Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Тепадаги постга қолдирилган изоҳлардан бири.

Ўзи шунақа бўлади. Йўлларни энди таъмирламоқчи бўлган бўлишади, ноутбукларни энди бермоқчи бўлган бўлишади...

(Аслида эса ўша столблар масаласи 2-3 ойдан бери шундай турганини аҳоли кўп бора ёзишди).

@RaisBuva
Шунингдек 👉кеча каналда чоп этилган Андижон вилояти Бўстон туманидаги "экстремал" вело йўлакчадаги симёғоч, ҳамда тумандаги шу каби юришига ҳалақит қилаётган яна 5та (жами 6та) столблар пиёдалар йўлакларидан четроққа кўчириб ўтказилган.

Нимаям дердик, Бўстон тумани ҳокимлигигаям тез реакция билдиргани учун раҳмат деймиз-да...

@RaisBuva
Каналда чоп этилган танқидий постлардан сўнг Андижоннинг кўплаб туманларидаги пиёдалар йўлаклари созлиги, нотўғри ўрнатилган симёғочлар муаммолари ўрганиб, тўғирлаб чиқиляпти экан.

Яхши бўлибди. Балки бу билан қанчадир кўнгилсизликлар олди олинар. Зеро тротуарларни симёғочлар эгаллаб олгач аҳоли (айниқса ёш болалар) йўлнинг автомобил қисмидан юришга мажбур бўлишади...

Республиканинг бошқа вилоят, туман ҳокимларидан ҳам ижтимоий тармоқларда чиқадиган танқидларни (ёки Худо кўрсатмасин, бирор кўнгилсизликни) кутиб ўтирмасдан виждонан халқ олдидаги ўз вазифаларини бажаришларини сўраб қоламиз холос.

ТВда ОАВда вазирлар, ҳокимлар оғзини тўўўлдириб "Пиёда юринг, велик берамиз, млн.лаб пул тўлаймиз, Дубайга юборамиз ва хоказо" деб жар солишдан аввал, ўша пиёдалар йўлакларини нормал, ҳавфсиз ҳолатга келтириб қўйиш кераклиги ҳақидаям эслаб туришса инсофдан бўларкан.

@RaisBuva
Замон ривожланиб кетди. Волейбол тўгарагиям онлайн бўларкан...
(Мактаб директори топшириғи эмиш).

Онлайн стол тенниси тўгараги очилса хой деворийлар, ишдан бўш пайтта миндеее қўлни чигалини ёзиб турамиз, нимўса...

@RaisBuva
Ростданам, охирги пайт ҳаммаёқ онлайн бўбкетяпти, оммалэ...
Ер чопишни яхши кўреккон, лекин далага чиқишга эринеккон колхоздошлар учун махсус. Марҳамат кутиб олинг - "Контр Дала"

Ўйинни 👉Kolxoz Play Store дан юклаб оласизлар.

@RaisBuva
Бу эса эри эттаматтан кечгача кўчада санғиб юреккон аёллар учун махсус! "Контр хотин".

Ўйинни 👉Kolxoz Play Store дан юклаб олинг.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлни қара Матқовул...

Видеодаги бу йўл салкам 40 йилдан бери уруш бўлаётган Афғонистондаги бомбардимон қилинган йўллар эмас, балки Сирдарё вилояти, Боёвут туманидаги йўллар...

Энди тасаввур қилинг. Туманга 3 кундан сўнг тўсатдан президент ташриф буюриши кутилаётган бўлса нима бўларди?

Боёвут туман ҳокимлиги реакциясини кутамиз...

@RaisBuva
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистондаги электрдаги узилишларга Қозоғистондаги йирик авария сабаб бўлгани айтилмоқда.

Бизку свет ўчишига ўрганиппоганмиз, лекин қўшнилар роса қийналишеккондир...?

@RaisBuva
Свет ўчса, югуриб бориб қўшнини ойнасига қараб "ҳайрият, ҳаммада ўчипти" деб хотиржам тортадиганлар кўпми?

...ё битта ман шунақами!?

@RaisBuva
Кўплаб колхоздошларнинг ёзишича колхозимизда ёппасига свет ўчиши ортидан айрим хонадонларга (кутилмаган меҳмон) газ келаётганмиш...

Ҳозирги баъзи ёшлар билмаслиги мумкин. Газ - бу табиий еқилғи. Яғеее, таппи эмас-ей! Газ сигирни орқасиданмас, ер остидан чиқади...

Эслаб кўр, киноларда кўрган бўлишинг керак. Миндеее кўкимтир рангда ёнеккон нарса...

@RaisBuva
Миндеее обқараса моноу гапга чечан колхоздошимиз жа тўғри гапиряпти. Ҳаққаттанам колхозимизнинг кўп ҳудудлари учун бу одатий кунлардан биридек...

Одамлар свет ўчиб, заправкалар ишламе қолиб уйига (наконец уже б...) газ кеганидан кўпроқ хурсанд бўлишяпти...

@RaisBuva
Магазинларда донаси 2-3 мингдан сотилаётган шам жонворни айримлар 5 мингдан (баъзи жойларда эса хатто 10-15 минг сўмдан сотишаётган экан).
Ўлганинг яхшимасми ноинсоф? дейдиган одам йўқда...

Қанақа одамгарчилик, қанақа, инсоф? Ватандошинг бошига ташвиш тушганда соққани қипполиш керак тўғрими?

@RaisBuva
Оммалэ колхозимизнинг айрим сотувчиларига гап йўғ-ей. Шам ва сув сотишни эээннннасини кўрсатипўйишди, чўнтагингга бит тушгурлар.

Тўғри, элга синов келганда кўмаклашиш ўрнига, шам минан сувни 5-10 минг қимматроқ сотиб, ўша топган қўшимча 200-300 минг сўми билан миллионер бўпкетишмагандир. Зато қанча одам буларни қаттиқ "дуо" қилди кеча...
...ош бўлсин!

"Инсофингга мол тепкурлар" рукнидан.

@RaisBuva
5-10 сўм фойда қиволаман деб ота-онасига қанча "дуолар" оволишдийкин-а кечаги соққакашлар...

Одам-подаммасакансанлар!
(мунча қийин сўзакан-ей).

@RaisBuva
Кеча кечқурун олинган фото экан.
No comment.

@RaisBuva
Колхозимиз техноинженерлари ижодидан.

Power bank(телефон қувватлагич)нинг янги авлоди.

@RaisBuva
👍2
Манетта нимўляпти вей?

(Жичча қарамеқосен шуда, ҳаммаси талтайиб кетади булар).

@RaisBuva
Таълимни ҳам ўйин (вижр-вижр) қиворди булар...

Менимча вазирни кабинетидаги фаррош ҳола чангларни артетуриб бехос қайсидир кнопкани босворяпти-ёв...

Йўмасам вазирлик аввал яхшилаб ўйлаб, кейин, биттада тўлиқ баёнот берардида...

@RaisBuva
Колхозимизда уюшмаган ёшларга яратилаётган бундай шарт-шароитларга Оврўпонинг уюшган ёшлариям ҳавасда эмиш...

"Логика покинула группу" рукнидан.

@RaisBuva