Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
- Раис Бува, колхозимизда сув тақчиллиги ҳақида икки оғиз айтсангиз?

- Сувнинг таъми муз билан. Сув - оби ҳаёт. Сув - оби ҳаёт...

- Мен сени ойларга, мен сени ойларга...

- Вой харо....... ..... шунча қиганимни қулфингга тиқдинг, шунча қиганимни ... тиқдииеенг!!!

@RaisBuva
Кундузи қўшним ҳайитлик опчиқипти! Қўлидаги пакетнинг ёзувини ўқиб, бағримга босиб кўришдим, узоқ ҳол-аҳвол сўрадим. Кейин пакетни менга узатди. (Чёта пакет мўлжалимдан анча енгил эди). Ичкарига кириб қарасам - пайпоқ экан. Қайтиб чиқсам уже кетиб қолибди.

Вой шунча қувончимни пакетга тиқдинг, пакетга тиқдиииеенг!!!
© Қувончбек Исаевич.

@RaisBuva
👍2
Одамлар нима дарддаю, айрим провайдерлар эса "замонавий қўшмачилик" қилиб соққа қилиш пайида...

(Фотода Билайн провайдеридан келган СМСлар). © Алишер Муҳаммадий.

@RaisBuva
- Эй деди... Ҳе ўша сенларни 30 тийинлик муҳаббатинггаям деди. Провайделаринггаям деди... Ва хатто директоринггаям деди... Қўрқмади.
Айниқса интернетингга деди...

- Ундан кўра интернет сифатини яхшиласаларинг ўласанларми? деди...

- Пулни 4Gга деб, қуртдек санаб оласанлар, лекин манетта зўрға "Е" чиқади ё чиқмайди деди...
Қисқасини айтганда #қалбимдасенларгажоййўқ

Хуллас қизишганда алоқа оператори шаънига яна кўп қайноқ изҳорлар айтди (чунки ўзбекда у, қизиққонда) лекин у гапларни жамоат жойида ёзиб бўлмас эди.

@RaisBuva
Манетта @foydali_link орқали ажойиб сайтга кўзим тушипполди. Одамнинг неча % чиройли эканини билиб берарканмиш.

👆Нега қизлар совчиларимни подряд қатаряптийкин - деб юрган йигитни гулларига.
👆Ёки – Нега чиройли дугоналарим доим мени ёнида обюраркин – деб ўйланадиган қизлар учун жа фойдали сайт экан-чи.

⭕️ Ўзимни текшириб кўрувдим, чиройимга дош беролмай, сайт ярим соат қотипполди. Кейин адашиб паст бахо қўйворди, ярамаслар...
Кошкийди мен ўзимни 100%ни урадиган красавчиклигимни билмасам... Хуллас 61% билан менинг қалбимдан жой оломесанлар, оммалэ!

Шу ва шу каби антиқа ва қизиқарли линкларни улашиб борадиган канални тавсия қиламан: @foydali_link
Эээ Раис Бува, охирги пайтлар жуда бир айнияпсиз. 3-4 кун йўқ бўбкетиб, кейин кечки пайт 1-2 та пост ташлаб қўясиз. Орқасидан хитрлик йўллари билан сразу рекламаям ташлаворяпсиз.
Бунақа қилиқларизга бизни қалбимизда, бизни юрагимизда асло жой йўқ!

Ҳарқалай бу сафар ҳам, безрайиб - э боллар, давай тепадаги постга лайк босамиз - деппомадиз...

@RaisBuva
🔸Ҳой, барака топкурлар, ҳозир ахир карантин бўлса. Ишлар тўҳтаган, планлар тўлмаяпти. Лекин яшаш ҳам керак... Шу кетишда ўтироурсак ҳали қишда нима қиламиз, ҳайронман.
Пенсияни эса ўзларинг биласлар, чумчуқнинг битта жойидай бўбётибди...

🔸Мен аноу, бошқа раисларга ўхшаб, мана сизларга ҳайитлик деб бюджетдан ажратилган ҳар 1 млн. дан 300-400 ни қайириб қолмаётган бўлсам...

🔸Камига, карантин бўлишига қарамай "слишком инсофли" раҳбарларлар ойликни кечиктириб, ўйин қилятуди - Э ма ол, шу битта ойлик билан бойисен бойиб кет. Ишинггаям, ойлигинггаям деб, шарт тўнни елкага илиб, райкомдан чиқиб кетганман...

