Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
"Иштирап" жа унақа қиммат эмасакану. Биз ҳам 5-10 млн. йиғишиб битта-иккита ҳокимни бўралатиб сўксак бўлорармикин шунда?

...ё бизга шолпиллаб қолармикин?!

@RaisBuva
Ушбу байрам муносабати билан барча ватан ҳимоячиларини чин дилдан муборакбод этаман!

...эркин!

@RaisBuva
Бизнинг колхоздошлар шимига осилган машинасининг калит-пульти кўриниб туриши учун, керак бўлса курткасини ҳам иштонига тиқиб "заправка" қиволади.
Бутун колхоз билиб қўйиши керакда бунинг матизи борлигини...

Яна буларни бошқа хунарлари ҳам кўп:
1 йиллик машина эшигидаги пўкакларини, салондаги целофанини олиб ташламайдими-ей...
Матизга мерсни калитини осволадими-ей... Спаркка 4 та глушитель қўйволадими-ей... Светофорда ҳали яшил ёнмай туриб газ бериб қўядими-ей...
Кўриб турибди, ҳали яшил ёнмади, лекин олдида турган автога эчкига ўхшаб сигнал чаладимией...

Аслида автомобил шунчаки узоқни яқин қилувчи бир техника (средство для передвижения), лекин бизнинг айрим колхоздошлар учун бу - "понты".

Колхозимиз шопирларининг яна қандай одатлари борлигини комментларда ёзиб қолдиришинглар мумкин.

@RaisBuva
Шопирларни қўятурайлик.
Колхозимизда баъзилар борки, ўзича 55 минг одамни бир жойга тўплаб қўйиб, 4-5 кун йўқ бўлиб кетадими-ей...
5 кун кейин на салом бор, на алик, ҳеч нарса бўлмагандек кечаси - пааақ этиб пост жойлаворадими-ей...
Катта-катта муаммоларни олиб чиқиб, ора-сирада шпоқ этиб майда нарсаларни ёзворадими-ей...

Хуллас ғалати-ғалати инсонлар кўп гузаримизда.

@RaisBuva
"Сезиларли даражада..."? Как будто шу пайтгача нархлар сезилмас даражада ошяпти, падарига ламинат.

- Ман нимейкан демман-а... Ошироурийлар, ошироурийлар, халқ қашшоқлашиб қолмайди!

@RaisBuva
👍1
Биз билгандик, биз кутгандик, шўрт пабери.
Энди бемалол гўшт есак бўлаверар экан. Босингизлар!

@RaisBuva
Четга учгани битта монопол авиакомпания - иложинг йўқ, учасан.
Аеропорт ичида монопол ҳожатхона - иложинг йўқ ***сан!

Колхозимиз Халқаро Аеропорти раҳбарияти люббой тешикдан пул қила олади. Э малладес шоввозлар, босингизлар!
...лекин бу сафар ***ворипсизлар, оммалэ!

@RaisBuva
​​(Бир комментатор ёзибди)
- Биласизми нега Тошкент аеропортида ҳожатхона бунча қиммат?
- Молиявий фойдани кенгайтириш учундирда.
- Бу биринчидан, иккинчидан биз жуда кўп ...япмиз!
Тугади

Каналга обуна бўлиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEc4WHAVnedyzILFvw
2020 йил «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилинди.

@RaisBuva
​​- Мана кўрасан, энди колхозимизнинг чекка-чекка худудларидаям электр ўчмайди. Чунки электрсиз рақамли иқтисодиёт ривожлана олмайди...

- Ҳали кўрасан, ушбу йилдан ҳамманинг уйида газ бўлади. Чунки уйида гази бор одам телефон кўтариб кўчага чиқмайди, аксинча, китоб ўқиб, илм-маърифатини ривожлантиради...

- Мана кўрасан, энди бу йилдан безбет "Узонлайн" ҳам инсофга кириб, колхозимизда интернет анча тезлашиб, нархи эса арзонлашади... Чунки сифатсиз ва қиммат интернет билан рақамли иқтисодиёт ривожлана олмайди.

- Мани айтди дерсан, ушбу йилдан "Олий ва Ўрта Махсус Таълим вазирлиги" ҳам инсофга қайтиб, стипендияларни аввалги ҳолига қайтариб, "и так отнинг калласидек" контрактни бошқа оширмай туради... Чунки келажакда илм-мариъфатни шу талабалар ривожлантиради.

- Эээ, нималар деяпсиз Раис бува? Ошдан олинг, ош совияпти...

