K links
Donat uchun: https://tirikchilik.uz/mikrofonkotarganayol

Sayohat blogi- @azitravel

Murojaat uchun: @AQurbonovaBot
Download Telegram
Answer: Ҳаа, тушунарли, энди кўнгил хотиржам.
Бир ашула эшитайлиге. Ким биринчи қайси қўшиқни ёзса, ўшани жойлайман.
Anna Vissi - Psihedelia - traducere romana (ziyomusic.net)
TheQueenCristina
Илк марта грек қўшиқчиси Анна Виссининг “Psihedelia” қўшиғини тинглаб турибман.

Комментга биринчи ёзилган қўшиқ.

Гугллаб келдим:

Дунё бирдан гулга бурканди
Бу гуллар қалбимдан яралган
Сен эс-ҳушимдан айирдинг
Ҳаммаси жойида
Бу Психоделия… деган мазмундаги сатрлар экан.

@qurbonova_a
…Чумолининг инидан
Дон ўғирлаб бой бўлган.
Сенинг гулдай кўнглингга
Кир қўллари узалган.
Қуёшга тил чиқариб,
Шамолни шалоқ қилган,
Кўп худоли касларни
Қайғуриб ёнасанми?

“Қақнус” да Шодмонқул Саломнинг менга ёқадиган “Шоирга” шеърини ўқидим.

youtu.be/t1VJhCyybBA
Forwarded from davletovuz
Тошкент шаҳрида йил бошидан бери юз берган энг яхши янгиликлардан бири — шубҳасиз, янги, қулай ва замонавий автобусларнинг олиб келингани ва фойдаланишга топширилгани бўлди. Афсуски, Транспорт вазирлиги, шаҳар маъмурияти ва бошқа масъуллар ҳалигача масалани охиригача етказа олишмаяпти.

Масалан, электр автобусларни қувватлантириш ҳалигача муаммо бўлмоқда (видео канал ботига келган), автобуслар учун махсус йўлаклар масаласи ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. Автобуслар ҳаракатига халақит бериш, авария ҳолатларини юзага келтириш тўхтамаяпти. Айрим ҳайдовчилар ойлик тўлаш ва рағбатлантириш тизимидан ҳам кўнгли тўлмаётганини айтишмоқда. Ойликларни ўз вақтида олишмаяпти.

Ҳадемай Тошкентда ўқишлар бошланади. Шаҳар транспорти, модомики тайёргарликнинг аҳволи шунақа бўладиган бўлса, бизни яна хаос ва тирбандликлар кутиб турибди. Нега бошланган ишни ўз вақтида ва сифатли якунига етказиш, яхши кетаётган ислоҳотларнинг маромида давом этишига эришиш мумкин эмас? Ўзи шаҳар жамоат транспортининг эгаси ким? Ички ишлар вазирими? Транспорт вазирими? Элга кўринмас шаҳар ҳокимими? Ё яна давлат раҳбари айтиши керакмикин буларга?
12 ёш Мадина.

Қизнинг яқини билан ҳамкасбмиз.

19 августдан бери топилмаяпти.

Илтимос, теварак-атрофга бефарқ бўлманг. Қидирув хабарини улашинг.
Қизларга икки карра дискриминация

Биринчидан, юқори балл тўпласа ҳам қизлар контрактда ўқишига тўғри келяпти. Темурбеклар мактабига берилган имтиёз сабаб. Бу имтиёз Зулфия мукофотига ўхшаб, квотадан ташқарида ҳал бўлсаям майлийди.

Иккинчидан, қизлар бу йўналишдаги имтиёздан аввалбошданоқ маҳрум, улар Темурбеклар мактабида ўқий олмайди, чунки ўғил болалар мактаби.

Имтиёзлар жинсларни камситмасин, адолатсизликка сабаб бўлмасин.
Mikrofon ko‘targan ayol
12 ёш Мадина. Қизнинг яқини билан ҳамкасбмиз. 19 августдан бери топилмаяпти. Илтимос, теварак-атрофга бефарқ бўлманг. Қидирув хабарини улашинг.
Мадина топилди!