🔸Манетта эса тирикчилик қурғур йўғонни чўзиб, ингичкани узиппўяпти...
Шундай экан қодрлилар, ўзинглардан қолар гап йўқ, жичча сабрли бўлиб, миндеее бир - биримизни қўллаб турсак, ажоммас бу пандемиядан эсон-омон ўтвосак, Худо хоҳласа.

@RaisBuva
Ҳечкимга сир эмас, колхозимизда карантинда эҳтиёжмандларга пул тарқатиш орқасидан жуда кўп маш-машалар, фирибгарликлар содир бўлди ва бўлишда давом этмоқда.

Шуни миндеее бўйиннинг давомини ишлатиб, тинчгина пластик картага ташлаб берса бўларди-ю. Нечанчи асрда яшаяпмиз ўзи?! Карантинта одамларни тўплаб, "Ура-ура" қилиш шартмиди?!

Шунда айрим "ҳаромлуқма" амалдорлар мабодо пул ўмарса ҳам, банк орқали бемалол исботи билан аниқлаш мумкин бўларди.

@RaisBuva
👆Тепадаги карикатурада пул солинган конверт жичча тешиб қўйилгани ва амалдор буванинг муборак чўнтакларидаги "ҳалол ҳақларига" кўпчиликнинг эътибори тушмади шекилли ))

@RaisBuva
Эҳтиёжмандларга пулларни пластик картада тарқатиш, бу кўплаб амалдорларга нисбатан бағритошлик бўларди, аҳир у бечораларнинг ҳам бола-чақаси бор...

@RaisBuva
Ие, манетта нима деб ёзиппўйипти... Крска, крска... Тааак, нима деганийдия бу?!
Ии, вой палакатей, ҳа манабет бўялганаканку!

Вой... янги калишни "крска"нга тиқдинг, "крска"нга тиқдииееенгг!!!

@RaisBuva
“Котракт”👆 тўлови ўзгармасакан... Ўзгармайдиямда!
Таълим сифатиям ўша-ўша, ўзгармайди.
Инсоф, виждон даражаси ҳам ўзгаришсиз қолади.

Ё шу пайтгача контракт борасида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ақалли бирор марта талабаларнинг фикри билан хисоблашганини кўрганмисизлар?!

Нима? Қанақа пандемия? Нима бўпти халқ карантин ичра шундоқ ҳам ишсизликдан, пулсизликдан эзилиб турган бўлса? У халқнинг муаммоси...

Нима бўпти офлайн таълим тизимидан онлайн тизимига ўтилган бўлса ва бу билан ҳаражатлар анча қисқарган бўлса. Энди ҳаражатлар қисқарди деб, тайёр келиб турган миллиардлаб соққани камайтириб, баракасини учиришиши керакми?!

Иложи бўлса, нархларни шундай қолдирмасдан - оширвориш керак. Талаба тўлоуради. Уни жони қаттиқ, ўлмайди. #талабаямодамми

@RaisBuva
👍1
Сенларнинг фикринг копейка!

© Олий ва ўрта-махсус бизнес вазирлиги
Эээ гапирган билан фойдаси йўқ – дейсизлар. Ўтган ҳафта безрайиб “ОТМларда тўлов-контракт миқдори ўзгармайди” деб турган вазирлик, мана, 10% лик чегирма берилади деяпти. Ана бўларкан-у пиёздан ҳам компот қилса...

@RaisBuva
Лекин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайиши ҳисобга олиниб...” деб 10% лик чегирма белгилабди. Хоп, тўлов қобилияти пасайиши хисобга олинса, нега 30-40% эмас айнан 10% енгиллик берилди холос?

Мисол, (йиллик тўлови ўртача 12 млн. бўлган) контракт тўловчи, ярим йиллик тўлов 6 млн.дан бу сафар 600 минг сўм камроқ тўласа - тўлов қобилияти кўтарадими?

Аслида контракт тўлови шундоқ ҳам отнинг калласидек қилиб белгиланган. Лекин яна бир факт. Ҳар йили сентябрь келиши билан 100 минглаб талабалар шаҳарлардан ижарага уй излаб юришга мажбур бўлишади. Вазирлик эса талабалар турар жойларини етарли даражада қуриб қўймаган. Қурмайдиямда... Қурганда, шу пайтгача қуриб, ўз талабаларини йил давомида ижарама-ижара сарсон бўлиб юришини (имкон қадар) олдини олган бўларди. ОЎМТВ эса бундай майда муаммолар билан бошини қотиришни истамайди. Яхшиям талаба ётоқхонада текинга яшамайди...

