Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
Фарғона вилояти, Фурқат ва Данғара туманларида (халқдан олинаётган солиқлар эвазига) тупроқ билан таъмирланаётган асфальтлар.

Дарвоқе, 1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати қоидаларига ва жамоат жойларида тиббий ниқоб режимига риоя этилиши устидан дронлар ёрдамида назорат ўрнатмоқчи булар.

Халқ йўлини таъмирлашда лой, халқни шилишда эса дронлар! Нимамикин, бўлоурармикин...?!

Аввал энасини кўриб ётган йўлларни нормал таъмирлаб қўйиб, ана кейин халқни (соғишга) ўтсанг ўласанларми номардлар?! ...дейдиган одам йўқда.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Asia Consult жамоаси Тожикистон Давлат Тижорат Университетига имтихонларсиз киришни таклиф этмоқда. Сизда бугуноқ талаба бўлиш имконияти мавжуд.

✅ Ушбу университетда: Ахборот технологиялари; Молия; Иқтисод ва яна бир қанча йўналишлар мавжуд.

✅ Энг асосийси, ҳам ўқиб, ҳам ишлаш имконияти бор.

✅ Хоҳишга кўра, ушбу йилнинг ўзидаёқ ўқишни Ўзбекистонга кўчириш мумкин.

⭕️ Диққат! Хужжат топшириш муддати 12 январгача.

Мурожаат учун тел:
712004009 Админ
712006008 Админ
712005009 Админ
Газ трубаси бор, газ йўқ.
Кондиционер бор, электр йўқ. Ичкарида ўрта асрлардагидек ўтин, кўмир ёки таппи ёнмоқда.

Янги Ўзбекистон. 21-аср. 3-Ренессанс.

@RaisBuva
Эй деди. Газинггаям деди... Светинггаям деди... Ваъдаларинггаям деди. Қўрқмади...
Чунки ўзбекда у, қизиққонда.

Шартта печкага таппини тутатиб, бутууун аламини девор сувоғида қолдирди.

@RaisBuva
Кунига 5600 сўм ишлаб топган одам камбағал эмас. Зеро у бир кунлик маошига 1 литр бензин сотиб олиши мумкин.

@RaisBuva
Бугун Жиззахда янги қурилаётган 6 қаватли иморат қулаб тушди. Ҳайрият, халок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ дейишяпти. Мабодо бу бино 1-2 йилдан кейин қулаганида, вазият анчайин аянчли бўлиши мумкин эди. Худо бир асрабди.

Инсонларнинг ҳаёти билан ўйнашаётган амалдорлар ва қурувчи ташкилотларга ўзи инсоф берсин.

Охирги йилларда қурилаётган янги уйларда яшашга, метроларда юришга, кўприклардан ўтишга одам чўчиб қолди, очиғи...

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Негадир охирги воқеаларни эслатиб юборяпти. Жудаям таниш ҳолат, шундай эмасми?!
(Хинд фильмидан парча)

@RaisBuva
Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари шарт. Эди...

© Тунги фикрлар

@RaisBuva
"Бизга можно, қолганларга шолпиллаб қолади" деб номланган фото.
Наманган шаҳри. 7 январь.

"Қонун ҳаммага баробар" рукнидан.

@RaisBuva
Ўтган сафар энергетика вазири ўринбосари нега Афғонистонга электр экспорт қилаётганимизни «Уйида чироғи бор одам қурол кўтариб, урушга чиқмайди» деб изоҳлаганди. Фаросатни қара...
Мана энди экспортни яна кўпайтирибмиз. Маззами?!

Нимаям деймиз, газини босинглар, халқ сизларни қаттиқ дуо қилмоқда!

@RaisBuva
Фарғонада йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлар ва жамоат жойларида ниқоб тақмаганларни "солиқчи дронлар" таъқиб қилишни бошлабди.

Ундан кўра, момосини қучиб ётган йўлларни таъмирланглар - дейдиган одам йўқда.

Миндеее гуглбекдан сўриштириб кўрсак, ҳозирда ўртача хусусиятга эга бир дроннинг нархи 1000 $ атрофида. Мисол учун: 100 дона дрон (1000$ дан) деб олсак ҳам, бу сўмда 1 миллиарддан зиёд маблағ дегани. (Вилоят ҳокимлиги ҳозирда қанча дрондан фойдаланаётганини ва бу қанчага тушганини билмайман, аммо 4 дона эмаслиги аниқ).

Бир дрон ўртача 1-2 км. радиусда учиб, қуввати 30 минутга етади. Қайта қувватлаш учун эса 2-4 соат вақт кетади. Мисол Фарғонанинг битта 1 км узунликдаги йўлини узлуксиз кузатиш учун, камида 4-5 дрон керак бўлади.

Энди савол, вилоятнинг 100 км радиусдаги кўчаларини кузатиш учун неча миллиард сўмлик дронлар сотиб олиш керак бўлади? 1000 км учунчи?

Фарғона ҳокимлиги ва вилоят ИИБ дан ушбу #ЭНАвация қайси маблағлардан молиялаштирилаётгани бўйича аниқ жавоб кутиб қоламиз.

@RaisBuva
Взвод текислан! Ростлан!
Бугунги байрам билан барчангизни чин дилдан муборакбод этаман!

...эркин!

@RaisBuva
Совғани катта-кичиги бўметта, асосийси эътибор. Бугун ким нима совға олган бўлсаям - Хафа бўлиш йўқ!

Жаўмаса, 8 мартда раччўт қиппўёураслар. Ё масаланда...

@RaisBuva
Ёлғонни 3 тури бўлади.
Оддий ёлғон, қипқизил ёлғон ва статистика.
© Б Дизраэли.

@RaisBuva
@JAVON_UZ лойиҳаси дунёга машхур бўлган топ мотивацион бестселлерларни ўзбек тилида эътиборингизга тақдим этади.

Китоблар билан танишиб ҳарид қилишингиз учун ҳозир қулай фурсат! @JAVON_UZ жамоасига мени айтиб, 5 та китоб ҳарид қилсангиз 2 та китоб қўшиб беришади.

Хозироқ мурожаат қилинг!
Сотиб олиш учун: @javonuz_admin
Халқни, президентни алдаб, ёлғон маълумот (рақамларни) берадиган амалдорларни ҳам жиноий жавобгарликка тортиш керак.
Ўшанда курсисида кўпроқ қолиш учун хисоботда, қўшиб ёки камайтириб ёзадиган одатларидан тийилишармиди...

@RaisBuva
Ҳаётда қанча "катта одамлар" бор, лекин бировга кичик нафи тегмайди.
Ҳаётда қанча "кичкина одамлар" бор, лекин катта ишларни қилишади.

(Фото Фейсбукдан)

@RaisBuva
Ишқилиб, энди Тошконга кириш ҳам пуллик бўппомасинда, оммалэ.

...битта дарахтни кўкартиришга 1 миллион сўм кетади деб. Масаланда...

@RaisBuva
Лекин ўтган 3-4 йил давомида Тошкентда, тахминан бирнеча юз миллиард сўмлик чинорлар кесилиб - мебелларга айланиб кетди-ёв...

Кесилади, экилади...
Бузилади, қурилади...
Бюджетда пул кўп.

@RaisBuva