Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
#ҳайрия Тожибоев Ҳусниддин болаликдан 1-гуруҳ ногирони экан. Ўзи мустақил равишда ҳаракатлана олмайди. Моддий таъминоти фақат ўзининг ва онасининг пенсияси орқали экан. Хозирда давлат тамонидан ажратилган имтиёзли уй олишда сахий инсонлар томонидан $6000 йиғилган. Аммо яна бироз етмаётган экан. Мабодо имкони борлар (5000дан бўлса хам) эхсон қимоқчи бўлишса, қуйида унинг контактлари.

Телефони: +998 90 547 30 88
Пластик карта: 8600 3304 5334 8128

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай. © А. Навоий
Ўртоқлар, канал БОТи деярли 2 ҳафтадан бери ишламаяпти. Шу боис ҳозирча мурожаатларни ўқиш имкони йўқ. Яқин кунларда БОТ созланади.

Мабодо кимнингдир ўта муҳум хабари бўлса (жа бўмекетса дермиди, хуллас ашита) маноу мени инстаграм саҳифам:
👉raisbuva.uz👈

@RaisBuva
- Шунча тайёрланиб бу йил ҳам киролмадим...
- Ҳамма биларди ўқишга топширганимни...
- Энди колхозда қандай бош кўтариб юраман...
- Одамлар нима дейди...
- Энди менга биров қизини бермайди...

Чёта кечадан бери колхозни ярми ёшлари шолпайиб қопти. Кайфият ноль. Қизлар - энди точно эрга берворишади - деб йиғлаган... Боллар эса томга чиқволиб, ўзича қўлини иягига тираб - Эх, нега гол бўмади... деб ойга қараб ўтирибди...

Эй боллар, қани қаддингни кўтар ҳамманг. Ҳа бу йил бўлмаса кейинги йил кирарсан. Насиб қилгани бўладида. Ҳар неки бўлмасин - ўз ҳикмати бўлади. Одамлар 5-6 йиллаб топшириб, кейин киради... Жонинг соғ бўлса - қолгани аста бўлоуради, диққатўма.

Қисқаси ҳаммаси жойида, ўзингни босиб ол. Худо ҳохласа ҳали бутун келажагинг олдинда. Шолпайма. Ундан кўраси яна бир йил қолган эркин вақтингдан унумли фойдалан. Бирор замонавий касб ўрган. Программистликми, график дизайнерликми, хорижий тил ва хоказо... (Бу ерда бирор ўқув марказининг рекламаси бўлиши мумкин эди). Шунда балки эртага институтга киришни ҳам истамай қоларсан.

Ёки хорижий институтларга топшир, имтихонсиз қабул қиладиганлари ҳам кўп. Ана ўша ерларда кучлироқ таълим оласан. Ҳозир пандемия шароитида ўқишлар онлайн тарзда бўбтурибди. Қолоурса баъзиларидан 1 курсдан сўнг ўқишни ўзимизнинг колхозга “перевод” қилса бўлади.

Одамларни эса ўйлама. Гапирса гапириб, ўлиб кетмайдими. (Эртага ўқишга кирсанг, шу одамлар контрактингга бир сўм бериб қўярмиди-ё?) Сен ўзингни ўйла. Келажагингни ўйла. Эртанги кунингни шукрдан бошла. Балки сени афзалроқ тақдир кутаётгандир. Аллоҳ билгувчи.

Хуллас кўнгилни кенг қилиб, ўқи, ўрган, ҳаётни сев!

@RaisBuva
Аламзада абитуриентлар диққатига!
Шунча тайёрланиб, имтихон топшириб нима кўрдинг? Юқори бал олганлар ҳам киролмади хатто. “Имтиёзлилар” кўп квоталарни илиб кетди. Оддий халқнинг боласига эса – замбаракнинг ўқи. Пааақ!
Шунга сен яхшиси ИМТИХОНСИЗ талаба бўлиш ҳақида ўйлаб кўр.

Манетта TARGET компанияси қуйидаги давлатларда ИМТИҲОНСИЗ ёки ONLINE тест топшириб талаба бўлишни таклиф қиляпти.

🔸Беларус: Имтиҳонсиз. Кундузги/сиртқи.

🔸Россия: Онлине тест. Кундузги/сиртқи.

🔸Талаблар: Рус тилини мулоқот даражасида билиш.

🔸Рўйхатдан ўтиш учун!

Батафсил маълумот:
(99) 474-72-10; (99) 475-72-10;
(99) 844-72-30; (99 995-70-10.

@targetconsulting
#мухлисданфото
Бу манзарага дуч келганингда ҳаёлингдан фақат биргина ўй ўтади:
- Ишқилиб уйғониппомасинда, оммалэ...

