Rais Buva
23.2K subscribers
2.06K photos
247 videos
1 file
754 links
Расмий муаллифлик блог. (Бошқа раис бува номидаги сохта каналларга алданманг).

Алоқа учун: 👉 @RaisSupportBot
Инстаграм: 👉 instagram.com/raisbuva.uz
Фейсбук: 👉 facebook.com/raisbuva.uz

Реклама ва ҳамкорлик: 👉 @RaisReklama1
Download Telegram
“Ҳоким ва унинг ёвуз девлари”

Бир бор экан, бир йўқ экан. Ўзимизнинг замонда, Зангиота томонда “Ибрат” маҳалласи болаларига майдонча қуриб берилибди. Майдонча очилиш маросимига ҳоким бува навкарлари ва турли ўлкалардан кўплаб меҳмонлар келибди. Меҳмонлар ичида бундай жимжимадор тадбирларни слишком ҳуш кўрувчи Сусамбил24 жарчилари ҳам бор экан.

Маросим ажойиб ўтибди. Айниқса болалар бу майдончани кўриб жуда шодланибдилар. Ушбу янги майдонча ҳақидаги хабар дилбузардан эълон қилиниб, довруғи бутун мамлакатга тарқалибди.

Лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳоким буванинг ёвуз девлари келиб, болажонларнинг кўз-ўнгида майдончага тўшалган яшил қопламаларни ўзлари билан ўз салтанатларига қайтиб олиб кетишибди... Тугади.

P.S. Аммо “Ибрат” маҳалласида яшовчи болалар ҳоким бувадан жа унақа қаттиқ ҳафа бўлишмапти. - Ҳеч йўқ шағал ва шиширилган пуфаклар қолди-ю. Борида ўйнаб қолайлик, эртага шуниям олиб кетишар балки - деб ўзларига тасалли бериб, шағал устида шоду-ҳуррам ўйнашибди...
Энди точно тугади.

@RaisBuva
"Ҳамкасбимнинг бир қўшниси кунора уларнинг музлатгичига вақтинча гўшт қўйиб туриш одатини чиқарибди. Ёғсиз, суяксиз лаҳм гўшт. Бир-икки бу гўштдан сотиб олишни ҳам таклиф қилибди.

Ўзининг музлаткичига сиғдиролмай, бошқаникига қўйиб туришга, ўзлари еб улгуролмай, сотиб юборишга эҳтиёжи тушган бўлса керак, шўринг қурғурни.

Ҳамкасбим суриштириб кўрса, у қўшни болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлар экан. Кейин аёлига, қўшни гўштини қўйиб туришга бошқа рухсат бермасликни, тайинлабди.

Боғчадаги таомлардан ота-она ва болаларнинг нолигани қулоғимизга тез-тез чалиниб туради. Боғчаларга етиб келгунча гўштлар неча поғоналардан юлиниб-шилиниб, болалар овқатига чандир, ёғ, қуруқ суяклар тушса керак.

Энди Америкадан келаётган ёрдамдан кимлар кўпроқ хурсанд бўлаётгани ва у ёрдамнинг қанчаси болалар ошқозонига етиб келишини тасаввур қиляпман."
© Отабек Усмонов

Сизнинг фикрингиз қандай? Комментларда билдиринг.👇
(Фактлар бўлса БОТдан юборинг)

@RaisBuva
Шунақа гаплар қадрлилар. Хатто болалар ҳаққидан ҳам қўрқмайдиганлар афсуски кўп орамизда...

Қолоурса, "Боғча мудираси" лавозимига тайинланиш ҳам кўп жойларда "қистир-қистир" бўбкетган деб бот-бот эшитамиз. Чунки баъзи мудиралар "жить" қиворишаркан бу лавозимга ўтиргандан сўнг.

P.S. Бу гаплар барча МТМларга тегишли эмас.

@RaisBuva
Кўплаб "МТМ"лардаги ҳолат (афсуски).

Тегишли ташкилотлар ушбу ва мана бу постлар остидаги комментларни ўқиб кўринг. Мабодо комиссия текшируви қилсангиз, ИЛТИМОС шу сафар олдиндан айтмасдан боринг!

@RaisBuva
"ISHONCH" дўконлар тармоғи Бухорода ҳам ўз филиалини ишга туширди.

✅Одатга кўра, ушбу филиалда ҳам кундалик эҳтиёжлар учун керакли, 7000 дан ортиқ турдаги маҳсулотларни муддатли тўлов шартларида ҳарид қилишингиз мумкин.
Бюджет ташкилотлари ходимлари ва нафақадагилар паспортни олиб келоурасизлар.

✅Мабодо махсулот маъқул келмай қолса, 30 кун ичида қайтариш ёки алиштириш мумкин.

✅Маҳсулотларни етказиш ва ўрнатиш малакали мутахассислар томонидан бепул амалга оширилади.

"ISHONCH"дан танловлар, акция ва бонуслар ҳақида батафсил: @ishonchsavdo
Иштони йўқ шими йиртиққа кулибди дегандек бўптида буёғи...