Пандемияда миллионлаб одамлар контракт тўлаш у ёқда турсин, тирикчилигини аранг амаллаб юрибди. Шундай кезда, вазирлик (агар ростдан ҳам талабалар ҳақида оз бўлсада жон куйдирса) “ўз даромад манбаи бўлмиш – талабаларга” бироз (нормалроқ) енгиллик қилиб, контракт миқдорини 30-40% тушириб турса - Асакаси кетиб қолмайди.

Бу ёқда эса, одатий таълим шаклидан - масофавийсига ўтказилишида ресурслар, харжлар анча кам сарф бўлишини ёш бола ҳам билади. Қолоурса, қиммат ва ҳудудларда (энасини кўриб ётган) тормоз интернет билан масофавий таълим ҳақида гапиришнинг ўзи уятли масала.

Шундай экан, ОЎМТВ ва Молия вазирлигидан тўлов контракти нархларини пандемия шароитида халқнинг реал аҳволини тўғри ва жиддий бахолаб, 10% лик чегирма миқдорини қайта кўриб чиқишини сўраб қоламиз.
Билиўметта, 100 йилда бир тошлар ҳам ёриларкан...

@RaisBuva
​​Талабаям одамми?

© Битта вазирлик 👆

@RaisBuva
- Раис Бува, бир саволда. Кеча коронавирусга қарши курашда инновацион усулларни тадбиғ этиб, кўчаларда исириқ тутатишни буюрган экансиз, шу ростми?

- Йўқ, шунчаки гузаримиздаги 3-4 та ободонлаштириш ҳодимлари маиший чиқиндилар орасидан 3 та бир ҳил (янги ясалган) махсус идишларда тутаб ётган исириқларни случайно топиб олишган. Кейин ҳазиллашиш мақсадида ўша исириқларни ўчириш учун йўл давомида жиддий қиёфада машина юкхонасида силтаб-силтаб тутатиб кетишган...

- Хмм, жуда ишонарли, раҳмат.
- Саломат бўлинг!

@RaisBuva
Ие, нега кутиш жойлари ташкил қилинмайди? Ана, шууунча трибуналар бўш ётибди-ю. Ота-оналарни ўша ерларга ўтқазиб қўйилса, ҳарнада... Биринчи марта трибуналар тўлармиди...

Кейин иложи бўлса шархловчиларни ҳам чақириш керак. Жараённи онлайн шархлаб боришади. Масаланда.

@RaisBuva
​​Стадиондаги тест жараёнларини шархлаб турилса қандай бўларди. Миндеее тасаввур қипкўрамиз:

- Қадрли тест ишқибозлари, мана ҳозир олд қаторларда ўтирган “бомбардир” Шодмонов қўлидаги ғижимланган кичик шпаргалкани чап қанотдан ҳимоядаги шериги Мажидовга “пас ҳолатида” узатмоқчи. Ҳаяжонли дақиқалар, зарба... Йўқ, афсуски офсайд хосил бўлди. Ўйин қоидаси бузилганини сезган назоратчи (арбитр) хуштагини чалиб, югуриб келди. Шодмонов ва унинг жамоадоши Мажидовга сариқ карточка кўрсатиб, огоҳлантириш беряпти. Лекин Мажидов - эээ, ўйиндан четлатсанг, пулини тўлаб “супер лигада” ўйноураман – деб арбитрга дағдаға қилиб юборди... Томошабинлар ҳайратда...

Бу орада Шодмонов - акам деганман-а, брат – деб арбитрга нималарнидир тушунтирмоқда. Лекин судянинг қарори қатъий кўринади. Ҳа, ванихоят арбитр иштирокчиларга қизил карточка кўрсатиб, улардан майдонни тарк этишларини сўрамоқда. Судя билан тортишмаслик керак эди...

Эслатиб ўтаман, ушбу хатоси учун бу икки иштирокчи кейинги мавсумгача турнирдан буткул четлатилиши мумкин.

Сизлар билан колхоз шархловчиси @RaisBuva бўлди.
Колхозимизда "Исрофгарчиликка қарши кураш қўмитаси" томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида, йиллар давомида тежалмай ишлатиб келинган Башарабук (фейсбук назарда тутилмоқда) тўлиқ назоратга олинди.

“Кам-кам хўре – ҳамиша хўре деганидек, бугунги жадал ривожланиб бораётган даврда ҳар нарсани тежаб ишлатишимиз даркор. 6 ой нормал ишлади, 3 ой дам берамиз. 3 ой тез ишлатиб, 2 ой қисамиз... Шундай қилиб “қисиб-қисиб” ишлатсак, анчага етади” дейди қўмита раҳбарининг биринчи ўринбосари Позорали Шармандиев.

@RaisBuva
👍1