Фотодаги Бобик қанчалар ҳавфлилигини билмадим-у, лекин фотони юборган бола қайтиб алоқага чиқмаганди ))

@RaisBuva
Раис Бува фотошоп қилинган расм юклабди дегувчи колхозимизнинг ичи қора чала экспертлари учун махсус. 👉Мана

Кетмон билан белига росабитта солсангда шу постояннў шубҳа қиладиганларни вей.

@RaisBuva
👍1👎1🤣1
"Раис Бува, ҳарзамонда белизда "Чуст пичоқларини" кўрипполамиз. Ўшанчун маноу пичақлардиям коллекциезга қўшиппўёурасизда" деб, устига ёздириб, 3та пичоқ юборворишибди баракатопкур Чустлик мухлисларим. Эринмасдан таксидан берворишибди. Уста: Шуҳратбой.

Бу пичоқларнинг тиғи устарадек ўткир. Дастаси оғир, қўлда залвори сезилиб туради.

Фотода унча билинмаяпти-ю, лекин аноу энг тепадагиси ростдан катта пичоқ, 35 см ларгача боради. Уни белга осиб юрибам бўмайди. ППС ушлаб кетатта...

@RaisBuva
Ўз жонига қасд қилиш у ёқда турсин, хатто буни ҳаёлдан ўтказиш ҳам жуда оғир гуноҳ саналади.

Наманганда 35 ёшли аёл МИБ, ички ишлар ва бошқа яқин орган вакиллари кўз олдида ўзини ёқиб юборди. Бас, аслида ортиқча изоҳларга ҳожат йўқ. Бу жуда оғир хабар.

Бир фуқаро ўзи устидан бензин сепиб, ўз жонига қасд қилишга чоғланаётган пайтда (бу шунчаки қўрқитиш бўлса ҳам, фарқи йўқ, зеро инсон соғлигига тахдид бўляпти) аслида халқ, инсон манфаатларини ҳимоя қилувчи, халқ тўлаётган солиқлардан маош олувчи орган вакиллари қўлини орқага қилиб, (хўкиздек эркаклар қорнини қаппайтириб) бемалол томоша қилиб туриши...
Ва ёки, халқ, инсон манфаатларини ҳимоя қилувчи, халқ тўлаётган солиқлардан маош олувчи орган вакиллари қўлини орқага қилиб бемалол кузатаётган пайтда – фуқаро (ким бўлишидан қатъий назар) ёниб кетмаслиги керак.

Барча жавобгарлар, (лоқайдлар ҳам) қонуний жазосини олишлари шарт. Бошқача бўлиши мумкин эмас.

@RaisBuva
Бу кўприкни ҳам “точно” лаққа балиқлар бузган.
Яна, бу сафар ҳам – “фақат халқни ўйлайдиган, иймонли-диёнатли, ҳаромдан хазар қиладиган, ҳалол” амалдорлардан шубҳа қилиб юрманглар, хоппи?!

@RaisBuva
Энди бу бузилган кўприк бўйича срочно махсус комиссия тузиб, шу кўприкни қуришда бошчилардан бўлганни комиссия раислигига қўшиппўйиш керак.
Масаланда...

@RaisBuva
Айтмоқчи, яқинда йирик АКЦИЯ эълон қилган “Ишонч” кредит-савдо, 2-октябрда Наманганда навбатдаги “Мингбулоқ” филиалини очди.

✅ Савдо марказида маиший техника, смартфонлар, мебеллар, қурилиш материаллари, сантехника маҳсулотлари, спорт анжомлари каби 7000 ҳилдан ортиқ маҳсулотларни (бўлиб тўлаш шарти билан) харид қилиш мумкин.

✅ Бюджет ташкилотида ишловчи ходимлар ва нафақадаги шахслар фақат паспорти билан келиб люббой техникани 15 дақиқада расмийлаштириб, олиб кетиши мумкин.

✅ Ҳарид қилинган маҳсулотларни етказиш, ўрнатиш, ўргатиш мутлақо БЕПУЛ.

Манзил: Наманган, Мингбулоқ, Э.Ўринов кўчаси, 12-уй. Мўлжал: Туман ХТБ яқинида.

Телефон: +998 73 515 22 22
Канал: @ishonchkredit
Бу лаққа балиқ дегани жуда бир иплос мавжудотлар экан. Қанча-қанча иншоотларни бузиб ташлаяпти, поразитлар...

Миндеее ўйлаб қараса, бизга "Коррупцияга қарши курашиш" агентлигимас, "Лаққаларга қарши курашиш" ташкилоти кераг-ов...?!

@RaisBuva
Қурилишига 6,5 млрд, энди таъмирлашга қанақасига яна (1,5 баробар пул) 9,6 млрд ажратилиши мумкин? Халқни пули кўп (лох) битта кўприкка 2 марта тўлоурарканда?!