@RaisBuva
Саводингга шу баннердаги отлар сакраб тепкурлар...

@RaisBuva
Любая реклама хараша...

(Колхоздошлардан жиловланмаган маркетинг).

@RaisBuva
Манетта Aviasales бу йил сабзи экканларга август ойида қаерларга учиш мумкинлигини таклиф берекконакан.

Тошкентдан Москвага рейс нархи 4 527 087 сўм https://avs.io/1eVE8

Тошкент-Санкт-Петербург 4 734 240 сўм https://avs.io/1eVDi

Тошкент-Дубай 2 211 622 сўм https://avs.io/1eVFD

Йўналишлар тўлиқ рўйхати ва нархлар: @Aviasales_uz каналида

P.S. Пенсиям чиқса, ўзимам бирор ерга дам огани сурворсаммикин дебтурибман.
Колхозимизда қарз ундиришнинг янги, инновацион методлари синовдан ўтказилмоқда.

Скрин: Абдусаттор Абдураҳимов.

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги колхоз - эски хунарлар. 3-ренессанс.
Тугади.

@RaisBuva
Чекка ҳудудлар уёқда турсин, пойтахт аксарият йўллариям энасини кўриб ётибди.
Лекин биз камералар ўрнатдик...

Трассалар талабга жавоб бермайди, лекин биз ҳар км.га радарларни ўрнатиб чиқдик...

Йўл белгилари, парковка, светофор, полосалар... Камчиликлар тиқилиб ётибди, лекин биз камига "радарчи тадбиркорлар"ни ўйлаб топдик...

Мана энди - соққа йиғадиган яна янги мослама... (Қизиқ, шахсий худуд деган нарсалар нимоўларкин. Энди пробкада турганингда шахсий машинанг салониниям съёмка қибкетоуратта бу мослама).

Ҳа бу фақат халқдан олишда эмас, халққа беришдаям қачон янги мосламалардан фойдаланилади?

@RaisBuva
Колхозимиздаги слишком "аптаритет" қора "малуба" ҳақида сал туриб пост юкланади.

@RaisBuva
ISHONCH энди Зарафшонда!

✅ Мустақиллик байрами арафасида ISHONCH дўконлар тармоғи Зарафшон шаҳрида ҳам ўзининг 39-савдо филиалини очди. Бу ерда ҳам 7000 хилдаги маҳсулотлар мавжуд бўлиб, уларни бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслар 15 дақиқа ичида (фақатгина паспорт асосида) муддатли тўловга харид қилишлари мумкин.

✅ ISHONCHда мижозлар учун кўплаб қулайликлар, жумладан - ҳар бир харид учун бонуслар мавжуд. Мабодо маҳсулот ёқмаган тақдирда 30 кун ичида алмаштириб бериш имконияти ҳам бор.

✅ Расмий канал @Ishonchsavdo орқали янгиликлардан хабардор бўлинг ва танловларда иштирок этиб совғалар ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!
- Қанақа мошна ушлаб турибсан?
- Қора малуба...
- Оқ йўл тилаб қўйвор. Иложи бўлса балонидан ўпиб қўй...

@RaisBuva
Бировнинг меҳнати(ижоди)ни ўғирлаб, муаллиф белгисини ўчириб, устига ўзини номини қўйвоган пасткашларни - Биров туфлаган туфугини оғзига олиб, ичига ютиб, кейин қайтадан туфлаганга ўхшатаман.

Наилож, отаси шунақа тарбия берган бўлсаям қийинда. Ошбўсин!

@RaisBuva
- Қанақа мошна ушлаб турибсиз?
- Кўк малуба...
- Оқ йўл тилаб қўйворинг, ўзиззи кенжезни мошнасию бу дадаси. Қилиғиз қурсин!

@RaisBuva
Эххэээ, энди яна қанчадан-қанча дачалар битиб кетаркин... Қанча-қанча (иккинчи, учинчи) завжаларга квартира, малибулар оббериларкин хали...

Ёки бизда хориждан олинаётган миллиардлаб қарз, ёрдамлар сарфини назорат қилиб бориш имкони бўганми?
- дейди колхозимиз огрономи Матқовул тажанг.

Сизчи, нима деб ўйлайсиз. Шу пулларнинг қанча қисми оддий халққа етиб келади?👇

🧐Тўлиқлигича халққа етиб келар...

🤔Зўрға ярми етиб келса керак...

🤬Ўндан бири етиб келсаям катта гап...

@RaisBuva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунақа иссиқда ҳамма ишни ташлаб, шартта бирор тепаликка сурворсангда...
Кўм-кўк, бепоён қир-адрлар бўлса. Салқин шабада эсиб турсада...
Бир томонда қушлар сайраши, бошқа томонда ариқлардан оқётган муздек зилол сувнинг шивири бўлса...

Дастрўмолни намлаб, тўрт четини тугиб, дўппини остидан бошга кийволиб-а...
Патинкани ечиб, шимни тиззабўйи шимариб, оёқни мууууздек сувга солволеееб ўтирсанг...

(Видео: Музаффархон Мусаев).

@RaisBuva
👍1