@RaisBuva
Хозир президентимиз "прописка масаласи ислоҳ қилинади" деб турганда, Тошкентда ер қимирлади.
Менимча прописка ҳақидаги янгиликни эшитиб, миллионлаб колхоздошлар хурсандчилигидан сакраб юборган, шунга ер силкингандек туюлди шекилли... Тағин билмадим.

@RaisBuva
Биз слишком тез ишлаб юборяпмиз...
© Маруфхон Курбонов

(Расм бир соатлар аввал юкланган. Бу дегани президент йил номини эълон қилиши билан кимдир полиграфияга югуриб, баннерни чиқариб, ванғиллатиб осиб қўйишгача улгурган).

@RaisBuva
(Ушбу расм 10 кун аввал тайёрланган, каналга юклашга улгурмагандим)

"Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган, шифокорларга нисбатан бўлаётган зўравонлик ҳолатларига эътибор қаратди.

«Шифокорларимизнинг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини кучайтириш, худди ўқитувчиларники каби тиббиёт ходимларининг ҳам обрўсини кўтаришимиз, уларга муносабатни ўзгартиришимиз керак.

Ижтимоий тармоқларда уларга нисбатан бўлаётган зўравонликларни кўриб қоламиз. Бу бизнинг менталитетимизга умуман тўғри келмайдиган ҳолат, буни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Шунинг учун шифокорларнинг мақомини, обрўсини оширишимиз шарт. Худди ўқитувчиларга қилганимиз каби шифокорларга ҳам муносиб меҳнат шароити яратиш учун амалий ишлар қилишимиз лозим» деб таъкидлади президент."

Ҳайрият, шифокорларга бўлаётган тажовузлар масаласи президентгача етиб борди. Худо ҳохласа энди соҳада яхшиланиш бўлади. ССВ дальше лаллаймаса бўлгани.
ДЕМАК, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНГА ШИФОКОРЛАР КЕРАК! #суришкеракэмас

@RaisBuva
Жичча иш чиқиб қолганди, Туркияга ўтиб гелиёрум.
Қардош юртда колхоздошларимиз борми?

@RaisBuva
Ҳайрли акшамлар, насылсиниз қодрли аркадашлар... и, колхоздошлар деганим. Иш кўпайиб, алоқагаям чиқолмадим.
Хуллас 26 куни келиб, Анқаранинг киндигидаги Виндм қўналғасига жойлашдим (камбағалга шу жой ҳам бўлоуради). Анқарада ишларни битириб, хозир Истанбулга учяпман. Истанбулда ҳам чок ишлар вар.
Қайтганимда сафар таасуротлари билан ўртоқлашаман.

@RaisBuva
Яна Раис бўволдим - Ўзбекистонга кеволдим!

Ҳайрли кеч қодрли колхоздошлар. Анқарадан сўнг, 4 кун Истанбулда, мана шу (камбағаллар учун мўлжалланган) беш юлдузли "Сура Ая Софья" номли сал миндееероқ меҳмонхонасида кечладим. Истанбул ҳам чўк гўзел.

Туркияда мени ҳайратга солган энг асосий жиҳатлардан бири - у ердаги меҳмонхоналарнинг кўплиги бўлди. Ҳар қадамда юзлаб отелллар... Қандай тушунтирсам экан, хуллас бизда аптекалар сони қанча? - Туркияда ана ўшанча меҳмонхона бор экан.

Хуллас кўп ва хўп таассуротлар билан қайтдим. Вақт бўлганда ўртоқлашиб боргум.

@RaisBuva
Истанбулда метробусда "Гўзалюрт" даҳасидан кейинги бекатга етганда, негадир Фарғона вилояти ҳокими эсимга тушиб кетди. Негалигини эслолмадим, оммалэ...

@RaisBuva
Channel photo updated
Колхозга қайтсам ҳамма маскада. Қўшни шийпонда қанақадир хорами вирусми... корона вирусми тарқаганмуш...
Аптекаларда ниқоблар тугаб, нархи кўтарилиб кетаётганмуш. Одамлар сарпагаям ниқоб қўшиб олаётганмуш...

Айтдим нега бу каналдан кўп одам чиқиб кетибди деб. Менимча хитойлик мухлисларим, 15 кунлик карантинга чиқиб кетишяпти-ёв...

@RaisBuva
Ўзбекистон ҳукумати бир неча кундан бери Хитойдан юртдошларимизни эвакуация қилмоқда.
Ишқилиб Хитой клубига ўтиб кетган Бабаянниям қайтариб олиб келишмасинда, оммалэ!

@RaisBuva
👍1