Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
#саводинггаоттепкурлар
Олмалиқ шаҳри ХТБ дан IELTS writing бўйича мастер-класс.

Тил билган бошқада барибир...

@RaisBuva
Инглиз тилида бехато, инглизларни ўзидан ҳам яхшироқ иншо ёзишни истовчилар борми?

Манетта Бекзод Мираҳмедов (IELTS нинг Writing қисмидан 8.0 балл ни қўлга киритган кам сонли инструкторлардан бири) асос солган IELTS ZONE ўқув маркази онлайн марафон ўтказяпти экан.

IELTS ZONE ўқув маркази билан IELTS нинг Writing қисми бўйича онлайн тайёрланиш мумкин.

Айтмоқчи. Яхши ўрганганларга Олмалиқ ХТБ да битта ваканция тайёр турибди-ёв...

Канал: @ieltszone_uz
Телефон: +99897 1306722
Мурожаат учун: @uzieltszone
“Ўзбекистондаги камбағалликка тушганларнинг 7 фоизи дипломли камбағал ҳисобланади. Бу Ўзбекистонда дипломи бор кишининг камбағалликка тушиш эҳтимоли паст дегани”, – деди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.”

Юқоридаги абсурд фикрни “Кунига 5600 сўм топган одам камбағал эмас” деган иқтисодчимиз сал аввалроқ айтган эди.

Ўзбекистонда дипломи бор кишининг камбағалликка тушиш эҳтимоли пастлигини билиш учун фоизни мамлакатдаги умумий камбағаллар сонидан эмас, айнан ўша олий маълумотлиларнинг умумий сонидан чиқариш кераг-ов... А лаббай?!

Агар юқоридаги “слишком” ақлли теорияга таянилса: “Ўзбекистондаги қовунчиларнинг фақат 7 фоизи иқтисодчилар ҳисобланади. Бу Ўзбекистонда иқтисодчиларнинг қовун тушириш эҳтимоли паст дегани” дейиш ҳам мумкин... Масаланда.

@RaisBuva
"Ўзбекистонда дипломи бор кишининг камбағалликка тушиш эҳтимоли паст” © Обид Ҳакимов

Бу одам юқоридаги фикри билан "Ўзбекистонда дипломи бор одамга дипломи бўйича иш тиқилиб ётибди, ишсиз қолмайди" демоқчи бўляпти, қисқаси.

Ўша гап гап
Бошга қўйёғидан суртиб, ётиб яхшилаб терлаш керак. Фойда бериб қолиши мумкин...

@RaisBuva
Мана кўрасизлар, яқинда чириган ғарбдан ўтиб кетамиз.

@RaisBuva
Эххэээ, бугунги кунда автомобил эгаси бўлиш жуда қийинлашиб кетди.
Янги авто олганингда солиқ, янги рақам олганда солиқ... Бензинга қўшилган солиқ, автомобил олди-сотдисида солиқ... Бир ёқда эса отнинг калласидек жарималар. Мана энди "автога эгалик қилганлик учун йиллик йиғим"
ҳам қўшилиш арафасида.

Бу солиқлар-у жарималардан тўйиб, ўз автомобилингни тепиб, мажағлаб ташлагинг келади...
...агар мабодо шундай ҳолат бўлиб қолса, (жахл устида дейманда) унда автони олдиндан суғурталаб қўйишни маслаҳат бераман.

Автосуғурта бўйича Ўзбекистонда етакчи компаниялардан бири бўлган Euroasia Insurance да мазкур хизмат тури жуда яхши йўлга қўйилган. Компания суғурта бўйича барча йўналишларда сифатли хизмат кўрсатиб келади.

Батафсил: eai.uz
Тел:+998712009922
Facebook l Instagram l Telegram
Молия Вазирлиги янги, автотранспорт воситасига эгалик қилганлик учун йиллик йиғим жорий этишни таклиф қиляпти.

Тепадаги генийлар, ўзи шундоқ ҳам ноинсофларча белгиланган жарима, солиқларни тушириш ўрнига, одамларни баттар эзишни ихтиёр этган шекилли... Газини босинглар, халқ чидоуради.

Янги Ўзбекистонга – Яп-янги солиқлар билан!

@RaisBuva
Ажойиб замонларда яшаяпмиз.
Ҳокимлар ўз вилояти қолиб, бошқа мамлакатларда иш ўрни яратишяпти. Ана #ЭНАвация

Яқинда ҳокимлар фуқаролар учун Green Card ўйнаб берсаям ажабланмай қўямиз-ов...

@RaisBuva
Таҳрирланди. Ушбу солиқ иҳтиёрий хисобланади.

Ушбу лойиҳа бўйича, чет элда ишлаётган фуқаро келажакда ўзини пенсия билан таъминланишини истаса, ихтиёрий солиқ тўлаб бориши мумкин бўлади.

Агар пенсия олишни истамаса, дальше ишлаб юроуради...

@RaisBuva
Мол-мулк ва ЭР солиғи...

Яқинда хотинга эгалик солиғини ҳам жорий қипполишмасинда, оммалэ...

"Саводингга от тепкурлар" ёҳуд "Ана мен нима дегандим?" рукнидан

@RaisBuva
Кунига 5600 сўмдан кўпроқ топадиганлар учун ТЖМ «Ayvon» турар жойлари 30% чегирма эълон қилибди!