Соғ-саломат, яқинлари бағрида.

Бефарқ бўлмаган дўстлар, қизни қидиришда иштирок этган орган ходимлари, кўнгиллилар — барчага кўпдан кўп раҳмат.
Ҳамма хато қилади. Каттами, кичикми.

Ҳаммага ўз хатоси ҳар хил кўринади. Кимгадир пашшадек муаммоси филдек, кимгадир филдек муаммоси чивиндек туюлади. Қайси тарафдан қарасангиз ҳам хато устига хато қилиб қўйиш мумкин. Айниқса, бир хатони беркитиш учун домино принципида яна хатолар кўпайиш эҳтимоли катта. Айниқса, болалар бунга мойил.

Менимча, биз ота-оналарнинг вазифамиз, болаларимизга шу гапни айтишга ўзимизда доим куч топишимиз керак:

“Бирор иш қилсанг ҳам, қарор қилолмаётган бўлсанг ҳам, хато бўлди деб ўйлаётган бўлсанг ҳам, ўзимга айтавер болам, мен доим сен биланман, урушмайман, кечираман”.
Forwarded from Abror Zohidov
Алҳазар, биз қанақа жамиятмиз ўзи?!

Илк суратга эътибор беринг. Унда оққонга чалинган болажонларнинг кафтлари босилган. Энди пастдаги ёзувни ўқинг. Ёзувда “Бу болалардан фақат биттаси ҳаёт, қолганлари энди орамизда йўқ...” деган сўзлар бор. Даҳшат, а?

Қолган суратлар ҳам онкогематологик бемор болажонлар томонидан чизилган.

Очиғи, бу постни ёзиш-ёзмаслик ҳақида кўп ўйландим. Ёзсам, кимгадир таъна қилаётгандек, яна ўзимни мақтаётгандек туйиламан. Лекин ичимга ютиш ҳам қийин бўлди ва ҳамкасбларим қўллови билан қўлимга қалам олдим.

Ижодкор синглимиз Marjona Nurmuhamedova бошчилигидаги ташаббускор гуруҳ бемор болажонлар чизган суратлар кўргазмаси ва кимошди савдосини ташкил қилишди ҳамда кўпчилик қатори мени ҳам таклиф этишди.

Тадбир мазмуни – суратлар орқали бемор болалар иқтидорини намойиш этиш ва маънавий қўллаб-қувватлаш, суратларни сотиш, кимошди савдоларига жалб қилиш орқали бетоб болали оилаларга моддий ёрдам бериш.

Ғоя ажойиб! Тасаввур қилинг, сурати мақталган, сотиб олинган болада ижодга, ҳаётга иштиёқ кучаяди, ота-онага эса шу қийин вазиятда моддий кўмак бўлади.

Аввал суратлар сотуви, кейин кимошди савдолар бошланди ва юқоридаги кафтлар туширилган сурат илк лотга қўйилди. Шу ерда қаттиқ тортишув кетади, деб ўйлагандим. Аммо ҳатто асосий лотда ҳам икки-уч киши талашган бўлдик холос. Зимдан иштирокчиларга қарадим. Асосан беморларнинг ота-оналари, шифокорлар, бадиий академия ва ОАВ вакиллари, ташкилотчилар...
Шундай ҳолатлар бўлдики, бошловчи сурат муаллифи ёнида туриб, бошланғич нархни қайта-қайта айтиб харидор қидирди. Чизган расми сотилмаётган боланинг мўлтираётган кўзларини тасаввур қиляпсизми?

Алҳазар! Биз қанақа жамиятмиз, қандай миллат бўлдик?! Шу жойда кети дўмбоқ “артис” ликиллаганда тиззасигача пулга ботирмасмидик?! Ёки қадрдон автосаноатимиз шартнома беришни эълон қилганда эшикларни бузиб ёпирилган акалар қани?! Наҳот чизган расмини сотиб олмасакда, бемор болаларга икки оғиз сўз айтишга ярамай қолганмиз?