Бу ҳудди - автосалондан 65 млн.га янги матиз олсанг-у, лекин 1 ойдаёқ ходовойи тўкилиб кетса. Автосалондагилар узр сўраб, зарарни ўз хисобидан қоплаб бериш ўрнига - Шу матизингизни таъмирлаб берамиз, яна 96 млн. берасизда - деб тургандек абсурдку?!

Нимеймиш, кучлироқ сел келганлиги сабабмиш.
Иби, энди булар кўприк қурса сел келмай туриши керакми? Ху совет пайтида қурилган кўприклар селнинг момоси келсаям ҳалигача қилт этмай турибди, нега буларники бир ярим йилдаёқ турмай қоляпти?

Ўзи бу қурилиш компанияси (шу салоҳияти билан) тендерда қандай ютиб чиққанди? ЧиҚиб қўяр экан, қуролмаган “қўлига” – қураман деб нима қиларди?!
Дейдиган одам йўқ лекин...

Ҳурматли Сурхондарё ҳокимлигидан ушбу ғайритабиий рақамлар парадокси ҳолати юзасидан жамоатчиликка жиндек тушунтириш беришларини сўраппўёуреликчи. Балки мантиқий изоҳлари бордир.
Билиўметта!

@RaisBuva
Охирги пайтлар маҳаллий раҳбарлар “бу оми халқ иқтисодиётда ниманиям тушунарди” деб бюджет пулларни беармон туя қибётишибди. Шунинг учун бизга: - Маноу кўприкка ажратилган пулнинг учдан бириям сарфланмапти-ю, бой ака? Қани сметани манетка опкелинчи?! – деёладиган дадил, халқаро даражадаги иқтисодчи ва бухгалтерлар керак.

🔸Шунга, Тошкондан International School of Finance деган яхши ўқиш жойини гаплашиб қўйдим. Раис бувани номидан келдик, деб эшикни тепиб кириб бороурасизлар. Инглизча билганни сразу қабул қилишади, билмаганни ўзлари тайёрлашади.

🔸Ўқишни яхши якунлаганларга халқаро бухгалтерия ва молия соҳасида “АCCА” сертификати берилади. Иннанкейин, шу сертификатни олганларга Англиядаги Oxford-Brookes университети бакалавр дипломиниям берворишади. Четга боришам шартўмеди.

Батафсил маълумотлар:
Телефон: +99878 1473737
Телеграм: @isftash
Буни марду-майдон дейдилар! ©

Обуна бўлиш: 👉@RaisBuva👈
Кеча супер-мупер контракт нархлари эълон қилинди.
Бу занғарнинг энг арзони 46,2 млн. Энг қиммати эса 207 млн. дан ортиқ экан.

Келажагимиз слишком буюк.

@RaisBuva
​​Кечадан бери ОТМларда магистратура тест натижалари бўйича шикоятлар тўлиб кетди. Эмишки тестлар шаффоф ўтмаганмиш...

Энди бир савол, шу пайтгача магистратура имтихонлари қачон шаффоф ўтганди ўзи?

@RaisBuva
Учинчи зарбада эса...

Тепадаги скриншотда: вазирликнинг магистратура бўйича тест натижаларида абитуриент - 135,68 балл олган.

Пастдаги скриншотда: ТАТУ расмий сайтидаги натижаларда худди шу абитуриент - 161,18 балл олган.

Телефонда ушбу тилсим изоҳи сўралганда, ТАТУ мутасаддилари: “Бизнинг сайтдаги натижалар тўғри” дейишибди. Бундан чиқди (ОЎМТВ) вазирлик сайти копейка экан. Любой ОТМ edu.uz сайтидан натижаларни олиб, бемалол ўзгартирволоураркан. Э вапше маладес! ©
Газини бос Нортой, мен ёнингдаман! дермиди?

Ҳурматли (ОЎМТВ) вазирлик ва ТАТУ раҳбариятидан ушбу "фокуснинг" изоҳини кутоуреликчи, бинасса депполишар...

@RaisBuva
Болам, амалдор бўлдинг
Бола-чақа боққани.
Эл ғамини қўя тур,
Соққани қил, соққани...

© Ҳабибулла Мўйдинов.

@RaisBuva
Кўплаб абитуриентлар магистратура тест натижалари балларини хисоблашда кўплаб (шубҳали) хатоликларга йўл қўйилганидан нолишмоқда.

Асосан, кўпчиликда (диплом рейтинг баллари) нотўғри (яъни пасайтириб) хисобланганидан шикоят қилишмоқда.

Хуллас олий таълим тизимидан коррупцияни тўлиқ олиб ташлаш учун, кўплаб эски лаққаларни хавзадан хайдаш кераг-ов?! Тағин билмадим...

@RaisBuva