Энди ҳар бир квадрат метр 4 900 000 сўмдан, 100% тўловда!
- Пентхаус услубидаги уйлар
- 630 кг оғирлик кўтара оладиган шовқинсиз лифтлар
- 2 қават стеклопакетли пластик дераза ромлари
- Автоном иситиш тизими
- Янги болалар майдончаси ва кенг яшил ҳудуд
- Кўп сиғимли автотураргоҳ

Акция муддати чекланган. Чегирма доирасида харид қилинган уй учун 20м² гача бўлган терасса (балкон)лар бепул.

Боғланиш учун: Бот
Телефон: 71 200 74 00
Сайт: xon-saroy.uz

Савдо офиси манзили
Ҳайрли тонг қодрлилар. Бироз жим бўбқоганимга ҳапаўмеслар. Жичча мазам бўмеқоганди. Ҳозир яхшиман, Яратганга шукр.

Айтмоқчи, 1 ҳафтадан бери каналнинг реклама БОТи ишламай қолган. Шу пайт ичида реклама бўйича мурожаат қилган бўлсангиз, такроран умумий ботдан ёзиб туроурасизлар, ҳозирча.

Дарвоқе! (Каналда шунчаки кўнгилочар, шахсий блог/каналлар реклама қилинмайди)

Хўш, энди бугундан 1 ҳафта ичидаги тушган қовунларни мавзуларни етказиб оламиз.
Кеча Қаршида катта келишларига газонларни чиройли қиб бўяппўйгандик. Кечаси ёмғир ёғиб, шунча меҳнат расво бўлди...

P.S. Яхшиям гулларни чизишга улгурмаганаканмиз-ей...

@RaisBuva
Аслида оввора бўлиб газон экиб ўтирмасдан. қуруқ ерни ўзиниям миндеее яшилга бўяппўйса бўлоуради.

Барибир машинада тез ўтилганда билинмеди... Масаланда.

@RaisBuva
Кеча соат тунги ўнларга яқин ОЎМТВ томдан қовун тушгандек, шптааақ этиб: Барча ОТМларда 16 ноябрдан бошлаб анъанавий таълимга қайтилади деб қолди.

Иби ҳай, сааал шошибсизларда. Бирйўла 15 ноябрь куни тунда – Кароччим, эртадан ўқиш! -деппўйселарам бўлоурармиди...

Хуллас кечадан бери миллионлаб одам (талабалар ва уларнинг ота-оналари) ушбу фавқулотда чала хабар тавсилотларини кутиб, жони ҳалак. ОЎМТВ эса кечадан бери бирор изоҳ бермади.
Ёки вазирлик талабалар карантинда жааа талтайиб кетишди, бир асабларини қитиқлаб қўяйлик деб ҳазиллашиб қўйдимикин...? Билиўметта.

Семестр тугашига бир ойдан сал кўпроқ вақт қолганда миллионлаб одамни бунақа фавқулотда оввора қилиш учун, камида, барча узоқдан келиб ўқувчи талабаларни ётоқхона билан таъминлаб қўйиш керак. Ёки юз минглаб талабалар янги йилгача вазирлик фоесида тунаб туришармикин?

Ҳурматли ОЎМТВ дан ушбу қарорига тез орада изоҳ беришини кутиб қоламиз. Йўқса колхозимиз талабалари сўкинишни бошлоурайликми ёки пича кутайликми деб иккиланиб туришибди...

@RaisBuva
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кечаги қароридан сўнг.

Айрим домлалар: - Ўзи онлайн таълим бошланиб, рўзғорни баракаси учди. Ойликни ўзига яшаб бўмаяпти. Сессияга озгина қолди, хап туринг бува, байрамга пича тирикчилик қиволелик...

Таксистлар: Раис бува, бензин ошдими - ошди. Жарималар отнинг кетидек. Қолоурса пандемиядан бери кираям тузик-қуруқ бўмаяпти. Индамай туринг...

Маклерлар: Аввал талабаларни роса ялинтириб юрардик, март ойида талабалар оммавий сурворгандан бери ишимиз ўлди. Хиралик қимай туринг Раис, эски обрўйимизни тиклаб олайлик...

@RaisBuva
Ҳайрли кеч қадрлилар. Хормейлўўўр.

Шу жичча йўқбўппосен, дарров канални сотвомоқчи бўган олигархлар пайдо бўлади бурнини оқизиб, вей.

Сенларга, телеграмда ётволиб прикол видео ташлаб, пича одам тўпланса, сразу кирсовун ёки қорин ўстирадиган гельни реклама қилиб пул ишлаш бўлсада-шу...
Ҳой баракатопкур, ундан кўра мактабингга бориб, дарсини қисен ўласанми?! – дейдиган одам йўқда.

Хуллас, прогул учун хапаўмесилар колхоздошлар, мен қайтдим. Қоган жейидан етказволоурамиз.

@RaisBuva
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунов куни колхозда қанақадир "марапон" бўлекконакан. Мамарайим чўпон, менам қатнашаман деб, майкасига 777 рақамни осволиб, човуб шўртикчан чиқибкетиппопти.
Майлику-я, ярамас қўйхонани эшигини ёпме кетибди...

Иннанкейин нимоўларди... Бутун колхозга пород бўлдик.

@RaisBuva
👍1