Айтишингиз мумкин: Тадбир ҳақида кўпчилик эшитмагандир. Йўқ! Шахсан ўзим бир неча йўналишлар орқали тарғиб қилинаётгани гувоҳи бўлдим. Ташкилотчилар жуда кўпчиликка таклифномалар етказишди, шахсан айтиб ҳам чиқишди.

Тадбир оригиналлигидан, чиройли ташкил этилганидан, бизда ҳам шундай ташаббуслар кўрсатилаётганидан хурсанд бўлсамда, бундай ғояларга муносабатимиздан кўнглим чўкиб қайтдим.

Ҳеч бўлмаса ҳаётни бир-бир тарк этаётган болажонларга умид бериш учун ўйғонайлик!

P.S.: Ёзишга хижолат қилган жиҳат – асосий лотдаги ва сотилмай қолган барча суратларни харид қилдим. Дарвоқе, эшитмай қолганлар учун яна бир эълон: Ташкилотчилар тез орада яна бир шундай кўргазма уюштириш ниятидалар!

Аброр Зоҳидов

@az_sss
Пойтахтдаги хусусий мактаб:

- рус тили ва адабиёти ўқитувчиси;
- физика фани ўқитувчиси (рус тилида);
- бошланғич синф ўқитувчиси (рус тилида)ни ишга таклиф этмоқда.

Яхши ойлик ва дўстона муҳит кафолатланади.

Мурожаат ва қўшимча ахборот учун:

+998 55-512-00-55

@qurbonova_a
Make Me Better
James Blunt
You give me memories like time is frozen
You gave me a child and he's got your smile
Audio
Билмадим нимага, 2-3 кундан бери радиода тасодифан эшитиб қолганим- Земфиранинг шу ашуласи қулоғимдан кетмаяпти.

Земфира зўр, барибир.

Хочешь сладких апельсинов?
Хочешь вслух рассказов длинных?
Хочешь, я взорву все звёзды
Что мешают спать?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика болалар кутубхонасини дунё гўзали билан разведка қилиб келдик.

Бугундан очиқ, билишимча.
Ҳали электрон инвентаризация, аъзолик процесслари тўлиқ тугамаган, лекин болаларни бошланишига экскурсияга албатта олиб бориш керак.

Ҳақиқий мутолаа учун 1-2 ойдан кейин тинч муҳит ҳосил бўлса керак.

#Saidatalks

@qurbonova_a
Байраминг муборак, Ватан!
Мен эркин фикрли журналистлар тарафидаман ва доим шу позицияда бўлганман. Айни вақтда ахборот майдонида ҳаққонийлик ва холислик бош мезон бўлиши зарур- Шавкат Мирзиёев.

Мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантанали маросимда.

Бу йилги нутқ мазмунли ва қизиқарли чиқибди.
SHOMUROD BAXSHI TOG'AYEV "BIYIGUL" ALPOMISH MEDIA (ziyomusic.net)
ALPOMISH MEDIA
Кеча Мустақиллик байрамида Ўзбекистон халқ бахшиси Шомурод бахши Тоғаевнинг “Бийигул” қўшиғи янгради. Дийдаси қаттиқ одамниям титратиб юбордиган нола эди бу.

Шомурод бахши бу терма орқали қатағоннинг халқ бошига солган адоқсиз қайғуларини куйлаган. Ўзининг тақдирига ҳам дахлдор. Унинг отаси Тоғай бахши қулоқ қилиниб, Сибирга жўнатилади, Шомурод бахши онасидан 9 ойлигида етим қолади. Кейинроқ отаси урушга жўнатилади, бахшининг ўзи детдомда катта бўлади. Отаси уруш тугагач қайтади…

Шомурод бахши даврнинг даҳшатлари, амалдорларнинг адолатсизликларини “Меккам чол” образи орқали куйлаган.

Кечаги “Бийигул” ҳам “Меккам чол” термасидан. Кўпчилик қўшиқни Ҳосила Раҳимованинг “Равзангул”и орқали танийди. Менимча эса, бахшининг ўз тилидан ёзиб олгани кучли, ҳазин ва айни дамда ўткир.

“Alpomish media” томонидан ёзиб олинган бу аччиқ қўшиқни улашгим келди.

…Энажон, вой эна, эна-яй
Нега менинг отажоним келмайди
Эна қурғур сочин жайиб жилайди
Жилама, жилаганинг бу душманлар билама
Ёлғон айтмай, ростин айтгин, эна-ё
Отажоним Сибирлардан келама?

Учар эдим, қанотимди қайирдинг
Журар эдим, оёғимдин тойирдинг
Ўзбекистон элимдин
Ҳай-ҳай бахран айирдинг
Жигит ўлгур Меккам чол
яшамагин, Меккам чол
Худой урғур, Меккам чол…

@qurbonova_a
Мен Шерали Жўраевнинг чин мухлиси эмасман, буни тан оламан.

Ўзбек севган буюк санъаткор ҳақида гап кетганда биринчи бўлиб раҳматли устоз журналист Соҳибжон Алижоновни эслайман. Устозимиз Соҳибжон ака Ҳофизнинг дилга яқин дўстларидан эди, кўп интервьюлар, ўзаро суҳбатлар қилишарди. Ва шу суҳбатларда Шерали Жўраев надимларига айтадиган воқеаларни олиб чиқиб, халққа улашардилар.

Ҳозир Соҳибжон аканинг фейсбукдаги саҳифаларида ўқиганим-бир хотирани кўчирдиму димоққа йиғи келди. Бу дунёдан ҳамма кетади…

Аллоҳ ҳар иккалаларини ўз раҳматига олсин.

Раҳматли Соҳибжон Алижонов саҳифасидан улашмоқдаман:

“БИР КЕЧАДА ЯРАЛГАН ҚЎШИҚ
(Машҳурлар билан боғлиқ воқеаларнинг талқини турлича бўлади. Оғиздан-оғизга кўчиш асносида, ҳикоячининг маҳорати, фантазиясига қараб, тафсилотлар ҳам ўзгариб боради. Мана шу воқеанинг ҳам интернетда бошқача версияларини ўқидим, айтиш керак, улар ҳам жуда чиройли. Айниқса, Шерали ака шеърни оқ кўйлагига ёзиб олган жойи жуда таъсирли чиққан. Лекин, мен бу ҳикояни Ҳофизнинг ўзидан қандай эшитган бўлсам шундайлигича ёздим. Озгина жило бериб, нуқта-вергулини тўғриладим холос. Ўқиганларга маъқул келса, хурсанд бўламан.)
"... Тошкентда талабаман. Студентнинг ҳаётини биласиз, бир кун оч, бир кун тӯқ. Чӯнтакка бироз барака кирсин, деб тӯйларгаям чиқиб турамиз. Шундай тӯйларнинг бирида шу маҳаллалик бир врач киши, ёш шоир Эркин Воҳидовнинг янги шеъри деб, "Ӯзбегим"ни ӯқиди.(Ажабо! У пайтлардаги тӯйларда шеърхонликлар ҳам бӯларкан-да!)
Шеърни эшитдиму ҳаловатим йӯқолди. Шу шеърни менга ёзиб беринг, ашула қиламан, деб бояги одамга чиппа ёпишволдим. Лекин у, шеър ҳали матбуотда чиқмаган, у... бу... деб, ҳеч бергиси келмайди-да. Менам қўймадим. Охири, ёзиб беришга қоғоз йӯқ, деб баҳона қилди. Ӯша пайтларда тӯйларда столнинг устига дастурхон ӯрнига қалин, сарғиш қоғоз ёзишарди. Ӯша қоғоздан каттагина парчасини шарт йиртдим-да, мана қоғоз, дедим. Иложсиз ёзиб берди. Ўша заҳоти тӯғри Нефть техникумининг ётоқхонасига пиёда жӯнадим. У ерда қӯқонлик оғайниларим туришарди. Ярим кеча... Йӯлда кетяпману хаёлимга ўз-ўзидан ашуланинг куйи келяпти. Ётоқхонага кириб, ўртоқларим билан кӯришар-кӯришмас, менга битта рубоб топиб беринглар, дедим. Рубоб обкелишди. Шундай кроватга ӯтирдим-у, йӯл бӯйи кӯнглимда пишириб келган ашулани айтдим. (Шу жойида Шерали ака, “бу ашуланинг биринчи эшитувчилари ӯша қӯқонлик баллар("баллар" сӯзини соф қӯқончасига айтадилар), сизнинг "земляк"ларингиз бӯлган”, деб куладилар).
“Ўзбегим”ни биринчи марта катта даврада айтишим ҳам қизиқ бӯлган. Орадан уч-тўрт кун ӯтиб, Эски шаҳарга тӯйга бориб қолдик. Кундуз куни эди. Бошида менга навбат бермай туришди. У вақтлар тӯйларда ашула айтилаётганда дастурхонга овқат тортилмас эди. Лекин тӯйнинг бошқарувчиси менга айни ош тарқатилаётганда навбат берди. Ӯша ердаги ашулачиларнинг торини сӯраб олиб ӯртага чиқдим. Чиқдим-у, "Тарихингдур минг асрл-а-а-а-р....", деб ниҳоятда баланд пардада бошладим. Ош тарқатаётган ӯспиринлар, йигитлар қӯлида лагани билан турган жойида қотиб қолишди. Ош еяётганлар ҳам тӯхтади. Ӯзим-чи, ӯзим?! Ашулани айтяпман-у, хоҳ ишонинг хоҳ ишонманг, ердан бир ярим-икки метр кӯтарилиб, худди ҳавода муаллақ тургандайман.
Ашулани тугатганимдан кейин ҳамма уч-тўрт секундча жиим турди-да, кейин бирданига қийқириқ бӯп кетди. Очиғи, нима қилиб қӯйдим экан, деб ўзим ҳам чӯчиб кетдим. Ашулачиларга торини тутқаздим-у кӯчага қараб югурдим. Ана шунаақа бӯлгааан бу ашуланинг тарихи", деб ҳикоясини якунлайди Ҳофиз.
Мен эса Шер ака ӯшанда бу қадар қийқириқ, хитобларга сабаб бӯладиган нима қилиб қӯйган эканлар, деб ӯйга чӯмаман. Ва жавобиниям топгандек бӯламан: Шерали ака Худо берган истеъдоди, савқи табиийси билан битта эшитгандаёқ зўр шеърнинг қудратини ҳис қилиб, уни одамларнинг жон томирларини жимирлатиб юборадиган даражадаги ўлмас қӯшиққа айлантириб қӯйган эди ӯшанда. Шу боис, мана эллик йил бўляптики, ҳар гал "Ӯзбегим" янграганида ӯша хитоблар, ӯша олқишлар қайта-қайта авжга чиқаверади.”
Учтепа, Ширин кўчаси кесишмасига светофор керак!

Мурожаат: Ассалому алайкум, мен Учтепа тумани Ватанпарвар МФЙ, 24 мавзеда истиқомат қиламан, 4 та фарзандим бор, 2 та 11 ёшли ва 8 ёшли фарзандим Учтепа тумани Фарҳод МФЙ 23 мавзеда жойлашган 44-сонли мактабда хар куни 500-600 метр юриб бориб, таҳсил олади. Мактабга боришда Ширин кучасини пиёдалар ўтиш жойидан ҳар куни ўзим олиб ўтиб қўяман, лекин қайтишда ўзлари ва бегона шахслар ёрдамида йўлдан ўтиб олади, баъзи бир автомобиллар пиёдалар йўлагида тўхташни истамайди.

Яқинда 2023 йил апрел май ойларида Лутфий кўчаси 24 мавзеда 11 ёшли киз пиёдалар ўтиш жойида ёш ногирон ҳайдовчи 70-80 м/с тезликда урган ва қиз вокеа жойида вафот этган эди. Сўнгра уша жойга сфетафор куйилди.

Олдиндан раҳмат!!!